Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Иш юритиш. Ахборотларни ҳужжатлаштириш /

Расмий давлат ҳужжатларини тайёрлашга буюртма бериш, уларни тайёрлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва топшириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 25.07.2000 й. 283-сон Қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 25 июлдаги

283-сон қарорига

1-ИЛОВА



Расмий давлат ҳужжатларини тайёрлашга

буюртма  бериш, уларни тайёрлаш,  ҳисобга

олиш, сақлаш ва топшириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом расмий давлат ҳужжатларини (кейинги ўринларда "расмий ҳужжатлар" деб аталади) тайёрлашга буюртма бериш, уларни тайёрлаш, сақлаш, ҳисобга олиш ва топшириш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Низомнинг амал қилиши расмий ҳужжатлар бланкалари асл нусхаларини ишлаб чиқувчи, уларга буюртма берувчи, уларни тайёрловчи, ҳисобга олувчи, сақловчи, топширувчи ва ҳисобдан чиқарувчи вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотларга жорий этилади.


3. Расмий ҳужжатлар бланкалари, шу жумладан бунга Вазирлар Маҳкамаси томонидан ваколат берилган матбаа корхоналари (кейинги ўринларда "матбаа корхоналари" деб аталади) томонидан "Давлат белгиси" давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан ишлаб чиқарилган, қалбакилаштиришдан ҳимоя қилувчи элементлари бўлган махсус қоғозда тайёрланади.


4. 1992 йилнинг 1 январидан сўнг берилган хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларнинг тан олинганлигини тасдиқловчи расмий ҳужжатлар шакли Давлат тест маркази томонидан ишлаб чиқилади ва унинг буюртмасига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги "Давлат белгиси" ишлаб чиқариш бирлашмасида муҳофазаланган қоғозларда тайёрланади.


5. Расмий ҳужжатлар муайян серияга ва тартиб рақамига эга бўлган қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади.

Расмий ҳужжатлар бланкаларини тайёрлашга мўлжалланган қоғоз, ярим тайёр маҳсулотлар, тайёр босма ва қуйма ашёлар қатъий ҳисобда турадиган ашёлар жумласига киради.



II. РАСМИЙ ҲУЖЖАТЛАР ТАЙЁРЛАШГА

БУЮРТМАЛАРНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ


6. Расмий ҳужжатлар бланкаларини тайёрлаш ваколатли вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг (кейинги ўринларда "буюртмачилар" деб аталади) ёзма буюртманомалари асосида матбаа корхоналари томонидан амалга оширилади.


7. Матбаа корхоналари томонидан расмий ҳужжатлар бланкалари тайёрлашга буюртмаларни расмийлаштириш буюртмачида сериялари ва тартиб рақамлари мажбурий равишда кўрсатилган, белгиланган тартибда тасдиқланган намуналар мавжуд бўлган тақдирдагина амалга оширилади.


8. Расмий ҳужжатларни тайёрлашга барча буюртмалар тартиб рақами қўйилган, ип ўтказиб тикилган, муҳр билан тасдиқланган, матбаа корхонаси ва Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбарлари томонидан имзоланган алоҳида "Буюртмалар дафтари"да рўйхатдан ўтказилади.


III. МАТБАА КОРХОНАЛАРИДА РАСМИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИ

ТАЙЁРЛАШ, САҚЛАШ, ҲИСОБГА ОЛИШ ВА ТОПШИРИШ

ТАРТИБИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


9. Матбаа корхоналарида қатъий ҳисобда турадиган буюмларнинг сақланиши ва тезкор ҳисобга олинишини таъминлайдиган қатъий тартиб ўрнатилади.


10. Тартиб талабларига риоя этиш матбаа корхонаси барча ходимлари учун мажбурий ҳисобланади.


11. Матбаа корхонасида тартибнинг ташкил этилиши ва ҳолати учун раҳбар ва тартиб бўйича масъул шахс жавоб беради.

Матбаа корхонасида тартибнинг ҳолати учун масъул шахс бевосита корхона раҳбарига бўйсунади.


12. Ишлаб чиқариш ва омборхона биноларида тартибга риоя қилиш учун тегишли бўлинмаларнинг раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари, усталар, катта омборчилар ва омборчилар жавоб берадилар.


13. Махсус қоғоз, ярим тайёр маҳсулотлар, расмий ҳужжатлар бланкаларининг тайёр босма ва қуйма маҳсулотлари қолдиқларининг бухгалтерия ҳисоби ташкил этилиши учун матбаа корхонасининг бош (катта) бухгалтери жавоб беради.

Кўрсатиб ўтилган маҳсулотларнинг тезкор ҳисоби ўз вақтида ва тўғри юритилиши учун цехлар (участкалар) бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари, усталар, омборчилар ҳамда қатъий ҳисобда турадиган махсус қоғоз, ярим тайёр маҳсулотлар, тайёр босма ва қуйма маҳсулотларга ишлов бериш, уларни сақлаш ва ҳисобга олиш билан боғлиқ бошқа шахслар жавоб берадилар.


14. Қатъий ҳисобда турадиган ярим тайёр маҳсулотлар, тайёр босма ва қуйма маҳсулотларга ишлов бериш, уларни сақлаш билан боғлиқ шахслар тартиб бузилишининг барча ҳоллари тўғрисида матбаа корхонаси раҳбариятига ёки тартибнинг ҳолати учун масъул шахсга, бухгалтерия ҳисоби бузилиши тўғрисида эса, шунингдек, бош (катта) бухгалтерга ёзма шаклда ахборот беришлари керак.


15. Дафтарлардаги ва бошқа ҳисобга олиш ҳужжатларидаги ёзувлар операциялар содир этилган пайтда юритилади. Аниқланган хато битта чизиқ билан ўчирилади ва унинг тепасига тўғри ёзув ёзиб қўйилади. Ўчириб ёзиш ва тузатишларга йўл қўйилмайди.


16. Матбаа корхонаси раҳбари, шунингдек, тартибнинг ҳолати учун масъул шахс қатъий ҳисобда турадиган маҳсулотларга ишлов бериш ва уларни сақлаш билан боғлиқ барча ходимлар билан белгиланган тартибни ўрганишни ташкил этадилар ҳамда бир йилда камида бир марта журналга тегишли шаклда белги қўйган ҳолда ушбу тартиб бўйича билимларни текширадилар. Қатъий ҳисобда турадиган маҳсулотларга ишлов беришга янги ходим қўйилиши олдидан унинг тартиб бўйича билимлари журналга белги қўйилган ҳолда албатта текширилади.


17. Омборхона учун жавоб берувчи моддий жавобгар шахс алмаштирилган тақдирда унинг зиммасида бўлган қатъий ҳисобда турадиган маҳсулотларни бериш матбаа корхонаси раҳбари томонидан тайинланадиган ва тасдиқланадиган комиссия иштирокида далолатнома бўйича амалга оширилади. Далолатнома корхона бош бухгалтерига берилади.

Омборхона ичидаги участка учун жавоб берувчи моддий жавобгар шахс алмашган тақдирда унинг зиммасида бўлган қатъий ҳисобда турадиган маҳсулотларни топшириш цех бошлиғининг фармойиши бўйича амалга оширилади ҳамда катта уста ва уста иштирокида далолатнома билан расмийлаштирилади.


18. Қатъий ҳисобда турадиган маҳсулотларга ишлов бериш ва уларни сақлаш билан боғлиқ бўлган цехлар биноларини, устахоналар, бўлимлар, юк сақланадиган жойлар ва омборхоналарни очиш тегишли бўлинмаларнинг бошлиқлари, ўринбосарлари ёки катта смена усталари, қўриқлаш вакили ҳамда моддий жавобгар шахслар иштирокида амалга оширилади. Эшиклар очилишидан олдин муҳрларнинг бутунлиги пухта кўздан кечирилади, қулфларнинг созлиги текширилади.

Иккита моддий жавобгар шахс биргаликда ишлаши назарда тутилган қатъий ҳисобда турадиган юкхонада сақланадиган маҳсулотларни очиш ва ёпиш улар ҳозир бўлган тақдирда амалга оширилади. Моддий жавобгар шахслардан бири ҳозир бўлмаган тақдирда юкхоналарни очиш ва ёпиш корхонадаги тартиб учун жавоб берувчи шахс иштирокида бажарилади.


19. Иш тамом бўлгандан кейин цех бинолари, устахоналар, бўлимлар, юкхоналар ва қатъий ҳисобда турадиган маҳсулотларга ишлов бериш ва уларни сақлаш билан боғлиқ омборхоналар ёнғиндан сақлаш нуқтаи назаридан текширилади, қулфланади ҳамда қўриқлаш вакили ҳозирлигида тегишли бошлиқлар, ўринбосарлар, катта смена мастерлари томонидан муҳрланади.

Ёпилган ва муҳрланган бинонинг калитлари махсус шаклда қўриқлашга объектни қабул қилиб олиш дафтаридаги дасхaт билан масъул шахсга сақлаш учун топширилади.


20. Цехлар, устахоналар, бўлимлар, юкхоналар ва омборхоналарни авариялар пайтида цех бошлиқлари ва моддий жавобгар шахслар ҳозир бўлмаганда очиш фақат матбаа корхонаси раҳбари, унинг ўринбосари ёки корхона бўйича масъул навбатчининг рухсати билан амалга оширилиши мумкин. Ишлаб чиқариш бинолари ва юкхоналарни очишнинг бундай ҳар бир ҳолати далолатнома билан расмийлаштирилади ҳамда кейинги куни комиссия иштирокида қатъий ҳисобда турадиган маҳсулотлар мавжудлиги текширилади.

Қатъий ҳисобда турадиган маҳсулотлар камомади аниқланган тақдирда тегишли шаклдаги далолатнома тузилади, у тегишли чора-тадбирлар кўриш учун тузилган заҳоти матбаа корхонаси раҳбарига ёки тартибнинг ҳолати учун масъул шахсга берилади.


21. Қатъий ҳисобда турадиган буюмларни матбаа корхонаси ҳудудидан олиб чиқиб кетиш ишончнома асосида берилган, матбаа корхонаси раҳбари ва бош бухгалтери ёки уларнинг ўринбосарлари томонидан имзоланган рухсатномалар бўйича амалга оширилади.


22. Қатъий ҳисобда турадиган маҳсулот ишлаб чиқарадиган ихтисослаштирилган босмахоналар ёки махсус участкалар тегишли алоҳида қўриқчи билан таъминланган бўлиши керак.


23. Қатъий ҳисобда турадиган маҳсулот тайёрловчи махсус участкаларда ёки ихтисослаштирилган босмахоналарда ишлайдиган шахсларни киритиш махсус доимий рухсатномалар бўйича амалга оширилади (рухсатноманинг олд томонида реквизитлар: ходимнинг фамилияси, исми, отасининг исми, рухсатноманинг тартиб рақами, 3х4 см ўлчамдаги сурат, гувоҳноманинг амал қилиш муддати, раҳбарнинг имзоси ва корхона муҳри бўлади).

Рухсатномалар назорат-ўтказиш пункти картотекасида сақланади. Ходим ишга келганда ўзининг тартиб рақамини айтади, қўриқчи картотекадан ушбу тартиб рақамли рухсатномани олади, шахсни сурати билан солиштиради ва шундан кейингина уни махсус участка ҳудудига киритади (рухсатнома иш сменаси тугагунгача ходимда бўлади).

Иш тугагач назорат - ўтказиш пунктидан ўтаётганда ходим рухсатномани қўриқчига кўрсатади, қўриқчи уни картотекага бириктириб қўяди.


24. Махсус участкага хизмат кўрсатувчи ходимлар (чилангарлар, электрчилар, сантехниклар) корхонага уларда рухсатномалар бюроси томонидан катта уста (уста)нинг олдиндан берилган, матбаа корхонаси раҳбари ёки корхонадаги тартиб учун масъул шахс имзолаган ёзма буюртманомаси асосида бериладиган махсус шаклдаги вақтинчалик рухсатнома мавжуд бўлган тақдирда киритилади.


25. Корхонага келувчилар (буюртмачилар, етказиб берувчилар, лойиҳалаш ва илмий-тадқиқот ташкилотлари, энергия, буғ қозонхоналари назорати вакиллари ва шу кабилар) махсус участка ёки махсус босмахона ҳудудига маъмурият рухсати билан рухсатномалар бюроси томонидан бериладиган бир марталик рухсатномалар бўйича, шахсини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлган тақдирда киритиладилар. Рухсатномалар бюроси бўлмаганда, рухсатномалар матбаа корхонаси раҳбари томонидан махсус тайинланадиган шахс томонидан берилади. Рухсатномада унинг амал қилиш муддати, келувчининг фамилияси, исми, отасининг исми, унинг бораётган жойи, рухсатнома беришга асос бўлган ҳужжатнинг номи ва тартиб рақами, матбаа корхонасининг муҳри бўлади. Рухсатномада назорат корешоги бўлади. Унда ҳам юқоридаги реквизитлар кўрсатилади.

Корешокли бир марталик рухсатнома келувчига берилади, уни беришга буюртманома корешоклар дафтарининг рухсатнома "йиртиб олинган" жойига ёпиштириб қўйилади.

Корхонага кираётганда келувчи бир марталик рухсатномани паспорти (шахсини тасдиқловчи гувоҳнома) билан бирга қўриқчига кўрсатади, қўриқчи бир марталик рухсатнома корешогини йиртиб олади ва алоҳида карточкада сақлайди. Чиқиб кетиш чоғида уста келувчининг рухсатномасига чиқиб кетаётгани тўғрисида (вақтини кўрсатган ҳолда) белги қўяди. Қўриқчига белги қўйилган рухсатнома ва шахсини тасдиқловчи ҳужжат кўрсатилган тақдирда келувчи корхонадан чиқарилади, рухсатнома эса қўриқчидаги алоҳида карточкада қолади.

Келувчининг унча катта бўлмаган босмахонанинг махсус участкаси ҳудудида бўлишига унинг маъмурияти вакили иштирокида йўл қўйилиши мумкин. Цехларда ишламайдиган ва уларга хизмат кўрсатмайдиган, шунингдек устки кийим-бошдаги ва хўжалик сумкалари бўлган ходимларнинг ушбу цехларга, устахоналарга, омборхоналарга кириши қатъиян тақиқланади.


26. Қатъий ҳисобда турадиган маҳсулотлар тайёрланадиган ва сақланадиган ихтисослаштирилган босмахона биноси ёки махсус участка деразалари махсус  тўсиқлар ва қоидага кўра, автоматик сигнализация тизими билан жиҳозланган бўлиши керак.


27. Тартиб-қоида талабларига риоя этилмаган ҳолда қатъий ҳисобда турадиган қоғозлар, чала тайёр маҳсулотлар, тайёр матбаа ва шаклли буюмларнинг йўқолишига ҳамда ўғирланишига олиб келган айбдор шахслар амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.



IV. ВАЗИРЛИКЛАР, ИДОРАЛАР, КОРХОНАЛАР

ВА ТАШКИЛОТЛАРДА РАСМИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИ

САҚЛАШ, ҲИСОБГА ОЛИШ, ТОПШИРИШ ВА

ҲИСОБДАН ЧИҚАРИШ ТАРТИБИ


28. Вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотларда расмий ҳужжатлар бланкаларини қабул қилиш, ҳисобга олиш, сақлаш ва топшириш (жўнатиш) бўйича моддий жавобгар шахслар тайинланади. Бундан ташқари, ушбу ҳужжатларни матбаа корхонасидан ташиб кетиш учун автотранспорт воситаси бириктириб қўйилади.

Агар расмий ҳужжатлар бланкаларини қабул қилиш, ҳисобга олиш ва топшириш (жўнатиш) учун масъул шахслар вақтинчалик бўлмаган ёки бошқа ишга ўтган тақдирда гувоҳномалар бланкалари айнан шу мақсадда тузилган комиссия аъзолари томонидан имзоланган далолатнома бўйича ушбу вазифаларни вақтинчалик бажараётган шахсларга берилиши керак.


29. Матбаа корхонасидан расмий ҳужжатлар бланкаларини қабул қилиб олиш бунинг учун махсус вакил қилинган масъул шахс томонидан амалга оширилади ва, қоидага кўра, тегишли вазирлик, идора, корхона ва ташкилотга қарашли автотранспортда ташиб кетилади.


30. Расмий ҳужжатлар бланкаларини олиш чоғида бланкалар пакетлари, тўғри жойланганлигини аниқлаш мақсадида, масъул шахс томонидан мажбурий тартибда кўздан кечирилади, олинган ўрамлар сонининг уларнинг илова қилинаётган ҳужжатларда кўрсатилган сонига мувофиқлиги текшириб кўрилади ва бу ҳақда далолатнома тузилади.


31. Матбаа корхонасидан олинган расмий ҳужжатлар бланкалари белгиланган жойга етказиб келинган куниёқ уларни ҳисобга олиш ва сақлаш учун масъул шахслар томонидан расмий ҳужжатлар бланкаларини ҳисобга олиш дафтарида дарҳол кирим қилинади.

Расмий ҳужжатлар бланкаларини ҳисобга олиш дафтарлари аниқ, тушунарли ҳолда ва қисқартиришларсиз тўлдирилади. Дафтарларда ўчириб ёзишларга йўл қўйилмайди. Йўл қўйилган хатолар тегишли изоҳлар билан тузатилади.

Расмий ҳужжатлар дафтарлари ип ўтказиб боғланган, уларнинг варақларига тартиб рақамлари қўйилган бўлиши керак. Дафтардаги жами варақлар сони дафтарларни юритиш учун масъул бўлган шахс томонидан имзоланади ва муҳрланади.


32. Қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланадиган расмий ҳужжатлар бланкалари пўлат сандиқларда ёхуд ёнмайдиган шкафларда ва махсус жиҳозланган хоналарда сақланиши керак.

Ишдан ташқари вақтда расмий ҳужжатлар жойланган пўлат сандиқлар, ёнмайдиган шкафлар, шунингдек, бланкаларни сақлаш учун махсус жиҳозланган хоналар муҳрланган ёки сўрғичланган бўлиши керак. Муҳр ёки сўрғич расмий ҳужжатлар бланкаларини ҳисобга олиш ва сақлаш учун масъул бўлган шахсда сақланади.

Расмий ҳужжатлар бланкалари сақланаётган хонага киришга уларни ҳисобга олиш ва сақлаш учун масъул бўлган шахслар ҳақлидирлар. Расмий ҳужжатлар бланкалари сақланаётган хонага улардан ташқари, бироқ уларнинг иштирокида, кўрсатиб ўтилган шахсларнинг тўғридан-тўғри ва юқори турувчи бошлиқлари киритилиши мумкин.


33. Бланкаларнинг етишмаслиги  ёки нуқсони борлари (ҳимоя катакларининг, босма матннинг йўқлиги ёки бузилганлиги, тартиб рақамларининг такрорийлиги ёхуд бошқа сериялар ёки тартиб рақамлари бўлган, қийшайган шрифтли, нотўғри кесилган ва нотўғри шаклли, серия ва тартиб рақамлари йўқ бўлган ёки пакетлардаги матбаа корхонасининг ёпиштирилган варақчаларига бошқача тарзда номувофиқ бўлган бланкалар) аниқланган тақдирда махсус комиссия томонидан зарур нусхада далолатнома тузилади. Далолатноманинг биринчи ва иккинчи нусхалари матбаа корхонасининг ёпиштирилган варақчалари ва нуқсони бор бланкалар ҳамда илова хат билан юқори турувчи ташкилотга (у мавжуд бўлса) жўнатилади. Бу ҳолда далолатноманинг биринчи нусхаси матбаа корхонасининг ёпиштирилган варақчаси ва нуқсони бор бланкалар билан юқори турувчи ташкилот томонидан тегишли хат билан матбаа корхонасига жўнатилади, иккинчи нусхаси эса юқори турувчи ташкилотда қолади. Далолатноманинг учинчи нусхаси ёпиштирилган варақча ксеронусхаси билан бевосита вазирликда (идора, корхона, ташкилотда) қолдирилади.


34. Тўлдириш чоғида бузилган бланкалар, эскирган, топиб олинган ёки ёзувларига ўзгартиришлар киритилиши муносабати билан алмаштириш учун топширилган бекор қилинган расмий ҳужжатлар, бланкаларни қабул қилиб олиш учун тузилган комиссия томонидан, икки нусхада тузилган далолатнома бўйича, ҳар йили бир марта йўқ қилинади, улардан бир нусхаси албатта юқори турувчи ташкилотга жўнатилади. Йўқ қилиш ёндириб юбориш йўли билан амалга оширилади.


35. Вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотларда расмий ҳужжатларни сақлаш, ҳисобга олиш, топшириш ва ҳисобдан чиқариш тартиби хусусиятлари вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар томонидан қабул қилинадиган ҳамда расмий ҳужжатларни сақлаш, ҳисобга олиш, топшириш ва ҳисобдан чиқариш бўйича мазкур Низомда белгиланган талаблардан иборат бўлган махсус меъёрий ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади.


36. Расмий ҳужжатлар йўқолиши ёки ўғирланишининг ҳар бир ҳолати бўйича юқори турувчи ташкилот томонидан, бланкаларнинг йўқолишида айбдор бўлган шахсларни аниқлаш мақсадида, дарҳол хизмат текшируви ўтказилади, зудлик билан тафтиш қилинади ва мавжуд бланкалар қолдиқлари олиб ташланади, шунингдек, уларнинг сақланишини таъминлаш бўйича барча зарур чора-тадбирлар кўрилади.

Зарур ҳолларда, бланкаларнинг йўқолишида айбдор бўлган шахслар бўйича ҳужжатлар тергов органларига топширилади.






Низомга

ИЛОВА



РАСМИЙ ДАВЛАТ ҲУЖЖАТЛАРИ


I. Давлат гербли гувоҳномалари:


1. Туғилганлик тўғрисида гувоҳнома


2. Никоҳдан ўтганлик тўғрисида гувоҳнома 


3. Никоҳ бекор қилинганлиги тўғрисида гувоҳнома


4. Вафот этганлик тўғрисида гувоҳнома



II. Шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар:


1. Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспорти


2. Чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун Ўзбекистон Республикасида яшашга рухсатнома



III. Ҳарбий ҳисобга олиш ҳужжатлари:


1. Чақирилувчининг қайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси


2. Ҳарбий билет


3. Офицернинг шахсий гувоҳномаси 


4. Захирадаги офицернинг шахсий гувоҳномаси



IV. Маълумот тўғрисидаги ҳужжатлар:


1. Тўлиқсиз ўрта маълумот тўғрисида шаҳодатнома


2. Ўрта маълумот тўғрисида аттестат


3. Ўрта махсус таълим ҳамда бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тўғрисида диплом

4. Олий маълумот тўғрисида диплом


5. Фан номзоди ёки доктори дипломи



V. Ҳуқуқ берувчи ёки мажбуриятлардан озод қилувчи ҳужжатлар:


1. Меҳнат дафтарчаси


2. Ҳайдовчилик гувоҳномаси


3. Ногиронлик гувоҳномаси


4. Уруш қатнашчиси гувоҳномаси
























































Время: 0.1833
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск