Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.12.2012 й. 345-сон "Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.12.2012 й.

N 345



ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВА МЕЛИОРАТИВ

ТЕХНИКАНИ, АСБОБ-УСКУНАЛАРНИ ҲИСОБГА

ОЛИШ ВА УЛАРНИНГ ТЕХНИК ҲОЛАТИНИ НАЗОРАТ

ҚИЛИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2012-2016 йилларда Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини янада модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастури тўғрисида" 2012 йил 21 майдаги ПҚ-1758-сон қарорининг бажарилишини таъминлаш, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш, улардан фойдаланиш самарадорлигини ҳамда кўрсатиладиган сервис ва таъмирлаш хизматларининг сифатини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Машина ва асбоб-ускуналарнинг техник ҳолатини назорат қилиш давлат бош инспекцияси ("Ўздавтехназорат" инспекцияси) тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

"Ўздавтехназорат" инспекцияси марказий аппаратининг, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри "Давтехназорат" инспекцияларининг ташкилий тузилмаси, шунингдек "Ўздавтехназорат" инспекцияси ходимларининг сони 2 - 7-иловаларга мувофиқ;

"Ўздавтехназорат" инспекциясининг қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича давлат инспекторлари томонидан ундириладиган йиғимлар ставкалари 8-иловага мувофиқ;

тракторлар, йўл-қурилиш ва мелиоратив техника, ўзиюрар машиналар, трактор тиркамаларининг давлат рақами белгилари намуналари 9-иловага мувофиқ;

тракторлар, трактор тиркамалари, йўл-қурилиш ва мелиоратив техника, ўзиюрар машиналар техник паспортининг, тракторчи-машинист гувоҳномаси ва огоҳлантириш талонининг намуналари 10 - 12-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилаб қўйилсинки, "Ўздавтехназорат" инспекцияси корхоналарнинг молиявий-хўжалик фаолиятига аралашмаган ҳолда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектлардаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техниканинг техник ҳолатини назорат қилади.


3. Қуйидагиларга:

"Ўздавтехназорат" инспекциясига - тракторлар, трактор тиркамалари, йўл-қурилиш ва мелиоратив техника, ўзиюрар машиналарнинг республика давлат стандартларига жавоб берувчи давлат рақами белгиларини ва техник паспортини, шунингдек тракторчи-машинист гувоҳномаси ва огоҳлантириш талонини, қишлоқ хўжалиги машинаси гувоҳномасини тайёрлаш учун буюртмаларни жойлаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Ихтисослаштирилган монтаж қилиш бошқармаси ҳузуридаги "Uzavtomotobelgi" ШКга - тракторлар, трактор тиркамалари, йўл-қурилиш ва мелиоратив техника, ўзиюрар машиналарнинг белгиланган намунадаги давлат рақами белгиларини тайёрлаш;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги "Давлат белгиси" давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасига - тракторлар, трактор тиркамалари, йўл-қурилиш ва мелиоратив техника, ўзиюрар машиналарнинг техник паспортини, қишлоқ хўжалиги машинаси гувоҳномасини, шунингдек тракторчи-машинист гувоҳномаси ва огоҳлантириш талонини махсус ҳимояланган қоғозда тайёрлаш вазифаси юклансин.


4. "Ўздавтехназорат" инспекцияси:

2013 йил 1 апрелгача - тракторлар, трактор тиркамалари, йўл-қурилиш ва мелиоратив техника, ўзиюрар машиналарнинг марказлаштирилган ҳисобини (электрон маълумотлар базасини) шакллантириш учун мажбурий маълумотлар рўйхатини тузсин;

2013 йил 1 июлгача - тракторлар, трактор тиркамалари, йўл-қурилиш ва мелиоратив техника, ўзиюрар машиналарнинг давлат рақами белгиларини рўйхатдан ўтказиш ва излашнинг компьютер дастурини жорий этсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги 2013 йил 1 июлдан 2017 йил 31 декабргача давлат рақами белгилари, техник паспорт, тракторчи-машинист гувоҳномаси ва огоҳлантириш талонининг янги намуналари амалга киритилишини таъминласин.


6. "Ўздавтехназорат" инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари таъминоти харажатлари тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ва Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларида назарда тутиладиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлигининг "Ўздавтехназорат" инспекцияси ҳузурида Инспекциянинг моддий-техника базасини ривожлантириш, ходимларини ижтимоий муҳофаза қилиш ва моддий рағбатлантириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Белгилаб қўйилсинки, 2013 йил 1 январдан бошлаб "Ўздавтехназорат" инспекциясининг қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича давлат инспекторлари томонидан ундириладиган йиғимлар суммасининг 40 фоизи "Ўздавтехназорат" инспекциясининг моддий-техника базасини ривожлантириш, ходимларини ижтимоий муҳофаза қилиш ва моддий рағбатлантириш жамғармасига ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда "Ўздавтехназорат" инспекциясининг моддий-техника базасини ривожлантириш, ходимларини ижтимоий муҳофаза қилиш ва моддий рағбатлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ҳамда белгиланган тартибда тасдиқласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда қуйидагиларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин:

тракторлар, трактор тиркамалари, йўл-қурилиш ва мелиоратив техника, ўзиюрар машиналарни рўйхатдан ўтказиш, уларга давлат рақами белгиларини ва техник паспортларни, шунингдек қишлоқ хўжалиги машинаси гувоҳномасини бериш тартиби;

қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби;

тракторчи-машинистларга гувоҳномалар ва огоҳлантириш талонлари бериш тартиби.

9. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги:

бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар ҳақида таклифлар киритсин;

икки ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Машина ва асбоб-ускуналарнинг техникавий ҳолатини назорат қилиш давлат бош инспекцияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 1998 йил 6 январдаги 8-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 1-сон, 1-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 6 декабрдаги

345-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Ўздавтехназорат" инспекциясининг ташкилий

ТУЗИЛМАСИ

        







Марказий аппарат









































































Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри "Давтехназорат" инспекциялари





















































































Қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича туман (шаҳар) инспекторлари




















          

Жами ходимлар - 292 нафар,

шундан: бошқарув ходимлари - 64 нафар;

қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича инспекторлар - 200 нафар;

ёрдамчи ходимлар - 28 нафар.






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 6 декабрдаги

345-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Ўздавтехназорат" инспекцияси марказий аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ

          









Бошлиқ











































































Бошлиқ ўринбосари





















































Машиналарнинг техник ҳолатини назорат қилиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш масалалари бўйича бош мутахассис





Молиявий маблағларни режалаштириш ва ҳисобга олиш, бухгалтерия шўъбаси

- 2 нафар





































Машиналар, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларини техник кўрикдан ўтказиш масалалари бўйича бош мутахассис





Юридик маслаҳатчи*
























Кадрлар ва махсус қисм бўйича катта инспектор*





























Машиналарни рўйхатга олиш, тракторчи-машинистлардан имтиҳонлар олиш масалалари бўйича етакчи мутахассис

























































           

Жами ходимлар - 11 нафар,

шундан: бошқарув ходимлари - 9 нафар;

ёрдамчи ходимлар - 2 нафар.


*) Мутахассисларни сақлаб туриш харажатлари ўз маблағлари ҳисобидан қопланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 6 декабрдаги

345-сон қарорига

4-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси "Давтехназорат"

инспекцияси аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ

   









Бошлиқ











































































Бошлиқ ўринбосари





















































Машиналар, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг техник ҳолати масалалари бўйича бош мутахассис





Туманлар ва шаҳарларнинг қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича инспекторлар

- 15 нафар





































Машиналарни ҳисобга олиш ва тракторчи-машинистлардан имтиҳон олиш масалалари бўйича етакчи мутахассис





Бухгалтер




























       

Жами ходимлар - 22 нафар,

шундан: бошқарув ходимлари - 5 нафар;

туманлар ва шаҳарларнинг қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича инспекторлар - 15 нафар;

ёрдамчи ходимлар - 2 нафар.






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 6 декабрдаги

345-сон қарорига

5-ИЛОВА



Вилоят "Давтехназорат" инспекцияси аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ









Бошлиқ











































































Бошлиқ ўринбосари





















































Машиналар, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларини ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолати бўйича бош мутахассис





Туманлар ва шаҳарлар қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича инспекторлар































Бухгалтер















       

Ҳар бир вилоятда "Давтехназорат" инспекциясининг бошқарув ходимлари 4 нафардан, ёрдамчи ходимлари - 2 нафардан иборат бўлади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 6 декабрдаги

345-сон қарорига

6-ИЛОВА



Тошкент шаҳар "Давтехназорат"

инспекцияси аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ

    









Бошлиқ











































































Қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича инспектор





Бухгалтер





   

Жами ходимлар - 3 нафар.






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 6 декабрдаги

345-сон қарорига

7-ИЛОВА



"Ўздавтехназорат" инспекцияси ходимларининг

СОНИ

    

Т/р

Номи


Сони,

жами


Шу жумладан:


бошқарув

ходимлари


қишлоқ хўжалиги

техникаси бўйича

инспекторлар


ёрдамчи

ходимлар


1.

"Ўздавтехназорат" инспекциясининг марказий аппарати


11

9


2

2.

Қорақалпоғистон Республикаси "Давтехназорат" инспекцияси


22

5

15

2

3.

Андижон вилояти "Давтехназорат" инспекцияси


21

4

15

2

4.

Бухоро вилояти "Давтехназорат" инспекцияси


23

4

17

2

5.

Жиззах вилояти "Давтехназорат" инспекцияси


22

4

16

2

6.

Қашқадарё вилояти "Давтехназорат" инспекцияси


25

4

19

2

7.

Навоий вилояти "Давтехназорат" инспекцияси


15

4

9

2

8.

Наманган вилояти "Давтехназорат" инспекцияси


20

4

14

2

9.

Самарқанд вилояти "Давтехназорат" инспекцияси


22

4

16

2

10.

Сурхондарё вилояти "Давтехназорат" инспекцияси


26

4

20

2

11.

Сирдарё вилояти "Давтехназорат" инспекцияси


14

4

8

2

12.

Тошкент вилояти "Давтехназорат" инспекцияси


20

4

14

2

13.

Фарғона вилояти "Давтехназорат" инспекцияси


24

4

18

2

14.

Хоразм вилояти "Давтехназорат" инспекцияси


24

4

18

2

15.

Тошкент шаҳри "Давтехназорат" инспекцияси


3

2

1



Жами


292

64

200

28

       





Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 6 декабрдаги

345-сон қарорига

8-ИЛОВА



"Ўздавтехназорат" инспекцияси қишлоқ

хўжалиги техникаси бўйича давлат инспекторлари

томонидан ундириладиган йиғимларнинг

СТАВКАЛАРИ

Т/р

Йиғимнинг номи


Энг кам ойлик иш

ҳақи миқдоридан

йиғим миқдори


1.

Ҳар йиллик техник кўрикдан ўтказиш учун:



тракторлар, трактор тиркамалари, мелиоратив техника ва ўзиюрар машиналар


0,18

қишлоқ хўжалиги машиналари


0,10

машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналари


0,37

2.

Трактор, трактор тиркамаси, йўл-қурилиш ва мелиоратив техника, ўзиюрар машинага рақам белгиси берилганлиги учун


0,9

3.

Трактор, трактор тиркамаси, йўл-қурилиш ва мелиоратив техника, ўзиюрар машинага техник паспорт берилганлиги учун


0,17

4.

Қишлоқ хўжалиги машинасига гувоҳнома берилганлиги учун


0,17

Изоҳ: йўқолган рақам белгиси, техник паспорт ва гувоҳнома ўрнига янгиси берилганлиги учун кўрсатилган сумма 5 баробар миқдорда ундирилади.


5.

Имтиҳонлар олиш, тракторчи-машинист гувоҳномаси ва огоҳлантириш талонлари берилганлиги учун



йўл ҳаракати қоидалари бўйича имтиҳонлар олинганлиги учун


0,04

техникани эксплуатация қилиш қоидалари бўйича имтиҳонлар олинганлиги учун


0,23

ҳайдаш кўникмалари қоидалари бўйича имтиҳонлар олинганлиги учун


0,23

гувоҳнома берилганлиги учун


0,17

огоҳлантириш талони берилганлиги учун


0,08

Изоҳ: ҳар бир такрорий имтиҳон учун кўрсатилган сумма 2 баробар миқдорда ундирилади; йўқолган тракторчи-машинист гувоҳномаси ва огоҳлантириш талонлари ўрнига янгилари берилганлиги учун кўрсатилган сумма 5 баробар миқдорда ундирилади.


6.

Трактор, трактор тиркамаси, йўл-қурилиш ва мелиоратив техника, ўзиюрар ва қишлоқ хўжалиги машинаси, шунингдек асбоб-ускуналар ҳисобдан чиқарилганлиги учун


0,18

7.

Трактор, трактор тиркамаси, йўл-қурилиш ва мелиоратив техника, ўзиюрар ва қишлоқ хўжалиги машинаси қайта рўйхатга олинганлиги учун


0,18

8.

Ёзув амалга оширилганлиги учун:



рақам белгиси, эгасининг яшаш жойи ўзгарган ва бошқа ҳолатларда трактор, йўл-қурилиш ва мелиоратив техника, ўзиюрар машиналарнинг техник паспортида


0,17


рақам белгиси ўзгарган ҳолларда трактор тиркамасининг техник паспортида, шунингдек эгасининг яшаш жойи ўзгарган ва бошқа ҳолатларда қишлоқ хўжалиги машинаси гувоҳномасида


0,08

      





Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 6 декабрдаги

345-сон қарорига

9-ИЛОВА



Тракторлар, йўл-қурилиш ва мелиоратив техника,

ўзиюрар машиналар, трактор тиркамаларининг

давлат рақами белгилари

НАМУНАЛАРИ


I тип - юридик шахсларнинг тракторлари, йўл-қурилиш ва мелиоратив техникаси, ўзиюрар машиналарига бериладиган давлат рақами белгилари кабинанинг орқа қисмига маҳкамланади.

Давлат рақами белгисининг фони оқ рангда, четки қисми, рақам ва ҳарфлари қора рангда. Чап қисмида рўйхатга олиш сонлари билан баравар қилиб тракторнинг шартли расми, қуйида чап томонда фарқловчи ҳарфлар гуруҳлари ва ўнг томонда ҳудуднинг коди*, Ўзбекистон Республикасининг байроғи ва UZ ҳарфлари тасвирланган.

II тип - жисмоний шахсларнинг тракторлари, йўл-қурилиш ва мелиоратив техникаси, ўзиюрар машиналарига бериладиган давлат рақами белгилари кабинанинг орқа қисмига маҳкамланади.

Давлат рақами белгисининг фони сариқ рангда, четки қисми, рақам ва ҳарфлари қора рангда. Чап қисмида рўйхатга олиш сонлари билан баравар қилиб тракторнинг шартли расми, қуйида чап томонда фарқловчи ҳарфлар гуруҳлари ва ўнг томонда ҳудуднинг коди*, Ўзбекистон Республикасининг байроғи ва UZ ҳарфлари тасвирланган.

III тип - юридик шахсларнинг трактор тиркамаларига бериладиган давлат рақами белгилари тиркаманинг орқа қисмига маҳкамланади.

Давлат рақами белгисининг фони оқ рангда, четки қисми, рақам ва ҳарфлари қора рангда. Қуйида чап томонда фарқловчи ҳарфлар гуруҳлари ва ўнг томонда ҳудуднинг коди*, Ўзбекистон Республикасининг байроғи ва UZ ҳарфлари тасвирланган.

IV тип - жисмоний шахсларнинг трактор тиркамаларига бериладиган давлат рақами белгилари тиркаманинг орқа қисмига маҳкамланади.

Давлат рақами белгисининг фони сариқ рангда, четки қисми, рақам ва ҳарфлари қора рангда. Қуйида чап томонда фарқловчи ҳарфлар гуруҳлари ва ўнг томонда ҳудуднинг коди*, Ўзбекистон Республикасининг байроғи ва UZ ҳарфлари тасвирланган.

*) Тракторлар, йўл-қурилиш ва мелиоратив техника, ўзиюрар машиналар, трактор тиркамаларига бериладиган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг ҳудудий кодлари, шунингдек рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларида қўлланадиган рақамлар ва лотин алифбоси ҳарфларининг намуналари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Автомототранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 27 июндаги 131-сон қарорига 1 ва 3-иловаларга мувофиқ белгиланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 6 декабрдаги

345-сон қарорига

10-ИЛОВА



Тракторлар, трактор тиркамалари,

йўл-қурилиш ва мелиоратив техника,

ўзиюрар машиналар техник паспортининг

НАМУНАСИ


Олд томони

       

TEXNIK PASPORT



























       

ga

     


     


(mashina nomi)



zavod raqami


rusumi



























        

dvigatel

      

     


ishlab chiqarilgan




yili rusumi



































Mashina (mulk) egasi

       








familiyasi, ismi, otasining ismi (tashkilotning to`liq nomi)



























        


        



























       


egasining turar joyi (tashkilotning manzili)



























Pasport

       



























      

ga asoslanib berildi



























Mashinaning davlat raqami belgisi

        



























    


Viloyat, tuman, shahar nomi



























        

yil

"


"

       


           















"O`zdavtexnazorat" inspektori (F.I.Sh), imzosi



























M.O`.

TTP № 000000




Орқа томони

TEXNIK KO`RIKLAR


Sana


Texnik holati


Nazoratchi imzosi






















Qo`shimcha ma`lumotlar ___________________________________________________

_________________________________________________________________________


         





Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 6 декабрдаги

345-сон қарорига

11-ИЛОВА



Тракторчи-машинист гувоҳномасининг

НАМУНАСИ


Олд томони


























TRAKTORCНI-MASНINIST








GUVOНNOMASI

































Familyasi

       
























Ismi

      























Otasining ismi

     























Tug`ilgan yili, kuni, oyi

      























O`zbekiston Respublikasi

      























       



(viloyat, tuman, shahar nomi)























"O`zdavtexnazorat" tomonidan




































M.O`


     

yil

"


"

      

da berildi




































        








(guvohnoma beruvchining (F.I.Sh.) imzosi)



























    


TMG № 000000


(Shaxsiy imzo)


Орқа томони

O`ZBEKISTON

RESPUBLIKASI

GERB

REPUBLIC OF

UZBEKISTAN

Guvohnoma bo`yicha boshqaruv uchun ruxsat etilgan

traktorlar, meliorativ va yo`l-qurilishi texnikalari,

oziyurar mashinalar toifalari


Ruxsat haqida belgilar

A

14 kN (1,4 tk) gacha klassli g`ildirakli traktorlar



B

14 kN (1,4 tk) dan yuqori klassli g`ildirakli traktorlar



C

Zanjirli traktorlar



D

Mexanik transmissiyali o`ziyurar mashinalar



E

Gidrostatik transmissiyali o`ziyurar mashinalar



F

Meliorativ va yo`l-qurilish texnikalari



Maxsus belgilar uchun


     





Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 6 декабрдаги

345-сон қарорига

12-ИЛОВА



Тракторчи-машинистни огоҳлантириш талонининг

НАМУНАСИ

Олд томони


Орқа томони

1

1

1

2

2

2

3

3

3




OGOНLANTIRILGANLIK НAQIDA BELGI












А


QO`YISН


Familyasi

     



BO`YICНA BUZILGAN QOIDALAR RO`YXATI













1. o`rnatilgan tartibda texnik ko`rikdan o`tmagan;


Ismi

     


В


2. o`ziga tegishli bo`lmagan yoki qalbaki yoxud













o`zgartirilgan yoki o`zboshimchalik bilan yechib


Otasining ismi

     

ning


olingan davlat raqami belgisisiz;












С


3. tormoz tizimida yoki boshqaruv qismida yoki


      

seriyali


raqamli


ajratish muftasida nosozlik bilan yoxud ruxsatsiz













qo`shimcha jihozlanganda yoki tashqi shovqini













me`yordan ortiq bo`lgan;


Traktorchi-mashinist guvohnomasiga


4. ekspluatatsiya bo`yicha ko`zda tutilmagan


berilgan

D


joyda saqlagan;













5*. yo`l harakati qoidalari buzilgan holatlarda


TOT № 000000


traktor, mashina traktor agregati, yo`l-qurilish,


OGOНLANTIRISН TALONI


melioratsiya va o`ziyurar mashinalardan foydalanish.

E


       



Guvohnoma olib qo`yildi




"O`zdavtexnazorat" inspektori















tomonidan berildi.































   



    

"


"




buzilgan qoida ko`rsatiladi



























M.O`.



      


F


  

yil

"


"









imzo


         










olib qo`yuvchining lavozimi va familyasi



Guvohnoma olib qo`yilgan kundan boshlab 15 kun davomida boshqarish huquqini beradi.

Ogohlantirish taloni yo`qotilganining o`rniga yo`l harakati va texnik ekspluatatsiya qoidalari bo`yicha bilimlar tekshirilgandan keyin beriladi.



ishini




ko`rib chiqish uchun

__ yil "___" _____




    




inspeksiya (yol harakati xavfsizligi xizmati) nomi ko`rsatiladi




     

ga kelinsin




*) O`rnatilgan tartib bo`yicha O`zbekiston Respublikasi Yo`l harakati xavfsizligi xizmati organlari nazorat qiladi.









4

4

4

5

5

5



















      

      

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 50-сон, 559-модда


































Время: 0.1906
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск