Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қимматли қоғозлар бозори /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.09.1995 й. ПФ-1270-сон "Қимматли қоғозлар бозорини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

07.09.1995 й.

N ПФ-1270



ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШГА ОИД ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш, чуқурлаштириш ва кенгайтириш борасида давлат сиёсатини амалга ошириш, уни жонлантириш йўлидаги мавжуд тўсиқларни олиб ташлаш, шунингдек акциядор инвесторларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида:

5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси қимматли қоғозлар ва фонд биржалари бўйича Давлат комиссияси билан биргаликда:

- инвестиция институтларининг фонд биржасидаги савдоларга баб-баравар киришини;

- ҳақиқий талаб ва таклифни, эмитентларнинг молиявий-иқтисодий кўрсаткичларини, қимматли қоғозларнинг сотилиш даражасини ҳисобга олган холда қимматли қоғозлар очиқ савдога қўйилишини таъминласин.


6. Қимматли қоғозлар бозори қатнашчиларининг манфаатдорлигини ошириш, фонд бозорида операцияларни фаоллаштириш мақсадида:

- 1995 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси юридик ва жисмоний шахсларнинг дивидендлар холида қимматли қоғозларнинг айланишидан, қимматли қоғозларнинг сотиб олиш ва сотиш нархлари ўртасидаги тафовутдан олинган даромадлари уч йил муддатгача солиққа тортилишдан озод қилинсин;

- 1995 йил 1 сентябрдан бошлаб қимматли қоғозлар олди-сотди шартномасини тузиш чоғида битим қатнашчиларидан олинадиган қимматли қоғозлар операцияси солиғи бекор қилинсин;

- 1995 йил 1 сентябрдан бошлаб қимматли қоғозлар эмиссияси проспектини рўйхатдан ўтказиш чоғида эмитентдан олинадиган қимматли қоғозлар операцияси солиғининг ставкасн эмиссия ўз қийматининг 0,5 фоизидан 0,1 фоизига камайтирилсин.


7. Қимматли қоғозлар бозорида хорижий инвесторларнинг қатнашишини рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банк, Давлат солиқ қўмитаси қимматли қоғозлар ва фонд биржалари Давлат комиссияси билан биргаликда:

- хорижий инвесторларнинг Ўзбекистон Республикаси эмитентларининг қимматли қоғозларини сотиб олишга, қўйилган маблағларни ва улар бўйича олинган даромадларини конвертациялашга, кейинчалик амалдаги қонунчиликка мувофиқ репатриация қилишга бўлган ҳуқуқларнинг амалга оширилиши устидан қаттиқ назоратни таъминласинлар;

- хорижий эмитентларнинг қимматли қоғозларини Ўзбекистон Республикаси худудида ва Ўзбекистон эмитентлариникини чет мамлакатларга киритиш, рўйхатдан ўтказиш ва жойлаштириш тартибини 10 кун муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат мулки корхоналарини акциялаштириш ва қимматли қоғозлар бозорини такомиллаштиришни жадаллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони 6-бандининг 2-хатбошиси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги 10 кун муддатда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қоунларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиишларни киритиш тўғрисида таклифлар тайёрласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 10 кун муддатда ушбу Фармонни амалга ошириш юзасидан ташкилий тадбирлар тўғрисида қарор қабул қилиш.


11. Мазкур Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси зиммастга юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                  И. Каримов





















Время: 0.1942
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск