язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Транспорт/ Йўловчилар ва юкларни ташиш. Транспорт экспедицияси/ Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 17.10.2012 й. 6-сон "Ўзбекистон Республикасида шаҳарда, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўналишларда умумий фойдаланишдаги автомобиль ва электр транспортида ҳамда соатбай ташишларда ташилган йўловчилар сонини ва йўловчилар айланишини аниқлаш тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги буйруқ ва унга ўзгартиришлар ва қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 23.10.2012 й. 1164-2-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

23.10.2012 й.

N 1164-2




ЎЗБЕКИСТОН АВТОМОБИЛЬ

ВА ДАРЁ ТРАНСПОРТИ АГЕНТЛИГИ

БОШЛИҒИНИНГ

17.10.2012 й.

N 6


БУЙРУҒИ



"Ўзбекистон Республикасида шаҳарда, шаҳар

атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўналишларда

умумий  фойдаланишдаги  автомобиль  ва  электр

транспортида ҳамда соатбай ташишларда ташилган

йўловчилар сонини ва йўловчилар айланишини

аниқлаш тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш

ҳақида"ги буйруқ ва унга ўзгартиришлар

ва қўшимчани ўз кучини йўқотган

деб топиш тўғрисида"


(2012 йил 2 ноябрдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 17 сентябрдаги 273-сонли "Умумий фойдаланиладиган транспортда йўловчи ташувчилар фаолиятини ҳамда уларни молиялаштириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорини (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 38-сон, 437-модда) бажариш мақсадида БУЮРАМАН:


1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 2002 йил 24 июлдаги 97и-сон "Ўзбекистон Республикасида шаҳарда, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўналишларда умумий фойдаланишдаги автомобиль ва электр транспортида ҳамда соатбай ташишларда ташилган йўловчилар сонини ва йўловчилар айланишини аниқлаш тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1164, 2002 йил 10 август) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 й., 15-16-сон);

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 2011 йил 24 мартдаги 52-сон "Ўзбекистон Республикасида шаҳарда, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўналишларда умумий фойдаланишдаги автомобиль ва электр транспортида ҳамда соатбай ташишларда ташилган йўловчилар сонини ва йўловчилар айланишини аниқлаш тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1164-1, 2011 йил 14 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 15-сон, 158-модда).


2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат статистика қўмитаси билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Бошлиқ                                                                                     А. Абдувалиев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 43-сон, 499-модда