Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Кучини йўқотган ҳужжатлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.11.1995 й. ПФ-1287-сон "Ўзбекистон Республикасидаги дипломатия ваколатхоналари ва халқаро ташкилотларнинг иш шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

14.11.1995 й.

N ПФ-1287


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДАГИ

ДИПЛОМАТИЯ ВАКОЛАТХОНАЛАРИ

ВА ХАЛҚАРО ТАШКИЛОТЛАРНИНГ

ИШ ШАРОИТЛАРИНИ ЯХШИЛАШГА

ОИД ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасидаги дипломатия ваколатхоналари ва уларга тенглаштирилган халқаро ташкилотларнинг фаолияти учун зарур шарт-шароитларни яратиб бериш мақсадида:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ваколатхоналарни, шу жумладан ваколатхона бошлиғи қароргоҳини жойлаштиришда фойдаланиладиган биноларни ёки биноларнинг бир қисмини улар жойлашган ер участкалари билан бирга, шунингдек мазкур ваколатхоналарнинг биноларини қуриш учун ер участкаларининг республикадаги дипломатия ваколатхоналари ва уларга тенглаштирилган халқаро ташкилотларга уларнинг ўз мулки қилиб сотишга рухсат берилсин.


2. Ўзбекистон Республикасининг Адлия вазирлиги икки ҳафта муддат ичида Ташқи ишлар вазирлиги ва Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда амалдаги қонунчиликни ҳамда тегишли меъёрий ҳужжатларни ўзгартириш ва уларга қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.


3. Мазкур Фармон бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                   И. Каримов






































Время: 0.0311
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск