Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маҳсулотларни тамғалаш. Акциз белгилари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.07.1996 й. 256-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида акциз маркаларини жорий этишга тайёргарлик кўриш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.07.1996 й.

N 256



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУДУДИДА АКЦИЗ МАРКАЛАРИНИ

ЖОРИЙ ЭТИШГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ

БЎЙИЧА ТАШКИЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎFРИСИДА


Акциз солиғи тўловларининг тўлиқлигини таъминлаш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликларнинг ноқонуний келтирилиши, ишлаб чиқарилиши ва сотилишининг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 1996 йил 1 октябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган ва унинг ҳудудига четдан келтириладиган тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликлар (пиводан ташқари) мажбурий равишда акциз маркалари билан маркалаш жорий этилсин ва уларни акциз маркаларисиз сотиш тақиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

"Гознак" давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси билан биргаликда бир ҳафта муддатда тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликлар  учун акциз маркалари намуналарини ишлаб чиқсин ҳамда уларнинг номинал қийматини белгиласин ва тасдиқлаш учун Идоралараро комиссияга тақдим этсин;

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўммтаси билан биргаликда ўн кун муддатда республикада ишлаб чиқариладиган ва четдан олиб келинадиган спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларига акциз солиғи ставкалари миқдорлари бўйича таклифни ҳамда 15 кун муддатда Ўзбекистон Республикаси акциз маркаларини қўллаш тартиби тўғрисидаги Низомни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


4. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида акциз маркаларини жорий этишга тайёргарлик кўришнинг ташкилий-техник масалаларини ўз вақтида ҳал этиш мақсадида:

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 1996 йил 10 августгача "Гознак" давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси фабрикасида Давлат солиқ қўмитаси тақдим этган буюртманомалар ҳажмларида акциз маркалари тайёрлашни ташкил этсин;

"Агробанк" АТБ" акциз маркаларини сақлаш ва бериш учун ваколатли банк этиб белгилансин;

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси икки ҳафта муддатда акциз маркаларини сақлаш ва белгиланган тартибда бериш учун "Пахта-банк" билан шартнома тузсин;

"Ўздавстандарт" маркази бир ҳафта муддатда тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликлар стандартларига уларни акциз маркалари билан маркалашга оид ўзгартиришлар киритсин;

"Ўзмевасабзавотузумсаноат" уюшмаси, "ЎзБАТ" акционерлик жамияти, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда 1996 йил 1 сентябргача тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликлар таиерлаш корхоналарида, шунингдек, божхона омборларда акциз маркаларини елимловчи махсус асбоб-ускуна сотиб олсинлар ва ўрнатсинлар. Пул-кредит сиёсати бўйича республика комиссияси ушбу мақсадлар учун зарур бўлган маблағларни конвертация қилиш масаласини белгиланган тартибда кўриб чиқсин ва ҳал қилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

республика бюджетида божхона хизматларини тегишли асбоб ускуналар билан жихозлаш учун зарур маблағларни назарда тутсин;

Адлия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан амалдаги қонунчиликка ва акцизларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар тайёрласин.


6. Қорақалпоғистон Респубпикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликларни вақтинча сақлаш ҳамда маркалаш учун божхона омборлари тармоғини кенгайтирсинлар.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Б. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар МаҳкамасинингРаиси                                     И. Каримов

      
























Время: 0.1461
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск