Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.08.1998 й. 344-сон "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузурида Бошоқли дон экинлари уруғчилиги республика бошқармасини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.08.1998 й.

N 344



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ВА СУВ

ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДА БОШОҚЛИ

ДОН ЭКИНЛАРИ УРУҒЧИЛИГИ РЕСПУБЛИКА

БОШҚАРМАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА


Бошоқли Дон экинларннинг ўзимизда етиштирилган уруғларининг мустаҳкам асосини яратиш, республика хўжаликларини бошоқли дон экинлари юқори ҳосилли навларининг сифатли уруғлиги билан кафолатли таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги:

ходимларнинг умумий сони доирасида вазирлик ҳузурида Бошоқли дон экинлари уруғчилиги республика бошқармасини ташкил этсин;

ўн кун муддатда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги хузуридаги Бошоқли дон экинлари уруғчилиги республика бошқармаси тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.


2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда Андижон дон ва дуккакли дон экинлари илмий-тадқиқот, институтининг юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган Қорақалпоғистон республика ва вилоятлар филиалларини ҳамда давлат нав синаш участкаларини хўжаликлар негизида 1-иловага мувофиқ ташкил этсин.

Кўрсатиб ўтилган институтнинг Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 25 августдаги 413-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган Қорақалпоғистон, Фарғона, Бухоро, Сирдарё, Сурхондарё, Хоразм бўлимлари тугатилсин.


3. Андижон илмий-тадқиқот институтининг филиаллари томонидан давлат илмий-техника дастурлари доирасида бажариладиган илмий-техника дастурларини маблағ билан таъминлаш "Фан" тармоғи бўйича ажратиладиган бюджет маблағлари ва ўз хўжалик фаолияти ҳисобига амалга оширилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги илмий ишлаб-чиқариш маркази билан биргаликда 1999 йилги илмий-тадқиқот ишлари прогнозида Андижон дон илмий-тадқиқот институти ва унинг филиаллари томонидан тегишли давлат илмий-техника дастурлари бажарилишини назарда тутсин.


5. "Элита" Ўзбекистон-Ирландия қўшма корхонаси ("Элита" Қ.К, Самарқанд вилояти) томонидаи 1998 йилда бошоқли дон экинларининг 18 минг тонна элита ва суперэлита уруғлари етиштирилганлиги, 1999 йилда уруғ етиштириш ҳажми 32,0 минг тоннага етказилиши маълумот учун қабул қилинсин.

"Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси 1999 йил ҳосилидан бошлаб Андижон вилояти хўжаликларидан уруғ сотиб олиш ҳажмини тегишли равишда қисқартирган ҳолда кўрсатилган уруғ миқдорини "Элита" қўшма корхонасидан сотиб олсин.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги 1999 йил ҳосилидан бошлаб Бошоқли дон экимлари уруғини Самарқанд вилоятида ишлаб чиқарилгаи ҳажмни ҳисобга олган ҳолда тақсимласин.

7. Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси, Пенсия жамғармаси ва Меҳнат вазирлиги билан биргаликда:

1-иловада кўрсатилган хўжаликларнинг бюджет, Пенсия жамғармаси ва Иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси олдидаги қарзларини қайтаришни 1998 йил 1 январдаги ҳолатига кўра пеня ҳисобламасдан 3 йилга кечиктирсинлар;

бюджетга муддатида тўланмаган тўловлар бўйича ҳисобланган пенялар 1998 йил 1 январдаги ҳолатига кўра хисобдан чиқарилсин;

Андижон дон илмий-тадқиқот институти филиалларига алмашлаб экиш ва қишлоқ хўжалиги экинлари навини алмаштиришнинг амалдаги схемалари доирасида хўжаликларнинг ҳар бир филиал учун 300 гектаргача ажратиладиган ерлари ер солиғи тўлашдан 1999 йил 1 январдан бошлаб 3 йилга озод этилсин.


8. "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси Андижон илмий-тадқиқот институти филиаллари ва нав синаш участкалари ташкил этилган хўжаликларга ва синов ўтказиладиган бошқа хўжаликларга бошоқли дон экинларининг истиқболли ва юқори ҳосилли навлари уруғларини 2-иловага мувофиқ етказиб берсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари Қишлок. ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда бошоқли дон экинларининг кенг ишлаб чиқариш синови ўтказиладиган хўжаликларни аниқласинлар.


9. "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда бошоқли дон экинлари уруғларини қабул қиладиган, сақлайдиган ва сотадиган ихтисослаштирилган дон қабул қилиш корхоналари рўйхатини аниқласин, бошоқли дон экинлари уруғларини эса фақат Қишлоқ, ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги "Ўздавуруғназоратмарказ"нинг хулосаси бўйича сотсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И. Журабеков зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                          И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 7 августдаги

344-сон қарорига

1-ИЛОВА



Суғориладиган ерларда улар базасида Андижон

дон ва дуккакли дон экинлари илмий-тадқиқот

институти филиаллари ва давлат нав синаш

участкалари ташкил этиладиган хўжаликлар

РЎЙХАТИ

Илмий-тадқиқотинститути

филиаллари ва давлат нав

синаш учаскалари ташкил

этиладиган хўжаликлар номи


Андижон дон ва дуккакли

дон экинлари ИТИ

филиалларининг номи


Давлат нав синаш

участкалари номи

Шортанбой


Қорақалпоғситон

Республикаси


Нукус

Зарафшон


Бухоро

Вобкент

Музбулоқ


Ғаллаорол*

Ғаллаорол

Х.Хўжақулов

номидаги хўжалик


Қашқадарё

Касби

Охунбобоев

номидаги хўжалик


Навоий

Навбахор

Ғайрат


Наманган

Наманган

Каттақўрғон

таянч пункти


Самарқанд

Каттақўрғон

С.Раҳимов

номидаги хўжалик


Сурхондарё

Денов

Боёвут-1

Сирдарё


Боёвут

Ким Пен-Хва

номидаги хўжалик


Тошкент

Ўрта Чирчиқ

Рапқон


Фарғона

Бешариқ

Пахтакор


Хоразм

Урганч

*) - Андижон дон ИТИ Ғаллаорол филиалининг мавжуд ходимлари сони суғориладиган ерларда ҳам тадқиқотлар ўтказиш вазифаси юкланган ҳолда 8 кишига кўпайтирилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 7 августдаги

344-сон қарорига

2-ИЛОВА



Истиқболли юқори ҳосилли нав уруғларининг ишлаб

чиқариш синови учун Ўзбекистон Республикаси

вилоятлари бўйича тақсимланиши

Вилоятлар

Истиқболли навлар номи


Купава


Горли

ца


Деме

тра


Полов

чанка


Офелия


Улуғбек

- 600


Санг

зор - 8


Енбош


Мар

жон


Қорақалпоғистон Республикаси


60


30


30


60


60


60


60


20


10


Андижон


-


-


-


-


-


60


60


20


10


Бухоро


60


30


30


60


60


60


60


20


10


Жиззах


60


3"0


30


60


60


60


60


20


10


Қашқадарё


60


30


30


60


60


60


60


20


10


Навоий


60


30


30


60


60


60


60


20


10


Наманган


60


30


30


60


60


60


60


20


10


Самарқанд


60


30


30


60


60


60


60


20


10


Сурхондарё


60


30


30


60


60


60


60


20


10


Сирдарё


60


30


30


60


60


60


60


20


10


Тошкент


60


30


30


60


60


60


60


20


10


Фарғона


60


30


30


60


60


60


60


20


10


Хоразм


60


30


30


60


60


60


60


20


10


Жами


720


360


360


720


720


780


780


260


130


Изоҳ: Буғдойнинг Купава, Горлица, Деметра, Половчанка навлари "Андижондонмаҳсулот" уюшмасидан, Улуғбек-600 нави Самарқанд вилояти "Элита" Ўзбекистон-Ирландия ҚКдан, Сангзор-8, Ёнбош, Маржон навлари Андижон дон ва дуккакли дон экинлари илмий-тадқиқот институтининг Ғаллаорол филиалидан сотилади. Барча уруғлар нав тозалиги бўйича 1- репродукциядан, уруғлар сифатига кўра 1-2- классдан паст бўлмаслиги керак.















































Время: 0.1702
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск