Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланиши устидан назорат /

Молия вазирлигининг 81-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2012-32-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 13-сон "Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб қилувчи корхоналар учун солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 06.11.2012 й. Қарори (АВ томонидан 04.12.2012 й. 2312-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

04.12.2012 й.

N 2312-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

06.11.2012 й.

N 81


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

06.11.2012 й.

N 2012-32


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

06.11.2012 й.

N 13


ҚАРОРИ



Тўғридан-тўғри хусусий хорижий

инвестицияларни жалб қилувчи корхоналар

учун солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби

тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар

киритиш ҳақида


(2012 йил 14 декабрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 апрелдаги ПФ-4434-сон "Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилишини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, 15-сон, 167-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Иқтисодиёт вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Иқтисодиёт вазирлигининг 2011 йил 12 декабрдаги 80, 2011-34, 14-сонли қарори (рўйхат рақами 2312, 2012 йил 11 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, 2-сон, 22-модда) билан тасдиқланган Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб қилувчи корхоналар учун солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Молия вазири

Р. Азимов

Давлат солиқ қўмитаси раиси


Б. Парпиев

Иқтисодиёт вазири

Г. Саидова

       





Қарорга

ИЛОВА



Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни

жалб қилувчи корхоналар учун солиқ имтиёзларини

қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 1-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ, мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ иқтисодиёт тармоқлари рўйхати бўйича маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этувчи корхоналар қуйидагиларни тўлашдан озод этилади:".


2. 2 ва 3-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ иқтисодиёт тармоқлари рўйхати бўйича маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналарга ҳисобот йили якунига кўра мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ иқтисодиёт тармоқлари рўйхати бўйича маҳсулот ишлаб чиқаришдан тушумнинг улуши реализациянинг умумий ҳажмида 60 фоиздан кам бўлмаган корхоналар киради.

3. Мазкур Низомнинг 1-бандида кўрсатилган имтиёзлар, мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ иқтисодиёт тармоқлари рўйхати бўйича маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган бутун корхонага татбиқ этилади.".


3. 5-бандининг "б" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"б) қуйидаги шартлар асосида қўлланилади:

корхоналарни республиканинг барча шаҳарлари ва қишлоқ аҳоли пунктларида жойлаштириш, бундан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти истисно;

хорижий инвесторлар томонидан хусусий тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни Ўзбекистон Республикасининг кафолати берилмаган ҳолда амалга ошириш;

корхонанинг устав капиталида хорижий иштирокчиларнинг улуши камида 33 фоизни ташкил этиши лозим;

хорижий инвестицияларни эркин алмаштириладиган валюта ёки янги замонавий технологик ускуна тарзида қўйиш;

мазкур имтиёзларнинг қўлланилиши муддати давомида имтиёзлардан олинган даромаднинг камида 50 фоизини корхонани янада ривожлантириш мақсадида қайта инвестициялашга йўналтириш;".


4. 8-банднинг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Солиқлар ва Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар бўйича имтиёзларни тақдим этиш натижасида олинган даромаднинг камида 50 фоизи, уларни қўллаш муддати мобайнида, корхонани янада ривожлантириш мақсадида такрорий инвестициялашга йўналтирилади.".


5. 9-бандда:

биринчи хатбошидаги "Агар корхона ҳисобот йили якуни бўйича мазкур Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган тармоққа мансублик тасниф кўрсаткичига (ХХТУТ коди) тааллуқли бўлган маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашмаса" деган сўзлар "Агар корхона ҳисобот йили якуни бўйича мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ иқтисодиёт тармоқлари рўйхати бўйича маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашмаса" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "50 фоиздан" деган сўзлар "33 фоиздан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 1-илова ушбу ўзгартиришларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.


7. Ушбу ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.






Ўзгартиришларга

ИЛОВА



"Тўғридан-тўғри хусусий хорижий

инвестицияларни жалб қилувчи

корхоналар учун солиқ имтиёзларини

қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА


Тўғридан-тўғри хусусий хорижий

инвестицияларни жалб қилувчи корхоналарга

тақдим этиладиган имтиёзлар татбиқ этиладиган

иқтисодиёт тармоқларининг

РЎЙХАТИ


1. Радиоэлектрон саноати буюмлари ҳамда компьютер ва ҳисоблаш техникасига бутловчи буюмларни ишлаб чиқариш:

ХХТУТ:

14322 - электр ўлчов приборларини ишлаб чиқариш (электрон ўлчов приборлари қисмида);

14323 - радио ўлчов приборларини ишлаб чиқариш;

14331 - ҳисоблаш техникалари ва уларга эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқариш;

14750 - радиосаноат;

14760 - алоқа воситалари саноати;

14771 - электроника саноати (махсус технологик ускуналарни ишлаб чиқариш кирмайди);

14772 - махсус технологик ускуналарни ишлаб чиқариш (назорат-синов ускуналари қўшилган ҳолда).


2. Енгил саноат:

Тайёр ип газлама, жун газлама ва аралаш газламалар, шунингдек трикотаж газлама ишлаб чиқариш.

ХХТУТ:

17116 - ип газлама саноати (қисман, чунки мазкур код йигирилган ип, иплар, момиқ, техник газламалар ишлаб чиқаришни ҳам ўз ичига олади);

17121 - жун саноати (аҳоли буюртмалари бўйича гиламлар ва гилам маҳсулотлари ишлаб чиқаришни қўшмаган ҳолда) - (қисман, чунки мазкур код йигирилган жун, адёл, гиламлар ва гилам буюмларини ишлаб чиқаришни ҳам ўз ичига олади);

17151 - трикотаж буюмларини ишлаб чиқариш (аҳоли буюртмасини қўшмаган ҳолда) - (трикотаж газлама қисмида).

Тайёр тикувчилик, трикотаж, пайпоқ маҳсулотлари ва тўқимачилик галантереясини ишлаб чиқариш.

ХХТУТ:

17141 - тўқимачилик атторлик молларини ишлаб чиқариш (аҳоли буюртмасини қўшмаган ҳолда);

17151 - трикотаж буюмларини ишлаб чиқариш (аҳоли буюртмасини қўшмаган ҳолда) - (қисман, чунки мазкур код трикотаж газлама ишлаб чиқаришни ҳам ўз ичига олади);

17210 - тикувчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш (аҳоли буюртмасини қўшмаган ҳолда).

Табиий терилар ишлаб чиқариш.

ХХТУТ:

17310 - табиий терилар ишлаб чиқариш.

Кўн-галантерея саноати.

ХХТУТ:

17341 - табиий ва сунъий чармдан йўл учун ва галантерея (атторлик) буюмларини ишлаб чиқариш;

17361 - мўйналар ва мўйна буюмларини ишлаб чиқариш (аҳоли буюртмасини қўшмаган ҳолда) - (чармдан кийим-кечак ишлаб чиқариш қисмида).

Пойабзал саноати.

ХХТУТ:

17371 - пойабзал ишлаб чиқариш (аҳоли буюртмасини қўшмаган ҳолда).


3. Ипакчилик саноати:

Шойи газламалар ва ипакдан тайёр буюмлар ишлаб чиқариш.

ХХТУТ:

17131 - ипакчилик саноати (қисман, чунки мазкур код йигирилган ипак, шойи иплар ва ҳоказоларни ишлаб чиқаришни ҳам ўз ичига олади).

Бундан ташқари, мазкур гуруҳга 17141, 17151, 17210 кодлари шойи буюмлар қисмида киритилиши мумкин.


4. Қурилиш материаллари саноати:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 24 мартдаги ПФ-3586-сон Фармони 1а-иловасида кўрсатилган қурилиш материалларининг янги турларини ишлаб чиқариш.

ХХТУТ:

12170 - ўтга чидамли маҳсулотлар ишлаб чиқариш (ўтга чидамли минерал толали плиталар қисмида);

13142 - полимер материаллардан плёнкалар, қувурлар ва листлар ишлаб чиқариш;

15230 - ёғоч-тахтадан ва ёғоч плиталардан қурилиш деталларини ишлаб чиқариш;

15250 - фанера ишлаб чиқариш;

16120 - асбоцемент буюмлари ишлаб чиқариш;

16162 - қурилишбоп сопол ишлаб чиқариш;

16170 - полимер хом ашёсидан қурилиш материаллари ва буюмлари ишлаб чиқариш;

16212 - табиий тошдан қопловчи материаллар ишлаб чиқариш;

16222 - сунъий ғовакли тўлдирувчилар ишлаб чиқариш ва табиийларини қайта ишлаш;

16232 - оҳак, гипс ва бошқа маҳаллий боғловчи материаллар ва улардан маҳсулотлар ишлаб чиқариш;

16240 - иссиқлик изоляцияси материаллари саноати;

16271 - товар бетон ва қурилиш қоришмасини ишлаб чиқариш;

16273 - бошқа қурилиш материалларини ишлаб чиқариш.


5. Парранда гўшти ва тухумни саноат миқёсида етиштириш:

ХХТУТ:

21241 - тухум ишлаб чиқарувчи паррандачилик;

21242 - гўшт ишлаб чиқарувчи паррандачилик;

21243 - паррандачилик бирлашмалари (гўшт-тухум).


6. Озиқ-овқат саноати:

Маҳаллий хом ашёдан ишлаб чиқариладиган тайёр озиқ-овқат маҳсулоти қисмида (алкоголли, алкоголсиз ичимликлар ва тамаки маҳсулотларидан ташқари).

ХХТУТ:

18111 - шакар саноати;

18113 - нон ишлаб чиқариш саноати;

18114 - қандолатчилик саноати;

18115 - макарон саноати;

18121 - ёғ-мой саноати (ювувчи воситаларни ишлаб чиқаришдан ташқари);

18151 - мева-сабзавот саноати (мева-сабзавот консерваларини ишлаб чиқаришларсиз);

18152 - мева-сабзавот консерваларини ишлаб чиқариш;

18191 - озиқ-овқат концентратларини ишлаб чиқариш (тайёр маҳсулот қисмида).


7. Гўшт-сут саноати:

Гўшт ва сут маҳсулотларининг тайёр турлари, пишлоқ ва сариёғ, шунингдек ҳайвонларнинг ички органларидан қайта ишланган маҳсулотлар ишлаб чиқариш.

ХХТУТ:

18211 - гўшт саноати (елимжелатин саноатисиз);

18221 - ёғ-пишлоқ, пишлоқ ва сут саноати (сут консерваларини ишлаб чиқаришсиз);

18222 - сут консерваларини ишлаб чиқариш.


8. Балиқ ва балиқ маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда консервалаш:

ХХТУТ:

18300 - балиқ саноати - (балиқ ва балиқ маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда консервалаш қисмида).


9. Кимё саноати:

ХХТУТ:

13101 - тоғ-кимё саноати;

13111 - азот саноати;

13112 - фосфатли ўғитлар ва бошқа ноорганик кимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш;

13113 - сода саноати;

13114 - хлор саноати;

13115 - йод-бром саноати;

13116 - асосий кимёнинг бошқа маҳсулотларини ишлаб чиқариш;

13120 - тола ва кимёвий ип саноати;

13130 - сунъий смола ва пластик масса саноати;

13141 - пластмасса буюмлар ишлаб чиқариш (грампластинкалар, магнитофон кассеталари ва компакт-дисклар кирмайди);

13142 - полимер плёнка, қувур ва листлар ишлаб чиқариш;

13143 - узлуксиз шиша тола ва унинг маҳсулотларини ишлаб чиқариш;

13144 - шишапластиклар ва унинг маҳсулотларини ишлаб чиқариш;

13145 - грампластинка, магнитофон кассеталари ва компакт-дисклар ишлаб чиқариш;

13146 - полимер транспорт таралар ишлаб чиқариш;

13150 - лак-бўёқ саноати;

13160 - кимёвий реактивлар ва алоҳида соф моддалар саноати;

13170 - сунъий бўёқлар саноати;

13180 - кимё-фотография саноати;

13190 - маиший кимё саноати;

13199 - кимё саноатининг бошқа тармоқлари.


10. Нефть-кимё саноати:

ХХТУТ:

13310 - сунъий каучук ишлаб чиқариш;

13320 - асосий органик синтез маҳсулотлари ишлаб чиқариш;

13330 - техник углерод ишлаб чиқариш;

13351 - шина ишлаб чиқариш;

13361 - резина-техник буюмлар саноати;

13362 - асбест-техник буюмлар саноати;

13363 - резина пойабзал ишлаб чиқариш - (резина пойабзал ишлаб чиқариш қисмида);

13364 - резинадан кенг истеъмол моллари ишлаб чиқариш.


11. Тиббиёт саноати, шунингдек ветеринария учун дори воситаларини ишлаб чиқариш:

ХХТУТ:

19310 - кимё-дориворлик (фармацевтика) саноати;

19320 - тиббиёт техникаси (анжомлари) саноати;

19330 - шиша, чинни ва пластмассдан тиббиёт буюмлари ишлаб чиқариш;

19760 - ветеринария учун шифобахш дори-дармонларни ишлаб чиқариш.


12. Қадоқлаш материалларини ишлаб чиқариш.


13. Муқобил энергия манбалари негизида электр станциялари қуриш.


14. Кўмир саноати:

ХХТУТ:

11320 - кўмирни бойитиш;

11330 - кўмир брикетларини ишлаб чиқариш;

11410 - сланец саноати.


15. Ишлаб чиқаришга мўлжалланган электроферросплав ва металл буюмларни ишлаб чиқариш:

ХХТУТ:

12150 - электроферроқуймалар ишлаб чиқариш;

12190 - ишлаб чиқаришга мўлжалланган металл буюмларни ишлаб чиқариш.


16. Машинасозлик ва металлга ишлов бериш:

Машинасозлик.

ХХТУТ:

14101 - оғир, энергетика ва транспорт машинасозлиги;

14111 - турбинасозлик;

14112 - қозонсозлик;

14120 - дизелсозлик;

14130 - металлургия машинасозлиги;

14140 - кон-шахта ва кон-руда машинасозлиги;

14151 - кранлар ишлаб чиқариш (қурилиш кранларисиз);

14152 - қурилиш кранлари ишлаб чиқариш;

14153 - узлуксиз транспорт ускуналари ишлаб чиқариш;

14154 - лифт ишлаб чиқариш;

14155 - авто ва электр юклагичлар ишлаб чиқариш;

14156 - бошқа турдаги кўтариш-ташиш, юклаш-тушириш ва омборбоп ускуналар ишлаб чиқариш;

14160 - темирйўл машинасозлиги;

14171 - электротехник машиналар, ускуналар, аппаратура ва ишлаб чиқаришга мўлжалланган буюмлар ишлаб чиқариш;

14172 - кабель саноати;

14173 - электролампа саноати;

14174 - электроизоляция саноати;

14175 - аккумулятор ва элемент саноати;

14176 - электр пайвандлаш ускуналарини ишлаб чиқариш;

14181 - кимё машинасозлиги;

14182 - полимер машинасозлиги;

14183 - нефть қазиш ва геология-қидирув, бурғулаш ускуналари ишлаб чиқариш;

14184 - нефть ва газни қайта ишловчи ускуналар ишлаб чиқариш;

14185 - целлюлоза-қоғоз саноати ускуналарини ишлаб чиқариш;

14186 - компрессор машинасозлиги;

14187 - совутгичлар машинасозлиги;

14191 - вакуумли насос ва агрегатлар ишлаб чиқариш;

14192 - кислород ва криоген машинасозлиги;

14193 - металларга газ алангасида ишлов бериш ва буюмларни металлаштириш ускуналари ишлаб чиқариш;

14194 - насослар ишлаб чиқариш;

14195 - саноатбоп қувурли ўтказгич арматураси ишлаб чиқариш;

14196 - газ тозалаш ва чанг тутиш ускуна ва аппаратуралари ишлаб чиқариш;

14197 - бўяш ускуналари ишлаб чиқариш.

Трактор ва қишлоқ хўжалиги машинасозлиги.

ХХТУТ:

14410 - трактор машинасозлиги;

14420 - қишлоқ хўжалиги машинасозлиги;

14430 - чорвачилик ва озуқа етиштириш машинасозлиги.

Қурилиш, йўл ва коммунал машинасозлик.

ХХТУТ:

14511 - йўлсозлик ва ер қазиш машинасозлиги;

14512 - қурилиш машиналари ишлаб чиқариш;

14520 - қурилиш материаллари саноати учун ускуналар ишлаб чиқариш;

14531 - ёғоч тайёрлаш саноати ва мелиорация ишлари учун ускуналар ишлаб чиқариш;

14532 - торф саноати учун ускуналар ишлаб чиқариш;

14541 - коммунал хўжалик учун ускуналар ишлаб чиқариш;

14542 - маиший хизмат корхоналари учун ускуналар ишлаб чиқариш.

Енгил ва озиқ-овқат саноати ҳамда маиший асбоблар машинасозлиги.

ХХТУТ:

14611 - тўқимачилик саноати учун технологик ускуналар ишлаб чиқариш;

14612 - тикувчилик ва тўқимачилик саноати учун технологик ускуналар ишлаб чиқариш;

14613 - пойабзал, чарм, мўйна ва чарм-галантерея саноати учун технологик ускуналар ишлаб чиқариш;

14614 - кимёвий толалар ишлаб чиқариш учун технологик ускуналар ишлаб чиқариш;

14620 - озиқ-овқат ва омухта ем саноати учун технологик ускуналар ишлаб чиқариш;

14630 - савдо ва умумий овқатланиш корхоналари учун технологик ускуналар ишлаб чиқариш;

14640 - полиграфия саноати учун технологик ускуналар ишлаб чиқариш;

14651 - тикув ва маиший электр машиналари ва приборлари ишлаб чиқариш (маиший совутгич ва музлатгичлар кирмайди);

14652 - маиший совутгич ва музлатгичлар ишлаб чиқариш;

14711 - санитар-техник ускуналар ишлаб чиқариш;

14712 - газ ускунаси ва аппаратуралари ишлаб чиқариш;

14720 - авиация саноати;

14730 - мудофаа саноати;

14740 - кемасозлик саноати;

14781 - ишлаб чиқаришга мўлжалланган ускуналар ишлаб чиқариш (арава-улов ва ойна саноати ускуналари кирмайди);

14782 - монтаж қилинадиган ярим маҳсулотлар, қисм ва деталлар ишлаб чиқариш;

14783 - ойна саноати учун технологик ускуналар ишлаб чиқариш.


17. Станоксозлик ва асбобсозлик саноати:

ХХТУТ:

14210 - металл қирқувчи дастгоҳлар ишлаб чиқариш;

14220 - ёғочни қайта ишловчи ускуналар ишлаб чиқариш;

14230 - темирчилик-пресслаш ускуналари ишлаб чиқариш;

14240 - қуюв ускуналари ишлаб чиқариш;

14251 - металл ва ёғочга ишлов берувчи асбобларни ишлаб чиқариш;

14252 - технологик жиҳозлар ишлаб чиқариш;

14253 - сунъий олмос, абразив материаллар ва улардан асбоблар ишлаб чиқариш саноати;

14254 - механик пайвандлаш ускуналари ишлаб чиқариш;

14291 - ярим тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш;

14292 - умуммашинасозликда қўлланиладиган буюмлар ишлаб чиқариш;

14293 - қора ва рангли металлдан фасонли қуймалар тайёрлаш учун қолип материаллари ишлаб чиқариш;

14321 - технологик жараёнларни назорат қилиш ва созлаш приборлари ишлаб чиқариш;

14322 - электр ўлчов приборлари ишлаб чиқариш;

14323 - радио ўлчов приборлари ишлаб чиқариш;

14324 - оптик ва оптик-механик приборлар ва аппаратларни ишлаб чиқариш;

14325 - механик катталикларни ўлчаш приборларини ишлаб чиқариш;

14326 - вақт приборлари ишлаб чиқариш;

14327 - инженерлик ва бошқарув меҳнатини механизациялаштириш ва автоматлаштириш приборлари ишлаб чиқариш;

14328 - табиий кузатувлар учун приборлар ишлаб чиқариш;

14329 - тиббиёт, физиология ва биологияга оид приборлар ишлаб чиқариш;

14331 - ҳисоблаш техникалари ва уларга эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш;

14332 - техник элтувчилар (носитель) ишлаб чиқариш;

14333 - дастурий воситалар ишлаб чиқариш;

14341 - автомобиль, автобус, троллейбуслар ҳамда автомобиль ва тракторларга тиркама (прицеп)лар ишлаб чиқариш;

14342 - мотоцикл ва велосипед ишлаб чиқариш;

14343 - автомобиль ва тракторлар учун электр ускуналари ва приборлар ишлаб чиқариш;

14344 - бошқа ускуна ва асбобларни ишлаб чиқариш;

14350 - подшипник саноати.


18. Шиша ва чинни-фаянс саноати:

Шиша саноати.

ХХТУТ:

16512 - қурилиш ва техник шиша ишлаб чиқариш;

16513 - шиша идишлар ишлаб чиқариш;

16514 - шиша идишлар ва шишадан хўжалик-рўзғор буюмларини ишлаб чиқариш;

16515 - электротехник ва электровакуум шишаларини ишлаб чиқариш;

16516 - кимё-лаборатория идишларини ишлаб чиқариш.

Чинни-фаянс саноати.

ХХТУТ:

16551 - чинни ва фаянсдан хўжалик-рўзғор буюмларини ишлаб чиқариш;

16552 - кулолчилик хўжалик-рўзғор буюмларини ишлаб чиқариш.


19. Микробиология саноати:

ХХТУТ:

19111 - углеводород хом ашёсидан озуқали оқсил моддалари ишлаб чиқариш;

19112 - гидролиз саноати;

19121 - аминокислоталарни ва фермент препаратларини ишлаб чиқариш;

19122 - нотиббий мақсаддаги антибиотикларни, озуқали дармондорилар (витамин), премикс, бактерияли ўғитлар ва ўсимликларнинг микробиологик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқариш;

19123 - эритувчиларни ишлаб чиқариш.


20. Ўйинчоқлар ишлаб чиқариш:

ХХТУТ:

19770 - ўйинчоқларни (резина ўйинчоқлардан ташқари) ишлаб чиқариш.".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 48-49-сон, 554-модда






































Время: 0.1976
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск