Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маданият /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.04.1996 й. ПФ-1419-сон "Ўзбекнаво" гастроль-концерт бирлашмасини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

05.04.1996 й.

N ПФ-1419



"ЎЗБЕКНАВО" ГАСТРОЛЬ-КОНЦЕРТ

БИРЛАШМАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА


Мусиқа-рақс санъатини ривожлантиришни давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш мақсадида, шунингдек Ўзбекистон концерт ижодий жамоаларининг истакларини эътиборга олиб:


1. "Туркистон" саройи ва "Баҳор" комплекслари, Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлигининг ижодий концерт ташкилотлари негизида "Ўзбекнаво" гастроль-концерт бирлашмаси ташкил қилинсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, "Ўзбекнаво" гастроль-концерт бирлашмаси Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда худудий бўлимларига эга бўлган мустақил ижодий-ишлаб чиқариш комплекси ҳисобланиб, у мулкчилик шаклларидан ва қайси идорага қарашли эканлигидан қатъи назар, филармония, эстрада, рақс, фольклор ва бошқа ижодий жамоаларни бирлаштиради.

"Ўзбекнаво" бирлашмасининг фаолиятига бадиий-услубий раҳбарликни Ўзбекистон Республикасининг Маданият ишлари вазирлиги амалга оширади.


3. "Ўзбекнаво" гастроль-концерт бирлашмасининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

Ўзбекистон халқларининг миллий мумтоз ва замонавий мусиқа ҳамда рақс санъатининг энг яхши ютуқларини ривожлантириш, асраш ва тарғиб қилиш;

иқтисодий ва ижтимоий ривожланишнинг истиқболли режаларини, мақсадли, комплекс, маданий, илмий-техникавий, иқтисодий ва ижтимоий дастурларни ишлаб чиқиб, амалга ошириш;

хорижий фирмалар билан ўзаро манфаатли ташқи иқтисодий алоқаларнинг, маданий, савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорликнинг янги шаклларини ривожлантириш;

гастроль-концерт фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда ижодий жамоалар ва алоҳида ижрочилар томонидан аҳолига маданий хизмат кўрсатишни такомиллаштириш.


4. Гастроль-концерт бирлашмаси, унинг корхоналари ва ташкилотлари давлат бюджетига ўтказиладиган давлат солиқларини тўлашдан 3 йил муддатга озод қилинсин.

Белгилаб қўйилсинки, имтиёзли солиқ олиниши муносабати билан бўшайдиган маблағлардан мусиқа-рақс санъатини янада ривожлантиришга, унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга аниқ мақсадни кўзлаб фойдаланилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига зарур ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқсин.


6. Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддат ичида "Ўзбекнаво" гастроль-концерт бирлашмасининг фаолиятини ташкил этиш масалалари юзасидан қарор қабул қилсин.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                   И. Каримов



“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси”, 1996 йил, 4-сон, 39-модда



























Время: 0.1539
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск