Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Жисмоний тарбия ва спорт /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.11.2012 й. 323-сон "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаби фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.11.2012 й.

N 323



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ СПОРТ

КУРАШЛАРИ  БЎЙИЧА  ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН

ОЛИМПИЯ ЗАХИРАЛАРИ МАКТАБИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабини ташкил этиш тўғрисида" 2012 йил 24 сентябрдаги ПҚ-1822-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаби (кейинги ўринларда Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаби деб аталади) эркин ва юнон-рум кураши бўйича ёш иқтидорли курашчиларни танлаб олувчи ва тайёрловчи, ўқувчилари яшаш жойи, тўрт марта овқатланиш, спорт экипировкаси, формали кийим-бош, спорт ускуналари ва анжомлари билан таъминланадиган, интернатга эга бўлган спорт таълим муассасаси ҳисобланади;

Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаби ўқувчиларининг умумий сони, вазн тоифаларини ҳисобга олган ҳолда, 60 кишидан ошмайди;

Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабида ўқиш муддати кўпи билан икки олимпия циклини (8 йилгача) ташкил қилади ва ўқувчилар Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоасининг асосий таркибига қабул қилинадиган ҳамда улар билан Ўзбекистон спорт курашлари уюшмаси ўртасида контракт тузиладиган вақтгача давом этади;

Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабида ўқув-машқ жараёнининг давом этиши ва даврийлиги спорт ҳамда оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режаси ва ўқувчиларнинг ҳар бир гуруҳи учун якка тартибда спорт тайёргарлиги даврлари ҳисобга олинган ҳолда спорт мактаби раҳбарияти томонидан белгиланади;

Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабида машғулотлар 2013 йил 1 февралдан, кейинчалик эса - ҳар йили 2 сентябрдан бошланади.


2. Қуйидагилар:

Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабининг ходимларнинг чекланган умумий сони 55 нафар, шу жумладан, бошқарув ходимлари сони 9 нафар бўлган тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабига ўқувчиларни танлов асосида танлаб олиш тартиби 2-иловага мувофиқ;

Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаби ўқувчиларини яшаш учун анжомлар, спорт экипировкаси ва формали кийим-бош билан таъминлаш нормативлари 3 - 4-иловаларга мувофиқ;

Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабини жиҳозлаш учун Ўзбекистон спорт курашлари уюшмаси маблағлари ва ҳомийлик маблағлари ҳисобига сотиб олинадиган зарур ўқув-машқ, спорт ва хўжалик анжомлари, жиҳозлар, мебеллар, замонавий компьютер техникаси, техника ва транспорт воситалари рўйхати 5-иловага мувофиқ;

"Қўл жанги маркази"нинг қурилиши тугалланмаган объекти негизида Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабининг ўқув-машқ корпуси қурилишини тугаллаш чора-тадбирлари комплекси 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирига Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаби тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


4. Белгилаб қўйилсинки, Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаби ўқувчиларини озиқ-овқат билан таъминлаш харажатларининг ҳар кунлик нормаси ҳар йили тегишли молия йилининг 1 январида амалда бўлган энг кам ойлик иш ҳақи миқдорига нисбатан фоизларда, лекин 30 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда, "Динамо" жисмоний тарбия-спорт жамияти ҳузуридаги турғун овқатланиш шохобчасининг қўшимча харажатларини қоплашни ҳисобга олган ҳолда белгиланади.


5. Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Ўзбекистон спорт курашлари уюшмаси билан биргаликда:

бир ой муддатда, Курашнинг бирлаштирилган услублари халқаро федерацияси (ФИЛА) тренерларини ўқитиш дастурларидан фойдаланган ҳолда, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти негизида Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаби тренерлари малакасини ошириш курсларини ташкил этишни;

Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабининг ўқув-машқ жараёнида институт ва Уюшманинг кадрлар ҳамда илмий-методик салоҳиятидан фойдаланишни;

тренерлар таркиби ва курашчи ўқувчиларнинг спорт курашлари бўйича етакчи хорижий марказлар ва мактабларда стажировкадан ўтишини тизимли асосда ташкил этишни таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон спорт курашлари уюшмаси билан биргаликда:

эркин ва юнон-рум кураши бўйича ёш курашчиларни тайёрлашнинг илғор халқаро тажрибасини ҳисобга олган ҳолда ўқувчиларни тайёрлаш дастурини бир ҳафта муддатда тасдиқласин;

Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабининг айни бир вақтда умумтаълим мактаблари, ўрта махсус ва олий таълим муассасалари ўқувчилари ҳисобланадиган ўқувчилари учун ўқув-машқ машғулотлари жадвалини тузишда, энг аввало, уларнинг асосий ўқиш жойи бўйича ўқув машғулотлари жадвалини ҳисобга олсин;

ўқув-машқ жараёнини зарур даражада ташкил этиш мақсадида Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабини малакали мутахассислар билан тўлдириш, ўқув хоналарини зарур ўқув-методик адабиётлар билан жиҳозлаш чора-тадбирларини таъминласин.


7. Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабига белгиланган тартибда тасдиқланадиган мактаб спорт тадбирларининг тақвим режаси ҳамда ушбу мақсадлар учун назарда тутилган маблағлар доирасида ўқувчилар ва тренерларни халқаро мусобақаларда ва хорижда ўтказиладиган ўқув-машқ йиғинларида қатнашиш учун юбориш ҳуқуқи берилсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 19 ноябрдаги

323-сон қарорига

1-ИЛОВА



Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган

олимпия захиралари мактабининг

ТУЗИЛМАСИ

Тренерлар кенгаши


Директор

- 1 (1)

































































Директорнинг ўқув-спорт ишлари бўйича ўринбосари

- 1 (1)


Директор ўринбосари - моддий-техника ва хўжалик таъминоти бўлими бошлиғи

- 1 (1)



Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботлар бўлими

- 2 (1)



























Ўқув-методик бўлим

- 2 (1)











Халқаро алоқалар бўйича бош мутахассис

- 1 (1)



Моддий-техника ва хўжалик таъминоти бўлими

- 17















Тренер-ўқитувчилар таркиби

- 11














Юридик маслаҳатчи

-1 (1)




















Тиббий қисм

- 7 (1)


Ўқувчилар турар жойи

- 8
























Кадрлар бўйича инспектор

- 1 (1)


Тренерлар малакасини ошириш курслари

- 2







































Ходимларнинг чекланган умумий сони - 55 нафар,

шу жумладан, бошқарув ходимлари - 9 нафар.





Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 19 ноябрдаги

323-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

ҳузуридаги Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган

олимпия захиралари мактаби ўқувчиларини яшаш

учун анжомлар билан таъминлаш

НОРМАТИВЛАРИ

Т/р

Анжомлар номи


Ўлчов

бирлиги


1 ўқувчи учун

норматив


Фойдаланиш

муддати*


1.

Тўшак


та

1

5 йил

2.

Пахта адёл


та

1

3 йил

3.

Жун адёл


та

1

3 йил

4.

Ёстиқ


та

1

3 йил

5.

Ёпинғич


та

1

5 йил

6.

Сочиқ


та

2

1 йил

7.

Ёстиқжилд


та

2

1 йил

8.

Чойшаб


та

2

1 йил

9.

Кўрпажилд


та

2

1 йил

10.

Кийим шкафи


та

1

5 йил

11.

Жавонча


та

1

5 йил

12.

Каравот


та

1

5 йил

13.

Стол


та

1

5 йил

14.

Стул


та

1

5 йил

15.

Каравотолди гиламчаси


та

1

3 йил

16.

Графин ва стакан


тўплам

1

3 йил

     

*) Яшаш учун анжомлар уларнинг ҳақиқий ҳолати ва фойдаланишга яроқлилиги ҳисобга олинган ҳолда алмаштирилиши мумкин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 19 ноябрдаги

323-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

ҳузуридаги Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган

олимпия захиралари мактаби ўқувчиларини яшаш учун спорт

экипировкаси ва формали кийим-бош билан таъминлаш

НОРМАТИВЛАРИ

Т/р

Номи


Ўлчов

бирлиги


1 ўқувчи учун

норматив


Фойдаланишнинг

чекланган муддати


1.

Кураш трикоси


дона

2

1 йил

2.

Кураш пойабзали


жуфт

1

1 йил

3.

Спорт майкаси


дона

2

1 йил

4.

Спорт шортлари


дона

2

1 йил

5.

Машқ қилиш учун спорт костюми


тўплам

1

2 йил

6.

Вазнни камайтириш костюми


тўплам

1

2 йил

7.

Спорт пойабзали


жуфт

1

1 йил

8.

Шиппак


жуфт

1

1 йил

9.

Спорт сумкаси


дона

1

3 йил

10.

Тиззабанд


жуфт

1

1 йил

        





Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 19 ноябрдаги

323-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

ҳузуридаги Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган

олимпия захиралари мактабини жиҳозлаш учун зарур

ўқув-машқ, спорт ва хўжалик анжомлари, жиҳозлар,

мебеллар, замонавий компьютер техникаси,

техника ва транспорт воситалари

РЎЙХАТИ


Т/р

Буюмлар номи


Ўлчов

бирлиги


Сони


СПОРТ ЎҚУВ-МАШҚ АНЖОМЛАРИ

1.

Кураш гилами


тўплам

8

2.

Электрон тарозилар


та

8

3.

Йўғон арқон


та

10

4.

Кураш манекени


та

18

5.

Машқ штангаси


та

4

6.

Гимнастика турниги


тўплам

2

7.

Гимнастика бруслари


тўплам

2

8.

Гимнастика скамейкалари


та

12

9.

Гимнастика стенкаси


та

9

10.

Футбол тўпи


та

10

11.

Баскетбол тўпи


та

10

12.

Тиббиёт тўпи (медбол)


та

10

13.

Ҳакам ҳуштаги


та

10

14.

Очколар ҳисоблагич (қўл ҳисоблагичи)


та

12

15.

Оғирлаштирувчи жилет


та

20

16.

Турли оғирликдаги тошлар


та

9

17.

Электрон қўл секундомери


та

15

18.

Сакраш арғамчиси


та

15

19.

Резина эспандер


та

30

20.

Кабинет тўплами


тўплам

3

21.

Юмшоқ мебель тўплами


тўплам

4

22.

Икки жавончали стол


та

10

23.

Бир жавончали стол


та

29

24.

Ярим юмшоқ ёғоч стуллар


та

44

25.

Ярим юмшоқ металл каркасли стуллар


та

72

26.

Сув ичиш анжомлари учун стол


та

21

27.

Синф доскаси


та

2

28.

Китоб жавони


та

16

29.

Раҳбар креслоси


та

3

30.

Икки секцияли металл жавон


та

35

31.

Универсал стеллаж


та

7

32.

Компьютер столи


та

15

33.

Икки секцияли пўлат сандиқ


та

1

ТИББИЁТ АНЖОМЛАРИ

34.

Шифтга қўйиладиган бактерицид нурлатгич


та

1

35.

Шифокор столи


та

2

36.

Тиббиёт шкафи


та

2

37.

Анжомлар столчаси


та

2

38.

Темир сейф


та

6

39.

Тиббий кушетка


та

2

40.

Уқалаш кушеткаси


та

3

41.

Айланма-кўтарма стул


та

2

42.

Ёрдамчи стол


та

1

43.

Узоқ муддат дори қуйиш штативи


та

1

44.

Яра боғлаш столи


та

1

45.

Электрокардиограф


та

1

46.

Тиббиёт жавончаси


та

1

47.

Бўй ўлчагич


та

1

48.

Тиббиёт тарозилари


та

4

49.

Таглик-зинача


та

1

ЭЛЕКТР МАИШИЙ ТЕХНИКАЛАР

50.

Маиший совутгич


та

6

51.

Шарбат эзгич


та

1

52.

Микротўлқинли печ


та

2

53.

Электр чойнак


та

2

ТЕХНИКА ВОСИТАЛАРИ ВА ТАШКИЛИЙ ТЕХНИКА

54.

16 жуфт абонент учун мини-АТС


тўплам

1

55.

"Моторолла" радиостанцияси


тўплам

1

56.

Овозга жўр бўладиган аппаратлар


тўплам

1

57.

CRT 21 телевизори


та

8

58.

LCD 32 телевизори


та

4

59.

DVD плеер


та

5

60.

Видеокамера


та

3

61.

Фотоаппарат


та

2

62.

Видеопроектор


та

2

63.

Ноутбук


та

3

64.

Компьютер


та

12

65.

Принтер


та

12

66.

Ксерокс


та

3

67.

Сканер


та

2

68.

Факс


та

3

69.

Кондиционер


та

10

70.

SWITCН НUB тармоқ ускунаси


та

10

71.

Мусиқа эшиттириш маркази


та

4

72.

Кабель


метр

300

73.

Ўт ўчиргичлар (ОП-5)


та

64

74.

51 мм диаметрли ўт ўчириш шланги (1,0 мпа)


та

64

ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ

75.

Енгил автомобиль


та

2

76.

Автобус


та

1

      





Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 19 ноябрдаги

323-сон қарорига

6-ИЛОВА



"Қўл жанги маркази"нинг қурилиши тугалланмаган

объекти негизида Ўзбекистон Республикаси Ички

ишлар вазирлиги ҳузуридаги Спорт курашлари

бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари

мактабининг ўқув-машқ корпуси қурилишини

тугаллаш чора-тадбирлари

КОМПЛЕКСИ

   

Т/р

Тадбирлар номи


Зарур

сумма*

(млн. сўм)


Бажариш

муддатлари


Масъул

бажарувчилар


1.

Қурилиш-монтаж ишларини тугаллаш:






а) томнинг металл конструкцияларини ёнғиндан ҳимоя қилиш бўёқлари билан бўяш (1450 кв.м)


50,0

2012 йил

30 ноябргача


ИИВ


б) "Изовер" минерал момиқ пахта билан осма шифтни иситиш (450 кв.м)


13,0

2012 йил

30 ноябргача


ИИВ


в) рухланган пўлатдан ҳаво ўтказиш қувурлари ётқизиш (125 кв.м - вентиляция ускуналарининг ҳаво кириш тизимини ўраб чиқиш),

вентиляция ускуналарини монтаж қилиш (ҳаво кириш тизими)


260,0

2013 йил

10 февралгача


ИИВ


г) модул буғқозон блогини монтаж қилиш (қуввати - 1350 кВт)


240,0

2012 йил

31 декабргача


ИИВ


д) янги монтаж қилинган трансформатор нимстанциясини улаш



2012 йил

10 ноябргача


ИИВ

2.

Ҳудудларни ободонлаштириш:

2500 кв.м - йўл ва тор кўчаларга асфальт-бетон ётқизиш

1000 кв.м - кўкаламзорлаштириш ва суғориш

430 кв.м - тўсиқларнинг пастки қисмини синиқ тошлар билан қоплаш


148,0


2012 йил

30 ноябргача


ИИВ

3.

Объектни Ишчи комиссия ва Давлат қабул комиссиясига топшириш учун зарур ҳужжатларни расмийлаштириш



2013 йил

21 мартгача

ИИВ,

Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаби



Жами:


711,0



    

*) Зарур сумма 2012 йил учун Ички ишлар вазирлиги қурилишларининг манзилли рўйхатида назарда тутилган.

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 46-47-сон, 524-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2012 йил, 11-сон, 81-модда



















































Время: 0.2223
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск