ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Коммунал хўжалик / Коммунал хизматлар учун тўлов. Тарифлар ва имтиёзлар /

Аҳолига кўрсатиладиган коммунал хизматлар тарифларидан фарқларни бюджетдан қоплаш Тартиби (ЎзР ВМ 30.07.1996 й. 271-сон қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Вазирлар Маҳкамасинииг

1996 йил 30 июлдаги

271-сон қарорига

4-ИЛОВА


Аҳолига кўрсатиладиган коммунал хизматлар

тарифларидан фарқларни бюджетдан қоплаш

ТАРТИБИ


УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур тартиб белгилаб қўйилган тарифлар бўйича республика ҳудудида аҳолига кўрсатилаётган, улар учун тўловлар коммунал корхоналарнинг ҳақиқий харажатларини қопламайдиган асосий коммунал хизматлар (газ, иссиқлик ва электр энергияси, ичимлик суви ва канализация) учун ишлаб чиқилган.

Коммунал корхоналарнинг аҳолига газ, иссиқлик ва электр энергияси, ичимлик суви етказиб бериш ва канализация хизматларини кўрсатишдан кўрган зарарлари (хизматлар харажатларининг олинган даромадлардан ортиб кетиши) бошқа истеъмолчилар (халқ хўжалиги тармоқларига кўрсатиладиган хизматлар учун чекланган тарифларни белгилаш йўли билан улар олаётган даромадлар ҳисобига қопланади.

2. Аҳолига кўрсатилаётган коммунал хизматлар қўшилган қиймат солиғи тўлашдан озод қилинган.



ХАРАЖАТЛАРНИНГ ФУҚАРОЛАР МАБЛАҒЛАРИ

БИЛАН ҚОПЛАНМАЙДИГАН ҚИСМИНИ

ҚОПЛАШ ТАРТИБИ


3. Қуйидагилар Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобидан қопланади:

иссиқлик таъминоти корхоналари томонидан аҳолига марказий иситиш ва иссиқ сув таъминоти учун бериладиган иссиқлик энергияси тарифларидаги фарқ.

4. Иссиқлик таъминоти корхоналари томонидан аҳолига марказий иситиш ва иссиқ сув таъминоти учун бериладиган иссиқлик энергияси тарифларидаги фарқларни қоплаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

а) бюджетдан қоплаш мазкур знергия корхонанинг ўзи томонидан ишлаб чиқарилганлиги ёки четдан эркин бериладиган нархларда сотиб олинганлигидан қатъи назар амалга оширилади;

б) фуқаролар маблағлари билан қопланмайдиган, бюджетдан қопланадиган тарифлардаги фарқлар таркибига қуйидагилар киради:

истеъмолчиларга бериладиган иссиқлик энергияси учун шартнома тарифи ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 17 апрелдаги ПФ-2832-сон Фармони билан белгиланган миқдорларда тасдиқланган белгилаб қўйилган тариф ўртасидаги фарқ, аҳоли томонидан марказий иситишга ва иссиқ сув таъминотига норматив бўйича истеъмол қилинадиган иссиқлик энергиясини ҳисобга олган ҳолда;

в) балансида уй-жой фондига эга бўлган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар аҳолига иссиқлик энергиясини белгилаб қўйилган тарифлар бўйича беришдан тушадиган даромадларини асосий фаолият натижаларига киритадилар.


ҚОПЛАШ СУММАЛАРИНИ МАБЛАҒ

БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ВА ҲИСОБОТДА

АКС ЭТТИРИШ ТАРТИБИ


7. Харажатларни қоплаш учун молия органлари йилнинг жорий чораги учун аниқланган прогноз бюджетида назарда тутилган маблағлар суммасидан учдан бир қисмини аванс тариқасида шу ойнинг 15-кунидан кечиктирмай коммунал корхоналарга ўтказадилар.


8. Иссиқлик таъминоти корхоналари йилнинг ҳар чорагида йилнинг ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 20-кунигача аҳолига берилган иссиқлик энергияси тарифларидаги фарқларни қоплаш учун зарур бўлган бюджет маблағларига бўлган эҳтиёж ҳисоб-китобларини тегишли молия органларига тақдим этадилар (ҳисоб-китоб шакли илова қилинади).

Ҳисоб-китобларда бюджет маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги кўрсаткичлар йил бошидан ўсувчи якунда кўрсатилади.


9. Иссиқлик таъминоти корхоналари тақдим этган ҳисоб-китоблар асосида молия органлари 5 кун мобайнида, илгари ўтказилган авансларни назарда тутган ҳолда, бюджет маблағларига бўлган ҳақиқий эҳтиёжни аниқлайдилар.

Ўтказилган аванс ҳисоб-китобга кўра аниқланган ҳақиқий эҳтиёждан ортиқ бўлган тақдирда, ортиқча ўтказилган сумма харажатларни бўлажак маблағ билан таъминлаш ҳисобига ўтказилади, ва аксинча, харажатларнинг аванс билан қопланмаган қисми бюджетдан қопланади.

12. Аҳолига кўрсатилган коммунал хизматлар харажатларини бюджетдан қоплаш учун тақдим этилган ҳисоб-китобларнинг тўғрилиги учун коммунал корхона раҳбари ва бош бухгалтери шахсан жавоб берадилар.


13. Молия органлари йилига камида бир марта иссиқлик таъминоти корхоналарида ва иссиқлик энергияси тарифларидаги фарқни қоплаш учун бюджетдан ажратилган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланганликни ҳужжатли текширишни амалга оширадилар.

14. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари юқорида кўрсатилган мақсадларга бюджетдан ажратилган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланганлигини назорат қилади.

15. Қоидаларни бузиш, бюджет маблағларидан бошқа мақсадларда фойдаланиш ҳолатлари аниқланган тақдирда молия органлари, уларни бартараф этиш ва нотўғри фойдаланилган маблағларни бюджетга қайтариш юзасидан шошилинч чора-тадбирлар кўришга мажбурдирлар.

Бунда бошқа мақсадларда фойдаланилган қоплаш ва компенсация суммалари молия органлари томонидан муқаррар тартибда ундириб олинади ва айни бир вақтда маблағлардан бошқа мақсадларда фойдаланишга йўл қўйган корхонага худди шу суммада жарима солинади. Жарима корхонанинг молиявий ҳолатидан қатъи назар, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлангандан сўнг корхона ихтиёрида қоладиган маблағлардан ундирилади.


"200_ йил_________________да

(йил чораги, ярим йиллик, 9 ой, йил)

аҳоли фойдаланадиган иссиклик энергияси

тарифларидаги фарқни бюджетдан қоплаш

ҲИСОБ-КИТОБИ

Т/р

Кўрсаткичлар


Ўлчов

бирлиги


Йилнинг 1 чораги

(1-ярим йиллик, 9 ой,

йил) кўрсаткичлари


1.

Жами иссиқлик энергияси

шу жумладан:

а) ишлаб чиқарилган иссиқлик энергияси

б) четдан олинган иссиқлик энергияси


Гкал

Гкал

Гкал

Гкал


2.

Берилган иссиқлик энергияси -

ҳаммаси (2а-банд +2в-банд)

шу жумладан:

а) аҳолига - ҳаммаси

б) аҳолига - тасдиқланган истеъмол нормаларига мувофиқ

в) бошқа истеъмолчиларга

Гкал

Гкал

Гкал

Гкал


3.

Фойдаланилган иссиқлик энергияси учун тўлов тақдим этилган (ҚҚСсиз) - ҳаммаси,

шужумладан:

а) аҳолига

б) бошқа истеъмолчиларга

минг сўм

минг сўм

минг сўм


4.

Қуйидагиларга бериладиган 1 Гкал иссиқлик энергияси учун шаклланган ўртача тариф:

а) аҳолига (3а-банд: 2а-банд)

б) бошқа истеъмолчиларга (3б-банд: 2в-банд)


сўм

сўм

сўм

5.

1 Гкал иссиқлик энергияси учун тарифлардаги фарқ (4б-банд - 4а-банд)

сўм

6.

Тарифлардаги фарқ:

а) аҳолига бериладиган иссиқлик энергиясининг барча ҳажми учун (2а-банд х 5-банд)

б) аҳолига бериладиган иссиқлик энергиясининг норматив ҳажми учун (2б-банд х 5-банд)


минг сўм

минг сўм

7.

Аҳоли томонидан норматив доирасида истеъмол қилинадиган иссиқлик энергияси учун бюджетдан қопланиши лозим бўлган тарифлардаги фарқ (8-банд + 9а-банд) ёки (8-банд - 9а-банд)


минг сўм

8.

Бюджетдан амалда қоплангани


минг сўм

9.

Натижа.

а) бюджетдан қўшимча ўтказиш (6б-банд - 8-банд)

б) бюджетга қайтариш ёки бўлажак харажатларни қоплашга ўтказиш (8-банд - 6б-банд)

в) аҳоли томонидан нормативдан ортиқча иссиқлик энергияси истеъмол қилинганлиги ҳисобига вужудга келган харажатларни корхонанинг молия-хўжалик фаолияти натижаларига ўтказиш (6а-банд - 6б-банд)


минг сўм


минг сўм

минг сўм


Раҳбар


Бош бухгалтер


Изоҳ.

1. Ҳисоб-китоб иссиқ сув таъминоти ва марказий иситиш бўйича алоҳида-алоҳида тўлдирилади.

2. Марказий иситиш бўйича қоплашни ҳисоблаб чиқаришда 2б-бандда аҳоли томонидан иссиқлик энергиясини истеъмол қилиш нормаси календарь ойдан келиб чиққан ҳолда ҳисобга олинади.



























Время: 0.1619
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск