ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Шахснинг ҳуқуқий мақоми / Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатлари ва муҳофазаси. Омбудсман /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31.10.1996 й. ПФ-1611-сон "Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказини тузиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

31.10.1996 й.

N ПФ-1611


ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ БЎЙИЧА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МИЛЛИЙ МАРКАЗИНИ ТУЗИШ

ТЎҒРИСИДА



Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини муҳофаза қилишнинг таъсирли воситасини барпо этиш, халқаро ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотлари билан ҳамкорликни кенгайтириш, давлат муассасалари ходимлари ва барча аҳолининг инсон ҳуқуқлари бўйича маданиятини ошириш мақсадида, БМТнинг инсон ҳуқуқлари ва бошқарув тизимини демократиялашни қўллаб-қувватлаш дастурига мувофиқ:


1. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази тузилсин.

Белгилаб қўйилсинки, инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази давлатга қарашли, таҳлил, маслаҳат, идоралараро ва мувофиқлаштириш органи ҳисобланади.


2. Қуйидагилар Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг асосий вазифалари деб белгилансин:

- миллий ҳаракат режасини, шунингдек, Конституция, қонунлар ва инсон ҳуқуқлари соҳасидаги умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқ меъёрлари қоидаларини амалга ошириш стратетиясини ишлаб чиқиш;

- инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро ва миллий ташкилотлар билан ҳамкорлигини ривожлантириш:

- Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқларига риоя этилиши ва бу ҳуқуқларнинг муҳофаза қилиниши юзасидан миллий маърузалар тайёрлаш;

- давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига, шунингдек, инсон ҳуқуқлари бўйича жамоат бирлашмаларига маслаҳатлар бериб туриш фаолиятини амалга ошириш;

- давлат органларининг инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш ва муҳофаза қилиш соҳасида таҳсил бериш, тарғибот, ўқув-услубий адабиётларни нашр, этиш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш;

- Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқларини амалга ошириш ва ривожлантириш бўйича маълумотларнинг ахборот базасини барпо этиш;

- давлат органларининг инсон ҳуқуқларига риоя этиш ва бу ҳуқуқларни муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолиятини такомиллаштириш юзасидан уларга тавсиялар тайёрлаш:

- инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш ва муҳофаза қилишнинг турли жиҳатлари юзасидан тадқиқотларни ташкил этиш ва ўтказиш.


3. Белгилаб қўйилсинки, Инсон ҳуқуқлари бўйича, Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳуқуқий шахс бўлиб, унга Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони билан тайинланадиган директор бошчилик қилади. Инсан ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директорининг ўринбосари бу лавозимга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланади.


4. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг фаолияти молиявий жиҳатдан республика бюджетидан давлат ҳокимияти ва бошқарув органларини сақлаб туриш учун харажатлар моддаси бўйича ажратиладиган маблағдан, шунингдек, турли хайрия бадаллари ҳисобидан таъминланади.


5. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази бўшаб қолган маблағни марказнинг моддий-техника базасини ривожлантиришга ва ходимлар меҳнатини раҳбатлантиришга сарфлаш шарти билан беш йилгача солиқлар, божхана тўловлари ва йиғимларини тўлашдан озод қилинсин.


6. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сессиясининг материаллари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари, вазирликлар ва идораларнинг меъёрий ҳужжатлари ва йўриқномалари юборилиши шарт бўлган ташкилотлар рўйхатига киритилсин.


7. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказига ўзбек, рус ва инглиз тилларида "Ўзбекистонда демократиялаш ва инсон ҳуқуқлари" махсус журналини нашр этишга рухсат берилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг сўровига мувофиқ республикада инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш, амалга ошириш, ва муҳофаза қилиш масалалари бўйича зарур ахборотни тақдим этсинлар.


9. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, Матбуот давлат қўмитаси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Давлат телерадиокомпанияси Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказига халқаро алоқаларни амалга оширишда, хориждаги турдош ташкилотлар билан алоқа ўрнатишда, халқаро ташкилотлар билан инсон ҳуқуқлари соҳасида битимлар тузишда ёрдам кўрсатсинлар.


10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафталик муддатда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг фаолиятини ташкил этиш бўйича қарор қабул қилсин.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                  И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси", 1996 й, 10-сон, 202-модда












































Время: 0.2058
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск