Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Уй-жой қонунчилиги /

Уй-жой-коммунал хизматлар тўлови юзасидан фуқароларга компенсациялар бериш учун уй-жой умумий майдони нормаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 30.07.1996 й. 271-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 30 июлдаги

271-сон қарорига

3 ИЛОВА



Уй-жой-коммунал хизматлар тўпови юзасидан

фуқароларга компенсациялар бериш учун уй-жой

умумий майдони нормаси тўғрисида

НИЗОМ


Ушбу низом уй-жойнинг сифати ва ижтимоий ҳолатига қараб уй-жой-коммунал хизматлар тўлови юзасидан компенсациялар бериш учун уй-жой умумий майдони нормаларини ҳисоблаш тартибини белгилайди.


Уй-жой умумий майдони нормаси бу бир киши ҳисобига тўғри келадиган уй-жой майдони миқдоридир. Шунга кўра фуқароларнинг алоҳида тоифаларига коммунал хизматлар ва хизмат кўрсатиш, уй-жойни тузатишга оид харажатлар тўлови юзасидан компенсациялар берилади.


Уй-жой умумий майдонининг нормаси оила таркиби ва санитария-гигиена нормалари ҳисобга олинган ҳолда ушбу ҳудуддаги аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси миқдорида белгиланади.


Уй-жой умумий майдони нормаси миқдорини белгилашда алоҳида ҳолатларни ҳисобга олиш зарур. Масалан, пенсионерлар, ногиронлар ҳисобланадиган ёлғиз фуқаролар ва қўшимча майдонлардан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган касалликка чалинган бошқа шахслар учун, уларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади, умумий майдоннинг нормаси амалда эгаллаб турилган бир хонали квартира майдони миқдоригача кўпайтирилиши мумкин.


Маҳаллий ҳокимият органларининг қарорига кўра уй-жойнинг умумий майдони нормаси бошқа хил мезонлардан келиб чиққан ҳолда белгиланиши мумкин.


Уй-жой умумий майдони нормаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланади ва вақти-вақти билан қайта кўриб чиқилади.


Бир кишига тўғри келадиган умумий майдоннинг квадрат метрлар ҳисобидаги уй-жой умумий майдони нормаси коммунал хизматларнинг алоҳида турларидан фойдаланиш нормативларини ҳисоб-китоб қилиш учун асос ҳисобланади.























Время: 0.2152
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск