ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2012 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.11.2012 й. 313-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.11.2012 й.

N 313



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Статистик, солиқ ва молиявий ҳисоботларни,

лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат

бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш

чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 16 июлдаги

ПФ-4453-сон Фармони)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Статистик, солиқ ва молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 16 июлдаги ПФ-4453-сон Фармонига мувофиқ ҳамда мамлакатда қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, тадбиркорлик субъектлари томонидан лицензиялар ва рухсат берувчи тусдаги ҳужжатларни олишда харажатларни тубдан қисқартириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда:

идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун тадбиркорлик субъектлари томонидан лицензиялар ва рухсат берувчи тусдаги ҳужжатларни олиш учун тўланаётган йиғимлар миқдорини камида икки баравар пасайтиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритсинлар;

ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 1 ноябрдаги

313-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

7. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 14 августдаги 285-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 8-сон, 24-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган ва четдан келтириладиган тамаки маҳсулотларига ҳамда спиртли ичимликларга акциз маркаларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-бандида:


а) биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Акциз маркалари мажбурий тартибда маркаланиши зарур бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи ва четдан келтирувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг буюртманомалари бўйича "Агробанк" ОАТБнинг ҳудудий бўлимлари томонидан берилади";


б) қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Акциз маркалари "Агробанк" ОАТБ минтақавий бўлимлари томонидан, алкоголли ва тамаки маҳсулотларини импорт қилувчиларнинг буюртманомаларига биноан, буюртманомаларда Давлат божхона қўмитасининг белгилари мавжуд бўлган тақдирда берилади".


8. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлишлари қоидаларининг 13-банди учинчи хатбошисидаги "ҳар ҳафтада икки марта" ва "бир сутка мобайнида" сўзлари "ҳар ҳафтада" сўзлари билан алмаштирилсин.

10. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 21 апрелдаги 203-сон қарори билан тасдиқланган Пахта ва пахта толасини комплекс қайта ишловчи корхоналарни қуришга ва уларни қайта ихтисослаштиришга доир таклифлар киритиш тартибининг 1-банди иккинчи хатбошисидаги "тегишли шаҳар, туман ҳокимлиги билан келишилган" сўзлари чиқариб ташлансин.

12. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 31 мартдаги 137-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органлари томонидан бериладиган рухсатномалар бўйича экспорт ва импорт қилинадиган махсус товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхатида:


а) 2 ва 4-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 8-банддаги "Экспорт ва импорт" сўзлари "Импорт" сўзи билан алмаштирилсин.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция фондлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 25 сентябрдаги 410-сон қарорида:


а) 2-илованинг 74-бандида:

биринчи хатбошидаги "қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи билан келишган ҳолда" сўзлари "қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Инвестиция фондларини қайта ташкил этиш тадбирларини ўтказиш даврида фондлар ўз устав ҳужжатлари ва инвестиция портфелларини ушбу Низомнинг 60-банди 4 - 7, 9, 13, 14-хатбошиларида назарда тутилган фондлар фаолиятини чеклашлар билан мувофиқлаштиришлари шарт";


б) 3-иловада:

5-банднинг еттинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) билан келишган ҳолда" сўзлари "қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда" сўзлари билан алмаштирилсин;


13-бандга "Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади)" сўзлари қўшилсин.


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши масалаларини тартибга солиш тўғрисида" 1999 йил 23 мартдаги 131-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 3-сон, 15-модда):


а) 1-банднинг учинчи хатбошиси, 2-банд ва қарорга 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


1-иловада:

26-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"26. Хорижий фуқаролар (шу жумладан, хорижий дипломатик ва консуллик ваколатхоналари бошлиқлари) ва бошқа шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига вақтинча олиб кириладиган маданий бойликлар тегишли божхона ҳужжатларида кўрсатилиши керак";


27-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


28-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"28. Мусиқа асбоблари ва камонларнинг божхона органлари белгиси қўйилган паспортлари уларнинг Ўзбекистон Республикасидан тўсиқсиз олиб чиқилиши учун асос ҳисобланади";


Низомга 6-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

16. Вазирлар Маҳкамасининг "Спирт, алкоголли маҳсулотлар ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва сотишни давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 23 сентябрдаги 444-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 9-сон, 58-модда) 7-бандининг иккинчи хатбошисидаги "Ўзстандарт" агентлигининг спиртдан фойдаланиш заруриятини ва технология эҳтиёжлари учун талаб қилинадиган спирт ҳажмини тасдиқловчи хулосаси бўйича" сўзлари чиқариб ташлансин.


17. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг уй-жой фондини давлат йўли билан ҳисобга олиш тўғрисида" 2000 йил 20 январдаги 18-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 1-сон, 5-модда)*:


а) 1-иловада:

4-банднинг биринчи хатбошисидаги "расмий" сўзи "идоравий" сўзи билан алмаштирилсин;


6-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


9-бандда:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи - саккизинчи хатбошилар тегишли равишда иккинчи - еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 2-илованинг 11 ва 12-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


в) 3-илованинг 12-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


18. Вазирлар Маҳкамасининг "Кичик ва ўрта бизнес корхоналарининг ҳисобот беришини қисқартириш ва тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 23 февралдаги 65-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 2-сон, 10-модда) 1-банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин*:

"микрофирмалар ва кичик корхоналар ҳисоботни йилнинг ҳар чорагида тақдим этадилар. Статистика ҳисоботи микрофирмалар томонидан ҳар йили, статистика органлари томонидан фаолиятнинг тегишли йўналишлари ва соҳалари бўйича танлаб текширишлар ўтказган ҳолда тақдим этилади. Микрофирмалар ва кичик корхоналардан ҳар ойда ҳисоботлар сўралишига йўл қўйилмайди".


19. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 24 мартдаги 102-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 3-сон, 14-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари, давлат бошқа органлари, ташкилотлари ва корхоналарининг чет эллардаги ваколатхоналари тўғрисидаги намунавий низомнинг 1-бандидаги олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин.

27. Вазирлар Маҳкамасининг "Пул маблағларининг банкдан ташқари муомаласини янада қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 5 августдаги 280-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 8-сон, 46-модда) 4-бандининг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.

33. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 15-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларида:


а) 107-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг лицензиясига ва" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 117-бандда:

иккинчи хатбошидаги "заргарлик буюмларини ишлаш ва тайёрлашга лицензия мавжуд бўлган тақдирда" сўзлари чиқариб ташлансин;

учинчи хатбошидаги "ушбу корхоналарда заргарлик буюмларини қайта ишлаш ва тайёрлашга лицензия мавжуд бўлган тақдирда" сўзлари чиқариб ташлансин.

38. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 июлдаги 314-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 62-модда) билан тасдиқланган Лотереяларни ташкил этиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомда:


а) 12-банддаги "бир баравари" сўзлари "50 фоизи" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 20-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги олтинчи, еттинчи ва саккизинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

"Лицензия талабгори аризаларининг қайта кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

Лицензия талабгорининг аризасини қайта кўриб чиқишда илгари лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.

Лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади".


39. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 июлдаги 315-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 63-модда) билан тасдиқланган Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомда:


а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятини лицензиялаш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (кейинги ўринларда лицензияловчи орган деб аталади) томонидан амалга оширилади";


б) 12-банднинг ўнинчи хатбошисидаги "шунингдек Соғлиқни сақлаш вазирлигининг таркибида гиёҳвандлик моддалари бўлган ўсимликларга эҳтиёж тўғрисидаги хулосаси (таркибида гиёҳвандлик моддалари бўлган ўсимликларни ўстириш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширишда)" сўзлари чиқариб ташлансин;


в) 28-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"28. Лицензия талабгори аризаларининг қайта кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

Лицензия талабгорининг аризасини қайта кўриб чиқишда илгари лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.

Лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади";


г) Низомга иловадаги "(ССВ - ИИВ)" сўзлари чиқариб ташлансин.

42. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 12 сентябрдаги 395-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 9-сон, 83-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 45-бандидаги "ҳар ойда" сўзлари "ҳар чоракда" сўзлари билан алмаштирилсин.

53. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 9 февралдаги 60-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари бошчилик қиладиган комиссиялар рўйхатида:


а) "Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов бошчилик қиладиган комиссиялар" бўлимида:


3 ва 4-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


5-банддаги "турлари" сўзи чиқариб ташлансин;


б) "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М.З. Усмонов бошчилик қиладиган комиссиялар" бўлимининг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

63. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 майдаги 213-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 5-сон, 46-модда) билан тасдиқланган Саноат мақсадидаги портловчи моддаларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 19-бандга қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши қўшилсин:

"Лицензия талабгорининг аризасини қайта кўриб чиқишда илгари лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди";


б) 22-банднинг биринчи хатбошисидаги "беш баравари" сўзлари "икки баравари" сўзлари билан алмаштирилсин.

66. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июлдаги 318-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 7-сон, 63-модда) билан тасдиқланган Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 8-бандда:

иккинчи хатбошидаги "беш бараваридан" сўзлари "уч бараваридан" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "уч бараваридан" сўзлари "бир бараваридан" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 12-бандда:

биринчи хатбошидаги "беш бараваридан" сўзлари "уч бараваридан" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "уч бараваридан" сўзлари "бир бараваридан" сўзлари билан алмаштирилсин.


67. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 13 июлдаги 328-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 7-сон, 65-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисидаги низомда:


а) 8-бандда:

саккизинчи хатбошидан "ягона энергетика тизимига уланадиган электр станцияларида электр ишлаб чиқариш фаолиятини" сўзлари чиқариб ташлансин;

ўн биринчи хатбоши чиқариб ташлансин;

ўн иккинчи, ўн учинчи ва ўн тўртинчи хатбошилар тегишли равишда ўн биринчи, ўн иккинчи, ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

ўн иккинчи хатбошидаги "корхоналар" сўзи "бир йилда 100 000 ва ундан ортиқ кубометр табиий газдан фойдаланувчи корхоналар" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 9-банднинг тўққизинчи хатбошисидан "энергетика текширувлари ва экспертизалари ўтказиш" сўзлари чиқариб ташлансин.


68. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика комиссиялари ва кенгашлари таркибларини тасдиқлаш тўғрисида" 2004 йил 26 июлдаги 358-сон қарорида:

б) 21-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

72. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 5 апрелдаги 96-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 3-4-сон, 20-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 8-банди қирқ олтинчи хатбошисидаги "ва белгиланган тартибда улардан фойдаланишга сертификатлар беради" сўзлари чиқариб ташлансин.

77. Вазирлар Маҳкамасининг "Қиймат ва моддий балансларнинг тасдиқланган параметрлари бажарилишининг самарали мониторинги олиб борилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 6 февралдаги 16-сон қарорига ўзгартиришлар рус тилидаги матнда берилган.


78. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 20 февралдаги 27-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 2-сон, 11-модда) билан тасдиқланган Давлат ахборот ресурслари ҳамда уларни шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун масъул бўлган давлат органлари рўйхатида:


а) 17-4, 38-3-позициялар чиқариб ташлансин;


б) 43-1, 43-2, 43-3 ва 43-4-позициялар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

      

43-1.

Телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри


Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги

43-2.

Телекоммуникациялар тармоқлари қурилиши бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри


43-3.

Телекоммуникациялар тармоқларидан фойдаланиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри


43-4.

Телекоммуникациялар тармоқларига хизматлар кўрсатиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри


     

в) 43-5, 43-6, 43-7, 47 ва 96-позициялар чиқариб ташлансин;


г) 97-позиция қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

     

97.

Аэропортларда ҳаво ташувларини бажариш билан боғлиқ ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри


Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси


    

д) 97-1, 102, 106 ва 109-позициялар чиқариб ташлансин.

80. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 августдаги 164-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 8-сон, 61-модда) билан тасдиқланган Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчиларини энергетика текширувидан ва экспертизадан ўтказиш қоидаларида:


а) 1-банднинг ўн биринчи хатбошисидаги "ва тегишли лицензияга эга бўлган" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 31-банддан иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.

82. Вазирлар Маҳкамасининг "Пахта чигитини етказиб бериш ва ундан фойдаланиш механизмини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2006 йил 18 сентябрдаги 199-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 9-сон, 69-модда)*:


а) 1-банддан олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


б) 7-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

    

84. Вазирлар Маҳкамасининг "Оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш соҳасида беғараз кўмакни жалб этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2006 йил 8 ноябрдаги 232-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 11-сон, 84-модда)*:


а) 2-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) илованинг 11-банди учинчи хатбошисидаги "статистика ва" сўзлари чиқариб ташлансин.

90. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 24 июндаги 141-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 6-сон, 32-модда) билан тасдиқланган Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларида:


а) 23-банднинг биринчи хатбошисидан "махсус ваколатли давлат органи ва" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 25-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


91. Вазирлар Маҳкамасининг "Касаначиликни ташкил этишни такомиллаштириш ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг уни ривожлантириш параметрлари бажарилиши юзасидан жавобгарлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 1 июлдаги 146-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 7-сон, 33-модда):


а) 1-иловада:

12-бандда:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи - олтинчи хатбошилар тегишли равишда иккинчи - бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


Низомга 2-иловада:

1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

     

1.


Корхона


Кадрларни

ҳисобга олиш

ва корхона-

нинг бухгал-

терия ҳисоби


Ташкил этилган

ва чиқиб кетган

иш ўринлари

сони (1-Т шакл)


Ҳисобот

чорагидан

кейинги

ойнинг

3-куни


Туман (шаҳар)

статистика бўлими


Корхона бўйича

касаначиликни

ривожлантириш

параметрлари

бажарилиши

тўғрисидаги

маълумотлар


Ҳисобот

чорагидан

кейинги

ойнинг

3-куни*


Вилоят (ҳудудий-

минтақавий) даражадаги

юқори ташкилот

(хўжалик бошқаруви

органининг марказий

аппарати - агар вилоят

(ҳудудий-минтақавий)

бўғин мавжуд бўлмаса)


     

3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

     

3.

Туман

(шаҳар)

бандликка

кўмакла-

шиш ва

аҳолини

ижтимоий

муҳофаза

қилиш

маркази


Туман

(шаҳар)

статистика

бўлими,

шунингдек

қонун

ҳужжат-

ларида

белгиланган

тартибда

ўтказилган

текширишлар

натижалари


Касаначиликни

ривожлантириш

параметрлари

бажарилиши

тўғрисида йиғма

таҳлилий

маълумот


Ҳисобот

чорагидан

кейинги

ойнинг

6-кунигача


Ишчи комиссия,

Қорақалпоғистон

Республикаси Меҳнат

ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазирлиги,

вилоятлар ва Тошкент

шаҳар меҳнат ва аҳолини

ижтимоий муҳофаза қилиш

бош бошқармалари


     

б) 2-илованинг 6-банди иккинчи хатбошисидан "ва корхоналар" сўзлари чиқариб ташлансин.

93. Вазирлар Маҳкамасининг "Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида" 2008 йил 10 декабрдаги 271-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 12-сон, 64-модда):


а) 2-илованинг 11-бандида:

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

бешинчи - ўн саккизинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи - ўн еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 4-илованинг 24-банди "а" кичик бандидаги "тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилиш" сўзлари "расмийлаштириш" сўзлари билан алмаштирилсин.


94. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 январдаги 6-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 1-сон, 2-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият бўйича ҳисоботлар юритиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 2-банднинг иккинчи хатбошисидаги "6" рақами "4" рақами билан алмаштирилсин;


б) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4. Наркотик воситалар ва психотроп моддалар ишлаб чиқарувчилар, тайёрловчилар ҳисобланган ҳамда уларни сотишга лицензияси бўлган юридик шахслар, шунингдек наркотик воситалар ва психотроп моддалардан фойдаланган ҳолда комбинацияланган дори препаратларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш ва сотиш учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича чораклик ва йиллик ҳисоботлар тақдим этадилар";


в) 5-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


г) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"6. Наркотик воситалар ва психотроп моддалардан тиббиётда ва ветеринарияда фойдаланишга лицензияси мавжуд бўлган юридик шахслар, шунингдек илмий ва ўқув мақсадларида наркотик воситалар ва психотроп моддалардан фойдаланиш учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича чораклик ва йиллик ҳисоботлар тақдим этадилар";


д) 7-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


е) Низомга 2 - 6-иловалар қуйидаги мазмундаги 2 - 4-иловалар билан алмаштирилсин:


"Ўзбекистон Республикасида

наркотик воситалар, психотроп моддалар

ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши

билан боғлиқ фаолият бўйича ҳисоботлар

юритиш тартиби тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА



20____ йилда наркотик воситалар, психотроп моддалар ва (ёки)

наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорлардан

фойдаланган ҳолда комбинациялаштирилган дори воситалари

ишлаб чиқарувчи, тайёрловчи корхоналарнинг

ҲИСОБОТИ

          

(юридик шахснинг номи, СТИР коди)

       

Наркотик

восита,

психотроп

модда ва

прекурсор

субстанцияси

номи


Тайёр

маҳсулот-

нинг номи,

дори

шакли,

дозиров-

каси


Тайёр

маҳсулот-

нинг ўлчов

бирлиги


Ҳисобот

даври бошига

қолдиқ


Ҳисобот

даври-

даги

суб-

станция

кирими


Ҳисобот

даврида

ишлаб

чиқариш,

тайёрлаш

учун фой-

даланилган

субстанция


Субстан-

циянинг

табиий

камайиши


Ҳисобот

даврида

сотилган

тайёр

маҳсу-

лот


Ҳисобот

даври

охиридаги

субстан-

ция қол-

диғи


Ҳисобот

даври

охиридаги

тайёр

маҳсулот

қолдиғи


суб-

стан-

ция


тайёр

маҳ-

сулот


1


2

3

4

5

6

7

8

9

10

11































20___ й. "___" ___________         М.Ў.


Ташкилот раҳбари





(Ф.И.О.)




         




(имзо)




         

Ижрочининг фамилияси, исми,

отасининг исми ва телефон рақами







Моддий жавобгар шахс




        




(Ф.И.О.)




         




(имзо)

      

Изоҳ:

Наркотик воситалар, психотроп моддаларнинг ҳар бир тури ва дори препаратининг ҳар бир тури бўйича ҳисобот шакли алоҳида тўлдирилади.

Юқори ташкилоти бўлган юридик шахслар ҳисоботни ўзларининг юқори ташкилотлари орқали тақдим этишлари мумкин.






Ўзбекистон Республикасида

наркотик воситалар, психотроп моддалар

ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши

билан боғлиқ фаолият бўйича ҳисоботлар

юритиш тартиби тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА


20____ йил ______да тиббиётда ва ветеринарияда

ва (ёки) илмий ва ўқув мақсадларида наркотик

моддалар, психотропик моддалар ва прекурсорлардан

фойдаланиш тўғрисида

ҲИСОБОТ

          

(юридик шахснинг номи, СТИР коди)

     

Наркотик восита, психотроп

модда, прекурсор номи, дори

шакли, дозировкаси


Ўлчов

бирлиги


Ҳар бир тур

бўйича йиллик

эҳтиёж


Ҳисобот даври

бошидаги

қолдиқ


Кирим


Чиқим


Ҳисобот даври

охиридаги ҳолатига

кўра қолдиқ


1


2

3

4

5

6

7

        

         







        

        







         

         







          

         







20___ й. "___" ___________         М.Ў.


Ташкилот раҳбари





(Ф.И.О.)




         




(имзо)




         

Ижрочининг фамилияси, исми,

отасининг исми ва телефон рақами







Моддий жавобгар шахс




        




(Ф.И.О.)




         




(имзо)

        

Изоҳ:

Наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорлардан фойдаланиш бўйича ҳисобот шакллари ҳар бир тур бўйича алоҳида тўлдирилади.

Юқори ташкилоти бўлган юридик шахслар ҳисоботни ўзларининг юқори ташкилотлари орқали тақдим этишлари мумкин, хусусий даволаш-профилактика муассасалари ва дорихоналар ҳисоботларни вилоятлар соғлиқни сақлаш бўлимларининг Доимий фаолият кўрсатувчи комиссиялари орқали тақдим этадилар.






Ўзбекистон Республикасида

наркотик воситалар, психотроп моддалар

ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши

билан боғлиқ фаолият бўйича ҳисоботлар

юритиш тартиби тўғрисидаги низомга

4-ИЛОВА



20___ й. ___________ да прекурсорларнинг

муомалада бўлиши бўйича

ҲИСОБОТ

         

       

(юридик шахснинг номи, СТИР коди)

Т/р

Прекур-

сор номи


Ўлчов

бир-

лиги


Ишлаб чиқарилган

ва олиб келинган


Истеъмол-

чиларга

жўнатилгани

(сотилгани)


Ўз

эҳтиёжи

учун

сарф-

лан-

гани


Табиий

кама-

йиши


Ишлаб

чиқариш

жараёни-

даги

йўқотиш


Ҳисобот

даври

охиридаги

қолдиқ


ҳисобот

даври

боши-

даги

қолдиқ


ҳисобот

даврида

ишлаб

чиқарил-

гани


импорт


респуб-

лика

ичида

сотиб

олин-

гани


қолдиқ

билан

бирга

давр

мобай-

нида

жами

кирим


шу жумладан:


ички

бозорга


экс-

портга



1


2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

1.















2.















3.















20___ й. "___" ___________        М.Ў.


Ташкилот раҳбари





(Ф.И.О.)




         




(имзо)




         

Ижрочининг фамилияси, исми,

отасининг исми ва телефон рақами







Моддий жавобгар шахс




        




(Ф.И.О.)




         




(имзо)

     

Изоҳ:

Юқори ташкилоти бўлган юридик шахслар ҳисоботни ўзининг юқори ташкилотлари орқали тақдим этадилар.".

96. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 21 апрелдаги 116-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 4-сон, 30-модда) билан тасдиқланган Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталига жойлаштириш учун тақдим этиладиган ахборотлар рўйхатида:


а) 36-банднинг "Ахборотнинг тури" устунидаги "- Дарёларда ташишни лицензиялаш" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 42-банднинг "Ахборотнинг тури" устунидаги "- ягона энергетика тизимига уланадиган доимий электр станцияларида электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича" сўзлари чиқариб ташлансин.

98. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 24 июндаги 177-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 6-сон, 51-модда) билан тасдиқланган Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидалари 75-бандидан бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


99. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги 200-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 7-сон, 56-модда) билан тасдиқланган Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 25-бандида:


а) бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


б) олтинчи ва еттинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


100. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 августдаги 245-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 8-сон, 64-модда) билан тасдиқланган Иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидаларининг 25-бандига қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши қўшилсин:

"Лойиҳа ҳужжатларини қайта кўриб чиқишда илгари ушбу ҳужжатларни келишишни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича лойиҳа ҳужжатларини келишишни рад этишга йўл қўйилмайди".


101. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 октябрдаги 289-сон қарори билан тасдиқланган Ҳаво кемаларининг халқаро парвозлари учун Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси аэропортлари (аэродромлари)ни очиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-бандида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 9-10-сон, 71-модда):


а) 1-кичик бандда:

олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

еттинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


б) 2-кичик бандда:

олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

еттинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


102. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг "Музейлар тўғрисида"ги Қонунини рўёбга чиқариш учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида" 2010 йил 12 апрелдаги 68-сон қарорида:


а) 1-илованинг 13-бандида:

бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

олтинчи - ўнинчи хатбоши тегишли равишда бешинчи - тўққизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


б) 4-илованинг 14 ва 16-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

108. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 23 мартдаги 84-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 3-сон, 19-модда) билан тасдиқланган Инвестиция лойиҳаларини комплекс бошқариш бўйича таркибий бўлинма тўғрисида намунавий низомнинг 10-бандидаги "ҳар ойлик" сўзлари "ҳар чораклик" сўзлари билан алмаштирилсин.

110. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 11 майдаги 131-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисидаги низом 9-бандининг "в" кичик бандида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 5-сон, 33-модда):


а) бешинчи хатбошидаги "ва саноат учун аҳамиятини йўқотган ёки кейинги геология-қидирув ишларида ва конларни қазишда тасдиқланмаган захираларни ҳисобдан чиқариш учун хулосалар беради" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) ўн иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


в) ўн учинчи ва ўн тўртинчи хатбоши тегишли равишда ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

114. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги 306-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 11-сон, 89-модда) билан тасдиқланган Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-илованинг 7-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Назорат-касса машинасини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги аризани қайта кўриб чиқишда илгари назорат-касса машинасини рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича назорат-касса машинасини рўйхатдан ўтказишни рад этишга йўл қўйилмайди".


115. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 26 декабрдаги 342-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги автомобиль йўлларида хавфсизликни таъминлаш ва ташкил этиш қоидаларининг 27-бандидаги учинчи хатбоши чиқариб ташлансин.

119. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 мартдаги 92-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 3-сон, 21-модда) билан тасдиқланган Тиббий фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомда:


а) 14-банднинг биринчи хатбошисидаги "беш баравари" сўзлари "икки баравари" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 24-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги бешинчи, олтинчи ва еттинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

"Лицензия талабгорининг аризаси қайта кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

Лицензия талабгорининг аризасини қайта кўриб чиқишда илгари лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.

Лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади".


120. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 5 апрелдаги 101-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 4-сон, 23-модда) билан тасдиқланган Архив ҳужжатларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиш ва архив ҳужжатларини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 21-бандида:


а) қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Лицензия талабгорининг рухсат бериш тўғрисидаги аризасини қайта кўриб чиқишда илгари рухсат беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича ушбу рухсатни беришни рад этишга йўл қўйилмайди";


б) иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.



*) Ушбу ўзгартиришлар 2013 йил 1 январдан бошлаб кучга киради.






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 1 ноябрдаги

313-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси халқ хўжалигида векселларни қўллаш тўғрисида" 1995 йил 2 июндаги 204-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 6-сон, 19-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Бюджетга тўловлар механизмини такомиллаштириш ва тўлов интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1996 йил 5 декабрдаги 431-сон қарорининг 6 ва 7-бандлари.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 13 январдаги 19-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 1-сон, 1-модда) билан тасдиқланган Фойдали қазилмалар қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадлар учун кон ажратмалари бериш тартиби тўғрисидаги низом I бўлимининг 11-банди ва II бўлимининг 6-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси халқ хўжалигида векселларни қўллаш тўғрисида" 1995 йил 2 июндаги 204-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида" 1997 йил 24 сентябрдаги 452-сон қарори.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Янги ташкил этилаётган хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти устидан банк ва солиқ назоратини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 30 мартдаги 146-сон қарорининг 2-банди*.


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 25 июндаги 227-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 6-сон, 34-модда) билан тасдиқланган Тақдим этиш даврийлиги қисқартириладиган молия ва давлат статистика ҳисоботи шакллари рўйхатининг 4-банди.

8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ягона электр энергетикаси тизимига уланадиган стационар электр станцияларида электр энергияси ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2003 йил 28 октябрдаги 469-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 10-сон, 102-модда).


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Энергетика текширувлари ва экспертизалари ўтказиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2003 йил 12 ноябрдаги 504-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 116-модда).


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган иккиламчи ресурслар ва чиқитларни тайёрлаш ҳамда қайта ишлаш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2003 йил 17 ноябрдаги 515-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 121-модда).


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўлчаш воситаларини тайёрлаш, реализация қилиш ва прокатга бериш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2003 йил 2 декабрдаги 539-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 12-сон, 129-модда).


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Электр энергетикада назорат бўйича давлат агентлигини Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекциясига айлантириш тўғрисида" 2004 йил 1 мартдаги 96-сон қарорига 5-илова II бўлимининг 8 ва 9-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 3-сон, 18-модда).


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2004 йил 10 июлдаги 323-сон қарорига 7-илованинг 18-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 7-сон, 64-модда).


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳамда баъзиларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2005 йил 22 февралдаги 73-сон қарорига 2-илованинг 23-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 2-сон, 13-модда).


15. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 9 августдаги 189-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 8-сон, 40-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари томонидан хорижий мамлакатлардаги улар ташкил этган савдо уйлари, ваколатхоналар, корхоналар орқали, шунингдек Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатасининг хорижий мамлакатлардаги савдо-инвестиция уйлари орқали олиб чиқилаётган товарларни божхонада расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-банди.


16. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2005 йил 8 сентябрдаги 206-сон қарорига 1-илованинг 49-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 9-10-сон, 48-модда).


17. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолияти юритиш учун рухсатнома турларини қисқартириш ва уларни бериш тартиб-қоидаларини соддалаштириш тўғрисида" 2005 йил 21 сентябрдаги ПҚ-186-сон қарори)" 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарорига илованинг 27, 33, 36 ва 39-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 5-сон, 34-модда).


18. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тартиб-таомиллари соддалаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2006 йил 6 апрелдаги ЎРҚ-31-сон Қонуни)" 2006 йил 14 сентябрдаги 194-сон қарорига илова I бўлимининг 7-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 9-сон, 66-модда).


19. Вазирлар Маҳкамасининг "Қимматбаҳо металлар ва тошлардан заргарлик буюмлари тайёрлаш фаолиятини лицензиялаш масалалари тўғрисида" 2006 йил 27 сентябрдаги 205-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 9-сон, 72-модда).


20. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида ("Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилганлиги ҳамда уларнинг молиявий жавобгарлиги эркинлаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-59-сон Қонуни)" 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарорига 1-илованинг 53-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 11-сон, 86-модда).


21. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида" 2007 йил 12 мартдаги ПҚ-601-сон ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида" 2007 йил 22 мартдаги ПҚ-607-сон қарорлари)" 2007 йил 11 майдаги 96-сон қарорига 1-илованинг 4-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 5-сон, 26-модда).


22. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 30 июндаги 145-сон қарори билан тасдиқланган Ёшларнинг умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва олий таълим тизими билан қамраб олиниши, шунингдек кейинчалик уларнинг ишга жойлашиши мониторингини таъминлаш учун давлат ва идоравий статистика ҳисоботлари рўйхатининг 9, 11 ва 13-бандлари*.


23. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида" 2008 йил 8 августдаги 174-сон қарори) 2008 йил 20 сентябрдаги 213-сон қарорига илованинг 4-банди.


24. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Электр энергетикаси тўғрисида" 2009 йил 30 сентябрдаги ЎРҚ-225-сон Қонуни)" 2010 йил 17 майдаги 92-сон қарорига илованинг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 5-сон, 22-модда).


25. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Геология-қидирув ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 27 августдаги ПҚ-1396-сон қарори)" 2010 йил 17 декабрдаги 301-сон қарорига илованинг 18-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 12-сон, 69-модда).


26. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2011 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-292-сон Қонуни)" 2012 йил 1 февралдаги 26-сон қарорига илованинг 13, 17, 20, 22 ва 35-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 2-сон, 5-модда).


27. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 4 июлдаги 192-сон қарори билан тасдиқланган "Техник жиҳатдан фойдаланишда темир йўл транспорти хавфсизлиги тўғрисида"ги умумий техник регламентнинг 151-банди.


28. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 октябрдаги 572-ф-сон фармойиши билан тасдиқланган Талаб қилиб олинмаган маҳсулотларни (товарларни) сотиш ва саноат корхоналарида, улгуржи ва чакана савдо корхоналарида улар даражасини мақбуллаштириш тадбирлари I бўлимининг 1.3-банди.



*) Ушбу Рўйхатнинг 5, 7 ва 22-бандлари 2013 йил 1 январдан бошлаб кучга киради.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 44-сон, 507-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2012 йил, 11-сон, 79-модда































































Время: 0.1822
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск