ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Туризм / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.06.1995 й. ПФ-1162-сон "Буюк Ипак йўлини қайта тиклашда Ўзбекистон Республикасининг иштирокини авж олдириш ва республикада халқаро туризмни ривожлантириш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

02.06.1995 й.

N ПФ-1162



БУЮК ИПАК ЙЎЛИНИ ҚАЙТА ТИКЛАШДА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ИШТИРОКИНИ

АВЖ ОЛДИРИШ ВА РЕСПУБЛИКАДА ХАЛҚАРО

ТУРИЗМНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БОРАСИДАГИ

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ғоят муҳим халқаро туризм йўналиши - Буюк Ипак йўлини қайта тиклаш, хорижий сайёҳларни кенг жалб этиш, шунингдек мамлакатда замонавий туризм саноатини вужудга келтириш мақсадида:


1. Буюк Ипак йўлидаги шаҳарлар - Самарқанд, Бухоро, Хива ва Тошкентда халқаро туризм бўйича махсус очиқ иқтисодий минтақалар ташкил қилинсин.


2. Мазкур шаҳарларнинг аэропортлари ва темир йўл вокзалларида хорижий сайёҳлар учун божхона расм-русумларининг халқаро меъёрларга мос соддалаштирилган тартиби, шунингдек транзит сайёҳлар учун махсус божхона зоналари жорий қилинсин.

5. Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги икки ой муддат ичида хорижий сайёҳлар учун Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган объектлардан ташқари республиканинг бутун худудида амал қилувчи ягона визани ўрнатсин.


6. Тижорат банкларига тадбиркорлар хусусий меҳмонхоналарни ва меҳмонхона инфраструктураси иншоотларини барпо этишлари чоғида уларга камида беш йил муддат ичида тўлаш шарти билан кредитлар бериш тавсия қилинсин.


7. "Ўзбектуризм" Миллий компанияси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки билан биргаликда инвестиция банки - "Ўзсаёҳатинвестбанк"ни ташкил қилсин ва жамланаётган маблағлар қатъиян аниқ мақсад йўлида фойдаланилиши устидан назоратни таъминласин.

Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки ва Молия вазирлиги 15 кун муддат ичида "Ўзсаёҳатинвестбанк"нинг устав жамғармасини шакллантириш манбалари ва уни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги таклифларни киритсинлар.


8. Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида туризм бўйича Идоралараро кенгаш тузилсин ва қуйидагилар шу кенгаш фаолиятининг асосий вазифалари қилиб белгилансин:

туризм соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш;

жаҳон андозалари даражасида кичик ва ўрта меҳмонхоналар, мотеллар ва кемпинглар тармоғи шакллантирилишини мувофиқлаштириш;

сайр-томошалар замонавий индустриясини, маданий ва спорт-соғломлаштириш марказларини барпо этишга кўмаклашиш;

ноёб туризм имкориятлари ва тарихий-маданий мерос кенг кўламда тарғиб қилиниши ва сақланишини ташкил этиш;

сайёҳлик тизимида мувофиқлаштирилган илмий-техникавий ва инвестиция сиёсатини ўтказиш;

сайёҳлик соҳасида кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни таъминлаш.


9. "Ўзбектуризм" Миллий компанияси, Маданият ишлари вазирлиги, Фанлар академияси, ёдгорликларни муҳофаза қилиш Республика жамияти манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда Буюк Ипак йўлидаги кўҳна шаҳарларда жойлашган меъморий, археологик, тарихий ва маданий ёдгорликларни қайта тиклаш, ободонлаштириш ҳамда фойдаланиш бўйича миллий "Мерос" дастури лойиҳасини икки ой муддат ичида ишлаб чиқсинлар ва Идоралараро кенгаш муҳокамасига такдим этсинлар.


10. Халқаро туризмни ривожлантириш билан боғлиқ барча масалаларнинг ўз вақтида ҳал этилиши учун шахсий жавобгарлик "Ўзбектуризм", "Ўзбекистон ҳаво йўллари", "Ўзбекистон темир йўллари" компанияларининг, Ички ишлар вазирлигининг, Ташқи ишлар вазирлигининг, чегара ва божхона хизматларининг раҳбарлари зиммасига юклансин.


11. Адлия вазирлиги қонунларга мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиб, тақдим этсин.


12. Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддат ичида ушбу Фармонни ижро этиш юзасидан тегишли қарорлар қабул қилсин.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                  И. Каримов



















































Время: 0.1537
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск