ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Турли соҳалар ва ташкилотларда хисобларнинг ўзига хос хусусиятлари / Молия органлари ва бюджет ташкилотларида ҳисоб /

Молия вазирининг 05.10.2012 й. 75-сон "Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг "Бюджет ташкилотлари даромадлари ва харажатларининг бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғини, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 13.11.2012 й. 1828-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

13.11.2012 й.

N 1828-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

05.10.2012 й.

N 75


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси

молия вазирининг "Бюджет ташкилотлари

даромадлари ва харажатларининг бухгалтерия

ҳисоби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги

буйруғини, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни

ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида


(2012 йил 23 ноябрдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 142-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 23 ноябрдаги 553-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1992 й., 12-сон, 37-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳақидаги низомга мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2008 йил 6 майдаги 48-сон "Бюджет ташкилотлари даромадлари ва харажатларининг бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1828, 2008 йил 18 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 24-25-сон, 242-модда);

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 24 сентябрдаги 93-сон "Бюджет ташкилотлари даромадлари ва харажатларининг бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1828-1, 2009 йил 8 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 41-сон, 445-модда).


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Вазир                                                                                         Р. Азимов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 46-47-сон, 526-модда













































Время: 0.2125
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск