Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.04.1997 й. ПФ-1749-сон "Хусусий тижорат банкларини ташкил қилишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

24.04.1997 й.

N ПФ-1749



ХУСУСИЙ ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИ

ТАШКИЛ ҚИЛИШНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Хусусий тижорат банкларини ташкил қилиш ва уларнинг фаолият кўрсатиши учун қулай шарт-шароитларини яратиш, хусусий сармояни жалб этиш ва ундан хўжалик оборотида самарали фойдаланиш мақсадида:


1. Қуйидагилар белгилаб қўйилсин:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб турган тижорат банклари билан бир қаторда хусусий тижорат банклари ташкил қилиниши мумкин, муассислар-жисмоний шахсларнинг мазкур банклардаги улуши устав капиталининг камида 50 фоизини ташкил этади, қолган қисми эса давлатга қарашли бўлмаган юридик шахсларга тегишли бўлади;

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари хусусий тижорат банкларининг устав капиталига маблағларини ўз даромадлари тўғрисидаги декларацияни тақдим этмасдан қўшишлари мумкин;

фаолият бошлангандан кейин олти ой ўтгач, хусусий тижорат банкига хорижий валютада операциялар ўтказишга лицензия берилиши мумкин.


2. Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда касса узелларини сотиб олиш ва улар билан ускуналашда, биноларни Марказий банк томонидан белгиланган талабларга мувофиқ жиҳозлашда хусусий тижорат банкларига зарур ёрдам берсин.


3. Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи республика кенгаши хусусий тижорат банкларининг фаолиятига назорат органларининг асоссиз аралашувига йўл қўймасин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари хусусий тижорат банкларига мослаштирилган хоналарни шартнома асосида сотиб олишда ёрдам кўрсатсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Марказий банк билан биргаликда бир ой муддатда қонунчиликка ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгариш ва қўшимчалар бўйича таклифлар тайёрлаб тақдим этсин.

Марказий банкка бир ҳафта муддатда ўзининг норматив актлари ва йўриқномаларини мазкур Фармон талабларига мувофиқ ҳолга келтириш тавсия қилинсин.


6. Ушбу Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Молия вазирлиги зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                              И. Каримов








































Время: 0.1589
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск