Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маданият /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31.12.1996 й. ПФ-1692-сон "Республикада мусиқий таълимни, маданият ва санъат ўқув юртлари фаолиятини яхшилаш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

31.12.1996 й.

N ПФ-1692



РЕСПУБЛИКАДА МУСИҚИЙ ТАЪЛИМНИ,

МАДАНИЯТ ВА САНЪАТ ЎҚУВ ЮРТЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИ ЯХШИЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ёш авлодни ўзбек маданияти ва санъати анъаналари, илғор жаҳон андозалари асосида билим олишини таъминлаш ҳамда ушбу соҳа ўқитувчи, илмий-ижодий ходимлари меҳнатини рағбатлантириш, шунингдек, республика маданият ва санъат билим юртларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлигининг ўз тасарруфидаги болалар мусиқа ва санъат мактабларнни "Таълим муассасалари" рўйхатига киритиш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.

1997 йил 1 январдан эътиборан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги:

болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқитувчилари (директор, директор ўринбосари, ўқитувчи ва концертмейстрлари)га Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 8 январдаги 3-сонли қарорида белгиланган имтиёзлар;

ўрта махсус ўқув юртларининг ўқитувчилари, концертмейстрларига ҳамда Санъатшунослик илмий-тадқиқос институти илмий ходимларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистонда театр ва мусиқа санъатини янада ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш тўғрисида"ги Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 28 октябрдаги 415-сонли қарорида белгиланган моддий рағбатлантириш бўйича барча имтиёзлар татбиқ этилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига:

тегишли вазирлик, ташкилот ва муассасалар билан биргаликда ёш авлодни ватанпарварлик ҳамда истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, бой миллий-маънавий меросимиз, ҳозирги замон ижодий ютуқларимиз, шунингдек, умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилиш, ўрганиш ва ўзлаштириш ишларини янада яхшилаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиб амалга ошириш;

болалар мусиқа ва санъат мактаблари, олий ва ўрта махсус ўқув юртларида иқтидорли ёшларнинг миллий анъаналарни чуқур ўрганиш ва ўзлаштириш, шунингдек, жаҳон андозаларига мос равишда таълим олишлари учун махсус ўқув дастурларини тайёрлаш;

ўқув юртларини юқори сифатли чолғу асбоблари ва зарур замонавий техник воситалар билан таъминлаш. чора-тадбирларини кўриш;

нодир, қимматбаҳо мусиқа асбобларини тўплаш, асраш, улардан унумли фойдаланиш мақсадида вазирлик ҳузурида "Мусиқий чолғулар давлат коллекцияси"ни ташкил этиш;

истеъдодли ёшларни санъат соҳасидагн халқаро ва республика миқёсидаги кўрик-танловлар, фестиваллар ва бошқа турдаги анжуманларда иштирок этишлари, уларнинг чет элларга ижодий сафарларга чиқишлари, шунингдек, мамлакатимизда бундай тадбирларнинг ўтказилишини таъминлаш топширилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу Фармонда кўзда тутилган сарф-харажатларни Маданият вазирлигининг буюртмасига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан қопласин.

Марказий банк тегишли маблағларни белгиланган тартибда эркин муомаладаги валютага айирбошлашни таъминласин.


4. Жойлардаги болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқитувчиларини моддий рағбатлантириш ва билим юртларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш билан боғлиқ сарф-харажатларнинг Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари ҳисобидан қопланиши белгилаб қўйилсин.

5. Оммавий ахборот воситаларига ёшларнинг маданият ва санъат соҳасида эришаётган ютуқларини кенг тарғиб қилиш, янги истеъдодларни излаб топиш ва уларни танитишда бевосита иштирок этиш тавсия этилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                И. Каримов































Время: 0.1982
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск