Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Жисмоний тарбия ва спорт /

Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабига ўқувчиларни танлов асосида танлаб олиш Тартиби (ЎзР ВМ 19.11.2012 й. 323-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 19 ноябрдаги

323-сон қарорига

2-ИЛОВА



Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган

олимпия захиралари мактабига ўқувчиларни

танлов асосида танлаб олиш

ТАРТИБИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Тартиб Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабига ўқувчиларни танлаб олиш ва қабул қилиш қоидаларини белгилайди.


2. Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабига ўқувчиларни қабул қилиш фақат танлов асосида, ушбу Тартибга 1-иловага биноан схемага мувофиқ амалга оширилади.


3. Ўқувчиларни сифатли танлаб олишни таъминлаш мақсадида Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаби ва Ўзбекистон спорт курашлари уюшмаси қабул қилиш бошланишидан камида икки ой олдин оммавий ахборот воситаларида танлов ва уни ўтказиш шартлари тўғрисида тегишли эълон берадилар.



II. ҚАБУЛ КОМИССИЯСИ


4. Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабига ўқувчиларни танлов асосида синаш ва танлаб олиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг буйруғи билан тасдиқланган, етти кишидан иборат таркибдаги қабул комиссияси томонидан амалга оширилади. Қабул комиссиясининг раиси ва котиби ўқувчиларни қабул қилиш, уларнинг ҳужжатларини расмийлаштириш ва сақлаш юзасидан масъул шахслар ҳисобланади.


5. Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаби директори комиссиянинг раиси ҳисобланади. Комиссия раиси этиб, шунингдек Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабининг тажрибали, малакали тренерларидан бири тайинланиши мумкин.

Комиссия таркибига психолог, тиббиёт ходими, Ўзбекистон спорт курашлари уюшмаси, шунингдек бошқа манфаатдор спорт ташкилотлари вакиллари киритилади.


6. Қабул комиссиясига қуйидаги вазифалар юкланади:

Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабида ўқишга талабгорлар, ота-оналар, жамоатчилик ўртасида мактабга қабул қилиш тартиби ва мактабнинг фаолияти тўғрисида тушунтириш ишларини амалга ошириш;

танлов асосида танлаб олиш ўтказилгунгача ўқишга киришга талабгорлар ва уларнинг ота-оналари учун мутахассислар маслаҳатларини ташкил этиш;

танлов синовлари ва танлаб олишни ўтказиш, ўқувчиларни қабул қилиш якунларини умумлаштириш.



III. ҲУЖЖАТЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ


7. Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабига киришга талабгорлар томонидан қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабига қабул қилиш тўғрисида директор номига (вояга етмаганлар учун - ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг розилиги билан) талабгорнинг аризаси;

паспортнинг ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси (асл нусхалари қабул комиссияси томонидан ҳужжатларни қабул қилишда тақдим этилади);

086/у шаклидаги тиббий маълумотнома;

талабгорнинг 3,5 - 4,5 см ўлчамли 6 та фотосурати;

талабгорнинг спорт разрядини (унвонини) тасдиқлайдиган спортчининг классификация дафтарчаси (спорт гувоҳномаси);

талабгорнинг умуртқа ва ўпкасининг рентген сурати.


8. Ҳужжатлар ҳар йили 20 июль - 10 август даврида қабул қилинади*.



IV. ТАНЛОВ СИНОВЛАРИНИ ЎТКАЗИШ


9. Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабида танлов синовлари ва танлаб олиш қабул комиссияси томонидан ҳар йили 15 - 25 август** даврида ўтказилади.


10. Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабига кирувчи талабгорларга қуйидаги энг кам талаблар қўйилади:

спорт усталигига номзоддан паст бўлмаган спорт разрядининг мавжудлиги;

курашнинг тегишли ёш гуруҳлари ва услублари бўйича спортчилар ўртасида Ўзбекистон Республикаси, Осиё ва жаҳон чемпионатларида эгалланган совринли ўринларнинг (1 - 3-ўринлар) мавжудлиги.

11. Қоидага кўра, Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабига 17 ёшдан катта спортчилар - олимпия захираси коллежларида ёки спорт мактабларида ўқишни тугатган Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоалари қабул қилинади. Истисно тариқасида, Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабига янада ёш иқтидорли спортчиларнинг ҳам қабул қилинишига йўл қўйилади.

12. Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабида танлов синовлари ушбу Тартибга 2 ва 3-иловаларга мувофиқ махсус ва умумий тайёргарлик бўйича норматив талабларга биноан ўтказилади.


13. Мактабга ўқишга кирувчиларнинг кўникмалари, лаёқати ва билимлари 100 балли тизим (энг юқори балл) бўйича баҳоланади, уларнинг 70 баллгачаси махсус жисмоний тайёргарликка ва 30 баллгачаси - умумий жисмоний тайёргарликка қўйилади.

Танлов бўйича танлаб олиш қабул қилиш режасига биноан, фақат энг кўп балл олган талабгорлар ўртасида ўтказилади.


14. Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабига кириш учун талабгорларнинг баллари тенг бўлган ҳолларда қабул комиссияси томонидан қўшимча суҳбат ўтказилади.


15. Танлов синовлари ва танлаб олиш натижалари қабул комиссияси томонидан, улар тугаллангандан кейин уч кун мобайнида эълон қилинади.



V. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


16. Танлов синовларидан ва танлаб олишдан муваффақиятли ўтган талабгорлар қабул комиссияси протоколи асосида директорнинг буйруғи билан Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабига қабул қилинади.

Қабул комиссиясининг протоколини котиб расмийлаштиради ва раис тасдиқлайди.


17. Олинган баллар сонини ҳисобга олган ҳолда, Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабига қабул қилинмаган талабгорлар орасидан қабул қилиш учун захира шакллантирилади.


18. Ўқув йили мобайнида Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабининг барча ўқувчилари ҳар ойда ихтисоси бўйича, шунингдек умумий ва жисмоний тайёргарлик бўйича назорат тест синовлари топширадилар.


19. Йил мобайнида ихтисоси бўйича ўқув дастурлари талабларини бажармаган ва назорат тест синовларидан ўтмаган, ички тартиб-қоидаларни бузган, соғлиғининг ҳолати бўйича тиббий салбий кўрсаткичлари бўлган ўқувчилар Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаби ўқувчилари сафидан чиқарилади.



*) 2013 йилда дастлабки ўқишга қабул қилишда ҳужжатлар 2012 йил 20 декабрь - 2013 йил 10 январь даврида қабул қилинади.

**) Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабида танлов синовлари ва танлаб олиш 2013 йилда дастлабки ўқишга қабул қилишда 2013 йил 15 - 25 январь даврида ўтказилади.






Тартибга

1-ИЛОВА



Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия

захиралари мактабига ўқувчиларни қабул қилиш

СХЕМАСИ

        

Босқичлар

Масъуллар


Тадбирлар


Муддати




































Қабул комиссиясини ташкил этиш бўйича Ички ишлар вазирлиги буйруғини чиқариш (комиссия таркибига психолог, тиббиёт ходими, Ўзбекистон спорт курашлари уюшмасининг, шунингдек бошқа манфаатдор спорт ташкилотларининг вакиллари киритилади).





















I босқич

Ички ишлар вазирлиги



20 майгача




































































1. Масъул шахс томонидан ҳужжатларни рўйхат бўйича қабул қилиш.

2. Ҳужжатларни кўриб чиқиш ва уларнинг белгиланган талабларга мувофиқлиги тўғрисида хулоса тайёрлаш.

3. Тақдим этилган ҳужжатлар белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган тақдирда, бу ҳақда ариза берувчини хабардор қилиш.




































II босқич








20 июль - 10 август*
























































































1. Махсус ва умумий тайёргарлик бўйича норматив талабларга мувофиқлик юзасидан танлов синовларини ўтказиш.

2. Танлов синовлари натижаларига кўра қабул қилиш режасига мувофиқ фақат энг кўп балл тўплаган талабгорлар орасидан танлаб олиш.


























Қабул комиссияси








III босқич





15 - 25 август**



































































1. Қабул комиссияси протоколини расмийлаштириш ва тасдиқлаш.

2. Танлов синовлари ва танлаб олиш натижаларини эълон қилиш.


Танлов синовлари ва танлаб олиш тугаллангандан кейин уч кун мобайнида












IV босқич





















V








Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаби






















Қабул комиссияси протоколи асосида Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаби директорининг буйруғини чиқариш.


Қабул комиссияси протоколи тасдиқлангандан кейин бир кун мобайнида







V босқич































*) 2013 йилда биринчи марта ўқишга қабул қилишда ҳужжатлар 2012 йил 20 декабрь - 2013 йил 10 январь мобайнида қабул қилинади.

**) 2013 йилда биринчи марта ўқишга қабул қилишда танлов синовлари ва Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабига танлаб олиш 2013 йил 15 - 25 январь мобайнида ўтказилади.






Тартибга

2-ИЛОВА



Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган

олимпия захиралари мактабига ўқишга кириш

учун махсус жисмоний тайёргарликка доир

НОРМАТИВ ТАЛАБЛАР

       

Т/р


Нормативлар


Баллар

1.

5 турдаги машқларни бажариш (ҳар бири учун 10 секунд)


25 балл


20 балл


15 балл


0

а)

Дастлабки ҳолат - гилам устида бош билан тик туриш, қўлларни бирлаштириб супада (чапга ёки ўнгга) югуриш


7 марта -

5 балл


6 марта -

4 балл


5 марта -

3 балл


0

б)

Дастлабки ҳолат - қад ростланган вазиятдан супада кескин бурилиш, югурган ҳолда дастлабки ҳолатга қайтиш


7 марта -

5 балл


6 марта -

4 балл


3 марта -

3 балл


0

в)

Дастлабки ҳолат - гиламда бош билан тик туриш, дастлабки ҳолатга қайтган ҳолда супада кескин бурилиш


7 марта -

5 балл


6 марта -

4 балл


3 марта -

3 балл


0

г)

Супада кескин бурилиш


7 марта -

5 балл


6 марта -

4 балл


3 марта -

3 балл


0

д)

15 секундда шеригининг сакрашларини узлуксиз бажариш


10 марта -

5 балл


8 марта -

4 балл


3 марта -

3 балл


0

2.

20 секунд мобайнида 2, 3 та ҳаракат комбинациясини бирга бажариш маҳорати


45 балл


30 балл


15 балл


0

       

Изоҳ: махсус жисмоний тайёргарлик бўйича энг юқори балл - 70 балл.






Тартибга

3-ИЛОВА



Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган

олимпия захиралари мактабига ўқишга кириш

учун умумий жисмоний тайёргарликка доир

НОРМАТИВ ТАЛАБЛАР

Т/р

Нормативлар


Баллар


5


4


3


2


1.

Турникда юқорига-пастга тортилиш


40 марта -

5 балл


35 марта -

4 балл


30 марта -

3 балл


25 марта -

0 балл


2.

Олдинга-орқага югуриш: 3 марта х 10 метр


6,8 сек -

5 балл


7,0 сек -

4 балл


7,2 сек -

3 балл


7,5 сек -

0 балл


3.

1000 метрга югуриш


3 мин 56 сек -

5 балл


3 мин 58 сек -

4 балл


4 мин 06 сек -

3 балл


4 мин 08 сек -

0 балл


4.

Ўз вазнининг 50 фоизига тенг оғирликдаги штангани кўкракда силтаб кўтариш


15 марта -

5 балл


12 марта -

4 балл


10 марта -

3 балл


8 марта -

0 балл


5.

Оёқларни буккан ҳолда арқонга тирмашиб чиқиш


7 марта -

5 балл


6 марта -

4 балл


4 марта -

3 балл


2 марта -

0 балл


6.

Қўлда чалқанча ётган ҳолда кўкракни кўтариб тушириш


150 марта -

5 балл


130 марта -

4 балл


120 марта -

3 балл


110 марта -

0 балл


        

Изоҳ: умумий жисмоний тайёргарлик бўйича энг юқори балл - 30 балл.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 46-47-сон, 524-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2012 йил, 11-сон, 81-модда







































Время: 0.1515
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск