Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Умумий қоидалар /

Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун иқтисодий жазоларни қўллаш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 09.03.1994 й. 124-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 9 мартдаги

124-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш

қоидаларини бузганлик учун иқтисодий

жазоларни қўллаш тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


Ушбу Низом ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун юридик шахсларга нисбатан, улар қайси идорага қарашлилиги ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, иқтисодий жазолар қўллашни назарда тутади.


II. ЁҚИЛҒИ-ЭНЕРГЕТИКА РЕСУРСЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШ ҚОИДАЛАРИНИ БУЗГАНЛИК

УЧУН ҚЎЛЛАНАДИГАН ИҚТИСОДИЙ ЖАЗОЛАР


1. Ушбу Низом билан қуйидаги иқтисодий жазоларни қўллаш назарда тутилади:


1.1. Нефть маҳсулотларидан фойдаланиш

қоидаларини бузганлик учун


а) корхоналар ва ташкилотларга қарашли нефть маҳсулотларини ноқонуний ўзлаштириб олиш ва хўжасизлик билан сарфлаш, шунингдек, уларни нефть омборларидан ва давлат транспорт воситаларидан ноқонуний сотиш айбдор юридик шахслардан ноқонуний равишда сарфланган нефть маҳсулотларининг 3 баравар қийматини ундириб олишга сабаб бўлади;

б) нефть маҳсулотларини мақсадга номувофиқ ишлатиш, шунингдек уларни қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланган нормалардан ортиқча сарфлаш сарфланган нефть маҳсулотларининг 50 фоиз қийматини айбдор юридик шахслардан ундириб олишга сабаб бўлади;

в) нефть маҳсулотларини асоссиз равишда ишлаб чиқариш нобудгарчиликлари, табиий камайиш ёки қўшиб ёзилган иш ҳажми ҳисобига ҳисобдан чиқариш айбдор юридик шахслардан ноқонуний равишда ҳисобдан чиқарилган нефть маҳсулотларининг 3 баравар қийматини ундириб олишга сабаб бўлади;

д) етказиб берувчи ҳамда сотувчи ташкилотлар ва корхоналар томонидан, шунингдек, нефть маҳсулотларини ишлатувчилар томонидан уларнинг сифати бузилганда, шунингдек, нефть маҳсулотларини ташиш қоидаларига риоя қилмаслик сифати бузилган нефть маҳсулотларининг 50 фоиз қийматини ва уларнинг сифатини тиклашга сарфланган барча харажатлар пулини айбдорлардан ундириб олишга сабаб бўлади;

е) нефть маҳсулотларини маҳсулот етказиб берувчилардан тамғасиз вагон-цистерналарда ёки қоидани бузган ҳолда қабул қилиб олиш ва ташиш нефть маҳсулотларини қабул қилиш ва ташишни амалга оширувчи ташкилотлардан ташилган нефть маҳсулотлари ҳажмининг 50 фоиз қийматини ундириб олишга сабаб бўлади;

ж) етказиб берувчи ва сотувчи корхоналар ва ташкилотлар томонидан кондициясиз нефть маҳсулотларининг автоцистерналар тамғаланмасдан ва нефть маҳсулотлари сифати паспортларисиз берилиши сотилган кондициясиз нефть маҳсулотларининг 50 фоиз қийматини ҳамда уларнинг сифатини тиклашга сарфланган барча харажатлар пулини айбдорлардан ундириб олишга сабаб бўлади.


1.2. Газдан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун


а) шартномалар тузмасдан газ етказиб бериш газ таъминоти ташкилотларидан, объект (қурилма)ни газ тармоғидан албатта узиб қўйган ҳолда, газ уланган пайтдан бошлаб сарфланган газнинг 10 баравар қийматини ундириб олишга сабаб бўлади;

б) ишлатувчилар томонидан ёқилғи ишлатиладиган қурилмаларнинг газ таъминоти тармоғига ўзбошимчалик билан улаб қўйилиши, объект (қурилма)ни газ тармоғидан албатта узиб қўйган ҳолда, улардан газ уланган пайтдан бошлаб сарфланган газнинг 10 баравар қийматини ундириб олишга сабаб бўлади;

д) ёқилғи ишлатиладиган жиҳозлар (қурилмалар)да газнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланган нормалардан ортиқча беҳуда исроф қилиниши текшириш пайтидан олдинги 12 ойда нооқилона сарфланган газнинг 50 фоиз қийматини ишлатувчилардан ундириб олишга сабаб бўлади;

з) ушбу ишларни бажаришга "Ўздавнефтгазинспекция"нинг рухсатисиз ишлатувчиларнинг газ ишлатиладиган қурилмаларида ишга тушириш ва режимли-созлаш ишларини амалга ошириш бу ишларни бажарувчи ташкилотлардан ишга тушириш ва режимли-созлаш ишлари смета ҳажми қийматининг 10 фоизини ундириб олишга ва барча ишларнинг тўхтатилишига, объект (қурилма)нинг газ тармоғидан узиб қўйилишига олиб келади.


1.3. Электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланиш

қоидаларини бузганлик учун

б) конденсатнинг шартномада кўрсатилган миқдорлар доирасида қайтарилиб берилмаслиги қайтарилмаган миқдор қийматини 30 фоиз миқдорида, шартномада кўрсатилган меъёрлардан кам қайтариб берилган тақдирда эса қайтарилмаган конденсат миқдорининг қийматини, тариф қийматини ҳам қўшиб ҳисоблаган ҳолда 50 фоиз миқдорида ундириб олишга сабаб бўлади;

в) истеъмолчилар томонидан электр қурилмаларининг ягона электр энергетикаси тизими тармоқларига ёки иссиқликдан фойдаланувчи қурилмаларнинг иссиқлик таъминоти корхоналари тармоқларига тегишли шартнома тузмасдан ўзбошимчалик билан улаб қўйилиши корхоналар ва ташкилотлардан ишлатилган электр ва иссиқлик энергияси қийматининг 10 баравари миқдорини ундириб олишга сабаб бўлади;

г) корхоналар ва ташкилотлар томонидан электр энергиясидан хоналарни иситиш ва иссиқ сув таъминоти мақсадларида тегишли рухсатларсиз фойдаланиш бу мақсадларда фойдаланилган электр энергияси тарифини улардан 5 баравар миқдорда ундириб олишга сабаб бўлади;

д) саноат корхоналари ва ташкилотларининг иситиш тармоқларидан сувнинг тўкиб юборилиши, изоляциянинг бузилиши ва иссиқлик-буғ қувурлари, иссиқлик тармоқларидан, иссиқлик ишлатиладиган асбоб-ускуналардан изоляциясиз фойдаланиш иссиқлик энергияси ҳажмининг асбоб-ускуналар ёки норматив усуллар билан аниқланган исроф бўлган ҳажми қийматини улардан 3 баравар миқдорда ундириб олишга сабаб бўлади;

е) корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар томонидан ишлаб чиқариш зарурияти бўлмаган ҳолда жиҳозларнинг унумсиз ёки беҳуда ишлаши оқибатида энергиянинг тўғридан-тўғри исроф қилиниши, реактив қувватларни тиклаш воситаларининг иш тартиби бузилиши ёки уларга риоя қилмаслик асбоб-ускуналар ёки норматив усуллар билан аниқланган исроф бўлган электр ва иссиқлик энергияси ҳажми қийматини улардан 50 фоиз миқдорда ундириб олишга сабаб бўлади;

ж) саноат корхоналари ва ташкилотлари томонидан қисилган ҳаво, сув, буғнинг тўғридан-тўғри исроф қилиниши, шунингдек, конденсатнинг оқизиб юборилиши, иссиқлик тармоқларининг сувга бостириб юборилиши, мавжуд иккиламчи энергия манбаларидан фойдаланмаслик ёки зарур даражада фойдаланишни таъминламаслик асбоб-ускуналар ёки норматив усуллар билан аниқланган исроф бўлган электр ва иссиқлик энергияси қийматини улардан 50 фоиз миқдорда ундириб олишга сабаб бўлади;

з) электр ёки иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш схемасининг бузилиши ёки ўзгартирилиши ҳисобга олиш асбоблари сўнгги марта текширилган пайтдан бошлаб фойдаланилган электр ва иссиқлик энергияси ҳажми қийматини айбдорлардан 50 фоиз миқдорда ундириб олишга сабаб бўлади;

и) электр ёритгичлардан корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар, шунингдек ҳудудлар томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланган нормалардан ортиқча, асоссиз, ишлаб чиқариш заруриятисиз фойдаланиш ёруғлик техникаси ускунасининг ўрнатилган қувватидан ва ускуналардан фойдаланиладиган соатларнинг йиллик сонидан келиб чиқиб белгиланган ушбу мақсадларда фойдаланиладиган электр энергияси қийматини 50 фоиз миқдорда улардан ундириб олишга олиб келади;

к) энергетика асбоб-ускуналари ва тармоқларининг белгиланган Қоидаларнинг талабларига жавоб бермайдиган қониқарсиз техникавий ҳолати, энергия қурилмалари ва тармоқларининг техникавий ҳолати ва улардан фойдаланишдаги камчиликларни бартараф этиш бўйича энергия таъминоти ташкилоти талабининг мунтазам бажарилмаслиги бу қурилмалар ва тармоқлар балансида бўлган корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларга нисбатан ишлатиладиган, ташиладиган ёки бу қурилмалар билан вужудга келтириладиган энергиянинг ўртача ойлик ҳажми қийматининг 25 фоизи миқдорида иқтисодий чоралар қўллашга сабаб бўлади.


III. ИҚТИСОДИЙ ЖАЗОЛАРНИ ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ


1. Ушбу Низомда назарда тутилган иқтисодий жазолар "Ўздавнефтгазинспекция"нинг ҳамда "Ўздавэнергоназорат" агентлигининг ваколатли мансабдор шахслари томонидан тузилган далолатномалар (баённомалар)га асосан қўлланади. Иқтисодий жазолар бўйича ундириб олинадиган суммалар миқдори нефть маҳсулотлари, газ ва бошқа ёқилғи-энергетика ресурсларининг амалдаги қийматидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Тадбиркорлик субъектларига нисбатан иқтисодий санкциялар суд тартибида қўлланади, улар томонидан содир этилган қонун бузилиши айби тан олинган ва иқтисодий санкциялар суммаси ихтиёрий равишда тўланган ҳоллар бундан мустасно.

2. Иқтисодий жазоларнинг қўлланиши юридик ва жисмоний шахсларни улар томонидан етказилган зарарни тўлиқ ундириб олишдан озод қилмайди.


3. Юридик шахслар "Ўздавнефтгазназорат" ва "Ўздавэнергоназорат" агентлиги мансабдор шахсларининг хатти-харакатлари устидан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасига ёки судга мурожаат қилишга хақлидирлар.

4. Ёқилғи-энергетика ресурсларидан, нефть маҳсулотлари, газ, электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун ушбу Низомда назарда тутилган ундириб олинадиган пул корхоналар, бирлашмалар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан бир ой муддатда "Ўздавнефтгазинспекция"нинг ҳамда "Ўздавэнергоназорат" агентлигининг ҳисоб-китоб счётига ўтказилади. Унинг 90 фоизи энергияни тежаш бўйича махсус республика тармоқлараро счётга ўтказилади, қолган 10 фоизи эса "Ўздавнефтгазинспекция" ҳамда "Ўздавэнергоназорат" агентлиги ихтиёрида қолади ва кейинчалик унга солиқ солинмайди.

5. Бу суммалар ўз вақтида ўтказилмаган ҳолларда уларни айбдор шахслардан акцептсиз ундириб олиш "Ўздавэнергоназорат" агентлиги томонидан тақдим этилган ҳужжатлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва унинг бўлинмалари томонидан амалга оширилади.

6. Тадбиркорлик субъектининг охирги ҳисобот санасидаги жорий активлари суммасининг 20 фоизидан ортиқ бўлган иқтисодий санкцияларни ундириш унга ундириладиган суммани ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб 6 ой мобайнида тўловларни ҳар ойда бўлиб-бўлиб тўлаш имконини берган ҳолда амалга оширилади.

7. Энергия таъминотининг махсус республика тармоқлараро ҳисоб рақамидаги пул маблағларидан кейинчалик солиқ солинмасдан, Энергия самарадорлиги ва энергиянинг тикланадиган манбаларини ривожлантириш масалалари бўйича Республика комиссиясининг қарорига кўра белгиланган мақсадлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг тақдимномасига кўра, энергияни тежайдиган лойиҳалар ҳамда энергияни тежайдиган технологиялар ва ишлаб чиқаришларни жорий этиш, ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмоли ҳамда улардан фойдаланиш режимларини ҳисобга олиш, назорат қилиш ва бошқариш тизимларини, энергия тежамкорлигининг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштиришни назарда тутувчи энергиянинг муқобил манбаларини ишлаб чиқаришга жалб этиш, лойиҳаларнинг инвестициявий жозибадорлигини оширишни таъминлайдиган лойиҳалар бўйича лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишни молиялаштириш учун фойдаланилади.

8. Агар нефть маҳсулотлари, газ, электр ва иссиқлик энергиясидан бошқа мақсадларда фойдаланиш ёки уларни ортиқча сарфлаш, исроф қилиш қишлоқ хўжалиги ишларини ноқулай об-ҳаво шароитларида амалга ошириш, табиий офатлар, ҳалокатлар оқибатларини бартараф этиш ва бошқа фавқулодда вазиятлар туфайли келиб чиққан бўлса, иқтисодий жазолар қўлланилмайди.




























































































Время: 0.1905
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск