ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар / Вазирликлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.03.1996 й. ПФ-1378-сон "Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

04.03.1996 й.

N ПФ-1378



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР

ВАЗИРЛИГИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Аҳолини ва халқ хўжалиги объектларини табиий офатлардан муҳофаза қилишнинг самарали тизимини ташкил этиш, республикада табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Фуқаро мудофааси ва фавқулодда вазиятлар бошқармаси негизида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ташкил этилсин.

3. Аҳолини ва халқ хўжалиги объектларини муҳофаза этишни таъминлашга раҳбарлик қилиш:

Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманларда - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига ва тегишли ҳудудларнинг ҳокимларига;

вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда - вазирларга, давлат қўмиталари ва уюшмалар бошқарувлари раисларига, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг директорлари ва бошлиқларга юклансин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда мавжуд фуқаро мудофааси ва фавқулодда вазиятлар ҳудудий органлари негизида фавқулодда вазиятлар бошқармалари (бўлимлари)ни ташкил этсинлар.

Ушбу банднинг бажарилиши тўғрисида 1996 йилнинг 15 апрелигача ахборот берсинлар.


5. Белгилаб қўйилсинки:

фавқулодда вазиятлар бошқармалари (бўлимлари) Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг таркибий бўлинмалари ҳисобланади ва Қорақалпоғистон Республикаск Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларининг- бошқармалари (бўлимлари) ҳуқуқида ишлайди;

фавқулодда вазиятлар бошқармалари (бўлимлари) бошлиқлари лавозимига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, тегишли ҳудудлар ҳокимлари - Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар фуқаро муҳофазаси бошлиқларининг ўринбосарлари ҳисобланадилар;

фавқулодда вазиятлар бошқармалари (бўлимлари) бошлиқлари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири томонидан лавозимга тайинланадилар.


6. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаш Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорларини бажариш вазирликлар, идоралар, уюшмалар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурий ҳисобланади.


7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида бир ҳафта муддатда қарор қабул қилсин.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                   И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси”, 1996 й., 3-сон, 19-модда





















Время: 0.1646
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск