ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Инвестициялар / Хорижий инвестициялар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.08.1997 й. ПФ-1831-сон "Хорижий сармоялари бўлган корхоналар ишлаб чиқарадиган маҳсулот экспортини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

26.08.1997 й.

N ПФ-1831



ХОРИЖИЙ САРМОЯЛАРИ

БЎЛГАН КОРХОНАЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРАДИГАН

МАҲСУЛОТ ЭКСПОРТИНИ РАҒБАТЛАНТИРИШГА

ОИД ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Республиканинг экспорт салоқиятини кенгайтириш, хорижий сармоялари бўлган корхоналарнинг валюта билан ўзини ўзи қоплаш имкониятини ошириш, улар томонидан рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни ҳамда экспортга етказиб беришни кўпайтириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш мақсадида:


1. 1997 йилнинг 1 сентябридан бошлаб ўзи ишлаб чиқарадиган маҳсулотни эркин алмаштириладиган валютага экспорт қилувчи хорижий сармоялари бўлган ишлаб чиқариш корхоналари учун қуйидаги қўшимча имтиёзлар ва афзалликлар белгилансин:

ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотга экспорт бож тўловлари бекор қилинсин;

харидорларга хизмат қилувчи тижорат банкларининг кафолатлари мавжуд бўлган ҳамда амалдаги қонунларда кўзда тутилган валюта даромади тушуми муддатларига риоя этилган тақдирда ўз маҳсулотини олдиндан ҳақ тўламасдан ва аккредитив очмасдан экспорт қилиш ҳуқуқи берилсин;

чет элларда ташқи бозорларнинг маркетинг тадқиқотлари ҳамда ишлаб чиқараётган маҳсулотни реклама қилиш мақсадида савдо уйлари ҳамда ваколатхоналари очиб, уларга консигнация шартлари асосида товарлар етказиб беришга ижозат берилсин;

корхоналар ўзи ишлаб чиқарадиган экспорт маҳсулотининг контракт нархларини шартнома асосида мустақил шакллантиришлари белгилаб қўйилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси республикада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг ноқонуний олиб чиқиб кетилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатсин, амалдаги қонунларни бузувчиларга нисбатан маъмурий, шу жумладан жиноий жавобгарлик каби қатъий чораларни қўлласин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                            И. Каримов

"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси", 1997 йил, 8-сон, 204-модда





















Время: 0.1423
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск