Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.04.1995 й. ПФ-1097-сон "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Давлат ва ижтимоий қурилиш академиясини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

19.04.1995 й.

N ПФ-1097



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ

ҲУЗУРИДА ДАВЛАТ ВА ИЖТИМОИЙ ҚУРИЛИШ

АКАДЕМИЯСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ҳокимият органлари, вазирликлар, идоралар, ҳокимликлар раҳбар кадрлар бўғини ва жамоатчилик вакилларининг сиёсий, маданий, маънавий ва профессионал тайёргарлигини ҳамда уларни қайта тайёрлашни тубдан яхшилаш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси давлат ва ижтимоий қурилиш истиқболларини асослашга доир илмий тадқиқотларни мувофиқлаштириш ва чуқурлаштириш зарурлиги ҳисобга олинган ҳолда:


1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Давлат ва ижтимоий қурилиш академияси ташкил этилсин.


2. Академия фаолиятининг асссий вазифа ва йўналишлари қуйидагича белгилансин:

- давлат, жамоат ва хўжалик тузилмалари ходимлари ҳамда раҳбарлари орасидан истеъдодли, ақл-заковатли тингловчиларни пухта танлаб олиш, уларнинг сиёсий, маънавий-ахлоқий ва профессионал савиясини ошириш, уларни республикада миллий ва умумбашарий қадриятлар уйғунлиги асосига қурилган ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролар жамиятини барпо этишнинг эътиқодли тарафдорлари қилиб тарбиялаш;

- олий -маълумотли ва олий ўқув юртики битирганидан сўнг камида икки йил ишлаган мутахассислар орасидан ҳар томонлама зукко, маънавий ва профессионал жиҳатдан етук бўлган ёшларни истиқболли ёш менежер ҳамда бошқарувчилар қилиб тарбиялаш учун қабул қилиш;

- раҳбар ходимлар ва мутахассисларни аттестациядан ўтказишнинг янги тизимини ишлаб чиқиш ва жорий қилишда иштирок этиш;

- профессионал раҳбар тайёрлашнинг замонавий усулларини қўллаган ҳолда раҳбарларни тайёрлаш ҳамда ижтимоий ва давлат қурилишининг барча бўғинлари учун раҳбарлар заҳираси умумдавлат банкини шакллантириш;

- тегишли мутахассисликлар бўйича докторантура ва аспирантура орқали юқори малакали кадрларни тайёрлаш;

- давлат ва ижтимоий қурилишни, иқтисодий тараққиётни, психология ва социологияни такомиллаштириш соҳасида илмий тадқиқотлар ўтказиш, шунингдек кадрлар сиёсатини такомиллаштириш юзасидав тавсияномалар ишлаб чиқиш;

- ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш муассасалари фаолияти бўйича концепциялар, дастурлар, лойиҳалар, тавсияномалар ва бошқа ҳужжатларни илмий экспертиза қилиш;

- раҳбар ходимларнинг малакасини ошириш ва уларни тайёрлаш соҳасида халқаро ҳамкорлик.


3. Академияга ўқув-тадқиқот жараёнини ташкил этиш учун қўшимча ишлаш ёки яккама-якка битим тузиш шартлари билан республика ва хорижий давлатлардаги йирик илмий марказларнкнг таниқли олимларини жалб этиш ҳуқуқи берилсин.


4. Академиянинг моддий, техникавий ва ижтимоий базасини ривожлантириш, унинг фаолиятига республиканинг ва хорижий мамлакатларнинг етакчи олимлари ҳамда мутахассисларини жалб қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат ва ижтимоий қурилиш академиясини ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин. Жамғарма даромадлари турли манбалар, жумладан, хориждаги жисмоний ва ҳуқуқий шахсларнинг ихтиёрий бадаллари, шунингдек хўжалик фаолияти ҳисобидан таркиб топади.

Вазирликлар, идоралар ва ҳокимликлар, хўжалик ҳисобидаги корхоналар, тадбиркорлик тузилмалари Ўзбекистонни сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан янада юксалтириш учун зарур бўлган янги тусдаги ходимларни тайёрлаш жараёнида муҳим ўрин тутиш лозим бўлган академиянинг моддий-техникавий базасини мустаҳкамлашга кўмаклашиши керак.

Академия ҳамда у барпо этадиган муассаса ва корхоналар дастлабки беш йил давомида ҳар қандай солиқдан озод қилинсин.


5. Академия Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сессияларининг материаллари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишларини, меъёрий ва йўриқнома ҳужжатларини, шунингдек вазирлик ва идораларнинг статистика тўпламларини олиши шарт бўлган муассасалар рўйхатига киритилсин.


6. Академияга ўзбек ва рус тилларида йилига тўрт марта чиқадиган ва ҳажми 6-7 босма табоқдан иборат бўлган "Жамият ва бошқарув" сиёсий-иқтисодий журналини, шунингдек даврий ва алоҳида мавзуларга оид нашрларни чиқаришга рухсат этилсин.


7. Республика бюджетидан давлат ҳокимияти ва бошқарув органларини сақлаб туриш учун алоҳида модда билан ажратиладиган маблағ, шунингдек илмий тадқиқотларни ўтказиш учун бюджетдан ажратиладиган маблағ академияни молиявий жиҳатдан таъминлаш манбаи деб белгилансин.


8. Давлат ва ижтимоий қурилиш академиясини барпо этишга доир ташкилий ва молиявий масалаларни ҳал ҳилиш учун Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И. Жўрабеков раислигида комиссия ташкил этилсин.

Комиссияга бир ҳафта ичида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мазкур Фармон ижросини таъминлашга доир қарори лойиҳасини тақдим этиш топширилсин.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси", 1999 йил, 5-сон, 82-модда





















































Время: 0.1509
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск