Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ерости бойликлари тўғрисидаги қонунчилик /

Фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун кон ажратиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 13.01.1997 й. 20-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 13 январдаги

20-сон қарорига

1-ИЛОВА


Фойдали қазилмаларни қазиб олиш

учун кон ажратиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом "Ер ости бойликлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва "Саноатгеоконтехназорат" - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекциясига тўғрисидаги Низом талаблари ҳисобга олинган ҳолда ишлаб чиқилган.

Низом фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун республика ҳудудида Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси томонидан фойдали қазилмаларни* қазиб олиш учун кон ажратишнинг ягона тартибини белгилайди.

Лицензияга мувофиқ ва ер ости бойликларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи лицензияда кўрсатилган мақсадларда фойдаланишга берилган майдони ва чуқурлигига кўра чекланган ер ости бойлигининг геометриклаштирилган участкаси кон ажратиш деб аталади.

Кон ажратиш кон ажратиш далолатномаси (Низомга 1-илова) асосида амалга оширилади. Далолатнома лицензия эгасининг лицензия билан берилган ер ости бойлигидан фойдаланиш ҳуқуқини амалга ошириш ҳуқуқини тасдиқлайди.


2. Низом, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, фойдали қазилмаларни, шу жумладан техноген ҳосилаларни қазиб олувчи корхоналарни лойиҳалаштирувчи, қурувчи, реконструкция қилувчи, кенгайтирувчи ер ости фойдаланувчиларининг барчаси учун мажбурий ҳисобланади.


3. Фойдали қазилмалар конини ёки унинг бир қисмини лицензиясиз ва кон ажратилмасдан ёки унинг чегарасидан ташқарини ишлатиш ер ости бойликларидан ўзбошимчалик билан фойдаланиш ҳисобланади ва ишлаб чиқариш харажатлари қопланмаган ҳолда белгиланган тартибда тўхтатилади.


4. Фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун кон ажратиш ер остининг мазкур участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи рухсатнома (лицензия)ни қонунда белгиланган тартибда расмийлаштирган (олган) Ўзбекистон Республикасининг, бошқа давлатларнинг юридик ва жисмоний шахсларига, фуқаролиги бўлмаган шахсларга берилиши мумкин.


5. Фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун ажратиладиган ёки унинг бир қисми асосий қазилма ва у билан биргаликда жойлашган фойдали қазилмалар ва уларнинг таркибидаги компонентлар захиралари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича Давлат комиссияси (ЎР ЗДК) ёки Давлат геология қўмитаси ҳузуридаги фойдали қазилмалар захиралари бўйича Марказий комиссияси (ЗМК) томонидан тасдиқланган ва кон белгиланган тартибда саноат йўли билан ўзлаштирилиши учун берилган, шунингдек ер ости бойликларини муҳофаза қилиш ва лицензия ҳамда ишларни бехатар олиб бориш қоидалари ва нормалари талаблари ҳисобга олинган ҳолда бажарилган фойдали қазилмаларни қазиб олувчи корхоналарни қуриш, реконструкция қилиш ёки кенгайтиришнинг тасдиқланган лойиҳаси мавжуд бўлган тақдирда берилади.


6. Фойдали қазилмаларни тажриба-саноат кўламида кавлаб олиш кон ажратмаси бермасдан (нефть ва газ конларидан ташқари) геологик жиҳатдан ўрганишни ўтказиш муддатига, бироқ 5 йилдан кўп бўлмаган муддатга бериладиган лицензия ҳамда белгиланган тартибда тасдиқланган ва кон муносабатларини тартибга солиш соҳасидаги махсус ваколатли органлар билан келишилган лойиҳа асосида амалга оширилади. Тажриба ишлари тамом бўлгандан кейин, саноат йўли билан ишлатиш бошланишидан олдин фойдаланувчи ажратилган конни мазкур Низомда белгиланган тартибда расмийлаштиришга мажбурдир.

Нефть ва газни тажриба-саноат кўламида кавлаб олиш Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан уч йилдан кўп бўлмаган муддатга бериладиган лицензия ҳамда "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси томонидан бериладиган кон ажратмаси асосида амалга оширилади. Кон ажратиш лойиҳалари ва тажриба-техник фойдаланиш схемаларининг технологик схемалари оператив тасдиқланган захираларга тузилиши мумкин. Конни тажриба-саноат йўли билан фойдаланишга киритиш мазкур босқичига қўйиладиган талабларга риоя этилган тақдирдагина мумкиндир. Чекланган муддатли кон ажратиш тартиби ва талаблари ҳам муддати чекланмаган кон ажратиш тартиби ва талабларига ўхшашдир.

7. Фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун қурилаётган, реконструкция қилинаётган ва кенгайтирилаётган корхоналар учун кон ажратиш ушбу корхоналар қурилиши, реконструкция қилиниши ёки кенгайтирилиши бошланишидан олдин расмийлаштирилади.

8. Фойдали қазилмаларни қазувчи ва фойдали қазилмалар конларини ишлатувчи корхоналар қурилиши учун ер участкаси ажратиш кон ажратилгандан кейин Ўзбекистон Республикасининг ер қонунчилигида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.


9. Ер ости бойликларидан фойдаланувчининг унга ажратилган конни бошқа юридик ва жисмоний шахсларга бериши тақиқланади.

Корхонанинг номи ўзгарган тақдирда кон ажратиш далолатномаси ва топография режаси нусхасидаги ёзув қайта расмийлаштирилади.


10. Корхоналар, бинолар, иншоотлар, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари, курортлар, ўрмонзор боғлар, қўриқхоналар, сув таъминоти манбалари, дарёлар, сув ҳавзалари, тарих, маданият ва санъат ёдгорликлари, қимматли қишлоқ хўжалиги экинлари, чегара зоналари, аэродромлар, махсус вазифали полигонлар, ажратиб олинган зоналар, мустаҳкамланган районлар, қабристонлар ва бошқа объектлар жойлашган жой ҳудуди остидаги фойдали қазилма конларини ишлатиш учун кон ажратиш манфаатдор юридик ва жисмоний шахслар ҳамда маҳаллий ҳокимият органлари билан келишилгандан кейин амалга оширилади.


11. Махсус вазифали ерлар доирасида кон ажратиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


12. Ер участкасидан фойдаланиш (эгалик қилиш) ҳуқуқининг мавжудлиги ушбу участкада жойлашган фойдали қазилмаларни ишлатиш ҳуқуқини бермайди, мазкур бўлимнинг 15-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустаснодир.


13. Фойдали қазилмаларни қазиб олиш бўйича корхоналарни қуриш, реконструкциялаш ва кенгайтириш ишларини маблағ билан таъминлашга фақат кон ажратишни тасдиқловчи далолатнома мавжуд бўлганда йўл қўйилади ва у олиб қўйилганда тўхтатилади.


14. Ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар уларга берилган ер участкалари доирасида ер ости бойликларидан кенг тарқалган фойдали қазилмаларни, ер ости сувларини хўжалик ва маиший эҳтиёжлар учун қазиш мақсадида лицензия берилмаган ва кон ажратилмасдан қуйидаги шартларга риоя қилиш шарти билан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўладилар:

кенг тарқалган фойдали қазилмаларни қазиб олиш очиқ усулда, бир ўйиқнинг баландлиги икки метрдан ва майдони бир гектардан кўп бўлмаган ҳолда амалга оширилиши керак;

иш хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилинган ҳолда олиб борилиши керак;

унумдор қатламни олиб ташлаш ва сақлаш, шунингдек бузилган ерни кейинчалик қайта тиклаш масаласи ҳал этилиши керак;

кон ишлари бошланишидан 10 кун олдин маҳаллий ҳокимият органлари ва Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси хабардор қилиниши керак;

қазиб олинган кенг тарқалган фойдали қазилмалар ва ер ости сувларидан ер участкаси эгаси (фойдаланувчи)нинг хўжалик ёки маиший эҳтиёжлари учунгина фойдаланилиши керак. Фойда олиш мақсадида қазилган фойдали қазилмаларни бошқа корхоналар, ташкилотлар ва фуқароларга сотиш ёки беришга йўл қўйилмайди.


15. Фойдали қазилмаларни қазувчи корхоналарни қуриш, реконструкция қилиш ва кенгайтириш ишларини маблағ билан таъминлашга кон ажратилганлигини тасдиқловчи далолатнома мавжуд бўлган тақдирда йўл қўйилади ҳамда далолатнома олиб қўйилгач тўхтатилади.



II. КОН АЖРАТИШГА ҚЎЙИЛАДИГАН

АСОСИЙ ТАЛАБЛАР


1. Кон ажратиш ер ости бойликларидан фойдаланувчига лицензия конни саноат йўли билан ўзлаштириш учун бериш-қабул қилиб олиш далолатномаси бўйича саноат йўли билан ўзлаштириш учун бериладиган тасдиқланган захиралар жойлашган бутун майдонга ва унинг чуқурлигига берилади.

Ушбу талаб фойдали қазилмаларнинг биргаликда жойлашган бир неча турларидан иборат бўлган комплекс конларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.

Фавқулодда ҳолларда ушбу коннинг муайян участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган икки ёки бир неча ер ости бойликларидан фойдаланувчиларга фойдали қазилмаларнинг йирик конларини қазиш учун кон ажратилиши мумкин.

Фойдали қазилмаларнинг бир майдонда жойлашган ҳар хил турлари конларини қазиш зарурати туғилганда кон ажратмалари ҳар бир конни ишлатиш учун алоҳида берилади. Ушбу ҳолда, шунингдек фойдали қазилма йирик конлари бир неча ер ости бойликларидан фойдаланувчилар томонидан қазилганда конни ёки унинг қисмларини ишлатиш изчиллиги ҳамда кон ишлари ўзаро алоқадорлиги топилган захираларнинг ер қаъридан энг тўлиқ, комплекс ва иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ қазиб олинишини, ер ости бойликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва ишларни бехатар олиб бориш талаблари бажарилишини таъминлаши керак.

Бир майдондаги нефть ва газ горизонтлари ер ости бойликларидан иккита фойдаланувчи томонидан қазиб олинганда мазкур Низомда белгиланган тартибда иккита мустақил кон ажратмаси расмийлаштирилиши зарур.


2. Қаттиқ фойдали қазилмалар конларини қазиб олиш учун кон ажратиш чегаралари Ўзбекистон Республикаси фойдали қазилмалар захиралари бўйича Давлат комиссияси томонидан тасдиқланган захиралар ёки уларнинг қисмлари контурлари билан белгиланади, тоғ жинслари силжиши ёки карьер ён деворлари кенгайиши зоналари ҳисобга олинган ҳолда лойиҳалаштириш учун Ўзбекистон Республикаси фойдали қазилмалар захиралари бўйича Давлат комиссияси томонидан рухсат берилган ҳажмлардаги С тоифаси ҳам шу жумлага киради.

Нефть ва газ конлари учун кон ажратиш чегаралари ҳар бир кон учун Ўзбекистон Республикаси фойдали қазилмалар захиралари бўйича Давлат комиссияси томонидан тасдиқланган А+В+С тоифалар захираларининг контури бўйича, ҳар қайси захира учун белгиланади. Разведка қилиш тугалланган, 1 млн тоннагача нефть ва 3 млрд куб метргача газ захиралари қазиб олинган конлар учун кон ажратмалари чегаралари Давлат комиссияси томонидан қабул қилинган А+В+С ва С тоифалар захиралари контурлари бўйича белгиланиши мумкин.

Қазишда контурдан ташқари сув билан тўлдиришни қўллаш назарда тутилган конлар учун кон ажратиш чегаралари контурдан ташқари ҳайдайдиган қудуқлар жойлашуви периметри бўйича белгиланади.

Кон участкаларини, руда жисмларни мустақил қазиб олиш учун яроқсиз бўлган тоғ жинслари ва қатламларни ажратилган кон ташқарисида қолдириш тақиқланади.


3. Ишлаб турган корхонага ажратилган кон чегарасидан ташқарида жойлашган кон участкаларини қазиб олиш учун жалб этиш мақсадида кесиб олиш мазкур Низом билан белгиланган тартибда янги кон ажратиш сифатида расмийлаштирилади.


4. Тоғ жинслари қатлами ва руда жисмлардан иборат кўмир конлари учун кон ажратиш барча қатламлар ва руда жисмлари бўйича расмийлаштирилади. Агар ушбу захираларни ўйиш қолган қатламлар ва руда жисмларига, захираларига зарарли таъсир кўрсатмаса ёки уларнинг кейинчалик қазиб олинишини қийинлаштирмаса ва ер қаъридаги минерал хом ашёнинг қўшимча равишда камайишига олиб келмаса, алоҳида қатламлар ва руда жинслари, захиралари бўйича кон ажратишга, истисно тариқасида, йўл қўйилади.


5. Ер остини газлаштириш усули билан қазиладиган кўмир конлари чегарасида кўмир қазиб олиш учун кон ажратишга, очиқ ёки ёпиқ усул билан қазиладиган кўмир кони чегарасида ер остини газлаштириш учун кон ажратишга фақат махсус лойиҳалар бўйича ва ер остини газлаштириш районида кон ишларининг хавфсизлиги тўғрисида ва газлаштиришнинг қўшни фойдали қазилма конларига зарарли таъсири йўқлиги ҳақида эксперт хулосаси мавжуд бўлган тақдирдагина йўл қўйилади.


6. Фойдали қазилмалар конларини қазиш учун кон ажратиш муддати чекланмаган ва чекланган муддатли бўлиши мумкин.

Фойдаланиш муддати чекланган ҳолларда кон ажратиш лицензияда белгиланган муддатга, нефть ва газ конлари учун эса - 5 йилдан кўп бўлмаган муддатга берилади. Зарурат бўлганда кон ажратишнинг амал қилиш муддати узайтирилиши мумкин. Кон ажратишнинг амал қилиш муддатини узайтиришда фақат кон ажратиш далолатномаси ва топография режаларидаги ёзувлар қайта расмийлаштирилади.


7. Фойдали қазилмалар конларини қазиш учун кон ажратиш лойиҳалари, одатда, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси органларида рўйхатдан ўтказилган ихтисослаштирилган лойиҳа ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилади. Кон ажратмалари лойиҳаларининг фойдали қазилмаларни қазувчи корхоналар лойиҳа-конструкторлик бюролари томонидан ишлаб чиқилишига йўл қўйилади.

Фойдали қазилмаларни қазувчи корхоналарни қуриш, реконструкция қилиш ёки кенгайтиришни лойиҳалаштиришда (кон ажратмаси лойиҳаси техник лойиҳа таркибида ишлаб чиқилган тақдирда) лойиҳалаш ташкилоти асосий техник-иқтисодий кўрсаткичларни, ўлчамларни, чегараларни ва бўлажак кон ва ер ажратишнинг бошқа асосий параметрларини, шунингдек фойдали қазилмалар захираларидан оқилона фойдаланишни, атроф табиий муҳит, ходимлар ва аҳоли, бинолар ва иншоотларнинг кон ишлатилиши билан боғлиқ кон ишларининг зарарли таъсиридан муҳофаза қилинишини таъминлайдиган чора-тадбирларни белгилайди.


III. КОН АЖРАТИШ ЛОЙИҲАСИ МАЗМУНИ


1. Фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун кон ажратиш лойиҳаси тушунтириш хатидан ва чизма материаллардан иборат бўлиши керак.


2. Тушунтириш хатида сўралаётган кон ажратишдан кўзда тутилган мақсад кўрсатилади ҳамда уни олиш зарурлиги асосланади, шунингдек қуйидаги масалалар баён қилинади:

фойдали қазилмаларни қазувчи корхонани лойиҳалаштирувчи, лойиҳани келишган ва тасдиқлаган ташкилотнинг номи, шунингдек кон ажратиш лойиҳасини тайёрлаган ташкилотнинг номи;

сўралаётган кон ажратиш ҳудуди тўғрисидаги умумий маълумотлар (географик ва маъмурий ҳолати, майдоннинг катталиги, қишлоқ хўжалиги экинлари ва ўрмонзорлар тавсифи, ободонлиги, фойдаланилиши ва бошқалар) ;

коннинг қисқача геологик тавсифи (қатламлар, руда жинслари, тоғ жинслари ва бошқаларнинг ўлчами ва элементлари), конни ишлатишнинг кон-геология ва гидрогеология шарт-шароитлари, ёндош кон ажратиш тўғрисидаги умумий маълумотлар;

коннинг разведка қилинганлиги, асосий фойдали қазилмалар ва улар билан бирга жойлашган фойдали қазилмалар захираларининг разведка қилинган ва тасдиқланган, оператив ҳисобга олинган миқдори, сифати, тоифалилиги ва ашёвий таркиби тўғрисидаги маълумотлар, очиқ усулда қазишда эса - шунингдек фойдали қазилма устида жойлашган жинслар ҳақидаги маълумотлар;

кон ажратиш чегараларини асослаш;

қазиш чоғида ва кейинчалик ишлов беришда минерал хом ашёдан комплекс фойдаланиш чора-тадбирлари.


3. Чизма материаллар ер ажратишнинг лойиҳа чегараларида юзанинг топографик (гипсометрик) режаси нусхасидан ва амалдаги йўриқномалар ва услубий кўрсатмалар талабларига мувофиқ тузилган геология (таркибий) хариталари ва усти очиқ конлар нусхаларидан иборат бўлиши керак.

Юзанинг топографик режаси нусхасида юза рельефи ва таянч геодезия тармоғи пунктлари, фойдали қазилмалар қатламларининг ер юзасига ёки чўкинди қатламларга чиқиши, мавжуд кон иншоотлари (шахталар, штоленлар, шурфлар ва бошқалар)нинг оғзи, разведка қилиш мақсадида қазилган қудуқлар ва бошқа қудуқлар; ўрмонзорлар ва қишлоқ хўжалиги экинларининг ташқи кўриниши, кон майдонидаги ердан фойдаланиш ва аҳоли пунктлари чегаралари ва яқинидаги иншоотлар, бинолар, уларнинг қаватлари, қўшни ва сўралаётган ер ажратиш чегаралари, бурчак нуқталар ва кон ишларини бехатар олиб бориш чегаралари белгиланган ҳолда ер ажратиш кўрсатилиши керак.

Топографик режанинг бўш қисмида горизонтал яссиликда ер ажратмаси проекцияси майдони (гектарларда), режа ва усти очиқ кон бўйича график билан белгиланадиган сўралаётган ер ажратмаси бурчак нуқталарининг Х, У, Z координатлари катталиги, режа тўлдирилган сана кўрсатилади.

Режанинг юқориги ўнг томонида 2-иловага мувофиқ бурчаклик штамп қўйилади.

Топография режаси нусхаси масштаби тасвирланаётган участка ўлчамига, фойдали қазилмалар қазиш бўйича корхонанинг хусусияти ва вазифасига боғлиқ ҳолда қабул қилинади, бироқ у 1:5000 масштабдан кам бўлмаслиги керак.

Анчагина майдонга эга бўлган кон ажратмалари учун топография режаси нусхасини 1:5000 дан 1:25000 гача бўлган масштабда тақдим этишга рухсат берилади.

Кон ажратишни расмийлаштириш учун тақдим этилган топография режаси нусхаларидан бири полотно калькада, лавсанда ёки уларда муҳр яхши сақланишини таъминлайдиган бошқа материалларда тайёрланиши керак.

Геология харитаси ва усти очиқ конлар нусхаларида коннинг ва унга туташиб кетган ҳудуднинг геологик тузилиши, фойдали қазилмалар қатламлари контурлари, уларнинг ер юзасига ва чўкинди қатламларга чиқиши, тектоник бузилишлар, ўпирилишлар жойи ва участкаларнинг фойдаланиш учун яроқсиз бўлган бошқа жойлари; коннинг ва унга яқин ҳудуднинг гидрогеологик ва муҳандислик-геологик шароитлари; фойдали қазилмалар захираларининг тасдиқланган ва оператив ҳисобга олинган захиралари ҳисоб-китоби контурлари, сўралаётган ер ажратишнинг майдони ва чуқурлиги бўйича контурлари кўрсатилиши керак.


4. Кўмир конини қазиш учун ер ажратиш лойиҳасида, шунингдек уларга ер ажратиш лойиҳа контури чизилган ҳолда 1:5000 масштабида разведка қилинган барча қатламларнинг гипсометрик режалари тақдим этилиши керак.

Икки ёки ундан кўп қатламлардан иборат бўлган кўмир конини қазиш учун ажратилган ер контурининг топография режасида силжиш бурчаклари ҳисобга олинган ҳолда проекциялар бўйича чекка бурчак нуқталари белгиланади.


5. Нефть ва газ конларини ишлатиш учун кон ажратмалари олишда геология харитаси ўрнига ҳар бир саноат нефть ёки газ горизонти бўйича камида 1:50000 маcштабли А+В+С ва С тоифалар захиралари чегарали кўрсатилган ҳолда таркибий хариталар, шунингдек унумдор тоғ жинслари тизмаси ва горизонтлар жойлашган жой чуқурлиги кўрсатиладиган таркибий харита билан боғлиқ бўлган геологик профиллар (узунаси ва бир-бири билан кесишадиган чизиқ бўйлаб) тақдим этилиши керак.


6. Ер ажратмаси лойиҳасига қуйидагилар илова қилиниши керак:

саноат йўли билан ўзлаштириш учун фойдали қазилмалар конини бериш-қабул қилиб олиш тўғрисидаги далолатнома нусхаси - нефть ва газ конлари учун, бундан ташқари уларни қазиш лойиҳаси тасдиқланганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар нусхаси;

фойдали қазилмаларни қазиб олиш корхонасини қуриш, реконструкция қилиш ёки кенгайтиришнинг белгиланган тартибда келишилган ва тасдиқланган лойиҳаси (кон ажратмаси бериш лойиҳаси кўриб чиқилгандан кейин фойдаланувчига қайтарилади);

ердан фойдаланувчининг ер ажратишга розилиги тўғрисидаги дастлабки хулосаси;

бўйсунувига кўра юқори ташкилотнинг ер ажратмаси бериш тўғрисида илтимосномаси (табиатдан фойдаланувчи мустақил бўлса ушбу илтимоснома талаб қилинмайди).

Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси кон ажратмаси бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно.

7. Кон ажратиш лойиҳасини лойиҳалаш ташкилотининг директори (бош муҳандиси) ва кон ажратилишини сўраётган корхона раҳбари имзолайдилар, уларнинг имзолари муҳр билан тасдиқланади.



IV. КОН АЖРАТИШ ТАРТИБИ


1. Фойдали қазилмалар конини ёки унинг участкасини қазиш ҳуқуқига лицензия олган юридик ёки жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясига буюртманома юборадилар. Буюртманомада корхонанинг номи, унинг идоравий мансублиги ва манзили, кон жойлашган жой кўрсатилади.

Буюртманомага икки нусхада зарур иловалар билан биргаликда кон ажратиш лойиҳаси илова қилинади.

Буюртманомани фойдали қазилмалар конини қазувчи корхона раҳбари ёки корхона бўйсунадиган юқори ташкилотнинг раҳбари имзолайди.


2. Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси, зарурат бўлганда, ажратиладиган конни олишдан манфаатдор бўлган корхона вакили иштирокида тақдим этилган материалларни кўриб чиқади ҳамда буюртманома олингандан кейин 30 кундан кечикмай тегишли қарор чиқаради.

3. Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси кон ажратиш тўғрисидаги масалани ҳал этиш чоғида қуйидагиларни кўриб чиқади ва текширади:

лойиҳага илова қилиниши зарур бўлган ҳужжатларнинг мавжудлиги;

ер ости бойликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва мазкур Низом талаблари ҳисобга олинган ҳолда кон ажратмаси чегараларининг тўғрилиги ва асосланганлиги;

унинг учун кон ажратиш сўралаётган фойдали қазилмаларни қазувчи корхонани қуриш, реконструкция қилиш ёки кенгайтириш лойиҳасининг кондан оқилона, комплекс фойдаланиш ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш, ишловчиларнинг ва аҳолининг саломатлиги ва ҳаёти хавфсизлигини таъминлаш, бинолар, иншоотлар ва бошқа объектларни кон ишларининг зарарли таъсиридан муҳофаза қилиш билан боғлиқ масалалар бўйича лойиҳа ечимларининг тўлиқлиги ва асосланганлигига оид қисми;

бузилган ерларни қайта тиклаш чора-тадбирлари.


4. Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясининг кон ажратиш лойиҳаси кўриб чиқилиши натижаларига оид қарори барча манфаатдор ташкилотларга маълум қилинади.

Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясининг қароридан норози бўлинган тақдирда ушбу қарор устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.

5. Кон ажратилганлигини тасдиқловчи далолатнома икки нусхада тузилади. Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси раҳбарининг кон ажратиш далолатномасидаги ва топография режаси бурчакли штампидаги имзоси муҳр билан тасдиқланади.

Эслатма. Кон ажратишни тасдиқловчи далолатномаларнинг фақат босмахона усулида тайёрланган ҳамда тузатиш ва ўчириб-ёзишларсиз тўлдирилган бланкларда берилишига йўл қўйилади.


6. Кон ажратилганлигини тасдиқловчи далолатноманинг ва кон ажратишнинг расмийлаштирилган лойиҳаси биринчи нусхалари фойдали қазилмалар конини қазувчи корхонага берилади, ушбу ҳужжатларнинг иккинчи нусхалари эса Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясида сақланади.

7. Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси томонидан ажратилган конларни ҳисобга олиш 3-иловада келтирилган шаклдаги дафтарда амалга оширилади.


V. ЕР ОСТИ БОЙЛИКЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ

ҲУҚУҚИНИ ТЎХТАТИШ АСОСЛАРИ ВА ТАРТИБИ


1. Фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун ер ости бойликларидан фойдаланиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикасининг ер ости бойликлари тўғрисидаги Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда тўхтатилиши, бирмунча вақт тўхтатилиши ёки чеклаб қўйилиши мумкин.


2. Ер ости бойликларидан фойдаланувчи томонидан фойдали қазилмалар конларини ишлатиш қоидалари ва нормалари бузилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси кон ажратиб берилганлигини тасдиқловчи далолатномани бекор қилади ҳамда ер ости бойликларидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензия берган органлар олдига лицензияни бекор қилиш масаласини қўяди.

3. Фойдали қазилмаларни қазувчи корхона консервация қилинганда ёки тугатилганда кон ажратиш далолатномаси корхона консервация қилиниши ёки тугатилиши тўғрисидаги далолатнома белгиланган тартибда расмийлаштирилгандан кейин 30 кун Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясига қайтарилади.


VI. МАЗКУР НИЗОМ ТАЛАБЛАРИГА РИОЯ ЭТИШ

ВА УНИНГ БАЖАРИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


1. Ер ажратишни расмийлаштириш, уни ўз вақтида олиш ва унинг сақланиши учун мазкур Низом билан белгиланган тартибга риоя қилиш учун жавобгарлик фойдали қазилмаларни қазувчи корхона раҳбарларига юклатилади, фойдали қазилмаларни қазувчи корхоналарни қуриш, реконструкция қилиш ёки кенгайтиришни лойиҳалашда эса - лойиҳа бош муҳандисига ва лойиҳа ташкилоти раҳбарига юклатилади.

Фойдали қазилмаларни қазувчи корхонанинг раҳбарлари ва мансабдор шахслари шунингдек ер ости бойликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари ҳамда ер ажратишни тасдиқловчи далолатномада баён қилинган ер ости бойликларидан фойдаланувчининг мажбуриятлари бузилганлиги учун ҳам жавоб берадилар.

Фойдали қазилмаларни ўзбошимчалик билан қазиб олишда айбдор бўлган мансабдор шахслар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.


2. Ер ости бойликларидан фойдаланувчиларда кон ажратишни тасдиқловчи далолатномалар мавжудлиги, кон ажратиш ҳужжатларининг тўлиқлиги ва тўғрилигини, шунингдек кон ишларини бажариш чоғида ер ости бойликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши устидан назоратни Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси амалга оширади.

*) - Ушбу ўринда ва сўнгра матнда "кон" атамасига, шунингдек вужудга келган техник-иқтисодий коньюнктура шароитида ишлаш мақсадга мувофиқ бўлиши мумкин бўлган техноген ҳосилалар, руда бор жойлар ва майда тарқоқ участкалар ҳам киритилади.






Низомга

1-ИЛОВА


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ ГЕРБИ

                  

"САНОАТГЕОКОНТЕХНАЗОРАТ"-

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ЕР ҚАЪРИНИ ГЕОЛОГИК ЎРГАНИШ,

САНОАТДА, КОНЧИЛИКДА ВА

КОММУНАЛ-МАИШИЙ СЕКТОРДА

ИШЛАРНИНГ БЕХАТАР ОЛИБ

БОРИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ

ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ

          

ГОСУДАРСТВЕННАЯ ИНСПЕКЦИЯ

ПО НАДЗОРУ ЗА ГЕОЛОГИЧЕСКИМ

ИЗУЧЕНИЕМ НЕДР, БЕЗОПАСНЫМ

ВЕДЕНИЕМ РАБОТ В

ПРОМЫШЛЕННОСТИ, ГОРНОМ ДЕЛЕ

И КОММУНАЛЬНО-БЫТОВОМ

СЕКТОРЕ ПРИ КАБИНЕТЕ МИНИСТРОВ

РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН -

"САНОАТГЕОКОНТЕХНАЗОРАТ"

КОН АЖРАТИШ ДАЛОЛАТНОМАСИ N_____


19__ йил "__" __________


Тошкент шаҳри

----------------------------------------------------------------------------------

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ЕР ҚАЪРИНИ

ГЕОЛОГИК   ЎРГАНИШ,  САНОАТДА,   КОНЧИЛИКДА

ВА КОММУНАЛ-МАИШИЙ СЕКТОРДА ИШЛАРНИНГ

БЕХАТАР ОЛИБ БОРИЛИШИНИ НАЗОРАТ

ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ

"САНОАТГЕОКОНТЕХНАЗОРАТ"



КОН АЖРАТИШ ДАЛОЛАТНОМАСИ


19__ йил "__" __________ да "Саноатгеоконтехназорат" - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси  томонидан

        

га

(ташкилот ёки корхонанинг тўлиқ номи ва унинг мансублиги)


      

______________бурчакли пунктларнинг илова қилинаётган режасида белгиланган чегаралардаги

       

       

(фойдали қазилма номи)

             

(шахта, кон карьери номи)

           

ишлатиш ва саноат йўли билан разведка қилиш учун кон ажратилди.

Ажратилган кон



(қишлоқ, туман, вилоят, республика номи)


да жойлашган.

     


Ер юзасида



        

          


бурчакли пунктлар билан белгиланган

         



ажратилган кон проекцияси майдони

        



ни ташкил этади.

(сўз билан ёзилади)


Ажратилган коннинг амал қилиш муддати


    


Мазкур далолатнома икки нусхада тузилди,


тартиб рақами билан

       



           

Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси реестрига киритилди.


Корхона фойдали қазилма конини қазиб олиш учун ажратилган конда қуйидагиларни бажаришга мажбурдир:

фойдали қазилмаларни қазиб олувчи корхонанинг тасдиқланган лойиҳасига, кон ишларини ривожлантириш режасига, нефть, газ ва ер ости сувлари конларини қазиб олиш лойиҳалари ва схемаларига ҳамда техникавий фойдаланиш қоидаларига мувофиқ конни қазиб олиш;

ажратилган кон ва унга туташиб кетган ҳудудларда барча ер усти, ер ости иншоотларини, шунингдек атроф табиий муҳитни кон ишланмаларининг зарарли таъсиридан муҳофаза қилиш;

захираларнинг ҳолати ва ҳаракати, фойдали қазилмаларнинг камайиши ва аралашиб кетишини ҳисобга олиш, ишланаётган (ер қаърида вақтинча консервация қилинган) ва у билан қўшни конларда фойдали қазилмалар бузилишига йўл қўймаслик;

фойдали қазилма устида жойлашган жинслардан оқилона фойдаланишни, шунингдек уларнинг жинсларини хусусиятлари ва ернинг қайта тикланиши талаблари ҳисобга олинган ҳолда жойлаштирилишини таъминлаш;

ажратилган кон устидаги ҳудудда, шунингдек фойдали қазилмалар конларига туташ майдонларда Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси органларининг рухсатисиз иморатлар қурилишига йўл қўймаслик, кондан фойдаланишда улардан фойдаланиш ёки портлатиш ишлари ва ушбу конларни ишлатишда ҳосил бўладиган кўчкиларнинг хавфли ва зарарли таъсири уларга ёйилиши мумкин;

кон ишлари бошланишидан 15 кун олдин бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясига маълум қилиш.

Агар ер ости бойликларидан фойдаланувчи бир йил давомида ер ости бойликларидан фойдаланишга киришмаса кон ажратиш далолатномаси ўз кучини йўқотади ва у Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясига қайтарилиши керак.

Фойдали қазилмаларни қазувчи корхона консервация қилинганда ёки тугатилганда объект тугатилиши ёки консервация қилинишига оид ишлар тамом бўлган кунда тўлдирилган геология ва маркшейдер ҳужжатларининг асл нусхалари 10 кун муддатда ўзининг юқори турган ташкилотига топширилиши, маркшейдер режалари, геология хариталари ва усти очиқ конлар нусхалари эса мана шу муддатда манфаатдор корхоналарга, ташкилотларга, шу жумладан қўшни корхоналарга берилиши керак.

Корхонанинг унга берилган конни бошқа корхонага бериши тақиқланади.

Кон ажратиш далолатномаси маркшейдер ва геология ҳужжатларининг нусхалари олинганлиги тўғрисида манфаатдор ташкилотларнинг тилхатлари нусхалари билан биргаликда кон корхонаси консервация қилиниши ёки тугатилиши ҳақидаги далолатнома расмийлаштирилгандан кейин 15 кун муддатда Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясига топширилади.

Кўрсатиб ўтилган мажбуриятлар бажарилмаганлиги учун фойдали қазилмаларни қазувчи корхона раҳбарлари ва мансабдор шахслари қонунга мувофиқ жавоб берадилар.

М.Ў.


199_ йил "__" ________

Ўзбекистон Республикаси

"Саноатгеоконтехназорат"

давлат инспекцияси бошлиғи


             



(имзо, фамилияси, исми ва отасининг исми)


           





Низомга

2-ИЛОВА


Топографик режа нусхасидаги ёзув

НАМУНАСИ


Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси томонидан кон ажратишни тасдиқловчи 199 ____ йил "___" _________даги далолатнома бўйича

            

(ер ости бойликларидан фойдаланувчининг номи ва унинг


га

идоравий мансублиги)



даги

(қишлоқ, туман, вилоят, республика номи)



кон берилди.

(фойдали қазилма номи)


Мазкур режада _________________________ бурчак нуқталари билан белгиланган ажратилган кон чегаралари доирасида қуйидагиларга ишлов берилиши керак:

Тартиб

рақами


Қатлам, тоғ жинси,

линза ва бошқалар номи


Узунлиги, м


Майдони,

га


бўйламаси

бўйича


қиялиги

бўйича


1.






2.






3.






Кон ______________ м чуқурликда берилди.


Кон ажратишни тасдиқловчи далолатнома Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси реестрига 199 ___ йил "____" ______да ____________ тартиб рақами билан киритилган.

М.Ў.

Ўзбекистон Республикаси

"Саноатгеоконтехназорат"

давлат инспекцияси бошлиғи


             



(имзо)


        





Низомга

3-ИЛОВА


Фойдали қазилмалар конларини қазиб

олиш учун берилган кон ажратмаларини

ҲИСОБГА ОЛИШ ДАФТАРИ (РЕЕСТРИ)


Реестр

N


Кон ажратиш

далолатнома-

сининг N ва

берилган вақти


Кон

(қатлам)-

нинг номи


Кон

ажрат-

маси

жойлаш-

ган жой

(қишлоқ,

туман,

вилоят,

республика)


Кон

ажрат-

маси олган

ташкилот

ёки корхо-

нанинг

номи ва

манзили


Тизимига

корхона

кирадиган

вазирлик

(идора)


Қазиб

олишга

берилган

фойдали

қазилма-

нинг номи


Кон

ажратма-

сига тўғри

келадиган

майдон (га)


Корхонани

тугатиш ёки

сақлашга

қўйиш, кон

ажратмаси

ҳажмларини

ўзгартириш

ва уни олиб

қўйиш

тўғрисидаги

қайдлар


Эслатма


1


2


3


4


5


6


7


8


9


10


      

      

Эслатма. Дафтар номерланган, шнурланган ва Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси муҳри босилган бўлиши керак.








































Время: 0.2076
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск