ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Енгил саноат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.11.2012 й. 315-сон "Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида тугатилган "Qarshi 16-son Avtobus Saroyi" очиқ акциядорлик жамиятининг мулкий комплекси негизида хом ипакни қайта ишлайдиган замонавий ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.11.2012 й.

N 315



ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИНИНГ ҚАРШИ

ШАҲРИДА ТУГАТИЛГАН "QARSHI 16-SON

AVTOBUS   SAROYI"   ОЧИҚ   АКЦИЯДОРЛИК

ЖАМИЯТИНИНГ      МУЛКИЙ      КОМПЛЕКСИ

НЕГИЗИДА ХОМ ИПАКНИ ҚАЙТА ИШЛАЙДИГАН

ЗАМОНАВИЙ ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Юқори сифатли рақобатбардошли ипакли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни янада кўпайтириш, мавжуд ишлаб чиқариш майдонларидан самарали фойдаланиш ҳамда янги иш ўринлари ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри ҳокимлиги балансидаги тугатилган "Qarshi 16-son Avtobus Saroyi" очиқ акциядорлик жамиятининг бинолари ва иншоотларини тугатилган "Qarshi 16-son Avtobus Saroyi" очиқ акциядорлик жамияти негизида замонавий ипакчилик комплексини (кейинги ўринларда ипакчилик комплекси деб аталади) ташкил этиш учун масъулияти чекланган жамият шаклидаги "Radiant Silk" қўшма корхонасига сотиш бўйича таклифига розилик берилсин.


2. Кўрсатиб ўтилган лойиҳани амалга ошириш доирасида "Radiant Silk" масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси:

2012-2019 йиллар мобайнида камида 3,0 млн. АҚШ долларини, шу жумладан I босқичда (2014 йил 1 январгача) - 1,8 млн АҚШ долларини, II босқичда (2019 йил 1 июлгача) - 1,2 млн АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш;

120 тонна хом ипак (I босқич - 2013 йилда) ва бир йилда 500 минг погон метр ипак газлама (II босқич - 2019 йилнинг 1 июлигача) ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган, юқори технологик асбоб-ускуналар билан жиҳозланган замонавий ипакчилик комплексини ташкил этиш;

ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг камида 80 фоизини экспортга етказиб бериш;

камида 200 та янги иш ўринлари ташкил этиш бўйича мажбуриятларни ўз зиммасига олиши маълумот учун қабул қилинсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ва Қашқадарё вилояти ҳокимлиги:

"Radiant Silk" масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси томонидан лойиҳанинг ҳар бир босқичи бўйича қабул қилинган мажбуриятлар алоҳида бажарилгандан кейин Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри ҳокимлигининг тугатилган "Qarshi 16-son Avtobus Saroyi" очиқ акциядорлик жамиятининг бинолари ва иншоотларини ишга туширилган қисмига мулкчилик ҳуқуқини расмийлаштириш (давлат ордерини бериш) шарти билан, истисно тариқасида тўғридан-тўғри шартнома бўйича инвестиция мажбуриятлари остида "Radiant Silk" масъулияти чекланган жамият қўшма корхонасига "ноль" харид қиймати бўйича сотсин;

ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳасининг II босқичи ўз вақтида амалга оширилмаган тақдирда I босқич доирасида расмийлаштирилган мулк ҳуқуқини (давлат ордери) ўрнатилган тартибда бекор қилсин;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги ва "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси билан биргаликда ушбу қарорнинг 2-бандига мувофиқ "Radiant Silk" масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси томонидан ўз зиммасига олинган мажбуриятлар бажарилиши устидан мониторинг ўрнатсин.

4. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда қуруқ пилла ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш ва ўртача муддатли даврда пиллакашлик корхоналарини, шу жумладан, янгидан ташкил этиладиган ипакчилик комплексини ишлаб чиқариш хом ашёси билан узлуксиз таъминлаш бўйича комплекс тадбирларни ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 45-сон, 513-модда



























Время: 0.1945
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск