ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Электр энергетикаси. Иссиқлик энергетикаси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.11.2012 й. 316-сон "Ислом тараққиёт банки иштирокида "Ўзбекистонда гидроэлектр-станцияларни модернизациялаш" лойиҳасини амалга оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.11.2012 й.

N 316



ИСЛОМ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ ИШТИРОКИДА

"ЎЗБЕКИСТОНДА ГИДРОЭЛЕКТР-СТАНЦИЯЛАРНИ

МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШ" ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА

ОШИРИШГА ДОИР БИРИНЧИ НАВБАТДАГИ

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА



Республика энергия тизимининг генерацияловчи қувватларини янада ривожлантириш ва модернизациялаш, Фарҳод ГЭС ва Қуйи Бўзсув ГЭСлари каскадининг 14-ГЭСидан ишончли фойдаланилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзбекистонда гидроэлектрстанцияларни модернизациялаш" (Фарҳод ГЭС ва Қуйи Бўзсув ГЭСлари каскадининг 14-ГЭСи) лойиҳасини (кейинги ўринларда инвестиция лойиҳаси деб аталади) амалга ошириш учун 16 йил муддат, шу жумладан, 4 йилдан иборат имтиёзли давр билан 100,0 млн доллар миқдорида молиявий маблағлар берилиши Ислом тараққиёт банки томонидан маъқулланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилансинки:

"Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси Ислом тараққиёт банкининг молиявий маблағларидан мақсадли фойдаланилиши ва инвестиция лойиҳасининг самарали амалга оширилиши юзасидан масъул ижро этувчи орган ҳисобланади;

Ислом тараққиёт банкининг молиявий маблағларини қайтариш, устамани ва бошқа харажатларни тўлаш билан боғлиқ харажатлар "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компаниясининг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


3. "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси бошқаруви раисига Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Ислом тараққиёт банки билан инвестиция лойиҳасини молиялаштириш бўйича Лизинг, Агентлик, Сервис ва Грант битимларини имзолаш ваколати берилсин.


4. "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси:

инвестиция лойиҳаси бўйича бош пудратчиларни аниқлаш юзасидан халқаро тендер савдоларининг ўз вақтида ўтказилишини таъминласин;

халқаро тендер савдолари ва тендер савдолари ғолиблари билан контрактларни имзолаш натижаларига кўра икки ой муддатда инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асослашини ишлаб чиқсин ҳамда ваколатли экспертиза органлари билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Лизинг битими юзасидан белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқаро молиявий институтлар, ташкилотлар ва донор мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш, йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича идоралараро кенгаш (Р.С. Азимов) инвестиция лойиҳасининг амалга оширилиши мунтазам равишда кўриб чиқилишини, зарурат бўлганда, уни ўз вақтида ва самарали амалга ошириш юзасидан таклифлар киритилишини таъминласин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 45-сон, 514-модда

























Время: 0.1870
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск