ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Мусиқа. Хореография. Театр /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.10.1995 й. ПФ-1280-сон "Ўзбекистонда театр ва мусиқа санъатини янада ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

20.10.1995 й.

N ПФ-1280



ЎЗБЕКИСТОНДА ТЕАТР ВА МУСИҚА

САНЪАТИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШНИ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ВА РАҒБАТЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Театр ва мусиқа санъати ютуқларини мустаҳкамлаш ва янада юксалтириш, маданиятнинг ушбу соҳаси ижодий ходимлари меҳнатини рағбатлантириш ва уларни ижтимоий химоя қилишни таъминлаш мақсадида, шунингдек республика театр ва мусиқа жамоатчилигининг истакларини эътиборга олиб:


1. 1995 йил 1 ноябрдан бошлаб театр-концерт ташкилотлари артистлари ва бадиий ходимлари, театр ва мусиқа санъати ижодий кадрларини тайёрловчи ўқув муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ва концертмейстерлари учун:

узоқ муддат хизмат қилганлиги учун лавозим маошига нисбатан ҳар ойлик тақдирлаш пули миқдорлари 1-иловага мувофиқ;

пенсияга чиқишда - амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисоблаб чиқилган асосий пенсияга республикада белгиланган пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорига нисбатан ҳар ойлик устама миқдорлари 2-иловага мувофиқ белгилансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги бир ой муддатда:

республикада театр ва мусиқа санъатини янада ривожлантиришнинг истиқбол дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

Алишер Навоий номидаги Давлат академик опера ва балет катта театри ҳузурида 15 кишидан иборат стажёрлар гуруҳи ташкил этсин;

хорижий инвесторларни жалб этган ҳолда театр ва мусиқа санъати учун махсус буюмлар ишлаб чиқариш бўйича корхоналар ташкил этиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


3. Мусиқа санъати соҳасида кадрлар тайёрлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Тошкент шаҳрида консерваториянинг янги комплексини қуриш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, Молия вазирлиги ва "Давархитектқурилиш" қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда ушбу масала бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда театр-концерт ташкилотлари ва кўрсатиб ўтилган ўқув муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун 1996-1997 йилларда бюджетдан маблағ ажратишни назарда тутсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мазкур Фармоннинг жорий этилишига алоқадор ҳаражатларни маблағ билан таъминлаш манбаларини аниқласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги 20 кун муддатда амалдаги қонунчилик ва норматив ҳужжатларга қўшимчалар тўғрисида таклифлар тайёрласин.


7. Вазирлар Маҳкамаси мазкур Фармонни бажариш юэасидаи икки ҳафта муддатда қарор қабул қилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                              И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентиниг

1995 йил 20 октябрдаги

ПФ-1280-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Театр-концерт ташкилотлари артистлари ва бадиий

ходимлари, театр ва мусиқа санъати бўйича ижодий ходимлар

тайёрловчи ўқув муассасалари профессор-ўқитувчиларига

ва концертмейстерларига узоқ муддат хизмат қилганлиги

учун ҳар ойлик тақдирлаш пули

МИҚДОРЛАРИ

Хизмат муддатлари


Лавозим маошига нисбатан фоизлардаги

ҳар ойлик тақдирлаш пули миқдорлари


1. Ёшидан қатъи назар имтиёзли пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга

бўлган театр-концерт ташкилотлари артистлари

     

1 йилдан 3 йилгача


3 йилдан 5 йилгача


5 йилдан 10 йилгача


10 йилдан 15 йилгача


15 йилдан ортиқ

     

        

10


20


40


45


50

       

II. Театр-концерт ташкилотларининг артистлари ва ходимлари бадиий

     

3 йилдан 5 йилгача


5 йилдан 10 йилгача


10 йилдан 15 йилгача


15 йилдан 20 йилгача


20 йилдан 25 йилгача


25 йилдан ортиқ

     

      

10


20


35


40


45


50

     

III. Ўқув муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ва концертмейстерлари

      

3 йилдан 5 йилгача


5 йилдан 10 йилгача


10 йилдан 15 йилгача


15 йилдан 20 йилгача


20 йилдан 25 йилгача


25 йилдан ортиқ

     

    

10


15


20


30


40


50

      

Ўзбекистон Республикаси

Президентиниг

1995 йил 20 октябрдаги

ПФ-1280-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Театр-концерт ташкилотлари артистлари

ва бадиий ходимлари, театр ва мусиҳа санъати

ижодий ходимлари тайёрловчи ўқув муассасалари

профессор-ўқитувчиларининг ва концертмейстерларининг

асосий пенсияларига ҳар ойлик устамалар

МИҚДОРЛАРИ

Гуруҳлар


Пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорига

нисбатан фоизлардаги ҳар ойлик устама миқдори

1.


Ёшидан қатъи назар имтиёзли пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўлган артистлар


75


2.

Театр-концерт ташкилотлари артистлари ва бадиий ходимлари, ўқув муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ва концертмейстерлари


50

          







































Время: 0.1975
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск