Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ерости бойликлари тўғрисидаги қонунчилик /

Қазиб олинган ва қазиб олиш жараёнида нобуд бўлган фойдали қазилмалар захираларини ер ости бойликларидан фойдаланувчи ҳисобидан чиқариш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 13.01.1997 й. 20-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 13 январдаги

20-сон қарорига

3-ИЛОВА


Қазиб олинган ва қазиб олиш жараёнида нобуд

бўлган фойдали қазилмалар захираларини ер ости

бойликларидан фойдаланувчи ҳисобидан

чиқариш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом "Ер ости бойликлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисидаги Низомга мувофиқ ишлаб чиқилган.

2. Низом қазиб олинган ва қазиб олиш жараёнида нобуд бўлган фойдали қазилмалар захираларини ер ости бойликларидан фойдаланувчи ҳисобидан чиқаришнинг ягона тартибини белгилайди.

Фойдали қазилмалар қазиб олувчи корхоналар томонидан ҳисобга олинган фойдали қазилмалар захираларига Давлат балансида турувчи фойдали қазилмалар захиралари, шунингдек геология-қидирув ишлари ва конларни қазиш натижасида қўшимча орттирилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари давлат комиссияси ёки Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси ҳузуридаги Захиралар марказий комиссияси томонидан тасдиқланган фойдали қазилмалар захиралари киради.


3. Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдали қазилмалар қазиб олувчи корхоналарни лойиҳалашни, қуришни, реконструкция қилишни, кенгайтиришни, улардан фойдаланишни, шу жумладан, тажриба-саноат йўсинида фойдаланишни, консервация қилишни ва тугатишни амалга оширувчи барча ер ости бойликларидан фойдаланувчилар учун (уларнинг идоравий мансублигидан ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар), шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги техноген тузилмалар учун мажбурий ҳисобланади.


4. Нефть-газ қазиб олувчи корхоналар бўйича асосий ва улар билан бирга жойлашган фойдали қазилмаларнинг балансдаги ва балансдан ташқари захиралари - нефть, бирикмаган ҳолдаги газ, нефтда эритилган газ, конденсат ва унинг таркибидаги саноат аҳамиятига эга бўлган компонентлар, шунингдек, нефть сувлари таркибидаги йод, бром ва бошқа қимматли компонентларнинг қуйидаги:


а) қазиб олинган ва истеъмолчиларга ҳамда омборхоналарга жўнатилганлари;


б) қазиб олиш жараёнида нобуд бўлганлари, шу жумладан, ер остида майдаланган ва майдаланмаган ҳолда қолдирилганлари, ер ости бойликларидан ажратиб олинганлари ва жинсли ағдармаларга жўнатилганлари, шунингдек, транспортда ташишда, ортиш ва туширишда нобуд бўлганлари;


в) кон устида етган жинслар билан бирга қазиб олинганлари ва бўш жинсли умумий ағдармаларга жўнатилганлари;


г) қазиб олинган ва махсус ажратмаларга жойлаб қўйилган, бироқ саноатбоплик аҳамиятини йўқотганлари ер ости бойликларидан фойдаланувчи ҳисобидан чиқарилиши керак.


5. 4-банднинг "а", "б" кичик бандларида кўрсатилган сабаблар бўйича балансдаги ва балансдан ташқаридаги захираларни ҳисобдан чиқариш ер ости бойликларидан фойдаланувчи ҳисобидан бутунлай олиб ташлаш йўли билан, "в" кичик банди учун эса ер ости бойликларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи лицензия берган ташкилотнинг хулосаси бўлганда ёки бундай чиқариб ташлаш лицензия шартлари билан белгиланган бўлса, амалдаги йиллик иш миқдорида амалга оширилади.


6. 4-банднинг "г" кичик бандида кўрсатилган захиралар саноатбоплик аҳамиятини йўқотган захиралар сифатида таснифланиши (классификация қилиниши) керак ва улар қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда рўйхатдан чиқарилади.


7. Фойдали қазилмалар қазиб олувчи корхоналарни лойиҳалашда, қуришда, реконструкция қилишда ва кенгайтиришда фойдали қазилмаларнинг балансли ҳамда балансдан ташқари захираларини рўйхатдан чиқаришга, қазиб олиш ёки минерал хом ашёни қайта ишлаш технологиясини қайта кўриб чиқиш билан, захираларни тасдиқлашда қабул қилгандагига қараганда хом ашё сифатига нисбатан техник регламентлар ёки стандартлар талабларини ўзгартириш билан, агар бу кондицияларни қайта кўриб чиқиш зарурлигини белгиланса, истисно тариқасида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари давлат комиссиясининг қарорига кўра, бунинг учун лойиҳа ишлари олиб борилаётган корхонанинг, кон қидиришни амалга ошираётган ташкилотнинг ва Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясининг хулосаси бўлганда, йўл қўйилади.

8. Саноат жиҳатидан аҳамиятини йўқотган, ёхуд кейинги геология-қидирув ишларида ёки конларни қазишда тасдиқланмаган захираларни ер ости бойликларидан фойдаланувчи ҳисобидан чиқариш захираларни қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда тасдиқлаган органлар томонидан амалга оширилади.



II. ҚАЗИБ ОЛИНГАН ВА ҚАЗИБ ОЛИШ ЖАРАЁНИДА

НОБУД БЎЛГАН ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМАЛАР ЗАХИРАЛАРИНИ

ЕР ОСТИ БОЙЛИКЛАРИДАН ФОЙДАЛАНУВЧИ ҲИСОБИДАН

ЧИҚАРИШ ТАРТИБИ


1. Қазиб олинган (ер ости бойликларидан ажратиб олинган) балансли (шу жумладан, ажратиб олинадиган нефть, бирикмали газ, нефтда эритилган газ ва конденсат) ва балансдан ташқари фойдали қазилмалар захиралари, шунингдек, қазиб олиш жараёнида нобуд бўлган захираларни рўйхатдан чиқариш кейинги ҳисобот йилининг 1 чорагида Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси томонидан амалга оширилади.

Кейинги геология-қидирув ишларида ва конларни қидиришда аниқланган қазилмалар ҳисобидан қазиб олинган фойдали қазилмаларнинг захиралари уларнинг кўпайиши белгиланган тартибда расмийлаштирилгандан сўнггина рўйхатдан чиқарилади.


2. Қазиб олинган ва қазиб олиш жараёнида нобуд бўлган фойдали қазилмаларнинг захираларини рўйхатдан чиқариш ҳақидаги масалани кўриб чиқиш учун ер ости бойликларидан фойдаланувчи Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясига қуйидаги ҳужжатларни жўнатади:

а) 1, 2, 3-иловаларга мувофиқ фойдали қазилмаларни ажратиб олиш тўғрисидаги ҳисобот шакли;


б) мўлжалланаётган ҳисобдан чиқаришни асослаб берувчи қисқача тушунтириш хати;


в) 1 бўлим 4-бандининг "в" кичик бандида кўрсатиб ўтилган захиралар учун ер ости бойликларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи рухсатнома (лицензия) берган ташкилотнинг хулосаси (ёки рухсатномадан кўчирма).


3. Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясига тақдим этиладиган қазиб олишда фойдали қазилмаларни ажратиб олиш тўғрисидаги ҳисобот (1, 2, 3-иловалар) ҳар бир қазилма бирлиги (блок, лава, поғона, уюм, горизонт, қатлам ва бошқалар) бўйича тузилади, бунда қазиб олиш чоғида фойдали қазилмаларнинг нобуд бўлишини аниқлаш ва ҳисобга олиш бўйича тармоқ йўриқномаларига мувофиқ амалдаги кўрсаткичлар, норматив кўрсаткичлар эса кон ишлари режалари ва конларни қазиб олиш лойиҳалари бўйича белгиланади. Шу жойнинг ўзида қидириш билан бирга фойдали қазилмаларни қазиб олиш кўрсатилади. Саноатда ишлатилмайдиган балансдан ташқари қазиб олинган рудалар алоҳида сатрда кўрсатилади ёки кондиция хом ашёси билан бирга сифатсизлантирувчи жинслар каби қайта ишлашга жўнатилади.

Қазиб олишда амалдаги нобудгарчиликларни тўғридан-тўғри аниқлаш мумкин бўлмаган, қазилма бирлигини тўлиқ қазиб олиш ҳисобот йили охиригача тугалланмаган ҳолларда эса ҳисобдан чиқарилиши керак бўлган йўқотилган захиралар сони шартли равишда мазкур қазилма бирлиги учун белгиланган нобуд бўлиш нормативини ва ундан қазиб олинган фойдали қазилма сонини ҳисобга олган ҳолда аниқланади. Қазилма бирлиги бўйича ҳисобдан чиқарилиши керак бўлган йўқотилган фойдали қазилмаларнинг узил-кесил миқдори у бутунлай қазиб бўлингандан сўнг аниқланади. Тўлиқ қазиб бўлинган (ҳисобдан чиқарилган) қазиш бирликларига ҳисобот йилида қазиб бўлинган қазиш бирикмалари, фойдаланишга топшириш йили қачон бошланишидан қатъи назар, киради. Нобуд бўлган фойдали қазилмаларни бир қазиш бирикмасидан бошқасига кўчириш тақиқланади.

Умумшахта таянчларини ва уларнинг параметрларини қолдиришнинг зарурати, улар бўйича фойдали қазилмалар миқдори кон қазишнинг техник лойиҳаси билан белгиланиши керак. Умумшахта таянчлари ҳисобида турувчи фойдали қазилмалар захираларини талафотларга киритиш ва рўйхатдан чиқариш горизонт, майдон ҳисобдан чиқарилгандан ёки корхона тугатилгандан сўнг амалга оширилади.


4. Қисқача тушунтириш хатида талафотларни аниқлаш усуллари қазиш чоғида фойдали қазилмаларни белгилаш ва талафотларни ҳисобга олиш тармоқ йўриқномаси билан белгиланган рўйхатга мувофиқ амалдаги талафотларни расшифровка қилиш, нормадан ортиқ талафотларнинг ва сифатсиз ишларнинг пайдо бўлиш сабаблари, шунингдек, уларни бартараф этиш ва бундан кейин уларга йўл қўймаслик бўйича чора-тадбирлар, ҳисобот йилида тўлиқ қазиб бўлинган (ҳисобдан чиқарилган) қазилма бирликларининг (қаттиқ фойдали қазилмалар учун) миқдори ва номерлари кўрсатиб ўтилади.


5. Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси ер ости бойликларидан фойдаланувчи ташкилот вакиллари иштирокида тақдим этилган ҳисоботни кўриб чиқади ва қазиш жараёнида қазиб олинган ва нобуд бўлган фойдали қазилмалар захираларини ва компонентларни конлар балансидан чиқариш тўғрисидаги масалани ҳал қилади.

Фойдали қазилмалар захираларини рўйхатдан чиқариш билан боғлиқ мураккаб масалалар бўйича қарор, зарур бўлганда, Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари давлат комиссияси билан биргаликда қабул қилинади.

Қазиш жараёнида қазиб олинган ва нобуд бўлган фойдали қазилмалар захираларини ер ости бойликларидан фойдаланувчи ҳисобидан чиқариш ёки рад этиш тўғрисидаги қарор, рад этиш сабаби кўрсатилган ҳолда, мажлис қарори билан расмийлаштирилади. Мажлис қарори материаллар олингандан сўнг кечи билан 15 кунда ер ости бойликларидан фойдаланувчига ва Давлат геология фондига, рад этилган ҳолларда эса "Ўзистиқболстат" давлат қўмитасига юборилади.

Фойдали қазилмалар захираларини рўйхатдан чиқариш рад этилган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси айни шу муддатларда рад этиш сабаблари тўғрисида ер ости бойликларидан фойдаланувчига, Давлат геология фондига ва "Ўзистиқболстат" давлат қўмитасига хабар қилади.

Фойдали қазилмаларнинг ер ости захираларини фойдаланувчининг ҳисобидан чиқариш тўғрисидаги масалани қайта кўриб чиқишда фойдали қазилмаларнинг ер ости захираларини фойдаланувчининг ҳисобидан чиқаришнинг ҳисобдан чиқаришни рад этиш тўғрисидаги қарорда илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича рад этилишига йўл қўйилмайди.

Давлат геология фонди Ўзбекистон Республикасининг фойдали қазилмалари захираларининг йиғма балансини тузиш чоғида Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясининг мажлиси қарори билан қабул қилинган қарорни ҳисобга олади.

6. Фойдали қазилмалар захираларини рўйхатдан чиқариш тўғрисидаги масала узил-кесил ҳал бўлгунга қадар мўлжалланаётган рўйхатдан чиқариш билан боғлиқ ўзгартиришларни статистика ҳисоботига ва ҳужжатларга киритиш тақиқланади.


7. Қазишда фойдали қазилмаларни ажратиб олишга оид ҳисоботларнинг ҳақиқий аҳволга мувофиқлигини текшириш кейинги ҳисобот йили мобайнида корхона текширилаётганда Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси томонидан амалга оширилади.

8. Ер ости бойликларидан фойдаланувчи корхонада рўйхатдан чиқарилган балансдаги (шу жумладан, олинадиган нефть, бирикмаган газ, нефтда эритилган газ ва конденсат захиралари) ва балансдан ташқари фойдали қазилмалар захираларининг миқдори ва ўрни тўғрисидаги маълумотлар барча ҳолларда уларнинг камайишини ҳисобга олишнинг ҳар бир элементи (қатлам, тоғ жинси, линза, горизонт, блок, лава, камера, таянч, майдон ва бошқалар) бўйича ҳисобга олиш геология-маркшейдер ҳужжатида, кон жадвали ҳужжатида ва рўйхатдан чиқарилган фойдали қазилмаларни махсус ҳисобга олиш дафтарида акс эттирилади (4-илова).



III. ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМАЛАРНИНГ НОРМАДАН

ОРТИҚЧА НОБУД БЎЛИШИ


1. Фойдали қазилмаларнинг нормадан ортиқча нобуд бўлиши (кон ишларини ривожлантириш режаларини келишиб олишда тасдиқланган) қазилма бирликлари бўйича нобуд бўлишнинг амалдаги ва нормадаги миқдори ўртасидаги фарқ тарзида, суюқ ва газсимон фойдали қазилмалар учун эса, (ҳар йили Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси билан келишган ҳолда амалга оширилади) нобуд бўлишнинг амалдаги ва нормаланадиган горизонт учун алоҳида фойдали қазилмалар ўртасидаги фарқ тарзида белгиланади.

Қазилиши керак бўлган, бироқ, қуйидагилар натижасида нобуд бўлган фойдали қазилмалар захиралари ҳам нормадан ортиқча нобуд бўлишларга киради:

фойдали қазилмалар қазиб олишга оид ишлаб чиқаришлардаги авариялар (табиий офатлар бундан мустасно);

конларни қазишнинг тасдиқланган лойиҳаларини, кон ишларини ривожлантириш, қазиб олиш технологияси режаларини (қаттиқ фойдали қазилмалар учун) бузишлар;

тажриба-саноат ишланмаларининг, конларни ишга туширишнинг, технология схемаларининг (суюқ ва газсимон фойдали қазилмалар учун) тасдиқланган лойиҳаларини бузиш;

қўриқланаётган объект тугатилган ёки уни кон ишларининг зарарли таъсиридан бундан буён муҳофаза қилишнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги ҳолларидаги ҳимоя қилувчи ҳимоя таянчларининг ташлаб кетилиши;

захиралари рўйхатдан чиқарилиши мўлжалланган участкаларга бориш учун хизмат қиладиган кон ишланмаларини ҳисобдан чиқариш;

конларни қазиб олишда ер ости бойликларини тўлиқ ажратиб олмаслик;

ишларни бехатар олиб бориш ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш қоидалари ва талабларини бузиш.


2. Кон ишларини ривожлантиришнинг календарь режаларида назарда тутилмаган қазилма бирликларидаги фойдали қазилмаларнинг амалдаги нобуд бўлиши нормадан ортиқча талафотларга киради.



IV. ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМАЛАР ЗАХИРАЛАРИНИ

ЕР ОСТИ БОЙЛИКЛАРИДАН ФОЙДАЛАНУВЧИ

ҲИСОБИДАН   ЧИҚАРИШ   ТАРТИБИГА   РИОЯ

ҚИЛИШ ВА УНИНГ ТЎҒРИЛИГИНИ НАЗОРАТ

ҚИЛИШ УЧУН ЖАВОБГАРЛИК


1. Мазкур Низом билан белгиланган фойдали қазилмалар захираларини рўйхатдан чиқаришни ташкил этиш ва унинг тартибига риоя қилиш учун жавобгарлик фойдали қазилмаларни қазиб олиш корхоналари раҳбарларига, бош муҳандисларига, бош (катта) геологларига, бош (катта) маркшейдерларига, фойдали қазилмалар қазиб олиш корхоналарини лойиҳалаш, қуриш, реконструкция қилиш ва кенгайтириш чоғида эса лойиҳа бош муҳандисига ва лойиҳалаш ташкилотининг раҳбарига юкланади.


2. Фойдали қазилмаларнинг нормадан ортиқча нобуд бўлишига йўл қўйганлик учун ер ости бойликларидан фойдаланувчи қонунчилик билан белгиланган миқдорларда ва тартибда зарарни тўлайди.


3. Захираларни рўйхатдан чиқаришнинг белгиланган тартиби талабларини бузишда, шунингдек, нормадан ортиқча нобуд бўлишларга йўл қўйишда айбдор бўлган мансабдор шахслар қонунда белгиланган тартибда жавоб берадилар.


4. Мазкур Низомга риоя қилиш, фойдали қазилмалар захираларини ер ости бойликларидан фойдаланувчи ҳисобидан чиқаришнинг тўғрилиги ва ўз вақтидалиги устидан назоратни, захираларни ҳисобдан чиқаришга олиб келган сабаблардан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси амалга оширади.





Низомга

1-ИЛОВА



1999__ йилда _____________(корхонанинг номи)

томонидан ишга солинаётган __________ кони

бўйича қазиб олишда фойдали қазилмаларни

ажратиб олиш тўғрисида

ҲИСОБОТ

          

Ф.Қ.

--------- ўлчов бирликлари

Ф.Қ.

Фойдали

қазилмалар,

фойдали

компонент-

лар


Маъданли

жисмнинг

номи

ва унинг

номе

ри

Захираларнинг тоифаси


Қазилмалар бирлик

лари номери


Ҳисобдан чиқарилган захиралар


кон ишлари

режаси бўйича


амалда


фойдали

қазилма

гр.9+гр.

13


фойдали

компонент

гр.10+гр.

14


фойдали

қазилма

гр.11+гр.

15


фойдали

компонент

гр.12+гр.

16


1


2

3

4

5

6

7

8

   

     

жадвал давоми

Ер остидан қазиб олинган


Қазиб олишдаги нобудгарчиликлар


кон ишлари

режаси бўйича


амалда


норма бўйича


амалда


фойдали

қазилма


фойдали

компонент


фойдали

қазилма


фойдали

компонент


фойдали

қазилма


фойдали

компонент


фойдали

қазилма


фойдали

компонент


9


10

11

12

13

14

15

16

жадвал давоми

Захираларни ҳисобдан чиқаришдаги

нобудгарчиликлар, %


Тўлиқ ҳисобдан

чиқарилган

қазилмалар

бирликлари

бўйича нормадан

ортиқча

нобудгар-

чиликлар


Нормадан

ортиқча

нобудгар-

чиликлар учун

бюджетга

киритилди,

минг сўм


фойдали

қазилма

(гр.13+гр.

5х100)


фойдали

компонент

(гр.14+гр.

6х100)


фойдали

қазилма

(гр.15+гр.

7х100)


фойдали

компонент

(гр.16+гр.

8х100)


17


18

19

20

21

22

    

йилда жами    *) ҳисобот йилида амалда ишлаган қазилмалар бирликлари

  

    

Бош маркшейдер




имзо Ф.И.О.


Бош геолог




имзо Ф.И.О.


Корхона рахбари




имзо Ф.И.О.


     





Низомга

2-ИЛОВА



1999__ йилда ________________(корхонанинг номи)

томонидан қазилаётган __________________ кони

бўйича кўмир ажратиб олиш тўғрисида

ҲИСОБОТ

Очиқ

шахта


Захи-

ралар

тоифаси


Қазил-

малар

бирлик-

лари

номери


Ҳисобдан

чиқарил-

ган захи-

ралар

(гр.6 +

гр.8)


Кон

ишлари

режаси

бўйича

қазиб

олиш


Амалда

қазиб

олиш

(кон

ишлари

ўлчам-

лари

бўйича)


Фойдала-

нишдаги

нобудгар-

чиликлар


Фойдала-

нишдаги

нобудгар-

чиликларни

тақсимланиши


Умумшахта

нобудгар-

чиликлари,

минг т/%


Тўла

ҳисобдан

чиқарилган

қазилмалар

бирликлари

бўйича нома-

тивдан ортиқча

нобудгар-

чиликлар


Номативдан

ортиқча

нобудгар-

чиликлар учун

бюджетга

киритилди,

минг сўм


Эслатма

норматив

бўйича

минг т/%


амалда

минг

т/%


майдон

бўйича,

минг

т/%


қувватлар

бўйича,

минг т/%


1


2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

      

Йилда жами

     

     

Бош маркшейдер




имзо Ф.И.О.


Бош геолог




имзо Ф.И.О.


Корхона рахбари




имзо Ф.И.О.


       





Низомга

3-ИЛОВА



1999__ йилда __________________ (корхонанинг номи)

томонидан фойдаланилаётган кон бўйича суюқ ва газсимон

фойдали қазилмаларни ажратиб олиш тўғрисида

ҲИСОБОТ

        

N


Кон,

гори-

зонт,

қатлам


Захи-

ралар

(А+

В+С)

геолог.

ажра-

тиб

олиш


Рўй-

хатдан

чиқа-

рила-

диган

захира

лар

ҳажми

геолог.

ажра-

тиб олиш


Қазиб

олиш

қудуқ-

лари

фонди


Ер ости бойликларидан ажратиб олинган фойдали

қазилмалар ҳажми (геологик/ажратиб олинадиганлар)


қазиб олиш


жами

нефть


суюқлик


суюлтирил-

ган газ


режа


амалда


режа


амалда


режа


амалда


1


2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

   

    












жадвал давоми

Ер ости бойликларидан ажратиб олинган фойдали

қазилмалар ҳажми (геологик/ажратиб олинадиганлар)


қазиб олиш


газ


конденсат


Харажат

(режа/амалдаги)

(ўз эхтиёжлари учун)


Нормадаги нобудгарчиликлар (норма/амалда)


технологик


режа


амалда


режа


амалда


нефть

газ

конд.

нефть

газ

конд.

13


14

15

16

17

18

19

20

21

22

  











жадвал давоми

Ер ости бойликларидан

ажратиб олинган фойдали

қазилмалар ҳажми

(геологик/ажратиб

олинадиганлар)


Ер бағридаги

нобудгарчиликлар

норма/амалда

Нормадан ортиқча

нобудгарчиликлар


Эслатма


қазиб олиш


Нормадаги

нобудгарчиликлар

(норма/амалда)


машъалда ёқилди


нефть


газ

конд.

нефть

газ

конд.

нефть

газ

конд.

23


24

25

26

27

28

29

30

31

32

      

     










    

       

Бош маркшейдер




имзо Ф.И.О.


Бош геолог




имзо Ф.И.О.


Корхона рахбари




имзо Ф.И.О.


        





Низомга

4-ИЛОВА


____________________________________ томонидан ишга

солинаётган (корхонанинг номи ва идоравий мансублиги)

_____________________ кони бўйича рўйхатдан чиқарилган

ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМАЛАРИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ

ДАФТАРИ


томонидан ишга солинаётган

(корхонанинг номи ва идоравий мансублиги)


N


Ёзувлар

киритил-

ган сана


Рўйхатдан

чиқарилиши

керак бўлган

захиралар


Асосий

ва улар

билан бирга

жойлашган

фойдали

қазилмалар-

нинг номи

ва улар

таркиби-

даги компо-

нентлар


Ўлчов

бирлиги


Рўйхатдан чиқарилган

захиралар миқдори. Нефть,

газ, конденсат учун махражда

рўйхатдан чиқарилган ажратиб

олинадиган захиралар миқдори


Рўйхатдан

чиқариш ким

томонидан

тасдиқланган.

Ўзбекистон

Республикаси

"Саноатгеокон-

техназорат" давлат

инспекцияси,

ЎзРДЗК,

ЗМК қарор-

ларининг

номери

ва санаси


Ўзбекистон

Республикаси

"Саноатгеокон-

техназорат" давлат

инспекцияси,

ва ЎзР Давлат

геология қўмитаси

билан келишилган

ҳужжатнинг номери

ва санаси (рўйхатдан

чиқаришда тасдиқ-

ланмаган ва саноат-

боплик аҳамиятини

йўқотган захиралари)


Эслатма


Тоифалар А+В+

С

шу

жумладан,

тоифалар


Рўйхатдан

чиқарилган-

лари баланс-

дан ташқарига

ўтказилди


А

В

1


2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

1.


Қазиб олинганлари ва истеъмолчиларга ҳамда омборхоналарга жўнатилганлари


1. 2. ва бошқалар










2.


Қазиб олиш жараёнида нобуд бўлганлари


1. 2. ва бошқалар










3.


Саноатбоплик аҳамиятини йўқотганлари, шу жумладан:













а) янгидан белгиланган кондицияларига мос келмайдиганлари


1. 2. ва бошқалар











б) техник-иқтисодий сабабларга кўра қазиб олиш учун мақсадга мувофиқ эмаслари


1. 2. ва бошқалар









4.


Тасдиқланмаганлари


1. 2. ва бошқалар










5.


Ўзбекистон Республикаси ЗДК (ЗМК)да қайта тасдиқланиши натижасида рўйхатдан чиқарилганлари


1. 2. ва бошқалар









6.


Бошқа корхонага берилган*


1. 2. ва бошқалар









     

Мазкур дафтарда ____ варақ шнурланган ва номерланган.

М.Ў.             "___"____________199 __ й.                     имзо _______________



*) Захираларни бир фойдаланувчи томонидан бошқасига берилиши "Ер ости бойликларидан фойдаланишни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Низом"га мувофиқ амалга оширилади.











































Время: 0.2153
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск