ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология / Стандартлаштириш /

Ўзбекистон Республикасида стандартлар ва ўлчов воситалари устидан давлат назорати тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 12.08.1994 й. 410-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 12 августдаги

410-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН


Ўзбекистон Республикасида стандартлар ва ўлчов

воситалари устидан давлат назорати тўғрисида

НИЗОМ


1. Хўжалик фаолияти субъектлари томонидан стандартларнинг мажбурий талабларига, стандартлаштириш бўйича қонунчиликнинг бошқа ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат текшируви ва назоратини Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Қурилиш вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, соғлиқни сақлаш вазирлиги ва уларнинг ҳудудий органлари, шунингдек, бошқа махсус вакил қилинган давлат органлари ўз ваколатлари доирасида амалга оширадилар.

Тайёрловчилар (тадбиркорлар, сотувчилар, ижрочилар), синов лабораториялари (марказлари), сертификатлаштириш органларининг мажбурий сертификатлаштириш қоидаларига риоя қилишлари ҳамда сертификатлаштирилган маҳсулот устидан давлат назоратини Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг давлат инспекторлари Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган тартибда ва шартларда амалга оширадилар.

Давлат метрология текшируви ва назорати метрология хизмати органлари томонидан метрология нормалари ва қоидаларини текшириш мақсадида амалга оширилади.


2. Вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар, давлат корхоналари, кооперативлар, қўшма, акционерлик, ижарадаги, кичик ва бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар (бундан кейин матнда корхоналар дейилади) уларнинг қайси идорага қарашлиликлари ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, шунингдек, республика ҳудудида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаролар томонидан стандартлар ва метрологик қоидаларнинг, ўлчов бирлигининг ўз вақтида жорий этилишини ва уларга қатъий риоя қилинишини таъминлаш, шунингдек, стандартлар ва ўлчов воситаларининг илмий-техник даражаларини таҳлил қилишдан ва уларни ишлаб чиқишда ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, илмий-техника тараққиётини жадаллаштириш, меҳнат унумдорлигини ўстириш, маҳсулотнинг техник даражасини ва сифатини ошириш мақсадида фан ва техника ютуқларидан янада самаралироқ фойдаланишга кўмаклашиш Ўзбекистон Республикасида стандартлар ва ўлчов воситалари устидан давлат назоратининг бош вазифаси ҳисобланади.

Маҳсулотлар, атроф муҳит, аҳоли соғлиғи ва мол-мулкининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида белгиланадиган талаблар устидан олиб бориладиган давлат назоратининг объекти маҳсулот, шу жумладан, қайси идорага бўйсунишлари ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик фаолияти субъектлари, тадбиркорлик билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг ҳам ишлаб чиқиш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, ишлатиш, тузатиш ва фойдаланиш босқичларида сертификатлаштирилган маҳсулотидир.

Маҳсулотлар (дастурий ва бошқа илмий-техникавий маҳсулот ҳам), хизматлар ва, шунингдек, сифат тизимлари сертификатлаштириш объектлари ҳисобланади.

Эталонлар, ўлчов воситалари, модда ва материалларнинг таркиби ва хоссаларининг стандарт намуналари, ахборот-ўлчов тизимлари, ўлчовларни бажариш услуби ва метрология нормалари ва қоидаларида кўзда тутилган бошқа объектлар давлат метрология текшириши ва назорати объектлари ҳисобланади.

Хўжалик фаолияти субъектлари давлат назоратини амалга ошириш учун зарур бўладиган барча шароитларни яратиб беришлари шарт.

Стандартларнинг мажбурий талабларига риоя қилиниши устидан давлат назорати:

Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикасининг стандартлар устидан назорат қилиш бўйича бош давлат инспекторлари;

стандартлар устидан назорат қилиш бўйича вилоятлар, шаҳарлардаги бош давлат инспекторлари;

стандартлар устидан назорат қилиш бўйича давлат инспекторлари томонидан амалга оширилади.

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бош директори, унинг биринчи ўринбосари ва Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасидаги давлат назорати департаменти бошлиғи бир вақтнинг ўзида мос равишда Ўзбекистон Республикасининг стандартлар ва ўлчашлар бирлигини таъминлаш бўйича назорат олиб борувчи бош давлат инспектори ва бош давлат инспекторининг ўринбосарлари ҳисобланади.

Қурилиш вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарияти лавозимларига кўра айни вақтда Ўзбекистон Республикасининг стандартлар ва ўлчов воситалари устидан назорат олиб борувчи бош давлат инспекторлари, уларнинг ўринбосарлари эса Ўзбекистон Республикасининг стандартлар ва ўлчов воситалари устидан назорат олиб борувчи бош давлат инспекторларининг ўринбосарлари ҳисобланадилар.

Қурилиш вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва шаҳарлардаги ҳудудий органлари раҳбарлари лавозимларига кўра айни бир вақтда тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида стандартлар ва ўлчов воситалари устидан назорат қилиш бўйича бош давлат инспекторлари, уларнинг ўринбосарлари эса - тегашли ҳудудий бош инспекторларнинг ўринбосарлари ҳисобланади.

Стандартлар ва ўлчов воситалари устидан давлат назоратини амалга ошириш вазифаси топширилган бўлим бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари, бош мутахассислар, мансабдор шахслар лавозимлари бўйича бир вақтнинг ўзида стандартлар ва ўлчов воситалари устидан назоратни амалга оширувчи давлат инспекторлари ҳисобланадилар.

Стандартлар ва ўлчов воситалари устидан давлат назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслар ҳокимият органларининг вакиллари ҳисобланадилар ва давлат ҳимояси остида бўладилар.

Стандартлар ва ўлчов воситалари устидан давлат назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслар давлат назоратчиси ёки давлат текширувчиси сифатида Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан белгиланадиган тартибда аттестациядан ўтган бўлишлари керак.

Ўзбекистон Республикасида давлат назоратини:

бутун Ўзбекистон Республикаси бўйича - Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги;

қурилиш, қурилиш индустрияси, шу жумладан, лойиҳалаш ва конструкциялаш соҳасидаги стандартлар бўйича - Қурилиш вазирлиги;

табиий ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш, атроф муҳитни ифлосланишдан ва бошқа зарарли моддалар таъсиридан муҳофаза қилиш соҳасида Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси;

тиббий мақсадлардаги маҳсулотлар, тиббий техника буюмлари, доривор воситалар соҳасида, шунингдек, республика саноати ишлаб чиқараётган, шу жумладан, импорт бўйича келтирилаётган маҳсулот таркибида инсон учун зарарли моддаларнинг борлигини аниқлаш масалалари бўйича - Соғлиқни сақлаш вазирлиги амалга оширади.


3. Стандартлар ва ўлчов воситалари устидан давлат назорати органлари ўзларига юкланган вазифаларга мувофиқ:


а) стандартлар ва метрология қоидаларининг, шунингдек, маҳсулотлар (жараёнлар, ишлар ва хизматлар) нинг аҳоли ҳаёти ва саломатлиги, мулки хавфсизлигига, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ресурсларни тежаш, бир-бирини алмаштира олишга мажбурий талабларни белгилайдиган стандартлар ва метрология қоидаларининг ўз вақтида жорий қилиниши ҳамда уларга риоя қилинишини, шунингдек, уларни назорат қилиш услублари бирлиги ва тамғалаш бирлигини, қонунчиликда назарда тутилган, маҳсулотни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш ва етказиб бериш шартномаларига киритилган бошқа талабларни текширадилар;


б) физик ўлчовларнинг белгиланган бирликларининг тўғри қўлланилишини, ўлчов воситаларининг аҳволини, уларни тайёрлаш, сақлаш, узатиш, текшириш ва қўлланиш шароитларини, эскирган ўлчов воситаларининг ишлаб чиқаришдан ўз вақтида олиб ташланишини ва уларни янгисига алмаштирилишини текширадилар;


в) стандартлаштириш ва метрология хизматларининг идоравий хизматлари ишини назорат қиладилар;


г) стандартлар устидан назоратни амалга оширувчи корхоналар ва ташкилотлар фаолиятига услубий раҳбарликни амалга оширадилар ва уларнинг фаолиятларини мувофиқлаштирадилар;


д) сертификатлаштириш синовларининг тўғри ўтказилиши устидан назоратни амалга оширадилар;


е) ишлаб чиқаришлар, сертификатлаштирилган маҳсулотлар, сифат тизимларида аттестация шартларига қандай риоя қилинаётганлиги устидан инспекция назоратини ўтказадилар;


ж) маҳсулотларнинг айрим турларини ўз базаларида ташкил қилинган лабораторияларда синаб кўрадилар;


з) стандартлар ва ўлчов воситалари устидан давлат назорати натижаларини умумлаштирадилар, уларни ишлаб чиқишда фан ва техника ютуқларидан самарали фойдаланишда кўмаклашадилар, уларнинг ўз вақтида жорий қилинмаганлиги, стандартлар ва метрологик қоидаларнинг бузилиши сабабларини таҳлил қиладилар, стандартлар ва ўлчов воситалари устидан давлат назорат органлари ишининг таъсирини ошириш юзасидан тадбирлар ишлаб чиқадилар ва уларни ўтказадилар;

к) синов лабораториялари (марказлари) фаолияти устидан давлат назорати ва текширувини амалга оширадилар;


л) ўлчовларни бажариш услубларининг тўғри қўлланилаётганлиги устидан назоратни амалга оширадилар;


м) агар стандартлар, метрология қоидалари ва маҳсулотларнинг техник даражасини ва сифатини оширишни таъминламаса ёки амалдаги қонун ҳужжатларига зид бўлса, уларни бекор қиладилар ёки бекор қилиш, амалда бўлиш муддатларини чеклаш тўғрисида белгиланган тартибда таклифлар киритадилар;

н) стандартлар тасдиқлашда ва давлат рўйхатидан ўтказишда уларни экспертиза қиладилар;

о) корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг ўлчов воситаларини ишлаб чиқариш, тузатиш ва текшириш бўйича ишларни бажариш учун тайёргарликларини текширадилар, агарда улар тайёр бўлсалар, уларга кўрсатилган ишларни бажариш ҳуқуқини берувчи рўйхатга олинганлик гувоҳномаларини топширадилар;


п) вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернларнинг бош ташкилотларини ва маданий-маиший мақсадлардаги маҳсулотларнинг муҳим турларини давлат синовларини ўтказиш бўйича аттестация қилишни амалга оширадилар ва ушбу синовларни уларга бириктириб қўйилган маҳсулотлар бўйича ўтказиш ҳуқуқини берувчи рўйхатга олинганлик гувоҳномаларини берадилар;


р) сертификатлаштириш қоидалари, стандартлар ва ўлчов воситаларини жорий этиш ва уларга риоя қилишни назорат этиш жараёнида аниқланган бузилишларни бартараф қилиш чора-тадбирларини кўрадилар.


4. Давлат инспектори қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

маҳсулотларни лойиҳалаш, ишлаб чиқаришга тайёрлаш, уни ишлаб чиқариш, сотиш (етказиб бериш) ва ишлатиш, сақлаш, фойдаланиш жараёнида стандартларнинг мажбурий талаблари бузилганлиги аниқланса, уларни бартараф этиш ҳақида ёзма кўрсатма бериш;

хўжалик фаолияти субъекти текширувдан бош тортган тақдирда, маҳсулотни сотишни ман қилиш;

Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикасининг стандартларни назорат қилиш бўйича бош давлат инспекторлари, вилоятлар, шаҳарларнинг стандартларни назорат қилиш бўйича бош давлат инспекторлари, булардан ташқари, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида давлат назорати департаменти инспекторлари ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги инспекторлари қуйидаги мутлақ ҳуқуққа эгадир:

стандартлар, сертификатлаштириш ва метрология қоидаларининг бузилишида айбдор бўлган хўжалик фаолияти субъектларининг мансабдор шахсларини белгиланган тартибда маъмурий ва молиявий жавобгарликка тортиш;

маҳсулотни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқаришга тайёрлаш, уни тайёрлаш, сотиш (етказиб бериш, сотиш), фойдаланиш, сақлаш, транспортда ташиш ва фойдали тарзда ишлатиш босқичларида стандартлар мажбурий талабларининг аниқланган бузилишларини бартараф этиш тўғрисида кўрсатмалар ва тақдимномалар бериш;

норматив ҳужжатлари бўлмаган маҳсулотни ишлаб чиқаришни тақиқлаш;

стандартнинг мажбурий талабларига мувофиқ келмайдиган, давлат рўйхатидан ўтмаган ва мувофиқлик сертификатларига эга бўлмаган импорт қилинган маҳсулотларни сотишни тақиқлаш;

давлат синовидан, метрологик аттестациядан ўтмаган, текширилмаган ёки тузатилмаган ўлчов воситаларини муомалага чиқаришни ва қўллашни тўхтатиш, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга бундай воситаларни муомаладан чиқариш зарур бўлганда уларни муомаладан олиш тўғрисида бажарилиши шарт бўлган кўрсатмалар бериш;

Хўжалик фаолиятининг субъектлари томонидан берилган кўрсатмалар ёки қарорлар бажарилмаган тақдирда давлат инспекторлари зарур материалларни прокуратура ёки суд органларига юборадилар.


5. Стандартлар ва ўлчов воситалари устидан давлат назорати органлари амалдаги қонунчиликка риоя қилинишини назорат қилишга ва уларга берилган ҳуқуқлардан фойдаланишда ва юклатилган функцияларни амалга оширишда умумдавлат манфаатларига риоя қилишга, стандартларга ва метрология қоидаларига риоя қилиш ва ўлчовларнинг ягоналигини таъминлаш билан боғлиқ масалаларда идоравий ва тор маҳаллийчиликнинг ҳар қандай кўринишларининг олдини олишга даъват этилгандир.

Давлат инспекторлари уларга юклатилган вазифалар бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги, давлат ва тижорат сирини ошкор қилганликлари учун қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.


6. Давлат инспекторларининг хатти-ҳаракатлари устидан юқори турган мансабдор шахсга, агар қонунчиликда шикоят қилишнинг ўзгача тартиби белгиланмаган бўлса, 10 кун муддатда шикоят қилиниши мумкин.

Шикоят қилиш шикоят қилинган қарорнинг бажарилишини тўхтатмайди.

Давлат инспекторлари устидан берилган шикоятларни кўриб чиқиш кечиктирилмасдан, бироқ шикоят тушган кундан бошлаб 15 кун муддатдан кечикмай, қўшимча равишда ўрганишни ва текширишни талаб этувчи шикоятларни кўриб чиқиш эса бир ойгача муддатда амалга оширилади.


7. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг раҳбарлари давлат инспекторларига уларга юклатилган вазифалар бажарилиши учун зарур шарт-шароитлар (белгиланган тартибда хизмат хоналари, алоқа воситалари, транспорт ва бошқалар билан таъминлаш) яратиб беришга мажбурдирлар.

Стандартлар ва ўлчов воситалари устидан давлат назорати органлари фаолиятига чет ташкилотларнинг аралашуви, стандартлар ва ўлчов воситалари устидан давлат назоратини амалга оширувчи мансабдор шахсларга уларнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш мақсадида қандай шаклда бўлмасин таъсир кўрсатиш ман этилади ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликни келтириб чиқаради.


8. Стандарт ва ўлчов воситалари устидан назорат органлари ўз ишини бошқа давлат органлари ва жамоат ташкилотлари (касаба уюшмалари) матлуботчилар жамияти ва бошқалар билан мустаҳкам ҳамкорликда олиб борадилар.


9. Хўжалик фаолияти субъектининг охирги ҳисобот санасидаги жорий активлари суммасининг 20 фоизидан ортиқ бўлган жарималарни ундириш унга ундириладиган суммани ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб 6 ой мобайнида тўловларни ҳар ойда бўлиб-бўлиб тўлаш имконини берган ҳолда амалга оширилади.









































Время: 0.1980
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск