ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Сув, сувдан фойдаланиш ва сув хўжалиги / Сув муҳофазаси ва сув объектлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.08.2002 й. 303-сон "Самарқанд, Навоий ва Бухоро вилоятларида Зарафшон дарёсининг сувни муҳофаза қилиш зоналарини ва қирғоқбўйи минтақасини белгилаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.08.2002 й.

N 303


САМАРҚАНД, НАВОИЙ ВА БУХОРО

ВИЛОЯТЛАРИДА ЗАРАФШОН ДАРЁСИНИНГ

СУВНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ЗОНАЛАРИНИ

ВА ҚИРҒОҚБЎЙИ МИНТАҚАСИНИ

БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДА



Вазирлар Маҳкамасининг "1999 - 2005 йилларда Ўзбекистон Республикасининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш ишлари дастури тўғрисида" 1999 йил 20 октябрдаги 469-сон қарорига мувофиқ ва Зарафшон дарёсининг сув ресурсларини ифлосланишдан муҳофаза қилишни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Самарқанд, Навоий ва Бухоро вилоятлари ҳудудида Зарафшон дарёсининг сувни муҳофаза қилиш зонаси ва қирғоқбўйи минтақасининг умумий майдони тегишли равишда 1-иловага* мувофиқ 29789,3 гектар ва туманлар бўйича 3710,2 гектар этиб белгилансин.


2. Самарқанд, Навоий ва Бухоро вилоятлари ҳокимликлари:

2002-2004 йиллар мобайнида экологик ва санитария-эпидемиологик вазиятни яхшилаш, шунингдек дарё сувлари ифлосланишига қарши кураш бўйича қирғоқни мустаҳкамлаш, ўрмон-мелиоратив тадбирлари ва бошқа сувни муҳофаза қилиш тадбирларини амалга ошириш мақсадида 2-иловага* мувофиқ 3710,2 гектар майдонда Зарафшон дарёсининг қирғоқ бўйи минтақаси ерларини белгиланган тартибда ер эгалари ва ердан фойдаланувчилардан олиб қўйсинлар ва фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг сув хўжалиги ташкилотларига берсинлар;

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг сув хўжалиги ташкилотларига белгиланган тартибда ер ажратсинлар ва уларга ердан доимий равишда фойдаланиш ҳуқуқини берувчи Давлат далолатномаларини берсинлар;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда, Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси билан келишган ҳолда, 2003 йилгача потенциал экологик хавфли объектларни сувни муҳофаза қилиш зоналаридан, истисносиз барча объектларни қирғоқ бўйи минтақасидан чиқариш чора-тадбирларини ишлаб чиқсинлар ва амалга оширсинлар;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари давлат қўмитаси билан биргаликда ўрмон плантациялари барпо этиш учун сувни муҳофаза қилиш зоналаридан ер ажратиш имкониятини кўриб чиқсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С. Юсупов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ў. Султонов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.







































Время: 0.2031
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск