Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Иқтисодиётнинг умумий масалалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.11.1997 й. 512-сон "1997 йилнинг 9 ойида Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантириш якунлари ва ислоҳотларнинг боришини баҳолаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.11.1997 й.

N 512



1997 ЙИЛНИНГ 9 ОЙИДА ЎЗБЕКИСТОН

ИҚТИСОДИЁТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ЯКУНЛАРИ ВА ИСЛОҲОТЛАРНИНГ

БОРИШИНИ БАҲОЛАШ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, 1997 йилда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг устувор йўналишларини, инсон манфаатларини таъминлаш борасидаги чора-тадбирлар дастурининг, шунингдек ҳукуматнинг бошқа қарорларининг  рўёбга чиқарилиши жорий йилда макроиқтисодий барқарорликка эришишни, иқтисодиётнинг ўсишини, аҳоли фаровонлигининг ошишини  таъминлади.

Жорий йилнинг 9 ойида ялпи ички маҳсулот 4,9 фоизга кўпайди. Саноат маҳсулотлари (106,3%), қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (112,7%) ишлаб чиқариш, капитал қўйилмалар (116,7%), товар обороти (110,3%), пулли хизматлар (122,5%) ҳажми ўсди. Инфляция даражаси кескин пасайди.

Йиғма бюджет тақчиллиги белгиланган кўрсаткичлар доирасида бўлди. Мамлакат бўйича харажатлардаги нақд пул эмиссияси улуши белгиланган кўрсаткич - 15,3 фоиз ўрнига 8,6 фоизни ташкил этди.

Шу билан бирга бюджетга муддатида тўланмаган тўловлар суммаси кўплигича қолмоқда.

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзбекенгилсаноат"  ва "Ўзкимёсаноат" уюшмалари тизимидаги зарар кўриб ишлаётган корхоналар сони камаймаяпти.  "Ўзмашсаноат", "Ўзэлтехсаноат" уюшмалари, "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компанияси корхоналарида сотилмай қолган маҳсулотларнинг қолдиқлари юқорилигича қолмоқда.

Қорақалпоғистон Республикасида, Наманган, Бухоро, Самарқанд, Хоразм вилоятларида қурилиш қийматининг асоссиз равишда қимматлашиши ҳоллари мавжуд.

"Ўзкимёсаноат" уюшмаси, "Ўзметкомбинат" бирлашмаси, Ўзбекбирлашув, "Махсусқотишма" республика ташкилоти томонидан марказлаштирилган экспорт топшириқларининг бажарилиши таъминланмаяпти.

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, бир қанча вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари томонидан пахта экишни ташкил этиш, агрокимё тадбирларини ўтказишда, ҳосилни йиғиб-териб олишда жиддий камчиликларга йўл қўйилган. Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд вилоятларида ва бир қанча минтақаларда кузги бошоқли дон экинлари экишнинг белгиланган муддатлари кечиктириб юборилмоқда.

Иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг жорий йилга белгиланган устуворликларига эришиш, инсон манфаатларини  таъминлаш борасидаги чора-тадбирлар дастурини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар, бирлашмалар ва корхоналар раҳбарлари:

1997 йилга белгиланган республика ва ҳудудий дастурларнинг, шунингдек, тармоқлар ишлари прогноз  кўрсаткичларининг бажарилишини таъминловчи зарур чора-тадбирлар кўрсинлар;

жорий йилнинг ноябрь-декабрь ойлари мобайнида ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар)ни етказиб бериш, шунингдек истеъмолчиларнинг амалда тўловга қодирлигидан келиб чиққан ҳолда зарур моддий-хом ашё ресурслари сотиб олиш юзасидан 1998 йил учун шартномалар (контрактлар) тузилишини ташкил этсинлар. Шартномалар тузишни суғурта компаниялари иштирокида амалга оширсинлар.


2. Солиқ ва тўлов интизомини мустаҳкамлаш  Ҳукумат комиссияси хўжалик юритувчи субъектларнинг бюджетдан маблағ билан ўз вақтида таъминланмаганликлари туфайли вужудга келган бюджетга муддатида тўланмаган тўловлар таркибини ўзгартириш тўғрисидаги масалани, уларни қўшилган пеняларни тўлашдан озод қилган ҳолда, бир ой муддатда кўриб чиқсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Марказий банки, "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси билан биргаликда қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан топширилган бошоқли дон ва шоли учун 1997 йил охиригача улар билан ҳисоб-китобларни тугалласин;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда солиқ тўловчилар томонидан солиқларнинг бир  тури бўйича ортиқча тўланган суммаларни муддатида тўланмаган тўловларнинг бошқа турларини қоплашга ўтказиш тартибини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва жорий қилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги 1998 йил инвестиция  дастури доирасида қурилишларнинг аниқ рўйхатига маблағ билан таъминлашнинг аниқ манбалари билан таъминланган фақат устувор объектларни киритиш йўли билан тугалланмаган қурилиш ҳажмларини қисқартириш  чора-тадбирларини назарда тутсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги "Давархитектқурилиш" қўмитаси:

1998 йилдан бошлаб марказлаштирилган капитал маблағлар ҳисобига маблағ билан таъминланадиган объектларнинг аниқ рўйхатларини шакллантиришда ҳисобга олинган белгиланган ўртача нархлар бўйича қуриш тартибини белгиласинлар;

Тошкент шаҳрида ва вилоят марказларида, эксперимент тариқасида, марказлаштирилган капитал маблағлар ҳисобига маблағ билан таъминланадиган янгидан бошланаётган объектлар бўйича қурилиш-монтаж ташкилотларини тендер асосида белгиласинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда таъсис шартномаларида экспорт маҳсулотлари (товарлар ва хизматлар) ишлаб чиқариш назарда тутилган қўшма корхоналар ишини 1997 йил охиригача  таҳлил қилиб чиқсин ва уларнинг экспорт дастурларини рўёбга чиқаришда ёрдам кўрсатиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига  таклифлар киритсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар  ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 1998 йил учун экспорт ва импорт прогнозини ишлаб чиқсинлар ва жорий йилнинг 20 ноябрига қадар Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази эмитентлар томонидан ўз акцияларининг сотиб олиниши ва улардан фойдаланиш "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонунга мувофиқлигини таҳлил қилсин. Таҳлил натижаларини ва кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида ахборотни 1997 йил 31 декабргача Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосарлари, тегишли комплекслар раҳбарлари зиммасига  юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ў. Султонов




























Время: 0.1864
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск