Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банк операциялари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.12.1995 й. ПФ-1327-сон "Аҳолининг омонатлардаги ва давлат суғуртаси бўйича пул маблағларини индексация қилиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

20.12.1995 й.

N ПФ-1327



АҲОЛИНИНГ ОМОНАТЛАРДАГИ ВА

ДАВЛАТ СУҒУРТАСИ БЎЙИЧА ПУЛ

МАБЛАҒЛАРИНИ ИНДЕКСАЦИЯ

ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА


Ижтимоий адолатни таъминлаш, одамларнинг қимматли қоғозларга ва банклардаги омонатларга бўлган ишончини мустаҳкамлаш, аҳолининг жамғармаларини ҳимоя қилиш мақсадида:


1. 1996 йилдан бошлаб:

аҳолининг 1992 йил 1 январгача бўлган ҳолатига кўра ва 1996 йил 1 январгача амалда бўлтан Ўзбекистон Республикаси банк муассасаларида омонатда турган пул маблағларини;

аҳолининг 1992 йил 1 январгача бўлган ҳолатига кўра ва 1996 йил 1 январгача амалда бўлган Давлат суғурта бош бошқармаси муассасаларида турган ҳаётни, болаларни суғурта қилиш, никоҳ кунида бериладиган узоқ муддатли суғурта шартномалари тўловларини босқичма-босқич индексация қилиш зарур деб ҳисоблансин.


2. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикасв банк муассасаларидаги ва Давлат суғурта бош бошқармаси муассасаларида омонатларда турган пул маблағларини индексация қилиш ҳуқуқига Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда республикада доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар эгадирлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, Марказий банк, Халқ банки:

ўтган даврдаги нархлар индексининг ўсишини ҳисобга олган ҳолда аҳолининг 1-бандда кўрсатилган омонатларини индексация қилиш бўйича зарур ҳисоб-китобларни амалга оширсинлар;

аҳолининг омонатлардаги индексация қилинган жамғармаларини, шунингдек узоқ муддатли суғурта шартномалари бўйича суғурта бадалларини табақалаштирилган ҳолда тўлашнинг ягона тартиби ва муддатлари тўғрисидаги низомни Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Халқ банки, Давлат суғурта бош бошқармаси, тижорат банклари:

барча омонатларни ҳамда ҳаётни, болаларни ва никоҳ кунида бериладиган узоқ муддатли суғурта шартномалари бўйича суғурта бадалларини рўйхатдан ўтказсинлар ҳамда уларни индексация қилсинлар;

1996 йил 1 мартгача бўлган муддатда "Индексация" махсус счётлари очсинлар, унга 1992 йил 1 январгача бўлган ҳолатига кўра ва 1996 йил 1 январгача амалда бўлган аҳолининг омонатлардаги пул маблағларини киритсинлар;

1996 йил 1 июлгача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан паспорт, республикада доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан яшаш гувоҳномаси, ҳарбий хизматчилар томонидан паспортнинг ўрнини босувчи тегишли ҳужжатлар тақдим этилишига кўра очилган "Индексация" махсус счётлари бўйича омонат дафтарчалари берсинлар;

аҳолига омонатлардаги индексация қилинган пул маблағларини ва узоқ муддатли суғурта шартномалари бўйича суғурта бадалларини тўлашни 1996 йил 1 июлдан бошлаб, тўлов йилига боғлиқ равишда табақалаштирилган миқдорларда, ўн йил давомида босқичма-босқич амалга оширсинлар.


5. 1992 йилнинг 1 январдаги ҳолатига кўра, ва 1996 йил 1 январгача амалда бўлган аҳоли омонатларига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг кўрсатиб ўтилган омонатларни манбалари ҳисобидан индексация қилиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Халқ банкига, тижорат банкларига аҳолининг омонатлардаги тикланган пул маблағларига "йўқлаб олинадиган" омонатлар бўйича амалдаги белгиланган фоиз ставкаларидан келиб чиқиб йиллик фоизлар тўлаш тавсия этилсин.

Инфляция даражасини ҳисобга олган ҳолда ҳар йили фоиз ставкалари миқдорлари қайта кўриб чиқилсин.


7. Ахоли омонатларини ва Давлат суғуртаси шартномалари бўйича тўловларни тўлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун Халқ банки ҳузурида "Қоплаш фонди" республика жамғармаси ташкил этилсин.

Ўзбекистон Республикаси Халқ банки ҳузуридаги "Қоплаш фонди" республика жамғармаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин

Давлат бюджети маблағлари, шунингдек банк муассасаларининг, бюджетдан ташқари фондларнинг маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий бадаллари "Қоплаш фонди"ни шакллантириш манбалари этиб белгилансин.

9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда мазкур Фармоннинг бажарилишини таъминлаш юзасидан қарор қабул қилсин.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                               И. Каримов



“ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Ахборотномаси”, 1995 й. 12-сон, 297-модда










































Время: 0.2166
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск