Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бухгалтерия ҳисоби /

Бюджет ташкилотлари даромадлари ва харажатларининг бухгалтерия ҳисоби тўғрисида Низом (АВ томонидан 13.11.2012 й. 2400-сон билан рўйхатга олинган молия вазирининг 05.11.2012 й. 74-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2012 йил 13 ноябрда 2400-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

молия вазирининг

2012 йил 5 октябрдаги

74-сонли буйруғига

ИЛОВА



Бюджет ташкилотлари даромадлари

ва харажатларининг бухгалтерия

ҳисоби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 142-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сонли "Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й., 9-сон, 51-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан маблағ билан таъминланадиган ташкилотларнинг (кейинги ўринларда бюджет ташкилотлари деб юритилади) даромадлари ва харажатларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш тартибини белгилайди.



I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом билан бюджет ташкилотларининг қуйидаги даромадлари ва харажатларининг (кейинги ўринларда бюджетдан ташқари маблағлари деб юритилади) бухгалтерия ҳисоби юритилиши тартибга солинади:

Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари;

Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари;

таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган маблағлар.


2. Юридик шахс бўлган бюджет ташкилотлари учун қуйидаги ҳисобварақлар (шахсий ғазна ҳисобварақлари) очилади:

а) банклар томонидан (ғазна ижросига ўтмаган бюджет ташкилотлари учун):

бюджет маблағлари бўйича ҳисобварақлар;

бюджетдан ташқари маблағлар бўйича ҳисобварақлар;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳисобварақлар;

б) молия органлари томонидан (ғазна ижросига ўтган бюджет ташкилотлари учун):

бюджет маблағлари бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлари;

бюджетдан ташқари маблағлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлари;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа шахсий ғазна ҳисобварақлари.


3. Бюджет ташкилотларининг молия йилида фойдаланилмай қолган бюджетдан ташқари маблағлари кейинги молия йилига ўтади ҳамда улардан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фойдаланилади. Ўтган молия йилида фойдаланилмай қолган бюджетдан ташқари маблағлар кейинги молия йилида қайта тақсимланмай ўша мақсадларда фойдаланилади.


4. Бюджет ташкилоти қайта ташкил этилган (қўшиб юборилган, қўшиб олинган, ўзгартирилган) ҳолларда, бюджет ташкилотининг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича ҳисобварақларидаги (шахсий ғазна ҳисобварақларидаги) қолдиқ маблағлар қайта ташкил этилган бюджет ташкилоти тасарруфида қолади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.


5. Бюджет ташкилоти бўлиш ёки унинг таркибидан бир ёхуд бир неча бюджет ташкилотини ажратиб чиқариш шаклида қайта ташкил этилганда бюджетдан ташқари маблағлар бўйича ҳисобварақларидаги (шахсий ғазна ҳисобварақларидаги) қолдиқ маблағлар қайта ташкил этилган бюджет ташкилотлари бўйича мутаносиб равишда тақсимланади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.


6. Бюджет ташкилотларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан сақлаш харажатлари тўхтатилган ҳолларда, бюджетдан ташқари маблағлар қолдиғи мазкур ташкилот тасарруфида қолади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.


7. Тугатилган бюджет ташкилотининг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича ҳисобварақларидаги (шахсий ғазна ҳисобварақларидаги) маблағлар қолдиғи белгиланган тартибда тегишли бюджет даромадларига ўтказилади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.


8. Бюджет ташкилотларининг ҳисобварақларига (шахсий ғазна ҳисобварақларига) нотўғри келиб тушган маблағлар қайтарилиши бюджет ташкилоти томонидан тўловчи мурожаат қилган кундан бошлаб ўн банк куни мобайнида амалга оширилади.



II БОБ. БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ЖАМҒАРМАСИ МАБЛАҒЛАРИ

ШАКЛЛАНИШИ ВА САРФЛАНИШИНИНГ

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ


1-§. Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси

маблағларининг шаклланиш манбалари

ва сарфланиш йўналишлари


9. Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва сарфлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й., 9-сон, 51-модда) билан тасдиқланган Бюджет ташкилотларининг харажатларини молиялаштириш (тўлаш) тартибининг 25 ва 26-бандларига мувофиқ белгиланади.



2-§. Бюджет ташкилотлари томонидан тежаб қолинган

бюджет маблағларининг Бюджет ташкилотини ривожлантириш

жамғармасига ўтказилишининг бухгалтерия ҳисоби


10. Бюджет ташкилотлари томонидан тежаб қолинган бюджет маблағларини Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармасига ўтказиш Давлат бюджетининг ғазна ижроси қоидаларига (рўйхат рақами 2007, 2009 йил 16 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 38-сон, 422-модда) мувофиқ амалга оширилади.


11. Қуйидаги ҳолларда бўшаб қолган маблағлар тежаб қолинган ҳисобланмайди ва тегишли бюджетга қайтарилиши ёки тегишли бюджетда қолиши керак:

бюджет ташкилотининг фаолияти вақтинча тўхтатилганда, тўхтатилиш даврига;

харажатлар сметасида назарда тутилган ортиқча маблағлар аниқланганда;

ташкилотлар (бўлинмалар, гуруҳлар, синфлар ва ҳ.к.) ўз фаолиятини белгиланган муддатдан кечроқ бошлаганда;

тегишли молия йили учун режалаштирилганидан камроқ миқдорда контингент (тарбияланувчилар, ўқувчилар, тингловчилар ва ҳ.к.) қабул қилинганда;

тасдиқланган штатлар жадвалида назарда тутилган бирликлар тўлдирилмаганда;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, шунингдек вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар ҳокимлари томонидан тегишли қарор қабул қилинганда.


12. Ходимлар сонининг тўлдирилмаганлиги натижасида бўшаб қолган маблағлардан бирйўла бир неча касбда (лавозимда) ишлаганлиги, хизмат кўрсатиш доираси кенгайганлиги, бажариладиган ишлар ҳажмининг ортганлиги, ўзининг асосий иши билан бирга, ишда вақтинча бўлмаган ходимларнинг вазифаларини бажарганлик учун қўшимчалар белгилашга, шунингдек ҳомиладорлик, туғиш ва меҳнатга лаёқатсизлик нафақаларини (вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақалари) тўлашга ҳамда белгиланган тартибда бюджет ташкилотлари ходимларини қонун ҳужжатларида назарда тутилган миқдорларгача моддий рағбатлантириш учун фойдаланилиши мумкин.


13. Тежаб қолинган маблағларнинг ўтказилиши бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

112 "Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари" субсчёти дебети бўйича;

Давлат бюджетининг ғазна ижросига ўтмаган бюджет ташкилотлари учун - 100 "Ташкилотни сақлаш учун молиялаштирилган бюджет маблағлари" субсчёти кредити бўйича;

Давлат бюджетининг ғазна ижросига ўтган бюджет ташкилотлари учун - 232 "Бюджетдан молиялаштириш" субсчёти кредити бўйича.



3-§. Товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотишдан

олинган даромадларнинг бухгалтерия ҳисоби


14. Бюджет ташкилотлари томонидан товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқарилиши ва сотилиши Бюджет ташкилотлари томонидан товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотиш тартибига (рўйхат рақами 880, 2000 йил 25 январь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 2-сон) мувофиқ амалга оширилади.


15. Сарф-харажатларни товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) таннархига олиб бориш бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

а) товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш билан боғлиқ бевосита ва билвосита моддий сарф-харажатлар амалга оширилганда:

090 "Товар (иш, хизмат)ларга харажатлар" субсчёти дебети бўйича;

06 "Бошқа товар-моддий захиралар" ва бошқа тегишли субсчётларнинг кредити бўйича;

б) кирим қилинган ва келгусида ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланиш мумкин бўлган чиқиндиларнинг қийматига:

06 "Бошқа товар-моддий захиралар" ва бошқа счётларнинг тегишли субсчётлари дебети бўйича;

090 "Товар (иш, хизмат)ларга харажатлар" субсчёти кредити бўйича;

в) иш ҳақи бўйича бевосита ва билвосита ишлаб чиқариш харажатлари амалга оширилганда:

090 "Товар (иш, хизмат)ларга харажатлар" субсчёти дебети бўйича;

173 "Ходимлар билан меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китоблар" субсчёти ва бошқа тегишли субсчётлар кредити бўйича;

г) меҳнат ҳақидан иш берувчининг ажратмалари суммаси ҳисобланганда:

090 "Товар (иш, хизмат)ларга харажатлар" субсчёти дебети бўйича;

161 "Ягона ижтимоий тўлов бўйича ҳисоб-китоблар" субсчётининг кредити бўйича;

д) бошқа бевосита ва билвосита ишлаб чиқариш харажатлари (ишлаб чиқариш жараёни билан бевосита боғлиқ бўлган коммунал хизматлар харажатлари, алоқа хизмати харажатлари ва бошқа харажатлар) суммаларига:

090 "Товар (иш, хизмат)ларга харажатлар" субсчёти дебети бўйича;

159 "Бошқа дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар" субсчёти ва бошқа тегишли субсчётлар кредити бўйича.


16. Ишлаб чиқарилган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг таннархига киритилмайдиган давр харажатлари суммаси бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

211 "Давр харажатлари" субсчёти дебети бўйича;

сарф-харажатларни ҳисобга олувчи тегишли субсчётлар кредити.


17. Бюджет ташкилоти билан харидор (буюртмачи) ўртасида тузилган шартномага мувофиқ келиб тушган аванс суммаси бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

112 "Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари" субсчёти дебети бўйича;

152 "Харидор ва буюртмачилар билан ҳисоб-китоблар" субсчёти кредити бўйича.


18. Ишлаб чиқарилган товарнинг ҳақиқий таннархи бўйича кирим қилиниши бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

050 "Тайёр маҳсулот" субсчёти дебети бўйича;

090 "Товар (иш, хизмат)ларга харажатлар" субсчёти кредити бўйича.


19. Ишлаб чиқарилган товарлар шартномада кўрсатилган сотиш қиймати бўйича юклаб жўнатилганда ёки ишлар ва хизматлар топширилганда бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

152 "Харидор ва буюртмачилар билан ҳисоб-китоблар" субсчёти дебети бўйича;

200 "Маҳсулот (иш, хизмат)лар реализацияси" субсчёти кредити бўйича.


20. Ҳақиқий таннарх бўйича маҳсулотлар юклаб жўнатилганда бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

200 "Маҳсулот (иш, хизмат)лар реализацияси" субсчёти дебети бўйича;

050 "Тайёр маҳсулот" субсчёти кредити бўйича.


21. Ҳақиқий таннарх бўйича ишлар бажарилганда ёки хизматлар кўрсатилганда бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

200 "Маҳсулот (иш, хизмат)лар реализацияси" субсчёти дебети бўйича;

090 "Товар (иш, хизмат)ларга харажатлар" субсчёти кредити бўйича.


22. Бюджет ташкилоти ва харидор (буюртмачи) ўртасида тузилган шартномага мувофиқ қолган сумма келиб тушганда бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

112 "Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари" субсчёти дебети бўйича;

152 "Харидор ва буюртмачилар билан ҳисоб-китоблар" субсчёти кредити бўйича.


23. Товарлар (ишлар, хизматлар) реализациясидан юзага келган ижобий молиявий натижа (фойда) бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

200 "Маҳсулот (иш, хизмат)лар реализацияси" субсчёти дебети бўйича;

262 "Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича даромадлар" субсчёти кредити бўйича.


24. Товарлар (ишлар, хизматлар) реализациясидан юзага келган салбий молиявий натижа (зарар) бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

262 "Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича даромадлар" субсчёти дебети бўйича;

200 "Маҳсулот (иш, хизмат)лар реализацияси" субсчёти кредити бўйича.


25. Товар ишлаб чиқариш (ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) бўйича амалга оширилган операцияларнинг аналитик ҳисоби ҳар бир ишлаб чиқарилган товар (иш, хизмат) тури бўйича алоҳида юритилиши лозим.



4-§. Вақтинча фойдаланилмаётган биноларни ва давлатнинг

бошқа мол-мулкини ижарага беришдан, шунингдек юридик

ва жисмоний шахслар томонидан берилган ҳомийлик

(беғараз) ёрдам ҳисобидан келиб тушган

тушумларнинг бухгалтерия ҳисоби


26. Бюджет ташкилотлари томонидан вақтинча фойдаланилмаётган биноларни ва давлатнинг бошқа мол-мулкларини ижарага бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги 102-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 15-сон, 186-модда) билан тасдиқланган Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ тартибга солинади.


27. Тузилган ижара шартномасида белгиланган сумманинг ҳар ойга (чоракка) тўғри келадиган улуши (бюджет ташкилотининг улушига) суммаси бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

159 "Бошқа дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар" субсчёти дебети бўйича;

262 "Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси бўйича даромадлар" субсчёти кредити бўйича.


28. Ижара тўлови келиб тушганда бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

112 "Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари" субсчёти дебети бўйича;

159 "Бошқа дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар" субсчёти кредити бўйича.


29. Юридик ва жисмоний шахслар томонидан бюджет ташкилотига берилган ҳомийлик (беғараз) ёрдами (инсонпарварлик ёрдами, техник кўмаклашиш воситалари ҳамда грантлар) бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

пул маблағлари келиб тушган бўлса - 112 "Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари" субсчёти дебети бўйича;

моддий бойликлар келиб тушган бўлса - тегишли моддий бойликларни ҳисобга олувчи субсчётлар дебети бўйича;

262 "Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси бўйича даромадлар" субсчёти кредити бўйича.



5-§. Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси

маблағлари сарфланишининг бухгалтерия ҳисоби


30. Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини тўлаш бўйича операциялар бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

а) Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси ҳисобланганда:

261 "Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар" субсчёти дебети бўйича;

171 "Ходимлар билан ижтимоий нафақалар бўйича ҳисоб-китоблар" субсчёти кредити бўйича;

б) бюджет ташкилоти кассасига вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини тўлаш учун белгиланган тартибда нақд пул маблағлари келиб тушганда:

120 "Миллий валютадаги нақд пул маблағлари" субсчёти дебети бўйича;

112 "Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари" субсчёти кредити бўйича;

в) вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси тўланганда:

171 "Ходимлар билан ижтимоий нафақалар бўйича ҳисоб-китоблар" субсчёти дебети бўйича;

120 "Миллий валютадаги нақд пул маблағлари" субсчёти кредити бўйича.


31. Бюджет маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган харажатлар бўйича юзага келган кредиторлик қарзлари тўланганда бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

159 "Бошқа дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар" субсчёти ёки бошқа тегишли субсчётлар дебети бўйича;

112 "Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари" субсчёти кредити бўйича.


32. Бюджет ташкилотининг ҳисобварағида (шахсий ғазна ҳисобварағида) бюджет маблағлари етарли бўлмаган ҳолларда, харажатлар кейинчалик бюджет маблағлари ҳисобидан тиклаш шарти билан Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармасининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши мумкин. Мазкур харажатлар бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

159 "Бошқа дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар" субсчёти ёки бошқа тегишли субсчётлар дебети бўйича;

112 "Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари" субсчёти кредити бўйича.


33. Бюджет ташкилотининг ҳисобварағида (шахсий ғазна ҳисобварағида) бюджет маблағлари етарли бўлган ҳолларда, илгари Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармасининг ҳисобварағидан (шахсий ғазна ҳисобварағидан) ўтказилган суммаларга тенг бўлган миқдордаги маблағлар Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармасига қоплаб берилади ва бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

112 "Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари" субсчёти дебети бўйича;

100 "Ташкилотни сақлаш учун молиялаштирилган бюджет маблағлари" субсчёти кредити - Давлат бюджетининг ғазна ижроси билан қамраб олинган бюджет ташкилотлари учун;

232 "Бюджетдан молиялаштириш" субсчёти кредити - Давлат бюджетининг ғазна ижроси билан қамраб олинган бюджет ташкилотлари учун.


34. Бюджет маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган харажатлар бўйича кредиторлик қарзларини Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлашга маблағ ўтказиш учун тўлов топшириқномаларининг "тўлов мақсади" сатрига "Бюджет маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган харажатлар бўйича кредиторлик қарзи тўлови суммаси ўтказилмоқда" деб ёзиб қўйилиши лозим.



III БОБ. ТИББИЁТ МУАССАСАЛАРИНИ МОДДИЙ

РАҒБАТЛАНТИРИШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШ ЖАМҒАРМАСИ

МАБЛАҒЛАРИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ ВА САРФЛАНИШИНИНГ

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ


35. Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва сарфлаш йўналишлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 276-сонли "Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 51-сон, 380-модда) 3-иловасига мувофиқ амалга оширилади.


36. Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағларининг сарфланиши ҳисоби қуйидаги икки йўналиш бўйича алоҳида юритилади:

тиббиёт ходимларини моддий рағбатлантириш;

тиббиёт муассасасининг моддий-техника базасини ривожлантириш, модернизация қилиш ва таъмирлаш.


37. Тиббиёт муассасаси учун ажратиладиган бюджет маблағлари умумий ҳажмининг 5 фоизигача бўлган қисми ҳар бир тиббиёт муассасасининг сақланиши учун харажатлар сметасида Давлат бюджети харажатлари иқтисодий таснифининг 48 21 600 "Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармасини шакллантириш учун харажатлар" моддасида назарда тутилади.


38. Ғазна ижросига ўтмаган тиббиёт муассасалари бўйича тиббиёт муассасаси учун ажратилган бюджет маблағлари умумий ҳажмининг 5 фоизигача бўлган қисми муассасанинг бюджет маблағлари бўйича ҳисобварағига келиб тушганда бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

100 "Ташкилотни сақлаш учун молиялаштирилган бюджет маблағлари" субсчёти дебети бўйича;

232 "Бюджетдан молиялаштириш" субсчёти кредити бўйича.


39. Тиббиёт муассасаси учун ажратилган бюджет маблағлари умумий ҳажмининг 5 фоизигача бўлган қисмини (ҳар ойда), шунингдек бюджет маблағларидан тежаб қолинган маблағларнинг Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармасига ўтказилиши бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади (алоҳида ҳисобварақларга ўтказиш учун алоҳида ўтказма):

112 "Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари" субсчёти дебети бўйича;

Давлат бюджетининг ғазна ижросига ўтмаган бюджет ташкилотлари учун - 100 "Ташкилотни сақлаш учун молиялаштирилган бюджет маблағлари" субсчёти кредити;

Давлат бюджетининг ғазна ижросига ўтган бюджет ташкилотлари учун - 232 "Бюджетдан молиялаштириш" субсчёти кредити.


40. Тежаб қолинган бюджет маблағларини Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармасига ўтказиш мазкур Низомнинг II боб 2-параграфида белгиланган тартибда бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади.


41. Товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотишдан тушган маблағлар (жумладан, даволаш-профилактика муассасалари томонидан пулли даволаш ва хизматлар кўрсатилиши натижасида тушаётган маблағлар) мазкур Низомнинг II боб 3-параграфида белгиланган тартибда бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади.


42. Вақтинча фойдаланилмаётган биноларни ва давлатнинг бошқа мол-мулкини бошқа ташкилотларга ижарага беришдан ҳамда юридик ва жисмоний шахслардан ҳомийлик (беғараз) ёрдамлардан тушган маблағлар мазкур Низомнинг II боб 4-параграфида белгиланган тартибда бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади.


43. Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағларининг сарфланиши мазкур Низомнинг II боб 5-параграфи ҳамда Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги йўриқномада (рўйхат рақами 2169, 2010 йил 22 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 51-сон, 502-модда) белгиланган тартибда бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади.



IV БОБ. ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ЎҚИТИШНИНГ

ТЎЛОВ-КОНТРАКТ ШАКЛИДАН ТУШГАН МАБЛАҒЛАР

ВА УЛАР САРФЛАНИШИНИНГ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ


44. Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган маблағлар ҳисобидан амалга ошириладиган харажатлар Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли ва тушган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 795, 1999 йил 6 август) мувофиқ амалга оширилади.


45. Ўқитишнинг тўлов-контракт шакли бўйича ҳисобланган маблағлар (тузилган шартномага мувофиқ) бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

175 "Талабалар билан бошқа ҳисоб-китоблар" субсчёти дебети бўйича;

252 "Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт маблағлари бўйича даромадлар" субсчёти кредити бўйича.


46. Ўқитишнинг тўлов-контракт шакли бўйича маблағлар келиб тушганда бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

111 "Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар" субсчёти дебети бўйича;

175 "Талабалар билан бошқа ҳисоб-китоблар" субсчёти кредити бўйича.


47. Мазкур маблағлар ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

251 "Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар" субсчёти дебети бўйича;

159 "Бошқа дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар" субсчёти ва бошқа тегишли субсчётлар кредити бўйича.


48. Мазкур харажатлар учун амалга оширилган тўловлар бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

159 "Бошқа дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар" субсчёти ва бошқа тегишли субсчётлар дебети бўйича;

111 "Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар" субсчёти кредити бўйича.


49. Таълим муассасаларининг маблағларини банкларга депозитга жойлаштириш бўйича операциялар бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

а) ўқитишнинг тўлов-контракт шакли бўйича маблағларнинг бўш турган қисми банкларга депозитга жойлаштирилганда:

140 "Депозитга қўйилган пул маблағлари" субсчёти дебети бўйича;

111 "Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар" субсчёти кредити бўйича;

б) банкларга депозитга жойлаштирилган маблағлар шахсий ғазна ҳисобварақларига қайтарилганда:

111 "Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар" субсчёти дебети бўйича;

140 "Депозитга қўйилган пул маблағлари" субсчёти кредити бўйича;

г) банкка депозитга жойлаштирилган маблағларга фоиз ҳисобланганда:

159 "Бошқа дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар" субсчёти дебети бўйича;

272 "Бошқа бюджетдан ташқари даромадлар" субсчёти кредити бўйича;

д) банкларга депозитга жойлаштирилган маблағларга ҳисобланган фоиз суммалари келиб тушганда:

111 "Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар" субсчёти дебети бўйича;

159 "Бошқа дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар" субсчёти кредити бўйича.


50. Ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар йил давомида 251 "Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар" субсчёти дебетига йиғилиб, ҳисобот йили охирида Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги йўриқномада (рўйхат рақами 2169, 2010 йил 22 декабрь) белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилади.


51. Ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумларнинг аналитик ҳисоби талабаларнинг курслари (босқичлари), факультетлари (деканатлар, таълим йўналишлари), гуруҳлари, шунингдек талабалар (фамилияси, исми, отасининг исми) кесимида алоҳида тарзда юритилади.



V БОБ. СОЛИҚЛАР ВА БОШҚА МАЖБУРИЙ ТЎЛОВЛАР

БЎЙИЧА ИМТИЁЗЛАРНИНГ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ


52. Бюджет ташкилотлари томонидан олинган қўшимча даромадларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳисобланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

262 "Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича даромадлар" субсчёти дебети бўйича;

252 "Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт маблағлари бўйича даромадлар" субсчёти дебети бўйича;

211 "Давр харажатлари" ва бошқа тегишли субсчётлар дебети бўйича;

160 "Бюджетга тўловлар бўйича бюджет билан ҳисоб-китоблар" субсчёти кредити бўйича;

163 "Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси билан ҳисоб-китоблар" субсчёти кредити бўйича;

169 "Бошқа бюджетдан ташқари жамғармалар билан ҳисоб-китоблар" субсчёти ва бошқа тегишли субсчётлар кредити бўйича.


53. Бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга ҳисобланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар суммалари бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

160 "Бюджетга тўловлар бўйича бюджет билан ҳисоб-китоблар" субсчёти дебети бўйича;

163 "Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси билан ҳисоб-китоблар" субсчёти дебети бўйича;

169 "Бошқа бюджетдан ташқари жамғармалар билан ҳисоб-китоблар" субсчёти ва бошқа тегишли субсчётлар дебети бўйича;

285 "Бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга ҳисобланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар" субсчёти кредити бўйича.


54. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар ҳисобидан сотиб олинган моддий активлардан фойдаланиш (эскириш) ёки моддий активларни сотиб олиш билан боғлиқ бўлмаган, лекин ташкилотнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга сарфланган харажатларнинг тегишли суммаси 251 "Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар" ва 261 "Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар" субсчётларининг дебети бўйича акс эттирилади.


55. Ҳисобот йилининг охирида мазкур субсчётларда акс эттирилган ҳақиқий харажатлар, аввало, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар суммасига тўғри келувчи қисми доирасида 285 "Бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга ҳисобланган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар" субсчётининг дебетига ҳисобдан чиқарилади, бунда мос равишда 251 "Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар" ва 261 "Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар" субсчётлари кредитланади.



VI БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


56. Бюджетдан ташқари маблағлардан мақсадли фойдаланиш устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси, унинг ҳудудий бошқармалари ва молия органлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 46-47-сон, 527-модда






































Время: 0.2201
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск