ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш / Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва объектлар. Қизил китоб /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.08.2002 й. 302-сон "Ер ости чучук сувлари ҳосил бўладиган зоналарга республика аҳамиятига эга бўлган муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар мақомини бериш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.08.2002 й.

N 302


ЕР ОСТИ ЧУЧУК СУВЛАРИ ҲОСИЛ БЎЛАДИГАН

ЗОНАЛАРГА РЕСПУБЛИКА АҲАМИЯТИГА ЭГА

БЎЛГАН МУҲОФАЗА ЭТИЛАДИГАН ТАБИИЙ

ҲУДУДЛАР МАҚОМИНИ БЕРИШ ТЎҒРИСИДА


"Алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "1999-2005 йилларда Ўзбекистон Республикасининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш ишлари дастури тўғрисида" 1999 йил 20 октябрдаги 469-сон ва "Зарафшон дарёси ҳавзасида экологик ва санитария-эпидемиологик вазиятни яхшилаш тўғрисида" 2001 йил 4 октябрдаги 401-сон қарорларини бажариш юзасидан, Самарқанд, Андижон, Наманган ва Қашқадарё вилоятларида ишлаб турган ва потенциал ичимлик сув манбаларини муҳофаза қилишни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ер ости чучук сувлари ҳосил бўладиган қуйидаги зоналарга муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар мақоми берилсин:

1-иловага* мувофиқ ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар бўйича 46467,2 гектар майдондаги "Ҳозирги Зарафшон дарёси водийси" зонаси (Юқори Зарафшон, Чўпонота, Қундуз, Қорадарё, Дамхўжа участкалари);

2-иловага* мувофиқ ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар бўйича 25303 гектар майдондаги Ўш-Аравон зонаси (Мундуз, Пахтакор, Охчин участкалари);

3-иловага* мувофиқ ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар бўйича 5685 гектар майдондаги Норин зонаси (Жийдакапа участкаси);

4-иловага* мувофиқ ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар бўйича 17036 гектар майдондаги Китоб-Шаҳрисабз зонаси (Китоб, Яккабоғ участкалари).

2. Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда 2002 йил 1 декабргача муҳофаза этиладиган зоналар чегараларида жойлашган потенциал экологик хавфли объектларни аниқласин.


3. Самарқанд, Андижон, Наманган ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Ер ресурслари давлат қўмитаси билан биргаликда, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан келишган ҳолда, 2003 йил 1 январгача аниқланган потенциал экологик хавфли объектларда ер ости чучук сувлари ифлосланиши ва саёзланишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирларни ишлаб чиқсинлар, зарурат бўлганда, уларни муҳофаза этиладиган зона чегарасидан ташқарига чиқарсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси Сув хўжалиги вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Самарқанд, Андижон, Наманган ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда 1-4-иловаларда кўрсатилган юридик шахсларнинг мулкчилик шакллари, идоравий мансублиги ўзгарган, шунингдек улар қайта ташкил этилган тақдирда, қишлоқ хўжалиги, саноат корхоналари ва бошқа объектлар рўйхатига тегишли аниқликлар киритсин, шунингдек бир ой муддатда ер ости чучук сувлари ресурслари назорат қилиниши ва улардан оқилона фойдаланилиши учун масъул бўлган ваколатли давлат органларини бундан хабардор қилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси билан биргаликда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар - Ўш-Аравон, Норин, Китоб-Шаҳрисабз ер ости чучук сувлари ҳосил бўлиш зоналари ва "Ҳозирги Зарафшон дарёси водийси" доирасида ер ости чучук сувлари ресурсларидан оқилона фойдаланилиши ва уларнинг ифлосланишдан муҳофаза қилиниши устидан доимий назоратни амалга оширсин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С. Юсупов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                 Ў. Султонов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.






































Время: 0.1594
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск