Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Валютани тартибга солиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.06.1995 й. ПФ-1193-сон "Ўзбекистон Республикаси миллий валютасининг ички эркин алмаштирилишини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

27.06.1995 й.

N ПФ-1193



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МИЛЛИЙ ВАЛЮТАСИНИНГ ИЧКИ ЭРКИН

АЛМАШТИРИЛИШИНИ ЯНАДА КЕНГАЙТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Миллий валютани мустаҳкамлаш ва унинг ички эркин алмаштирилишини таъминлаш, республикага чет эл инвестицияларини жалб қилиш ва истеъмол бозорини тўлдириш учун зарур шартшароитлар яратиш мақсадида:


1. Ўзбекистон республика валюта биржасида операцияларни янада эркинлаштиришни амалга ошириш, юридик ва жисмоний шахсларнинг миллий валюта-сўмни эркин муомаладаги валютага эркин алмаштиришга бўлган талабини қондириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар кўриш зарур деб ҳисоблансин.

Марказий банк ва ваколатли банклар нақд сўмларни эркин муомаладаги валютага алмаштириш ҳажмларини кўпайтириш учун қўшимча ресурсларни қидириб топсинлар, ушбу мақсадларга 1995 йилнинг иккинчи ярим йилида камида 120 миллион АҚШ долларини йўналтирсинлар.

7. Чет эл банклари, экспорт-импорт агентликлари ва халқаро молия ташкилотлари томонидан ажратиладиган эркин муомаладаги валюта ҳолидаги қарз маблағларни кредитга бериш ва қайта маблағ билан таъминлашнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинсин.

Шунингдек, корхона ва ташкилотларга эркин муомаладаги валютада илгари берилган кредитларни тўлашнинг амалдаги тартиби ҳам сақлаб қолинсин.


8. Белгилаб қўйилсинки:

- мижозларнинг талабномалари бўйича ваколатли банклар томонидан сотиб олинган ва ўн беш иш куни мобайнида фойдаланилмаган хорижий валюта сўзсиз қайта сотилиши керак.

9. Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси, Давлаг солиқ қўмитаси корхоналарнинг экспорт-импорт операцияларни амалга оширишнинг белгиланган тартибига сўзсиз риоя қилишлари устидан мунтазам назоратни таъминласинлар.


10. Ўзбекистон Республикаеи Молия вазирлиги, Марказий банк бир ҳафта муддатда:

- норматив ҳужжатларга тегишли ўзгартиришлар киритсинлар;

- шу йилнинг III чорагида давлат қисқа муддатли облигацияларини чиқариш ва сотиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар;

- Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда республикада ўз тайёр маҳсулотини ишлаб чиқаришни рағбатлантириш мақсадида экспорт ва импорт божларини қайта кўриб чиқиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.


11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки миллий валюта - сўмни мустаҳкамлашга йўналтириладиган маблағлар ҳажмини янада кўпайтириш мақсадида 1996 йил 1 январгача республиканинг олтин-валюта ресурсларини Марказий банкка бериш тўғрисида таклифлар киритсинлар.


12. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 майдаги 234-сон қарорига илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


13. Мазкур Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                  И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.







































Время: 0.1451
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск