Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.10.1998 й. ПФ-2084-сон "Акциядорлик тижорат банклари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

02.10.1998 й.

N ПФ-2084



АКЦИЯДОРЛИК ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Тижорат банклари фаолиятини бошқаришда акциядорларнинг ролини ошириш, банк ходимларини ишга ёллашнинг шартнома тизимига ўтказиш, кредитлар бериш ҳамда уларнинг қайтарилишини таъминлаш учун банкнинг раҳбар ва ижроия органлари жавобгарлигини ошириш, шунингдек хусусий банклар ташкил этиш жараёнини рағбатлантириш мақсадида:


1. Қуйидагилар тасдиқлансин:

Акциядорлик тижорат банки тўғрисидаги Низом 1-иловага* мувофиқ;

Акциядорлик тижорат банки Кенгаши тўғрисидаги Намунавий низом 2-иловага* мувофиқ.


2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки шу йилнинг охирига қадар тижорат банклари, Молия вазирлиги билан биргаликда тасдиқланган Намунавий низомга мувофиқ акциядорлик тижорат банкларининг Кенгашлари тузилишини таъминласин.

Бунда банкларнинг молиявий мустақиллигини кенгайтиришга ҳамда акциядорлар сармоясини қўшимча равишда жалб этишга, банкларнинг фаолиятини бошқаришда акциядорларнинг роли ва масъулиятини оширишга, банкларнинг ходимларини ишга ёллашнинг шартнома тизимига ўтказишга эътибор қаратилсин.

Юқоридагиларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига махсус комиссия тузиш тавсия этилсин.

4. Акциядорлик тижорат банки Кенгаши:

банк филиалларининг Бошқаруви ва раҳбарлари билан биргаликда банкни самарали бошқаришни ташкил этиш, мазкур Намунавий низом ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларининг талабларига мувофиқ кредитлар берилиши ва уларнинг ўз вақтида қайтарилиши учун жавобгар бўлиши;

банк Бошқаруви раиси ва аъзоларини тайинлаши;

банк Бошқаруви раиси билан меҳнат шартномаси тузиши белгилаб қўйилсин.


5. Акциядорлик тижорат банкларига қуйидагилар тавсия этилсин:

икки ой муддатда қонунчиликда белгиланган тартибда ўз низомлари ва ички меъёрий ҳужжатларини ушбу Фармон билан тасдиқланган меъёрий ҳужжатларга мувофиқ ҳолга келтириш;

1998 йилнинг охиригача акциядорларнинг умумий йиғилишлари ўтказилишини ташкил қилиб, уларда банклар Кенгашларининг таркибларини қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлаш. Банк Бошқаруви раиси ва аъзоларининг белгиланган тартибда банк Кенгаши томонидан тайинланишини таъминлаш;

Бошқарув раисининг ва банк ички аудит хизмати раҳбарининг ҳар чоракдаги маърузаларини Кенгаш ҳузурида мунтазам тинглаб боришни амалиётга жорий қилиш.


6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига қуйидагилар тавсия қилинсин:

тижорат банкларининг фаолияти устидан назоратни ошириш, улар томонидан операторлик вазифаларини амалга ошириш бўйича талабларни кучайтириш зарур ҳолларда банклар томонидан акциядорлик тижорат банклари фаолияти тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги ва акциядорларнинг ҳуқуқлари камситилганлиги учун уларга нисбатан қатъий чоралар кўриш, ҳатто банк лицензиясини қайтариб олиш;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятларнинг ҳокимлари билан бирга бир ой муддатда хусусий сармоя иштирокидаги акциядорлик тижорат банкларини ташкил қилишни рағбатлантириш чора-тадбирларини, шу жумладан янги ташкил этилаётган ҳамда ишлаб турган тижорат банкларининг устав капиталига аҳоли ҳамда хусусий тадбиркорларнинг бўш пул маблағларини инвестициялаш жозибадорлигини ошириш, моддий-техника базасини шакллантириш, шунингдек ходимлар билан таъминлаш, уларни ўқитиш ва малакасини ошириш чоғида шундай банкларга амалий ёрдам к?рсатиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


7. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Молия вазирлиги ва Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда:

икки ой муддат ичида тижорат банклари олдидаги қарздорликни реструктуризациялаш дастурини ишлаб чиқиб, тасдиқласин, бунда ҳукумат қарорларига биноан кечиктирилган кредитларни белгиланган муддатларда тўлиқ тўлаш механизмини кўзда тутсин.


8. Ўзбекистон банклари уюшмасига қуйидагилар тавсия этилсин:

тижорат банклари ва Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда банкларнинг мижозларини ва эҳтимол тутилган сармоядорларни ўзларининг эркин пул маблағларини банклар томонидан чиқариладиган акцияларга мақбул тарзда жойлаштиришлари учун кенг ахборот билан таъминлаш борасидаги комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиб, амалга ошириш;

1998 йилнинг 1 декабрига қадар муддатда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда банкларнинг молиявий ҳолатини мустақил рейтинг компаниялари баҳоларининг натижалари билан оммавий ахборот воситаларида мунтазам суратда ёритиб бориш чораларини кўриш;

1998 йилнинг охиригача Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги ҳузуридаги суғурта назорати бўйича Давлат инспекцияси билан биргаликда банк омонатларини нотижорат таваккалчиликларидан суғурта қилиш тизимини янада ривожлантириш юзасидан таъсирчан чоралар кўриш.


9. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Адлия вазирлиги, бошқа тегишли вазирликлар ва идоралар ўзларининг меъёрий ҳужжатларини ушбу Фармон қоидаларига мувофиқ ҳолга келтирсинлар.


10. Мазкур Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммаларига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.


































Время: 0.1939
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск