Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ерости бойликлари тўғрисидаги қонунчилик /

Фойдали қазилмалар жойлашган майдонларда иморат қуришга рухсат бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 13.01.1997 й. 20-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 13 январдаги

20-сон қарорига

2-ИЛОВА



Фойдали қазилмалар жойлашган майдонларда

иморат қуришга рухсат бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ер ости бойликлари тўғрисида"ги, "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги, "Меъморчилик ва шаҳарсозлик тўғрисида"ги қонунлари, Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва конлар ҳамда фойдали қазилмалар намоён бўлган жойлар устидаги майдонларда ёки ишлатиб бўлинган фойдали қазилмалар конлари устидаги майдонларда (улар халқ хўжалигида бошқа мақсадларда фойдаланилган тақдирда) ўзбошимчалик билан ва асосланмаган иморатлар қуришнинг олдини олиш, шунингдек бундай майдонларда иморат қурилган ҳолда фойдали қазилмалар захираларини янада тўлароқ қазиб олиш учун шароитларни сақлаш ва ер ости бойликларидан фойдаланиш билан боғлиқ ишларнинг объектлар қурилишига зарарли таъсиридан муҳофаза қилишни таъминлашга қаратилган.

2. Фойдали қазилмалар жойлашган майдонларда, шунингдек фойдали қазилмалар қазиб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотлари устидаги майдонларда иморатлар қуришга рухсат беришнинг Низомда белгиланган тартиби, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги саноат, қишлоқ хўжалиги ва бошқа корхоналар, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари, бинолар ва иншоотлар, транспорт, энергетика, сув хўжалиги ва ўзга йўналишлардаги объектлар, курортлар ва халқ хўжалиги бошқа объектларини лойиҳалаш, қуриш (реконструкция қилиш)ни амалга оширувчи барча ташкилотлар ва корхоналар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.


3. Низом фойдали қазилмалар жойлашган майдонларда ва фойдали қазилмалар қазиб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган, кенг тарқалган фойдали қазилмалардан ташқари, ер ости иншоотлари устидаги майдонларда саноат, қишлоқ хўжалиги ва бошқа корхоналар томонидан иншоотлар, шаҳарлар, турар жой қўрғонлари, алоҳида бинолар, транспорт, энергетика, сув хўжалиги ва қурилишнинг бошқа кўринишдаги объектлари, курортлар, ёдгорликлар ва бошқа объектлар қуришга рухсат беришнинг ягона тартибини белгилайди.

Фойдали қазилмалар жойлашган майдонларда (кенг тарқалганларидан ташқари) ва фойдали қазилмалар қазиб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотлари устидаги майдонларда иморат қуришга истисноли ҳолларда рухсат берилади ҳамда у мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясидан кўзланган қурилиш (реконструкция қилиш)ни лойиҳалаштириш бошланишидан олдин мазкур Низомда белгиланган тартибда олиниши зарур.

Кенг тарқалган фойдали қазилмалар жойлашган майдонларда иморат қуриш, шунингдек улар жойлашган жойларга фойдали қазилмалар қазиб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини жойлаштиришга махсус ваколат берилган кон муносабатлари соҳасидаги давлат бошқарув органлари хулосалари бўлганда маҳаллий ҳокимият органларининг рухсати билангина йўл қўйилади.

Кенг тарқалган фойдали қазилмалар жойлашган катта майдонларда иморат қуриш, шунингдек улар жойлашган жойларга фойдали қазилмалар қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган йирик ер ости иншоотларини жойлаштириш истисноли ҳолларда Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан амалга оширилиши мумкин.

Фойдали қазилмалар жойлашган майдонларда ва фойдали қазилмаларни қазиб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотлари устидаги майдонларда иморат қуриш учун ер участкаларини бериш, уларни маблағ билан таъминлаш белгиланган тартибда фақат Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси томонидан берилган иморат қуриш учун рухсатнома мавжуд бўлган ҳолда амалга оширилади.

Фойдали қазилмалар жойлашган майдонларда ва ер ости иншоотлари устидаги майдонларда мавжуд шаҳарлар, аҳоли пунктлари ва саноат мажмуаларини ривожлантириш ва янгиларини қуришнинг бош режалари Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ва Давлат геология қўмиталари билан келишилиши лозим.

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси маълумотномаси тасдиқлаганидек, назарда тутилган майдонча остида фойдали қазилмалар бўлмаса иморат қурилиши учун Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси рухсати талаб этилмайди.

4. Фойдали қазилмалар жойлашган майдонларда ва фойдали қазилмаларни қазиб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотлари устидаги майдонларда иморат қуришга истисноли ҳолларда фақат Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси рухсатномаси бўйича, Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ва Давлат геология қўмитаси билан келишилгач йўл қўйилиши мумкин.

Фойдали қазилмалар жойлашган майдонларда қурилиш объектларини жойлаштириш фақат алоҳида зарур ҳолларда ва қурилиш (реконструкция қилиш) лойиҳасида назарда тутилган, қуриш (реконструкция қилиш)да эса ихтисослаштирилган илмий-тадқиқот ва лойиҳалаш ташкилотларининг тавсияларига биноан ишлаб чиқилган, қуйидагиларни таъмин этувчи қурилиш, кон техникаси ва бошқаларга оид тадбирлар амалга оширилган шароитларда мумкин бўлади:

қурилиш объектлари остидаги ер ости бойликларидан фойдали қазилмаларни энг кам нобудгарчиликлар билан чиқариш мумкинлиги;

фойдали қазилмаларнинг юқори бўлмаган сифат кўрсаткичларидаги энг кам миқдордаги баланс захираларини ёки фойдали қазилмаларнинг балансдан ортиқча захираларини қурилиш объекти остидаги сақлаш целикиларида вақтинча консервация қилиш;

қурилиш объектларини ушбу конни лойиҳалаштириш ва қазиш режаларида назарда тутилган талабларни ҳисобга олган ҳолда жойлаштириш;

корхоналарнинг қурилиш ва технологик жиҳозлаш объектларини кон ишларининг зарарли таъсиридан лойиҳалаштириш ва қуриш бўйича норматив ҳужжатларга мувофиқ назарда тутилган амалий чораларни қўллаш йўли билан муҳофаза қилиш;

кон ишланмаларини остида фойдали қазилмалар қазиб олинган майдонларда жойлаштирилган қурилиш объектларининг зарарли таъсиридан муҳофаза қилиш;

фойдали қазилмалар конларини сув босиши, сув тошқини, ёнғин ва иморатларни қуриш билан боғлиқ бўлган фойдали қазилмалар сифатини ва коннинг саноат баҳосини камайтирувчи ёки уни қазиб олишни қийинлаштирувчи бошқа омиллардан муҳофаза қилиш.


5. Кўзда тутилган саноат объектларини қуриш (реконструкция қилиш)ни жойлаштириш учун майдонларни танлашда Ўзбекистон Республикасининг қонунларига, тегишли қурилиш нормативлари ва қоидалари ҳамда йўриқномалар талабларига риоя этилиши лозим.

Ер участкаси танлаш комиссияси ишида Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси, "Давархитектқурилиш" қўмитаси ва маҳаллий ҳокимият органларининг вакиллари қатнашадилар.

Объектларни қуриш (реконструкция қилиш) учун майдонларни танлаш комиссиясида Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси органлари вакилининг иштирок этиши қуриш (реконструкция қилиш)ни лойиҳалаш бошланишидан олдин Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясининг рухсатномаларини олиш зарурлигини истисно қилмайди.

6. Ер ости иншоотлари устидаги, остида фойдали қазилмалар қазиб олинган ер юзасида қурилиш объектларини жойлаштиришга иншоотлар ёки нефть, газ ва бошқа моддалар ҳамда материаллар сақлаш жойларини кон ишланмаларининг зарарли таъсиридан ҳамда тугалланмаган кон ишланмалари ва бўшлиқлардан ҳимоя қилиш бўйича назарда тутилган қоидалар ёки кўрсатмаларда назарда тутилган ер юзасини суриш давомийлиги жараёни тугагачгина, шунингдек қурилиш объектларини ишлатилаётган сақлаш жойларининг зарарли таъсиридан сақлашни таъмин этиш шартлари билан йўл қўйилади.

Қурилиш объектларини нефть ва газ конларининг ер юзаларига жойлаштиришда барча тоифадаги бурғиланган қудуқлар оғизларида иморат қуриш тақиқланади.

Ихтисослаштирилган хизматнинг ер юзасини суриш жараёни тугаганлиги тўғрисидаги хулосаси, тугалланмаган тоғ ишланмалари ва бўшлиқларнинг йўқлиги ҳақидаги маълумотнома ҳамда санитария текшируви органлари билан келишилган бўлмаса қазиб олинган фойдали қазилмалар конлари устидаги ер юзаларида қурилиш объектларини жойлаштириш тақиқланади.


7. Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясидан фойдали қазилмалар жойлашган майдонларда ва фойдали қазилмалар қазиб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотлари устидаги майдонларда иморат қуришга олинган рухсатномаларни, мулкчилик шаклларидан ва идоравий мансублигидан қатъи назар, бошқа корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларга бериш тақиқланади.

Ўзбекистон Республикаси банк муассасалари фойдали қазилмалар жойлашган ва ер ости иншоотлари устидаги майдонларда қурилиш (реконструкция қилиш) объектлари бўйича лойиҳалаш, қидирув ва қурилиш ишларини маблағ билан таъминлашни бошлашдан олдин Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясининг иморат қуришга рухсатномаси мавжудлигини текшириши лозим.

8. Фойдали қазилмалар жойлашган майдонларда ва фойдали қазилмалар қазиб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотлари устидаги майдонларда объектларни қуриш (реконструкция қилиш)ни амалга оширган ташкилот (корхона) объектлар қурилиши тугагач иморат қурилган майдон остидаги фойдали қазилма бойлиги балансида турувчи корхонага ва қурилган объектдан фойдаланувчи корхонага қуйидагиларни тақдим этиш зарур:

қурилган объектларнинг бурчак нуқталари координатлари кўрсатилган ижро режаси;

давлат комиссиясининг кўрсатиб ўтилган объектларнинг иморат қурилишига рухсат берилган лойиҳалар ва шартларга мувофиқ, уларга ишлов берилишида кон ишларининг зарарли таъсиридан муҳофаза қилинишини таъминловчи амалий чора-тадбирлар бажарилганлиги тўғрисидаги қурилиш (реконструкция қилиш) объектларини қабул қилиб олиш далолатномасидан кўчирма.


9. Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясининг фойдали қазилмалар жойлашган майдонларда ва фойдали қазилмалар қазиб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотлари устидаги майдонларда иморатлар қуришга берган рухсатномаси қуйидаги ҳолларда ўз кучини йўқотади ёки бекор қилинади:

иморат қуришнинг Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси рухсатномаларида назарда тутилган шартларига риоя қилинмаган бўлса;

агар рухсатнома олинган иморат қурилиши икки йил мобайнида бошланмаган ва рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисида мурожаат қилинмаган бўлса;

фойдали қазилмалар захиралари ва уларнинг сифатини иморат қуриш билан боғлиқ ишларнинг зарарли таъсиридан сақлаш талабларига риоя этилмаган бўлса;

агар фойдаланилаётган ёки консервация қилинган кон ишланмалари, бурғилаш қудуқлари ва бошқа ер ости иншоотлари сақланишига иморат қурилиши лойиҳасида назарда тутилганидан кўпроқ зарар кўрсатаётган бўлса;

Ўзбекистон Республикасининг тегишли қонунчилик ва норматив ҳужжатлари талаблари бажарилмаса.


10. Ер ости бойликларидан фойдаланувчи қуйидаги ҳолларда Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясини хабардор этиши лозим:

томонларни ёки янги участкаларни ўрганиб чиқиш, шунингдек фойдали қазилмаларни қазиш жараёнларида олинган қўшимча геологик ахборотлар, уларнинг иморат қуриш учун рухсат этилган майдон остидаги жойлашуви, сифати ва миқдорлари шартларига оид маълумотлар ўзгарганлиги аниқланганда;

агар бу ўзгаришлар иморат қуриш шароитларига олдиндан назарда тутилмаган ёмон оқибатларни келтириб чиқарса, иморат қуриш учун рухсат этилган майдон остидаги фойдали қазилма конларини қазиш муддатлари, йўналишлари, тизимлари ва усуллари ўзгарганда.

Тақдим этилган материалларни кўриб чиқиш натижаларига кўра Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси берилган рухсатномани қайта кўриб чиқиш ёки бекор қилиш ҳақида қарор қабул қилиши мумкин.


II. ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМАЛАР ЖОЙЛАШГАН

МАЙДОНЛАРДА ИМОРАТ ҚУРИШНИ

КОН-ГЕОЛОГИК АСОСЛАШ МАЗМУНИ


1. Фойдали қазилмалар жойлашган майдонларда, шунингдек фойдали қазилмаларни қазиб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотлари устидаги майдонларда иморат қуришнинг кон-геологик асослашлари қоида бўйича ихтисослаштирилган лойиҳалаш ташкилоти томонидан ишлаб чиқилиши ва улар қуйидаги ҳужжатлар ва материаллардан иборат бўлиши лозим:


а) мўлжалланаётган иморат қуриш ва унга тегишли бўлган ҳудуднинг 1:10000 дан кичик бўлмаган, анча узунликдаги объектлар (темир йўл ва автомобиль йўллари, нефть, газ, сув ва бошқа модда ва материалларни ташиш учун трубопроводлар, электр узатиш ва бошқа линиялар) учун - унда кон-геология вазияти элементлари, мавжуд ва лойиҳалаштирилаётган қурилиш контурлари, кон ишланмаларининг қурилиш объектига зарарли таъсир этиш зоналари чегаралари, шунингдек портлатиш ишларини амалга оширишдаги хавфли ҳудудлар чегаралари тасвирланган ҳолдаги 1:50000 масштабдаги топографик режасининг нусхаси.

Режа нусхасида қоғознинг бўш қисмида (қоида бўйича юқориги ўнг бурчакда) рухсат берувчи ёзув учун жой қолдирилади ва иморат қуришга мўлжалланаётган майдоннинг Х, У, Z бурчак нуқталарининг шартли координатлари, майдоннинг гектар ҳисобидаги ўлчови, режа тузилган сана кўрсатилади.


Эслатма. Топографик режалар ўрнига шаҳарлар, аҳоли пунктлари ва саноат корхоналарининг бош режалари (ёки уларнинг нусхалари)ни тақдим этиш ҳам мумкин.


б) геологик харитадан олинган нусха, иморат қуриладиган майдон остида жойлашган барча қатламлар, кон жинслари ва фойдали қазилмалар бошқа захираларининг 1:10000 дан кичик бўлмаган гипсометрик режалари, шунингдек шу майдон бўйлаб очиқ конларнинг геологик нусхалари (нефть ва газ конлари учун - тузилмавий харита ва профиллар) ва зарур ҳолларда кон ишлари режаларининг нусхаси;


в) қуйидагилар баён этилган тушунтириш хати:

кон-геологик асослашни тайёрлаган лойиҳалаш ташкилотининг номи;

қурилиш объектининг номи, объект қандай мақсадларда ва қандай ташкилот учун барпо этилади, мўлжалланаётган қурилиш манзили, қайси фойдали қазилмалар майдонида жойлашгани ва қурилиш мўлжалланаётган фойдали қазилмалар кони захиралари балансида ҳисобда турадиган ташкилотнинг номи;

қурилиш мўлжалланаётган иморатнинг қисқача тавсифномаси ва майдони ўлчамлари (умумий маълумотлар);

кўрсатилган объект қурилишига лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқадиган лойиҳалаш ташкилотининг номи;

коннинг ва майдонида иморат қуриш (коннинг геологик тузилиши, жойлашув чуқурлиги, асосий ва улар билан биргаликда жойлашган фойдали қазилмалар жисмларининг тузилиши, захиралар миқдори ва сифати, гидрогеологик, муҳандислик-геологик шароитлари ва шу кабилар) назарда тутилаётган унга туташ ҳудудларнинг қисқача геологик тавсифномаси;

мўлжалланаётган қурилиш объектларининг уларнинг мўлжалланиши, биноларнинг қаватлилиги, пойдевор ва девор материаллари тавсифи, ер ости иншоотларининг мустаҳкамланиши кўрсатилган ҳолдаги баёни; қурилиш объектларидан фойдаланиш характери вақтидаги мумкин бўлган ўзгаришлар;

иморат қуриш учун тавсия этилаётган майдонда қурилиш зарурияти ва фойдали қазилмаларнинг улар жойлашган майдонда иморат қуриш билан боғлиқ кутилаётган нобудгарчиликлардан ҳосил бўладиган иқтисодий зарарини ҳисобга олиб уни бошқа мумкин бўлган вариантлар билан таққослаш;

иморат қурилиши участкаси остида жойлашган фойдали қазилмаларни чиқариб олишда ер юзасида кутиладиган деформация, шунингдек қурилиш объектлари ва уларни қўшимча ишлашда технологик ускуналарга йўл қўйилиши мумкин бўлган деформациялар ўлчамининг амалдаги норматив ва услубий ҳужжатлари асосидаги ҳисоб-китоби;

қурилиш объектларини иншоотлар ва табиий объектларни кон қазувларининг зарарли таъсиридан муҳофаза қилишга оид тадбирларни тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага мувофиқ ишлаб чиқилган кон техник ва амалий қурилиш чораларини ҳисобга олиб кон ишларининг зарарли таъсиридан муҳофаза қилишнинг зарур чора-тадбирлари;


г) иморат қуриш мўлжалланаётган майдон остида жойлашган фойдали қазилмаларни қазиб чиқаришдан манфаатдор корхона, ташкилот, муассасанинг иморат қуриш мумкинлиги ва шартлари тўғрисидаги хулосасининг нусхаси. Хулосада кон ишларини ривожлантириш истиқболлари, фойдали қазилма захираларининг мўлжалланаётган иморат қуриш билан боғлиқ кутиладиган нобудгарчиликлари ва консервация қилиниши ёритилган, шунингдек тоғ ишланмалари таъсиридаги ер юзасини суриш жараёнини бошлаш ва тугатиш вақти ҳақидаги маълумотлар берилиши лозим.


Эслатма. Фойдали қазилмалар қазиб олиш бўйича ишлаётган корхоналар майдонлари чегарасидаги майдонларда иморат қуриш ҳолларида ушбу корхона хулосаси тақдим этилиши лозим.


д) геология ташкилотининг иморат қуриш мўлжалланаётган майдон остидаги захиралар ва асосий ҳамда улар билан биргаликда жойлашган фойдали қазилмаларнинг сифати, шунингдек уларни қидириб топиш ҳолати ҳақидаги хулосасининг нусхаси;


е) ихтисослаштирилган ташкилотнинг иморат қуриладиган ҳудуд (майдон)да юзага газ чиқарадиган хавфли зоналар бор-йўқлиги (шунга биноан лойиҳаловчи ташкилот бинога ва техник иншоотга газ кириши мумкинлигига йўл қўймайдиган чора-тадбирларни ишлаб чиқади) тўғрисидаги хулосасининг нусхаси;


ж) ихтисослаштирилган ташкилотнинг ер юзасини суриш жараёни тугатилганлиги тўғрисидаги хулосаси ва корхонанинг тугатилмаган кон ишлари ҳамда бўшлиқларининг йўқлиги тўғрисидаги маълумотномаси.

Тушунтириш хати ва график ҳужжатлар иморат қуришнинг кон-геология асослашини ишлаб чиқувчи ташкилот раҳбари томонидан имзоланади, унинг имзоси муҳр билан тасдиқланади.

Хулосалар нусхалари белгиланган тартибда тасдиқланади.


2. Агар қурилиш объектлари катта бойлик ҳисобланмаса (алоҳида бир қаватли бинолар, мукаммал бўлмаган иншоотлар ва улардаги ускуналар ва шу кабилар), кон ишлари ва улар билан боғлиқ равишда юзага келадиган бўшлиқларнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилишнинг махсус чораларини талаб этмаса фойдали қазилмалар жойлашган майдонларда иморат қуришнинг кон-геологик асосланиши мазмуни Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси розилиги билан қисқартирилиши ва соддалаштирилиши мумкин.


III. ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМАЛАР ЖОЙЛАШГАН

МАЙДОНЛАРДА ИМОРАТ ҚУРИШГА

РУХСАТНОМАЛАР БЕРИШ ТАРТИБИ


1. Фойдали қазилмалар (кенг тарқалганларидан ташқари) жойлашган майдонларда корхонанинг асосий фаолиятига боғлиқ бўлмаган ҳар қандай объектларни қуриш учун рухсатномалар истисноли ҳолларда Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси томонидан берилади.

2. Фойдали қазилмалар жойлашган майдонда ва фойдали қазилмалар қазиб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотлари устидаги майдонларда иморат қуришга рухсатнома олиш учун қуришдан манфаатдор бўлган муассаса, ташкилот, корхона Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясига кон-геологик асослашга топографик режанинг уч нусхасини илова қилган ҳолда буюртма жўнатади.

3. Буюртмада иморат қурилишига рухсат сўралаётган корхона, ташкилот, муассасанинг номи, унинг идоравий мансублиги (зарур ҳолда) ва манзили, иморат қурилмоқчи бўлаётган фойдали қазилмалар конининг номи ва мўлжалланаётган иморат қуриш объектининг жойлашган ўрни (маъмурий бўлиниши бўйича), шунингдек объектларни лойиҳалаш, маблағ билан таъминлаш ва қуришни амалга оширувчи ташкилотлар ҳақидаги маълумотлар кўрсатилади.

Буюртма лойиҳалаш ёки қурилишни амалга оширувчи ташкилот, ёхуд объектлардан фойдаланувчи ташкилот раҳбари томонидан имзоланади.


4. "Саноатгеоконтехназорат" агентлиги майдонларда иморат қуришга буюртмани кўриб чиқади ва буюртмани олгач бир ой муддатда қарор қабул қилади. Зарур ҳолларда тегишли ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясининг талабига биноан мўлжалланаётган иморат қуриш билан боғлиқ масалалар бўйича қўшимча зарур маълумотномалар, ҳужжатлар ва асослашларни тақдим этишлари лозим. Бундай ҳолларда қарор қўшимча маълумотлар олинган кундан бошлаб бир ой муддатда чиқарилади. Қарор барча манфаатдор ташкилотларга етказилади.

Зарур ҳолларда буюртма Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси томонидан буюртма берган ташкилот, шунингдек бошқа манфаатдор ташкилотлар вакиллари иштирокида кўриб чиқилади ва протокол билан расмийлаштирилади.

5. Фойдали қазилмалар жойлашган майдонларда ва фойдали қазилмалар қазиб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган майдонларда иморат қуришга рухсатнома иморат қуриш участкасининг топографик режаси нусхасига Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси раиси имзоси билан тегишли ёзув орқали илова қилинаётган намуна шаклида (Низомга 1 ва 2-иловалар) расмийлаштирилади ва Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясининг фойдали қазилмалар жойлашган майдонларда иморат қуришга берилган рухсатномаларни ҳисобга олиш махсус дафтарида (Низомга 3-илова) рўйхатдан ўтказилади. Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси иморат қуришга берган рухсатнома шартлари топографик режа нусхасидаги ёзувда, зарур холларда эса топографик режанинг ҳар бир нусхасига илова қилинадиган махсус кўрсатма (хат)да баён этилади.

6. Фойдали қазилмалар жойлашган майдонда иморат қуришнинг кон-геология асослаши рухсат берувчи ёзув билан расмийлаштирилган топографик режанинг бир нусхасига қўшиб буюртма берган ташкилотга қайтарилади; кўрсатилган нусханинг биттаси буюртма билан бирга Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси иш қоғозлари йиғмажилдида сақланади; нусханинг учинчиси иморат қуришга рухсатнома берилган майдон остидаги фойдали қазилмалар конини қазишдан манфаатдор бўлган корхона, ташкилот, муассасага берилади.

Иморат қуриладиган майдон остидаги фойдали қазилмалар кони қазилмаса ва қазиб олувчи корхона, ташкилот, муассаса балансига кирмаса топографик режанинг рухсат берувчи ёзуви бўлган учинчи нусхаси ҳисобида кўзда тутилаётган кон турадиган тегишли геологик ташкилотга жўнатилади.

Агар иморат фойдали қазилмаларнинг қазилмайдиган, лекин қайсидир корхона балансида турадиган кон майдонида қуриладиган бўлса рухсат берувчи ёзув бўлган топографик режа нусхасининг учинчиси ушбу корхонага жўнатилади.



IV. ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМАЛАР ЖОЙЛАШГАН

МАЙДОНЛАРДА   ИМОРАТ   ҚУРИШНИНГ

БЕЛГИЛАНГАН ТАРТИБИГА РИОЯ ЭТИШ

БЎЙИЧА   ЖАВОБГАРЛИК   ВА   УНИНГ

БАЖАРИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


1. Ушбу Низомни бузишда айбдор бўлганлар Ўзбекистон Республикаси Қонунчилигига мувофиқ интизомий, маъмурий ва бошқа жавобгарликка тортиладилар.


2. Фойдали қазилмалар жойлашган майдонларда ва фойдали қазилмалар қазиб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотлари устидаги майдонларда иморат қуришнинг белгиланган тартиби устидан давлат назорати ўрнатиш ва унга риоя этилишини текшириш кон муносабатлари соҳасидаги ваколатли давлат бошқарув органлари томонидан амалга оширилади.






Низомга

1-ИЛОВА

КЕЛИШИЛГАН

Ўзбекистон Республикаси

Давлат табиатни муҳофаза

қилиш қўмитаси

________________________

199__ йил____ ________

КЕЛИШИЛГАН

Ўзбекистон Республикаси

Давлат геология қўмитаси


________________________

199__ йил____ ________

Ўзбекистон Республикасининг

Давлат герби


Фойдали қазилмалар жойлашган

майдонларда иморатлар қуриш учун

РУХСАТНОМА

199__ йил____ ________

Тошкент ш.

Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси


     



га

(рухсатнома оладиган корхона, ташкилотнинг номи)


мазкур режада бурчакли нуқталар .......................................................................... билан белгиланган ва ________________ гектарга тенг бўлган


даги

(маъмурий туман, вилоятнинг номи)


        

(фойдали қазилма ва коннинг номи)

          

жойлашган майдонларда иморатлар қуришга рухсат этади.


қурилиши учун

(иморат объектининг номи)


       

қуйидаги шартларда:

         

      

          

          

          

           

        

           

  

кўрсатилган майдонларда иморатлар қуришга рухсат этилади.

М.Ў.

Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат"

давлат инспекциясининг раиси


             



(имзо)


           





Низомга

2-ИЛОВА

КЕЛИШИЛГАН

Ўзбекистон Республикаси

Давлат табиатни муҳофаза

қилиш қўмитаси

________________________

199__ йил____ ________

КЕЛИШИЛГАН

Ўзбекистон Республикаси

Давлат геология қўмитаси


________________________

199__ йил____ ________

Ўзбекистон Республикасининг

Давлат герби


Фойдали қазилмалар қазиб олиш билан

боғлиқ бўлмаган ер ости иншооти устидаги

майдонларда иморатлар қуриш учун

РУХСАТНОМА

     

199__ йил____ ________

Тошкент ш.

Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси


     



га

(рухсатнома оладиган корхона, ташкилотнинг номи)


мазкур режада бурчакли нуқталар .......................................................................... билан белгиланган ва ________________ гектарга тенг бўлган


даги

(ер ости иншоотининг номи ва унинг мақсади)


  

фойдали қазилмалар қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншооти устидаги майдонларда иморатлар қуришга рухсат этади.

     


қурилиши учун

(иморат объектининг номи)


       

қуйидаги шартларда:

         

      

          

          

          

           

        

           

  

кўрсатилган майдонларда иморатлар қуришга рухсат этилади.

М.Ў.

Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат"

давлат инспекциясининг раиси


             



(имзо)


       





Низомга

3-ИЛОВА



Фойдали қазилмалар жойлашган ва фойдали

қазилмалар қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган

ер ости иншооти устидаги майдонларда иморатлар

қуриш учун рухсатномаларни рўйхатдан ўтказиш

ДАФТАРИ

Реестр

рақами


Иморат

қуришга

рухсатнома

берилган

сана


Иморатлар

қуриладиган

объект (аҳоли

яшаш жойи,

завод,

фабрика

ва б.) нинг

номи


Иморатлар

қуриладиган

объект

(маъмурий

бўлиниш)-

нинг жой-

лашган ўрни


Иморатлар

қурилади-

ган майдон

(га)


Иморат

қурадиган

корхона

(ташкилот)-

нинг номи

ва манзили,

унинг қайси

идорага

бўйсуниши


Иморат

қурила-

диган

коннинг

номи ва

иморат

солиниши

муноса-

бати билан

консервация

қилина-

диган

фойдали

қазилмалар

(қандай)

захиралари

сони.

Консер-

вация

қилина-

диган

захираларни

ҳисоблаш

мумкин

бўлмаган

конларнинг

тавсифи


Фойдали

қазилмалар

қазиб олиш

билан боғ-

лиқ бўлма-

ган ер ости

иншооти-

нинг

мақсади


Иморат

қуришга

рухсат

этила-

диган шартлар


Фойдали

қазилма

қазиб олиш

билан боғлиқ

бўлмаган кон

ёки ер ости

иншооти

захиралари

ўз балансида

бўлган

корхона

(ташкилот)-

нинг номи,

унинг манзили,

қайси идорага

бўйсуниши


Эслатма


1


2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

          































Время: 0.1785
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск