Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / қққ /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.03.1997 й. ПФ-1737-сон "Деҳқон ва фермер хўжаликларини давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш ҳамда мамлакатни озиқ-овқат билан таъминлашда уларнинг ролини кучайтириш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

18.03.1997 й.

N ПФ-1737



ДЕҲҚОН ВА ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИНИ

ДАВЛАТ ЙЎЛИ БИЛАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ҲАМДА

МАМЛАКАТНИ ОЗИҚ-ОВҚАТ БИЛАН ТАЪМИНЛАШДА

УЛАРНИНГ РОЛИНИ КУЧАЙТИРИШ БОРАСИДАГИ

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Қайд этиб ўтилсинки, деҳқон ва фермер хўжаликлари учун учун ер ажратиб берилиши деҳқончилик ва чорвачилик маҳсулотлари етиштиришни анча кўпайтириш, аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашни яхшилаш ҳамда қишлоқ аҳолисининг иш билан бандлигини ошириш имконини берди. Деҳқон ва фермер хўжаликлари майдони суғориладиган ерларда 650 минг гектардан ошиб кетди. Ана шу майдонларда умумреспублика миқёсидаги картошка ва сабзавот ҳажмининг 69 фоизи, гўштнинг 80 фоиздан кўпроғи, сутнинг салкам 90 фоизи етиштирилмоқдa. Деҳқон хўжаликлари сони қарийб 20 мингтага етди, уларда 109 мингдан кўпроқ ходим иш билан банд.

Шу билан бирга, жойлардаги ишларнинг аҳволини ўрганиш шуни кўрсатдики, деҳқон ва фермер хўжаликлари фаолиятига аралашиш фактларига йўл қўйилмоқда. Якка тартибда маҳсулот етиштирувчиларга ажратиб берилаётган ерларнинг сифати баъзида паст бўлиб, бунда улардан самарасиз фойдаланиш ҳоллари мавжуддир. Деҳқон ва фермер хўжаликлари эгалари ҳамда деҳқон хўжаликларига уруғлик ва кўчатлар, ем-хашак ва ветеринария препаратлари, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ва ихчам техника сотиш тизими аниқ-пухта йўлга қўйилган эмас, сервис хизмати кўрсатиш паст даражада ташкил қилинган. Улар томонидан етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотишда қийинчиликлар мавжуд.

Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини ривожлантиришда якка тартибда маҳсулот етиштирувчиларнинг ролини кучайтириш, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, деҳқон ва фермер хўжаликларининг самарали ишлашини ташкил қилишда амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида:

1. Шу нарса қайд этилсинки, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва туманларнинг ҳокимлари, қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг, "Ўзмевасабзавотузумсаноат", "Ўзгўштсутсаноат", "Ёғмойтамакисаноат", "Ўзпахтасаноатсотиш" уюшмаларининг, "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорациясининг, "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитасининг раҳбарлари республикада деҳқон ва фермер хўжаликларини ривожлантиришга қаратилган қонунчилик актлари ҳамда бошқа норматив актларнинг бажарилишини тўлиқ даражада таъминламаяптилар.

Юқорида кўрсатилган раҳбарлар зиммасига "Ер тўғрисида" ва "Деҳқон хўжалиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг талаблари, шунингдек қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирувчиларнинг мазкур тоифасини шакллантириш ва ривожлантириш масалалари бўйича ҳукумат қарорлари оғишмай бажарилиши учун шахсий жавобгарлик юклансин, амалда буйруғбозлик тугатилсин, уларнинг маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотишга бўлган мустақил ҳуқуқи тўла-тўкис рўёбга чиқарилиши учун зарур шарт-шароитлар яратилсин.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманларнинг ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда деҳқон ва фермер хўжаликларининг мақоми тўғрисида тегишли қонунчилик актларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар тайёрласин.

2. Деҳқон ва фермер хўжаликлари учун ер ажратиб бериш чоғида тегишли тартиб ўрнатиш, хўжасизлик фактларининг олдини олиш, ажратиб берилган ер эгалари улардан оқилона ва самарали фойдаланишларини таъминлаш мақсадида:

- ажратиб берилган ерларни рўйхатдан ўтказиш ҳамда ундан оқилона фойдаланиш ҳолатини ўрганишни ташкил этиш учун "Ўзистиқболстат" давлат қўмитасининг, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг, "Ўзмевасабзавотузумсаноат" уюшмасининг, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш марказининг, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Прокуратурасининг раҳбарлари ва мутахассисларидан иборат республика комиссияси тузилсин. Қорақалпоғистон Республикасида ва республика вилоятларида ҳам худди шундай комиссиялар тузилсин;

- мазкур комиссияларга 3 ой муддатда деҳқон ва фермер хўжаликларига ажратиб берилган ерларни ялпи рўйхатдан ўтказиш топширилсин. Ана шу ерлардан хўжасизларча фойдаланиш фактлари аниқланган тақдирда улар Ўзбекистон Республикасининг "Ер тўғрисида", "Деҳқон хўжалиги тўғрисида"ги қонунларига ҳамда бошқа қонунчилик актларига мувофиқ қайтариб олинсин. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Прокуратураси мазкур топшириқнинг ижроси устидан назоратни таъминласин;

- ажратиб берилган ерлардан оқилона ва самарали фойдаланаётган қишлоқ хўжалигидаги энг яхши товар ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантириш тариқасида уларга бериладиган ер майдонларини суғориладиган ерларда 0,25 га. дан 0,35 га. гача ва лалми ерларда 0,5 га. дан 1 га. гача кўпайтириш имконияти кўзда тутилсин;

- Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги республика ва ҳудудий комиссиялар билан биргаликда ерларни рўйхатдан ўтказиш якунлари бўйича қонунчилик актларига Фармоннинг ушбу бандидан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчаларни киритиш тўғрисида таклифлар тайёрласин.

5. Деҳқон ва фермер хўжаликларини ривожлантиришга давлат йўли билан мадад бериш мақсадида:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмасига айланма маблағлар ажратиб берсин;

Марказий банк 10 кун муддат ичида: "қишлоқ хўжалигида ҳисоб-китоблар тизимини такомиллаштиришга оид туб чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармон талабларига мувофиқ гаров асосида кредитлар бериш механизмини ишлаб чиқсин;

"Ўзқишлоқхўжаликмашхолдинг" компанияси тажриба тариқасида 1997 йилда деҳқон ва фермер хўжаликларнинг эхтиёжлари учун тортиш кучи 0,4 ва 0,6 тонна бўлган русумдаги 150 та тракторни уларнинг тўлиқ туркумдаги қуроллари билан бирга ишлаб чиқарсин. "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси, қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан бирга 1997 йилнинг 1 ноябрига қадар ихчам қишлоқ хўжалик техникаси бўйича маркетинг тадқиқотларини ўтказсин ва заруратга қараб уни кўплаб тайёрлаб бериш дастурини ишлаб чиқсин;

"Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси зиммасига деҳқон ва фермер хўжаликларига техник ҳамда сервис хизмати кўрсатиш масалалари юклансин. Машина-трактор парклари таркибида шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларига механизмлар билан ёрдам кўрсатувчи ихтисослаштирилган бўлинмалар тузилсин, уларга ихчам техника, шундай техниканинг эҳтиёт қисмлари ва таъмирлаш буюмлари етказиб бериш ҳамда сотиш ташкил қилинсин. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитасига шу мақсадларда унинг ҳисоб-китоблари бўйича машина-трактор парклари учун айланма маблағлар ажратиб берсин.

6. "Ўзулгуржимевасабзавот" компанияси, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси 2 ой муддатда:

- шаҳарларда, туман марказларида, шаҳарчалар ва йирик қишлоқларда деҳқон ва фермер хўжаликларининг эгаларидан мева-сабзавот, гўшт-сут ҳамда бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотларини шартнома асосида қабул қилиб олувчи пунктларни ташкил қилсинлар. қишлоқ хўжалик маҳсулотларини доимий равишда топшириб турувчи Уюшма аъзоларига уруғлик, минерал ўғитлар, ўраш материаллари ва ускуналарни муқобил тартибда етказиб бериш амалга оширилсин;

- харид қилинадиган маҳсулотга олдиндан ҳақ тўлаган ҳолда деҳқон ва фермер хўжаликларининг эгалари билан фъючер контрактлари тузишни амалда кенг жорий этсинлар;

- маҳсулотни, айниқса мева, резавор ва сабзавот маҳсулотлари ялпи пишиб етиладиган даврда уларни қабул қилиб олиш ва сотишни жадаллаштириш мақсадида "Ўзулгуржимевасабзавот" компанияси билан Ўзбекбирлашувнинг мавжуд музхоналари, базалари ҳамда бошқа ишлаб чиқариш қувватларидан мумкин қадар кўпроў фойдалансинлар. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 21 февралдаги 98-сон қарорида кўзда тутилганидек, мева-сабзавот маҳсулотларининг улгуржи бозорлари тармоғини бунёд этиш жадаллаштирилсин.

8. Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда ушбу Фармоннинг бажарилишини ташкил этиш юзасидан қарор қабул қилсин.

9. Мазкур Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Қ.F. Обидов, Бош вазир ўринбосари М.З. Усмонов ва Давлат маслаҳатчиси Т.А. Алимов зиммаларига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                           И. Каримов















































Время: 0.1429
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск