язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Фуқаролик ва оила қонунчилиги/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Шартномаларнинг алоҳида турлари/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.08.2002 й. ПФ-3122-сон "Лизинг фаолиятини ривожлантиришни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

28.08.2002 й.

N ПФ-3122



ЛИЗИНГ ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ

ЯНАДА РАҒБАТЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Лизинг тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ ҳамда иқтисодиёт тармоқларини, хусусан кичик бизнесни замонавий технология ускуналари билан жиҳозлашда, шунингдек мамлакатимизнинг ишлаб чиқарувчилари томонидан тайёрлаб чиқарилган асбоб-ускуна ва техникани сотишда лизинг фаолияти ролини ошириш мақсадида:

1. 2002 йилнинг 1 сентябридан бошлаб:

лизинг тўловлари - қўшилган қиймат солиғидан;

лизингга бериш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ олиб келинадиган технологик ускуналар, шунингдек технологик ускуналар етказиб бериш контракти шартларида бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар етказиб бериш назарда тутилган тақдирда, божхона тўлови ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинсин.

2. Белгилаб қўйилсинки, 2002 йилнинг 1 сентябридан бошлаб:

лизинг оладиган хўжалик юритувчи субъектлар лизингга берилган мулкка солиқ тўлашдан лизинг шартномаси амал қиладиган муддатгача озод қилинадилар;

лизинг берувчини солиққа тортиш чоғида у лизингга бериш учун мулк харид қилишга олган кредитлар фоизи ҳамда белгиланган бошқа тўловларнинг суммаси унинг жами даромадидан чегириб ташланади.


3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлиги билан бирга амалдаги қонунчиликка ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда агар лизинг олувчи лизинг шартномаси бўйича мажбуриятларини жиддий равишда бузган тақдирда лизинг берувчининг лизинг олувчидан лизинг объектини олиб қўйиш тартибига оид таклифларни ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси бир ҳафта муддатда тегишли норматив ҳужжатларга мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчаларни белгиланган тартибда киритсинлар.


5. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.


6. Ушбу Фармон матбуотда эълон қилинсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     И. Каримов