ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Фан /Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 30.11.2012 й. 193/7-сон "Диссертация ва авторефератларни расмийлаштириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 19.12.2012 й. 1386-1-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
19.12.2012 й.
N 1386-1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ
ОЛИЙ АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИ
РАЁСАТИНИНГ
30.11.2012 й.
N 193/7
ҚАРОРИ
"Диссертация ва авторефератларни расмийлаштириш
қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорни
ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
(2012 йил 29 декабрдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 24 июлдаги ПФ-4456-сон "Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 30-сон, 346-модда) асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2004 йил 24 июндаги 106/4-сон "Диссертация ва авторефератларни расмийлаштириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 1386, 2004 йил 16 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 28-сон, 328-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Раис Г. Бахадиров
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 51-сон, 582-модда