Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Машина ва асбоб-ускуналарнинг техник ҳолатини назорат қилиш давлат бош инспекцияси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 06.12.2012 й. 345-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 6 декабрдаги

345-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги

вазирлигининг Машина ва асбоб-ускуналарнинг

техник ҳолатини назорат қилиш давлат

бош инспекцияси тўғрисида

НИЗОМ


I. АСОСИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Машина ва асбоб-ускуналарнинг техник ҳолатини назорат қилиш давлат бош инспекцияси (кейинги ўринларда "Ўздавтехназорат" инспекцияси деб аталади) фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. "Ўздавтехназорат" инспекцияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг буйруқлари ва фармойишларига амал қилади.


3. "Ўздавтехназорат" инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг таркибига киради.


4. "Ўздавтехназорат" инспекциясининг ташкилий тузилмасига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Машина ва асбоб-ускуналарнинг техника ҳолатини назорат қилиш давлат бош инспекциясининг (кейинги ўринларда "Давтехназорат" инспекциялари деб аталади) ҳудудий бўлинмалари киради.

"Давтехназорат" инспекциялари таркибига қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича туман ва шаҳар инспекторлари киради.


5. "Ўздавтехназорат" инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, банкларда ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳрга эга бўлади.



II. "ЎЗДАВТЕХНАЗОРАТ" ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ

ВАЗИФАЛАРИ


6. Қуйидагилар "Ўздавтехназорат" инспекциясининг асосий вазифалари ҳисобланади:

а) тракторлар, трактор тиркамалари, йўл-қурилиш ва мелиоратив техника, ўзиюрар ва қишлоқ хўжалиги машиналари ҳисобини юритиш (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизматининг қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида банд бўлмаган техникаси бундан мустасно);

б) 1-иловага мувофиқ:

2-иловага мувофиқ рўйхат бўйича қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, асбоб-ускуналарнинг техника ҳолати, шунингдек уларни эксплуатация қилиш, сақлаш ва ҳисобдан чиқариш қоидаларига риоя қилиниши;

қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, асбоб-ускуналарни таъмирлаш ва уларга техника хизмати кўрсатиш сифати;

қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, асбоб-ускуналарни эксплуатация қилишнинг кафолат муддати мобайнида аниқланган камчиликлар бартараф этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш.



III. "ЎЗДАВТЕХНАЗОРАТ" ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ

ФУНКЦИЯЛАРИ


7. "Ўздавтехназорат" инспекцияси ўзига юкланган вазифаларни бажариш мақсадида:

а) тракторлар, трактор тиркамалари, йўл-қурилиш ва мелиоратив техника, ўзиюрар машиналарни рўйхатдан ўтказади, уларга давлат рақами белгиларини ва техник паспортларни, шунингдек қишлоқ хўжалиги машинаси гувоҳномасини беради;

б) қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини ҳар йиллик техник кўрикдан ўтказади;

в) қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, асбоб-ускуналарни эксплуатация қилиш, таъмирлаш, сақлаш ва ҳисобдан чиқариш қоидаларига риоя этилишини текширади;

г) қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, асбоб-ускуналарнинг техник тайёрлигини ошириш, уларни эксплуатация қилиш ва таъмирлашни яхшилаш масалалари бўйича таклифлар тайёрлайди ҳамда илғор тажрибани ёйишга кўмаклашади;

д) қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, асбоб-ускуналарни эксплуатация қилиш, сақлаш, ҳисобдан чиқариш, таъмирлаш ва сервис хизматлари кўрсатиш қоидаларининг бузилиши ҳолатлари аниқланган ҳолларда кейинчалик қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли чораларни кўрган ҳолда кўрсатмалар тузади;

е) тракторчи-машинист гувоҳномасини бериш учун имтиҳонлар олинишини амалга оширади;

ё) қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, асбоб-ускуналарни эксплуатация қилиш ва тиклашнинг имкони йўқлиги, шу жумладан, авариялар ёки табиий офатлар оқибатида амортизация муддатлари тугагунга қадар яроқсиз ҳолатга келган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, асбоб-ускуналар тўғрисида хулосаларни тақдим этади;

ж) қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.



IV. "ЎЗДАВТЕХНАЗОРАТ" ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ


8. "Ўздавтехназорат" инспекцияси ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

а) қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, асбоб-ускуналарнинг техник ҳолатини ва уларни эксплуатация қилиш, сақлаш, таъмирлаш ва ҳисобдан чиқариш қоидаларига амал қилинишини баҳолаш учун ишлаб чиқариш объектлари, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларини текшириш;

б) истеъмолчиларнинг буюртманомасига кўра юклаб жўнатишдан олдин қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, асбоб-ускуналар ва эҳтиёт қисмларнинг сифат кўрсаткичларини аниқлаш;

в) қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, асбоб-ускуналарнинг эгаларидан "Ўздавтехназорат" инспекциясининг ваколатига кирувчи масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган маълумотлар ва ҳужжатларни сўраш;

г) қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, асбоб-ускуналар эгаларига аниқланган қонунбузарликларни бартараф этиш юзасидан кўрсатмалар бериш;

д) қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, асбоб-ускуналардан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш, сақлаш, ҳисобдан чиқариш, таъмирлаш, техника хизматлари кўрсатиш ҳолатлари ҳақидаги материалларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли чораларни кўриш учун маҳаллий давлат ҳокимияти органларига юбориш;

е) қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, асбоб-ускуналарни эксплуатация қилиш қоидаларини бузган шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ маъмурий жазоларни қўллаш.



V. "ЎЗДАВТЕХНАЗОРАТ" ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ

ЖАВОБГАРЛИГИ


9. "Ўздавтехназорат" инспекцияси:

а) қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналари мавжудлиги ҳисобини юритишнинг тўғрилиги ва тўлиқлиги;

б) қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктлари асбоб-ускуналарининг техник кўрикдан ўз вақтида ва сифатли ўтказилиши;

в) қоидаларни бузган шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ маъмурий жазоларни қўллашнинг тўғрилиги;

г) бюджет маблағларидан ва "Ўздавтехназорат" инспекциясининг моддий-техника базасини ривожлантириш, ходимларни ижтимоий муҳофаза қилиш ва моддий рағбатлантириш жамғармасининг маблағларидан мақсадли фойдаланилиши юзасидан жавоб беради.


10. "Ўздавтехназорат" инспекциясининг қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича инспекторлари ўз мажбуриятларини бажармаганлик ёки зарур тарзда бажармаганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.



VI. "ЎЗДАВТЕХНАЗОРАТ" ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ


11. "Ўздавтехназорат" инспекциясига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг буйруғи билан лавозимга тайинланадиган ва эгаллаб турган лавозимидан озод этиладиган бошлиқ бошчилик қилади.


12. "Давтехназорат" инспекцияларига тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан келишган ҳолда "Ўздавтехназорат" инспекциясининг бошлиғи томонидан лавозимга тайинланадиган ва эгаллаб турган лавозимидан озод этиладиган бошлиқлар бошчилик қилади.

Қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича туман ва шаҳар инспекторларини лавозимга тайинлаш ва эгаллаб турган лавозимидан озод этиш тегишли туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари билан келишган ҳолда "Давтехназорат" инспекцияларининг бошлиқлари томонидан амалга оширилади.


13. "Ўздавтехназорат" инспекциясининг бошлиғи Ўзбекистон Республикасининг Қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича давлат бош назоратчиси ҳисобланади.

"Давтехназорат" инспекцияларининг бошлиқлари Қорақалпоғистон Республикаси, тегишли вилоятлар, Тошкент шаҳри қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича давлат бош инспекторлари ҳисобланади.

Туман ва шаҳар инспекторлари тегишли туманлар ва шаҳарларнинг қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича давлат инспекторлари ҳисобланади.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарларнинг қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича давлат инспекторларига ушбу Низомга 2-иловада кўрсатилган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, асбоб-ускуналарни текшириш учун рухсат бериш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


14. "Ўздавтехназорат" инспекцияси марказий аппаратининг фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари, "Давтехназорат" инспекцияларининг фаолиятини молиялаштириш эса - Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

15. "Ўздавтехназорат" инспекцияси ҳузурида Инспекциянинг моддий-техника базасини ривожлантириш, ходимларни ижтимоий муҳофаза қилиш ва моддий рағбатлантириш жамғармаси ташкил этилади.


16. "Ўздавтехназорат" инспекциясининг қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича давлат инспекторлари томонидан:

қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техниканинг, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктлари асбоб-ускуналарининг ҳар йиллик техник кўрикдан ўтказилганлиги;

трактор, трактор тиркамаси, йўл-қурилиш ва мелиоратив техника, ўзиюрар машинага давлат рақами белгиси, техник паспорт, қишлоқ хўжалиги машинаси гувоҳномаси берилганлиги;

имтиҳонлар олинганлиги, тракторчи-машинист гувоҳномаси ва огоҳлантириш талонлари берилганлиги;

трактор, трактор тиркамаси, йўл-қурилиш ва мелиоратив техника, ўзиюрар ва қишлоқ хўжалиги машинаси, шунингдек асбоб-ускуналарнинг ҳисобдан чиқарилганлиги ва қайта рўйхатга олинганлиги;

рақам белгиси, эгасининг яшаш жойи ўзгарган ҳолатларда трактор, трактор тиркамаси, йўл-қурилиш ва мелиоратив техника, ўзиюрар машиналарнинг техник паспортида, шунингдек қишлоқ хўжалиги машинаси гувоҳномасида ёзув амалга оширилганлиги учун йиғимлар ундирилади.

Ундириладиган йиғимлар "Ўздавтехназорат" инспекциясининг махсус ҳисоб рақамида тўпланади, шундан: йиғимларнинг 60 фоизи Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига ўтказилади, қолган 40 фоизи эса Инспекциянинг моддий-техника базасини ривожлантириш, ходимларини ижтимоий муҳофаза қилиш ва моддий рағбатлантириш жамғармаси ҳисобига ўтказилади.

Жамғарма маблағлари моддий-техника базасини мустаҳкамлашга, ходимларни ижтимоий муҳофаза қилиш ва моддий рағбатлантиришга, шунингдек "Ўздавтехназорат" инспекциясига юкланган бошқа вазифаларни бажаришга йўналтирилади.


17. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарларнинг қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича давлат инспекторлари маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан бериладиган хизмат хоналари, шунингдек "Ўздавтехназорат" инспекциясининг моддий-техника базасини ривожлантириш, ходимларини ижтимоий муҳофаза қилиш ва моддий рағбатлантириш жамғармаси ҳисобидан махсус транспорт воситалари, мосламалар, асбоб-анжомлар билан таъминланади.


18. "Ўздавтехназорат" инспекциясининг қарорлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.






Низомга

1-ИЛОВА



"Ўздавтехназорат" инспекцияси томонидан

машина ва асбоб-ускуналарнинг техник

ҳолатини назорат қилиш

МЕХАНИЗМИ

Босқичлар

Тадбирлар


Масъуллар


Муддатлар

































Трактор, трактор тиркамаси, йўл-қурилиш ва мелиоратив техника, ўзиюрар машиналарни рўйхатдан ўтказиш, уларга давлат рақам белгиси ва техник паспорт, шунингдек қишлоқ хўжалиги машинаси гувоҳномасини бериш.





















Туманлар ва шаҳарларнинг қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича инспекторлари


Техника сотиб олингандан кейин 10 кун мобайнида


1-босқич
























































Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини ҳар йили техник кўрикдан ўтказиш.










Ҳар йили 15 январгача туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари томонидан техник кўрик ўтказиш жадваллари тасдиқланади





Туманлар ва шаҳарларнинг қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича инспекторлари


2-босқич

















































Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, асбоб-ускуналарнинг техник ҳолати, шунингдек уларни эксплуатация қилиш, сақлаш ва ҳисобдан чиқариш қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш.


"Ўздавтехназорат" инспекциясининг ҳудудий бўлинмалари мутахассислари, туманлар ва шаҳарларнинг қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича инспекторлари









3-босқич



Хўжалик юритувчи субъектлар учун Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш республика кенгашининг тасдиқланган жадвалларига мувофиқ


























Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, асбоб-ускуналарни таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш сифатини назорат қилиш.



4-босқич

















































Тракторлар, трактор тиркамалари, мелиоратив техника ва ўзиюрар машиналарни техник эксплуатация қилиш қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш.


"Ўздавтехназорат" инспекцияси мутахассислари, туманлар ва шаҳарларнинг қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича инспекторлари


Мунтазам равишда (Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси моддаларига мувофиқ)






5-босқич










































Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, асбоб-ускуналарни эксплуатация қилиш даврида кафолат муддати мобайнида аниқланган камчиликларнинг бартараф этилишини назорат қилиш.





















Туманлар ва шаҳарларнинг қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича инспекторлари


Эксплуатация қилишнинг кафолатли даври мобайнида

6-босқич





















































7-босқич

Тракторчи-машинист гувоҳномаси бериш учун имтиҳонлар олиш.


Туманлар ва шаҳарларнинг қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича инспекторлари


Таълим муассасаларининг жадвалига мувофиқ





         





Низомга

2-ИЛОВА



"Ўздавтехназорат" инспекцияси томонидан

назорат қилиниши керак бўлган қишлоқ хўжалиги

ва мелиоратив техника, асбоб-ускуналар турлари

РЎЙХАТИ*


I. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ТЕХНИКАСИ


1. Тракторлар.

2. Трактор тиркамалари.

3. Ўзиюрар машиналар:

дон ўриш комбайнлари;

шоли ўриш комбайнлари;

маккажўхори ўриш комбайнлари;

пахта териш комбайнлари;

ем-хашак ўриш комбайнлари;

силос ўриш комбайнлари.

4. Қишлоқ хўжалиги машиналари (тракторлар билан ишлатиладиган машиналарнинг жами):

плуг;

чизель;

культиватор;

текислагичлар;

борона;

мола;

сеялкалар;

пуркагичлар;

илдиз суғурадиган машиналар;

йиғгич-пресслагичлар;

скреперлар ва бошқалар.



II. МЕЛИОРАТИВ ТЕХНИКА


1. Экскаваторлар.

2. Бульдозерлар.



III. АСБОБ-УСКУНАЛАР


1. Ўлчов асбоблари.

2. Қишлоқ хўжалиги техникасининг техник сервиси ва уларни таъмирлаш учун асбоблар ва мосламалар:

металлга ишлов берувчи станоклар;

пайвандлаш қурилмалари;

темирчилик пресслаш асбоб-ускуналари;

электр асбоблар, гидротизимлар, ёқилғи насослари ва форсункалар;

двигателлар, бошқарув механизмлари диагностикаси учун қурилмалар.


Изоҳ: назорат қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида банд бўлган юридик ва жисмоний шахсларнинг, сув хўжалиги қурилиши ва ўрмон хўжалиги ташкилотларининг техникасига нисбатан амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 50-сон, 559-модда










































Время: 0.1370
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск