ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Коммунал хўжалик / Коммунал хизматлар учун тўлов. Тарифлар ва имтиёзлар /

Коммунал хизматлардан фойдаланиш нормативларини аниқлаш Методикаси (ЎзР ВМ 30.07.1996 й. 271-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 30 июлдаги

271-сон қарорига

1-ИЛОВА


Коммунал хизматлардан фойдаланиш

нормативларини аниқлаш

МЕТОДИКАСИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


Мазкур методика тавсиянома тусида бўлиб, аҳоли томонидан коммунал хизматлардан фойдаланиш нормативларининг ишлаб чиқилиши учун асос ҳисобланади.

Нормативлар - ҳаёт фаолиятини таъминлаш учун аҳоли томонидан хизматлардан фойдаланишнинг энг кам даражаси турлича қулайликдаги ва типдаги уй-жой фонди учун ишлаб чиқилади. Булар уй-жойнинг умумий майдони доирасида аҳоли учун зарур бўлган коммунал хизматлардан фойдаланишнинг жорий даврдаги энг кам ҳажмини тавсифловчи кўрсаткичлар гуруҳи бўлиб, аҳоли томонидан ўз маблағлари ҳисобидан ҳамда компенсациялар ҳисобидан тўланади.

Нормативлар даражаси ўзгарувчан миқдор бўлиб, ижтимоий-иқтисодий вазиятга, демографик тусдаги ўзгаришларга боғлиқ бўлади ва вақти-вақти билан, бироқ ҳар чоракда кўпи билан бир марта қайта кўриб чиқилиши керак.

Нормативлар миқдори Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.



II. СУВ ТАЪМИНОТИ ВА СУВ АЖРАТИШ


Сув истеъмол қилиш нормативи аҳолининг физиологик, санитария-гигиеник, хўжалик эҳтиёжларини қондириш билан боғлиқ бўлган квартира ички сув сарфлари, шунингдек, уй-жой фонди доирасида квартирадан ташқаридаги сув сарфлари ва ички санитария-техника асбоб-ускуналари тизимларида исроф бўладиган сув миқдори.

Сув истеъмол қилиш нормативи турмушда сувдан фойдаланишнинг қуйидаги асосий турлари бўйича бир кишига литр/сутка ҳисобидаги сув сарфидан шаклланади (тахминий маълумотлар):

кир ювиш, душ, ванна

98,4 л/сутка

кунлик туалет (ювиниш, оёқни ювиш)

28 л/сутка

овқат тайёрлаш ва ичимлик сифатида фойдаланиш

10 л/сутка

пол ювиш ва намиқтириб артиш

12 л/сутка

унитазларни ювиш

32 л/сутка

идиш-товоқ ювиш

10 л/сутка

ҳисобга олинмаган сарфлар

19,6 л/сутка

сантехника асбобларида исроф бўлиш

60 л/сутка

ЖАМИ:

270 л/сутка

Истеъмол қилинадиган сув миқдори Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланган сув истеъмол қилиш нормалари бўйича, квартира сув ўлчагичлари мавжуд бўлган тақдирда эса уларнинг кўрсаткичлари бўйича аниқланади.


Ўзбекистон Республикаси уй-жой фондида 1995 йил 1 январь

ҳолатига кўра аҳолининг хўжалик-ичимлик сув эҳтиёжлари

учун сув истеъмол қилишнинг

МАВЖУД НОРМАТИВЛАРИ

(Уй-жой коммунал хўжалиги министрлиги билан келишган

ҳолда ЎзССР Давлат нарх комитетининг 1979 йил 29 мартдаги

68/15-сон қарори билан тасдиқланган)

Турар жойларнинг санитария-техник жиҳозланганлик даражаси

1 сутка 1 киши ҳисобига умумий сув сарфи нормаси (л/сутка)

Бир ойда бир киши ҳисобига сув истеъмол қилиш нормативи (куб м/ой)

1.

Водопровод, канализация ўтказилган, ваннали, марказий иссиқ сув таъминотига уланган турар жойлар

270

8,2

2.

Канализация ўтказилган уйларда ички водопровод ва раковина мойкаси

117

3,5

3.

Ўшанинг ўзи, раковина ва унитазли

147

4,4

4.

Ўшанинг ўзи, раковина, ванна (ҳаммом) ёки душли, маҳаллий сув иситиш приборлари бўлган турар жойлар

203

6,1

5.

Ўшанинг ўзи, раковина, унитаз, ванна (ҳаммом) ёки душли, маҳаллий сув иситиш приборлари бўлган турар жойлар

233

7,0

6.

Марказий иссиқ сув таъминотига уланган, канализация ўтказилган, юз-қўл ювгич, мойка, кирхонаси бўлган ётоқхоналарда (йўлакли тизим)

140

4,2

7.

Марказий иссиқ сув таъминотига уланган, канализация ўтказилган, юз-қўл ювгич, мойка, умумий душли ётоқхоналарда (секциялар)

230

6,9

8.

Ҳовлидаги колонка (крандан сув олинадиган уйлар)

77

2,3

9.

Ўшанинг ўзи, ювиладиган ҳожатхонали

127

3,8

10.

Ички водопроводли, раковинали, мойкали уйлар

100

3,0

11.

Ўшанинг ўзи, унитазли

150

4,5

12.

Маҳаллий сув иситиш приборлари бўлган ички водопроводли, раковина, мойка, ванна (ҳаммом) ёки душли уйлар

177

5,3

13.

Ўшанинг ўзи, унитазли

227

6,9

СУВ АЖРАТИШНИНГ МАВЖУД НОРМАЛАРИ

Турар жойларининг санитария-техник жиҳозланганлик даражаси

1 сутка 1 киши ҳисобига умуий сув сарфи нормаси (л/сутка)

Бир ойда бир киши ҳисобига сув истеъмол қилиш нормативи (куб м/ой)

1.

Марказий иссиқ сув тармоғига уланган ички киришли, раковина, унитаз, ванна, души бор бўлган, канализация ўтказилган уйларда

350

10,64

2.

Ички водопровод ва раковина (мойка) бор бўлган, канализация ўтказилган уйларда

117

3,5

3.

Ўшанинг ўзи, раковина ва унитазли

147

4,4

4.

Ўшанинг ўзи, раковина, ванна (ҳаммом) ёки душли, маҳаллий сув иситиш приборлари бўлган турар жойлар

203

6,1

5.

Ўшанинг ўзи, раковина, унитаз, ванна (ҳаммом) ёки душли, маҳаллий сув иситиш приборлари бўлган

233

7,0

6.

Марказий иссиқ сув таъминотига уланган, канализация ўтказилган, юз-қўл ювгич, мойка, кирхонаси бўлган ётоқхоналарда (йўлакли тизим)

182

5,53

7.

Марказий иссиқ сув таъминотига уланган, канализация ўтказилган, юз-қўл ювгич, мойка, умумий душли ётоқхоналарда (секцияли)

299

9,09


III. ИССИҚЛИК ТАЪМИНОТИ


1. Иссиқликдан фойдаланиш нормативи ободонлаштирилган уй-жой фондини иситиш ва иссиқ сув билан таъминлаш учун зарур бўлган иссиқлик энергияси миқдоридан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Норматив Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланади.


2. Иссиқликдан фойдаланишнинг норматив миқдори уй ичидаги одам яшайдиган ва қўшимча ҳар хил хоналарнинг ҳар жиҳатдан қулай бўлишини таъминлайдиган нормал ҳароратли бўлишини таъминлаши керак.


3. Иситиш:

Эҳтиёжнинг энг кам (Q йил) нормативи амалдаги (ҳисоблаб чиқилган) йиллик иссиқлик энергияси сарфини турар жой бинолари умумий майдонини иситишга бўлиш (Q йил) йўли билан аниқланади:

Q йил

Q йил =-= р 1 кв. м. га Г кал/йил,

а умумий

бунда: S умумий турар жой биноларининг умумий майдони.

Иссиқликдан фойдаланишнинг энг кам нормативи даражаси жойларнинг ўзида белгиланади.

Ҳисоб-китоб марказий иситиш хизмати учун аҳоли билан ҳисоб-китобларда белгиланган тартиб ҳисобга олинган ҳолда бир типдаги бинолар гуруҳи ёки умуман шаҳар бўйича амалга оширилади.


4. Иссиқ сув таъминоти:

Аҳолининг хўжалик ва санитария-гигиена эҳтиёжларига иссиқ сув тайёрлаш учун талаб қилинадиган иссиқлик энергиясининг энг кам нормативи бир ойда бир киши ҳисобига иссиқ сув истеъмол қилишнинг шаклланган нормаларига мувофиқ белгиланади.


V. ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ


1. Уй-жой фондида электр энергиясини истеъмол қилишнинг асосий турлари қуйидагилар ҳисобланади:

турар жой биноларини ёритиш; майда маиший ва кичик моторли нагрузкалар; овқат тайёрлаш; турар жойларда ҳавони кондиционерлаштириш.


2. Уй-жойлар, квартираларни ёритиш.

Турар жойларда, квартираларда уй-жойлар ва қўшимча жойларни ёритишга электр энергиясининг йиллик сарфи оила ҳисобига (компенсациялар учун) қуйидагиларга боғлиқ бўлади:

1 кв. м. майдонда нур манбаининг қувватига;

бир йилда чироқларнинг ёниб туриш соатлари миқдорига;

улар ишининг бир вақтдалиги коэффициентига.


3. Майда маиший ва майда моторли нагрузка.

Истеъмолнинг ушбу тури бўйича электр энергиясининг йиллик сарфи рўзғор электр приборлари ва маданий-ахборот мақсадидаги приборларнинг бир оила ҳисобига энг кам зарур ўртача йиллик миқдоридан келиб чиққан ҳолда белгиланади.


4. Электр энергиясидан имтиёзли тариф бўйича фойдаланадиган аҳоли учун уни истеъмол қилиш нормаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.



































Время: 0.2424
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск