Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Кредитлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.08.2002 й. 309-сон "Ўзбекистон Республикасида микрокредитлашни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.08.2002 й.

N 309



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

МИКРОКРЕДИТЛАШНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Микрокредитлашнинг янги усулларини жорий этиш йўли билан аҳолининг тадбиркорлик фаолиятида янада фаол қатнашиши учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш, шунингдек аҳолининг ижтимоий ночор табақаларини қўллаб-қувватлаш ва хусусий тадбиркорликни ривожлантииш учун донор ташкилотларнинг маблағларини кенг жалб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича республика мувофиқлаштирувчи Кенгашининг иловага мувофиқ халқаро молия ташкилотлари, хорижий ҳукуматга қарашли ва ҳукуматга қарашли бўлмаган нотижорат ташкилотлар (донор ташкилотлар)нинг беғараз маблағларини (грантларини) жалб этиш йўли билан микрокредитлаш тизимини ривожлантириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги хусусий тадбиркорликни микрокредитлаш дастурларини ривожлантиришнинг, шунингдек донор ташкилотлар иштирокидаги лойиҳаларнинг мувофиқлаштирувчиси этиб белгилансин, унга микрокредитлаш лойиҳалари бўйича ахборотларни ҳар чоракда умумлаштириш ва таҳлил этиш функциялари юклансин.


3. Белгилаб қўйилсинки:

микрокредитлар ҳар бир қарз олувчига эквиваленти 3 минг АҚШ долларидан ортиқ бўлмаган нақд маблағ билан миллий валютада муддатлилик, ҳақ тўлаш ва қайтариш шартларида берилади;

Ўзбекистон Республикаси резидентлари - юридик ва жисмоний шахслар микрокредитлаш бўйича қарз олувчилар ҳисобланади;

донор ташкилотлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентлари бўлган нотижорат ташкилотлар маблағ билан таъминловчи ташкилотлар ҳисобланади;

нотижорат ташкилотларнинг ўз маблағлари, донор ташкилотлар томонидан нотижорат ташкилотларга микрокредитлаш учун бериладиган грантлар, шунингдек нотижорат ташкилотларнинг микрокредитлаш билан боғлиқ фаолиятдан олинадиган даромадлари микрокредитлаш маблағлари манбалари ҳисобланади;

қарз олувчиларни танлаш, микрокредитлаш лойиҳалари доирасида уларга маблағлар бериш ва маблағларни қайтариш тартиби маблағ билан таъминловчи ташкилотлар томонидан белгиланади;

донор ташкилотларнинг микрокредитлаш манбаи сифатида фойдаланиладиган эркин алмаштириладиган валютадаги грант маблағлари тегишли ваколатли банкнинг корреспондентлик ҳисоб рақамига ўтказилади ва банклараро валюта савдоларида белгиланган тартибда сотилиши керак;

микрокредитлаш учун миллий валютадаги нақд маблағ банклар томонидан нотижорат ташкилотларнинг ҳисоб рақамларидаги мавжуд маблағлар доирасида берилади.


4. Нотижорат ташкилотларнинг мазкур қарорга мувофиқ микрокредитлашдан олинган даромадлари 2006 йил 1 январгача даромад (фойда) солиғи тўлашдан озод қилинсин, бўшаётган маблағлардан операция харажатларини қоплаш, ўз моддий-техника базасини ривожлантириш, шунингдек микрокредитлашни кенгайтириш учун мақсадли фойдаланилсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 30 августдаги

309-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида микрокредитлашни

ривожлантиришда қатнашувчи донор ташкилотлар

РЎЙХАТИ

Т/р

Ташкилот номи


1.

АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) линияси бўйича ACD/VOCA, FINCA


2.

Осиё тараққиёт банки


3.

БМТнинг тараққиёт дастури (ПРООН), "Очиқ жамият" институти (Сорос жамғармаси) - маблағ билан таъминлашда қатнашиш


4.

"Мурувват корпуси" халқаро мурувват ташкилоти (Буюк Британия ҳукуматининг ёрдамида)


5.

Нидерландия халқаро тараққиёт ва ҳамкорлик ташкилоти (НОВИБ)


6.

АҚШнинг ҳукуматга қарашли бўлмаган "Биргаликдаги тараққиёт" ташкилоти (JDA)


7.

JICA (Япония) линияси бўйича ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар - ўқитиш дастури


8.

АҚШнинг ҳукуматга қарашли бўлмаган "Норт Вест Медикал Тим" и "Глобал Лайфлайн" ташкилотлари


        
































Время: 0.2027
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск