ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Шаҳар транспорти /

Молия вазирининг 24.10.2012 й. 77-сон "Чекланган тарифлар бўйича аҳоли ташишда мунтазам шаҳар йўловчилар ташувини бажариш билан банд бўлган ташувчиларни молиялаш тўғрисидаги низом ва унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 09.11.2012 й. 963-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

09.11.2012 й.

N 963-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

24.10.2012 й.

N 77


БУЙРУҒИ



Чекланган тарифлар бўйича аҳоли ташишда

мунтазам шаҳар йўловчилар ташувини бажариш

билан  банд  бўлган  ташувчиларни  молиялаш

тўғрисидаги низом ва унга ўзгартиришларни

ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида


(2012 йил 19 ноябрдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 17 сентябрдаги 273-сонли "Умумий фойдаланиладиган транспортда йўловчи ташувчилар фаолиятини ҳамда уларни молиялаштириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 38-сон, 437-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 2000 йил 17 августда 76-сон билан тасдиқланган Чекланган тарифлар бўйича аҳоли ташишда мунтазам шаҳар йўловчилар ташувини бажариш билан банд бўлган ташувчиларни молиялаш тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 963, 2000 йил 30 август) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 16-сон);

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2008 йил 3 июлдаги 70-сон "Чекланган тарифлар бўйича аҳоли ташишда мунтазам шаҳар йўловчилар ташувини бажариш билан банд бўлган ташувчиларни молиялаш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги буйруқ (рўйхат рақами 963-1, 2008 йил 16 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 288-модда).


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги ҳамда "Тошшаҳартрансхизмат" уюшмаси билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Вазир                                                                                                 Р. Азимов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 45-сон, 519-модда


























Время: 0.1568
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск