Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш /

Радиациявий аварияларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ягона давлат тизими тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 20.12.2012 й. 358-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 20 декабрдаги

358-сон қарорига

1-ИЛОВА



Радиациявий аварияларни прогнозлаштириш,

барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ягона

давлат тизими тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Радиациявий аварияларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ягона давлат тизимининг асосий вазифалари, таркиби ва уни ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Радиациявий аварияларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ягона давлат тизими ўзида табиий, техноген ва бошқа хусусиятга эга бўлган, жойнинг радиоактив ифлосланиши билан бирга кечадиган (радиациявий авариялар) фавқулодда вазиятлардан аҳоли ва ҳудудларни ҳимоя қилиш масалаларини ҳал этиш ваколатига кирадиган давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари, корхоналар ва муассасаларнинг кучлари ва воситаларини бирлаштирадиган ташкилий-техник тизимни ифодалайди.


3. Радиациявий аварияларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ягона давлат тизими Ўзбекистон Республикасида фавқулодда вазиятлардан хабардор қилиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизимининг ажралмас қисми ҳисобланади.


4. Радиациявий аварияларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ягона давлат тизими органлари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилади.



II. РАДИАЦИЯВИЙ АВАРИЯЛАРНИ ПРОГНОЗЛАШТИРИШ,

БАРВАҚТ АНИҚЛАШ ВА ҲАРАКАТ ҚИЛИШ ЯГОНА ДАВЛАТ

ТИЗИМИНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ ВА МАҚСАДЛАРИ


5. Қуйидагилар Радиациявий аварияларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ягона давлат тизимининг асосий вазифалари ҳисобланади:

табиий, техноген ва бошқа тарзда келиб чиқадиган радиациявий авариялардан хабардор қилиш ва уларнинг оқибатларини тугатишда радиация хавфсизликни таъминлаш соҳасида давлат сиёсатини (концепциясини) ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

радиациявий аварияларни, шунингдек уларга олиб келадиган ташқи ва ички таҳдидларни прогнозлаштириш, уларнинг олдини олиш, уларни барвақт аниқлаш, уларнинг кенгайишига йўл қўймаслик ва тугатиш чора-тадбирларини режалаштириш ва улар амалга оширилишини таъминлаш;

Радиациявий аварияларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ягона давлат тизимининг кичик тизимлари фаолият кўрсатишини ташкил этиш ва уларнинг норматив-ҳуқуқий базасини ишлаб чиқиш;

радиациявий хавфли объектлар ва участкаларда радиациявий вазиятни мунтазам кузатиш ва назорат қилишни ташкил этиш ва амалга ошириш (радиация мониторинги);

радиациявий авариялар таҳдиди ёки юзага келиш хавфи бўлган тақдирда хабардор қилиш ва ҳаракат қилиш учун мўлжалланган Радиациявий аварияларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ягона давлат тизимининг куч ва воситалари доимий тайёргарлигини ташкил этиш ва ҳолатини назорат қилиш чора-тадбирларини режалаштириш ва амалга ошириш;

жойларда радиациявий авариялардан хабардор қилиш, уларнинг кенгайишига йўл қўймаслик ва оқибатларини тугатиш учун мўлжалланган моддий ва молиявий ресурслар захирасини ташкил этиш;

радиациявий авариялардан хабардор қилиш ва уларнинг оқибатларини тугатиш, радиациявий аварияларнинг кенгайишига йўл қўймаслик ва тугатиш ишларига жалб этиладиган юридик ва жисмоний шахсларни мажбурий суғурта қилиш;

радиациявий аварияларнинг олдини олиш, уларнинг кенгайишига йўл қўймаслик ва оқибатларини тугатиш ишларида қатнашган ҳамда чекланган йўл қўйиладиган миқдордан ортиқча нурланган шахсларнинг ижтимоий муҳофазасини таъминлаш, шунингдек амалдаги қонун ҳужжатлари доирасида уларга имтиёзлар ва тиббий-психологик реабилитацияни тақдим этиш;

радиациявий хавфсизлик ва радиациявий аварияларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш соҳасида илғор халқаро тажрибани жорий этиш масалалари бўйича халқаро ҳамкорликни амалга ошириш.


6. Қуйидагилар Радиациявий аварияларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ягона давлат тизимининг мақсадлари ҳисобланади:

аҳоли ва ҳудудларни радиациявий ҳимоя қилиш тадбирларини олдиндан ўтказиш, радиациявий аварияларнинг олдини олиш, уларнинг оқибатларини минималлаштириш ва тугатиш;

реал радиациявий вазият тўғрисида маълумотлар тўплаш, уларни таҳлил қилиш, қайта ишлаш ва ахборот алмашиш, шунингдек ахборот-таҳлил кичик тизимларини ташкил этиш ва уларнинг фаолият кўрсатишини таъминлаш учун ушбу ахборотни Радиациявий аварияларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ягона давлат тизими бошқаруви органларига тақдим этиш.



III. РАДИАЦИЯВИЙ АВАРИЯЛАРНИ ПРОГНОЗЛАШТИРИШ,

БАРВАҚТ АНИҚЛАШ ВА ҲАРАКАТ ҚИЛИШ ЯГОНА ДАВЛАТ

ТИЗИМИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ


7. Радиациявий аварияларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ягона давлат тизими республика ҳудудида радиациявий вазиятнинг ҳолати, радиациявий вазиятнинг барқарорлигига хавф солувчи манбалар ва жараёнларни барвақт аниқлаш ва таҳлил қилиш устидан доимий назорат (мониторинг)ни таъминлаш ва радиациявий вазиятни баҳолаш натижалари асосида барқарор радиациявий вазиятни сақлаб қолиш бўйича шошилинч чора-тадбирлар кўриш ваколатига кирадиган давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари, корхоналар ва муассасаларнинг кучлари ва воситаларини бирлаштиради.


8. Радиациявий аварияларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ягона давлат тизими ҳудудий, функционал ва ахборот-таҳлил кичик тизимларидан иборат:

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий тизимлари ўз ҳудудлари доирасида радиациявий аварияларни прогнозлаштириш, улардан хабардор қилиш, уларнинг кенгайишига йўл қўймаслик ва оқибатларини тугатиш учун маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмалари, хўжалик бирлашмалари, корхоналар ва муассасаларнинг кучлари ва воситаларини бирлаштиради.

Функционал кичик тизимлар ушбу Низомнинг 15 - 21-бандларида кўрсатилган радиациявий аварияларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш, уларнинг кенгайишига йўл қўймаслик ва тугатиш бўйича муайян функцияларни амалга ошириш ваколатига кирадиган давлат бошқаруви республика органларининг ҳамда уларнинг жойлардаги бўлинмаларининг кучлари ва воситаларини бирлаштиради.


9. Радиациявий аварияларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ягона давлат тизими республика, маҳаллий ва объектлар даражаларига бўлинади. Ҳар бир даража:

раҳбарлик қилувчи орган;

кундалик бошқариш органи;

радиациявий аварияларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш, улардан хабардор қилиш, уларнинг кенгайишига йўл қўймаслик ва тугатишнинг куч ва воситалари;

моддий-техника захиралари ва молиявий ресурслардан иборат бўлади.


10. Раҳбарлик қилувчи органлар - бу аҳоли ва ҳудудларни радиациявий хусусиятли таҳдидлардан ҳимоя қилиш масалаларини ҳал этиш ваколатига кирадиган органлар. Улар:

республика даражасида - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси;

маҳаллий даражада - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари;

объектлар даражасида - радиациявий хавфли объект/ионлаштирувчи нурланиш манбалари мавжуд бўлган объект раҳбарияти (маъмурияти) билан ифодаланади.


11. Кундалик бошқариш органлари - бу радиациявий аварияларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш, уларнинг кенгайишига йўл қўймаслик ва тугатиш бўйича кучлар ва воситаларни бевосита бошқариш ваколатига кирадиган давлат бошқаруви органлари ва уларнинг жойлардаги бўлинмалари, хўжалик бирлашмалари, корхоналар ва муассасалар:

республика даражасида - Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази ("Ўзгидромет" маркази), Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси;

маҳаллий даражада - Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, "Ўзгидромет" марказининг ҳудудий бўлинмалари;

объектлар даражасида - радиациявий-хавфли объектлар/ионлаштирувчи нурланиш манбаларидан фойдаланувчиларнинг фавқулодда вазиятлар бўйича бўлимлари (мутахассислар).


12. Атроф-муҳитнинг ҳолати устидан радиациявий назоратни ҳамда аҳоли ва ҳудудларни радиациявий авариялар оқибатларининг салбий таъсиридан ҳимоя қилиш тадбирларини амалга ошириш вазифасига кирадиган давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари, корхоналар ва муассасаларнинг ихтисослаштирилган тузилмалари радиациявий аварияларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш, улардан хабардор қилиш, уларнинг кенгайишига йўл қўймаслик ва уларни тугатиш кучлари ва воситалари ҳисобланади.

Ихтисослаштирилган тузилмалар (бўлинмалар) таркибига кўра идоравий, ҳудудий ва объектлар тузилмаларига бўлинади:

вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг радиациявий назоратни амалга ошириш ҳамда радиациявий разведка ва ҳимоя қилиш тадбирларини амалга ошириш мақсадида ташкил этилган тузилмалари идоравий ихтисослаштирилган тузилмаларга тегишли бўлади. Идоравий ихтисослаштирилган тузилмаларнинг асосини Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, "Ўзгидромет" марказининг тузилмалари ташкил этади;

ҳудудий ихтисослаштирилган тузилмалар давлат бошқаруви тегишли органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмаларининг ҳудудий бўлинмалари, корхоналар ва муассасаларнинг тузилмалари, шунингдек улар негизида ташкил этиладиган юқори тайёргарлик фуқаро муҳофазаси тузилмалари ҳисобланадиган махсус ҳимоянинг йиғма мобил отрядлари вилоят бўлинмалари билан ифодаланади;

объектли ихтисослаштирилган тузилмалар авария-техник командалари (гуруҳлари), радиациявий разведка, махсус ишлов бериш гуруҳлари ва радиациявий-хавфли объектларда ташкил этиладиган бошқа тузилмалар билан ифодаланади.

Аҳоли ва ҳудудларни радиациявий ҳимоя қилиш, радиациявий авариялардан хабардор қилиш, уларнинг оқибатларини минималлаштириш ва тугатиш тадбирларини олдиндан ўтказиш мақсадида Радиациявий аварияларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ягона давлат тизими даражаларининг ҳар бирида уларнинг бошқарув органлари хатти-ҳаракатлари ва куч ва воситаларининг ўзаро ҳамкорлиги режалари ишлаб чиқилади. Радиациявий аварияларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ягона давлат тизимининг ҳар бир даражасида саъй-ҳаракатлар режаси ўз вақтида ишлаб чиқилиши учун кундалик бошқарув органлари жавоб беради.


13. Радиациявий авариялардан хабардор қилиш, уларнинг кенгайишига йўл қўймаслик ва оқибатларини тугатиш бўйича тадбирларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига кўра Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг қўшилмалари, қисмлари ва муассасалари жалб этилиши мумкин.

Шунингдек авария-қутқарув ва қидирув-қутқарув тузилмалари белгиланган тартибда жалб этилиши мумкин.



IV. РАДИАЦИЯВИЙ АВАРИЯЛАРНИ ПРОГНОЗЛАШТИРИШ,

БАРВАҚТ АНИҚЛАШ ВА ҲАРАКАТ ҚИЛИШ ЯГОНА ДАВЛАТ

ТИЗИМИНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА

ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ


14. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

радиациявий аварияларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш тизимини ташкил этиш ва унинг фаолияти устидан умумий раҳбарлик қилади;

радиациявий хавфсизликни таъминлаш соҳасида давлат сиёсати ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини таъминлайди;

атроф-муҳитнинг радиациявий ифлосланишидан хабардор қилиш ва оқибатларини тугатиш бўйича махсус орган - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Радиациявий ва ядровий хавфсизлик бўйича комиссия орқали Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар ҳамда уларнинг жойлардаги бўлинмаларининг фаолиятини мувофиқлаштиради ва самарали ўзаро ҳамкорлигини ташкил этади;

Радиациявий аварияларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ягона давлат тизимининг куч ва воситаларини молиявий ва ресурслар билан таъминлайди.


15. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги:

кундалик бошқарув органлари фаолиятини, Радиациявий аварияларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ягона давлат тизимининг куч ва воситаларини мувофиқлаштиради;

республика бўйича радиациявий вазият устидан мониторинг натижалари бўйича маълумотлар тўплайди, уларни таҳлил қилади ва алмашади;

ўзаро ҳамкорлик қилувчи тузилмаларни радиациявий авария хавфи ёки у юз берганлигидан хабардор қилади ва уларга биринчи бўлиб муносабат билдириш ташаббуси билан чиқади;

радиациявий авария (радиологик терроризм) кенгайишига йўл қўймаслик ва оқибатларини тугатиш тадбирларини ташкил этади ва амалга оширади;

аҳоли барча қатламларини радиациявий авариялар (радиологик терроризм ҳаракатлари) шароитларида ҳаракат қилишга ўқитишни ташкил этади ва амалга оширади;

идоравий ихтисослаштирилган тузилмаларнинг радиациявий-хавфли зонани разведка қилишга, ионлаштирвчи нурланиш манбаини идентификация қилишга, шахсий таркиб (ходимлар) ва жойга махсус ишлов беришга доимий тайёргарлигини таъминлайди;

захирага қўйиладиган моддий-техника ресурсларининг миқдори ва таркиби бўйича тавсияларни ишлаб чиқади;

барча даражаларда радиациявий авариялардан хабардор қилиш ва уларнинг оқибатларини тугатиш бўйича тадбирларни режалаштириш юзасидан ташкилий-методик раҳбарликни амалга оширади;

радиациявий аварияларда биринчи бўлиб ҳаракат қилиш куч ва воситалари тайёрланишини назорат қилади;

жойнинг радиоактив ифлосланиши билан боғлиқ жараёнларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва уларни тугатиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва методик ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этади;

радиациявий аварияларни барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш, шу жумладан, радиологик терроризм ҳаракатлари соҳасида хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасини ўрганади ва амалиётга жорий этади.


16. Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

озиқ-овқат маҳсулотлари, қурилиш материаллари, сув (очиқ ва ёпиқ манбалари)нинг радионуклидлар билан ифлосланиши ҳолатини назорат қилади;

радиациявий авариялар (радиологик терроризм ҳаракатлари)нинг кенгайишига йўл қўймаслик ва оқибатларини тугатиш тадбирларини амалга оширади;

ионлаштирувчи нурланиш, радиациявий-хавфли материаллар (улар кўмилгунига қадар) манбаларини вақтинча сақлаш тартибини белгилайди;

радиациявий авариялар кенгайишига йўл қўймаслик ва уларнинг оқибатларини тугатиш ишларига жалб этиладиган ходимлар (шахсий таркиб) учун радиациявий хавфсизлик режимини белгилайди;

радиациявий-хавфли объектлар ва ҳудудлар яқинида ҳамда бевосита ўша жойларда радиациявий фонни доимий асосда ўлчайди;

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Кризис вазиятларни бошқариш марказини ва ҳудудий бошқармаларнинг ахборот-таҳлил хизматларини (тезкор навбатчилар гуруҳларини) жорий ва тезкор маълумотлар билан таъминлайди;

идоравий ихтисослаштирилган тузилмаларнинг радиоактив ифлосланиш зоналари чегараларини, жойнинг радиометриясини аниқлаш ҳамда ионлаштирувчи нурланиш манбаини бирламчи идентификациялаш бўйича ишларни бажаришга доимий тайёргарлигини таъминлайди;

радиациявий авариялар (радиологик терроризм ҳаракатлари)нинг кенгайишига йўл қўймаслик ва оқибатларини тугатиш ишларини бажаришга жалб этилган ходимлар (шахсий таркиб)нинг якка тартибдаги ва жамоавий дозиметрик назоратини, шунингдек уларнинг тиббий ҳимоя қилинишини ташкил этади ва амалга оширади;

радиациявий аварияларнинг олдини олиш, уларнинг кенгайишига йўл қўймаслик ва оқибатларини тугатиш бўйича ишларни олиб борган ҳамда чекланган йўл қўйиладиган миқдорлардан ортиқча нурланган шахсларни ижтимоий муҳофаза қилиш чора-тадбирларини амалга оширишда қатнашади, шунингдек уларга имтиёзлар берилишини ва улар тиббий-психологик реабилитация қилинишини таъминлайди;

жойнинг радиоактив ифлосланиши билан боғлиқ жараёнларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва тугатиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва методик ҳужжатларни ишлаб чиқишда қатнашади;

вазирликлар ва идораларнинг ихтисослаштирилган тузилмалари ходимларини (биринчи бўлиб ҳаракат қилиш гуруҳларини) радиоактив ифлосланиш ўчоғида ҳаракат қилишга ўқитади;

радиациявий аварияларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш соҳасида хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасини ўрганади ва амалиётга жорий этади.


17. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги:

жойнинг радиоактив ифлосланиши билан боғлиқ жараёнларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва тугатиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва методик ҳужжатларни ишлаб чиқишда қатнашади;

ўсимликчилик ва чорвачилик маҳсулотлари, озуқа, ўтлоқлар ва яйловлар тупроғи ва ўсимликлари радионуклидлар билан ифлосланиши ҳолатини назорат қилади;

қишлоқ хўжалиги ерлари, экинзорлари ва маҳсулотлари радионуклидлар билан ифлосланишидан хабардор қилиш ҳамда радиациявий фон белгиланган нормалардан ортиқча эканлиги аниқланган тақдирда радионуклидлар билан ифлосланиш даражасини пасайтириш чора-тадбирларини ташкил этади ва амалга оширади;

идоравий ихтисослаштирилган тузилмаларнинг радиациявий авариялар юзага келиши хавфи бўлган тақдирда уларни барвақт аниқлаш ва уларга муносабат билдириш, дезактивизация қилиш ишларини ўтказиш бўйича хатти-ҳаракатларга доимий тайёрлигини таъминлайди;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, озуқа ва қишлоқ хўжалиги экинзорлари тупроғи ва экинзорлар радионуклидлар билан белгиланган нормалардан ортиқча ифлосланиши ҳолатларидан хабардор қилиш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш соҳасида хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасини ўрганади ва амалиётга жорий этади.


18. Давлат божхона қўмитаси:

радиоактив материаллар республика ҳудудига/ундан/у орқали олиб кирилиши/олиб чиқилиши/транзити устидан радиациявий назоратни амалга оширади;

Радиациявий аварияларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ягона давлат тизими бошқаруви органларини белгиланган нормалардан ортиқча радионуклидлар мавжуд бўлган материаллар республика ҳудудидан/га олиб чиқилиши/олиб кирилишининг рухсат берилмаган уринишлари аниқланиши ҳолатлари тўғрисида хабардор қилади, ва белгиланган тартибда уларнинг олиб кирилиши/олиб чиқилишига йўл қўймаслик, шунингдек уларни жўнатувчига қайтариш тартиб-таомиллари ташаббуси билан чиқади;

ионлаштирувчи нурланиш манбалари айланиши устидан божхона назорати, шунингдек радиациявий аварияларни барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш соҳасида хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасини ўрганади ва амалиётга жорий этади.


19. Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси:

атроф-муҳитнинг радиоактив ифлосланишини пасайтиришга ва/ёки улар ҳақида хабардор қилишга йўналтирилган ишлаб чиқилган тадбирлар саноат объектлари томонидан бажарилишини мувофиқлаштиради;

антропоген манбалар атроф-муҳити, шунингдек уларнинг таъсири зонасига кирадиган объектлар атрофи ва яқини радионуклидлар билан ифлосланиши ҳолати устидан кузатиш ва назорат қилишни ташкил этади ва амалга оширади;

атроф-муҳит (ҳаво, сув ва тупроқ) радионуклидлар билан ифлосланиши ҳолати тўғрисидаги маълумотларни тўплайди, таҳлил қилади ва умумлаштиради, уларнинг Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Кризис вазиятларни бошқариш марказига ва унинг ҳудудий бошқармаларининг ахборот-таҳлил хизматларига (тезкор навбатчилар гуруҳларига), шунингдек манфаатдор вазирликлар ва идораларга етказилишини таъминлайди;

идоравий ихтисослаштирилган тузилмаларнинг радиациявий авариялар (радиологик терроризм ҳаракатлари) ўчоқларида сув, ҳаво ва тупроқ намуналарида радионуклидлар мавжудлиги бўйича ишларни бажаришга доимий тайёргарлигини таъминлайди;

радиациявий аварияларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш соҳасида хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасини ўрганади ва амалиётга жорий этади.


20. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси:

радиациявий аварияларни, шунингдек уларга олиб келган ички ва ташқи таҳдидларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш, уларнинг кенгайишига йўл қўймаслик ва оқибатларини бартараф этиш тадбирларини режалаштиришда ва уларнинг амалга оширилишини таъминлашда қатнашади;

Радиациявий аварияларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ягона давлат тизимининг норматив-ҳуқуқий базасини ишлаб чиқиш, кенгайтириш ва такомиллаштиришни таъминлайди;

Радиациявий аварияларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ягона давлат тизимининг куч ва воситаларини радиациявий авариялар ва радиологик терроризм ҳаракатлари юзага келиш хавфи бўлган тақдирда тезкор ҳаракат қилишга тайёрлашда қатнашади;

радиациявий хавфсизлик ва радиациявий аварияларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш соҳасида илғор халқаро тажрибани жорий этиш масалалари бўйича халқаро ҳамкорликни амалга оширади.


21. "Ўзгидромет" маркази:

мониторингнинг мавжуд постлари билан боғлиқликда аҳоли пунктлари ҳудудида атмосферанинг ерга яқин қатламининг радиоактив ифлосланишини назорат қилувчи идоравий тизимнинг фаолиятини ташкил этади ва таъминлайди;

идоравий ихтисослаштирилган тузилмаларни (радиациявий вазиятни аниқлаш ва прогноз қилиш бўйича гуруҳларни) ташкил этади ва уларнинг радиациявий авариялар (радиологик терроризм) ўчоқлари ва ўчоқлари яқинида ҳаракат қилишга доимий тайёргарлигини таъминлайди;

жойнинг радиоактив ифлосланиши билан боғлиқ жараёнларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва тугатиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва методик ҳужжатларни ишлаб чиқишда қатнашади;

атмосферанинг ерга яқин қатлами радиоактив ифлосланиши ҳолати тўғрисидаги маълумотларни тўплайди, таҳлил қилади ва умумлаштиради;

аҳоли пунктлари ҳудудидаги радиациявий вазиятнинг ҳолати тўғрисидаги жорий ва тезкор маълумотларни Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Кризис вазиятларни бошқариш марказига ва ҳудудий бошқармаларнинг ахборот-таҳлил хизматларига (тезкор навбатчилар гуруҳларига) етказади;

атмосфера ҳавоси, тупроқ ва сув радионуклидлар билан белгиланган нормалардан ортиқча ифлосланиши ҳолатларини прогнозлаштириш ва барвақт аниқлаш соҳасида хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасини ўрганади ва амалиётга жорий этади.


22. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси:

радиациявий авариялардан хабардор қилиш, уларнинг кенгайишига йўл қўймаслик ва оқибатларини тугатиш бўйича қарорлар қабул қилишда Радиациявий аварияларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ягона давлат тизимининг раҳбар органларини ва кундалик бошқарув органларини эксперт қўллаб-қувватлайди;

радиациявий аварияларни прогнозлаштириш ва улар пайдо бўлиши хавфини барвақт аниқлашнинг замонавий усулларини, шунингдек биринчи бўлиб муносабат билдириш бўлинмалари ходимларини ҳимоя қилиш усулларини ишлаб чиқади ва жорий этади;

радиоактив материалларнинг турлари, тартиби ва қувватини узил-кесил идентификациялаш бўйича ишларни ташкил этади ва амалга оширади;

ионлаштирувчи нурланиш манбаларини зарарсизлантириш (кўмиб ташлаш) ишларини бажаради;

Давлат божхона қўмитасининг портал мониторинг тизими зарур тарзда ишлашини қўллаб-қувватлаш учун илмий ва техник кўмаклашади;

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Кризис вазиятларни бошқариш марказини ва ҳудудий бошқармаларнинг ахборот-таҳлил хизматларини (тезкор навбатчилар гуруҳларини) жорий ва тезкор ахборот билан таъминлайди;

ўзининг ихтисослаштирилган тузилмаларининг радиациявий авариялар (радиологик терроризм ҳаракатлари)дан хабардор қилишга ва уларнинг оқибатларини тугатишга доимий тайёргарлигини таъминлайди;

радиациявий авариялар оқибатларини тугатиш ишларини бажаришда идоравий ходимлар устидан якка тартибда ва жамоавий радиациявий назоратни ташкил этади ва амалга оширади;

жойнинг радиоактив ифлосланиши билан боғлиқ жараёнларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва тугатиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва методик ҳужжатларни ишлаб чиқишда қатнашади;

вазирликлар ва идораларнинг ихтисослаштирилган тузилмалари (биринчи бўлиб ҳаракат қилиш гуруҳлари) ходимларини радиоактив ифлосланиш ўчоғида ҳаракат қилишга ўқитади;

радиациявий аварияларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш соҳасида хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасини ўрганади ва амалиётга жорий этади.


23. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

ўзлари ҳузурида янгидан ташкил этиладиган ҳудудий идоралараро комиссиялар орқали маҳаллий даражадаги Радиациявий аварияларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ягона давлат тизимига раҳбарлик қилади;

тегишли маъмурий-ҳудудий бирлик доирасида барқарор радиациявий вазиятни сақлаш ва мустаҳкамлаш бўйича давлат сиёсатини таъминлашга доир тадбирлар амалга оширилиши устидан назоратни ташкил этади ва амалга оширади;

барқарор радиациявий вазиятни сақлаш ва мустаҳкамлашга йўналтирилган комплекс тадбирлар (ташкилий, профилактик, муҳандис-техник ва бошқалар) самарадорлигини оширишга доир таклифларни ишлаб чиқади ва кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади;

аҳоли ва ҳудудларни радиациявий авариялардан (радиологик терроризм ҳаракатларидан) ва уларнинг оқибатларидан ҳимоя қилиш масалаларини ҳал этиш ваколатига кирадиган давлат бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, корхоналар ва муассасалар фаолиятини ва уларнинг ўзаро ҳамкорлик қилишини мувофиқлаштиради;

идоравий мансуб ҳудудда ташкил этилган ва (ёки) жойлаштирилган ҳудудий, идоравий ва объектлар ихтисослаштирилган тузилмалари куч ва воситаларининг тайёргарлигини ва уларни доимий тайёр ҳолатда сақлашни назорат қилади;

ионлаштирувчи нурланиш манбалари айланиши устидан давлат ҳисоби ва назорати тизими фаолиятини назорат қилади;

Радиациявий аварияларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ягона давлат тизими бошқарувининг республика ва ҳудудий органлари ўртасида маълумотлар тўпланиши, таҳлил қилиниши ва алмашинишини ташкил этади;

радиациявий авариялардан хабардор қилиш, уларнинг кенгайишига йўл қўймаслик ва оқибатларини тугатиш учун мўлжалланган моддий ва молиявий ресурслар захирасини ташкил этади.



V. АХБОРОТ-ТАҲЛИЛ КИЧИК ТИЗИМИ


24. Радиациявий аварияларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ягона давлат тизимининг ахборот-таҳлил кичик тизими ўзида табиий, техноген ва бошқа хусусиятга эга бўлган, жойнинг радиоактив ифлосланиши билан бирга кечадиган (радиациявий авариялар) фавқулодда вазиятлардан аҳоли ва ҳудудларни ҳимоя қилиш масалаларини ҳал этиш ваколатига кирадиган давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари, корхоналар ва муассасаларнинг навбатчи-диспетчерлик (диспетчерлик) хизматларини бирлаштирадиган ташкилий-техник тузилмани ифодалайди.


25. Ахборот-таҳлил тизимининг асосий вазифаси - радиациявий хавфсизликнинг белгиланган нормалари ортиқча бўлиши ҳолатлари тўғрисида бошқарув органларига ва Радиациявий аварияларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ягона давлат тизимининг куч ва воситаларига тезкор хабар берилишини таъминлаш ҳамда юзага келиши таҳдидини бартараф этиш, шунингдек радиациявий аварияларнинг кенгайишига йўл қўймаслик ва оқибатларини тугатиш мақсадида ҳаракат қилиш механизмлари ташаббуси билан чиқиш.


26. Радиациявий аварияларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ягона давлат тизимининг ахборот-таҳлил кичик тизими:

республика даражасида - Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Кризис вазиятларни бошқариш маркази, шунингдек ваколатли вазирликлар ва идораларнинг навбатчи-диспетчерлик хизматлари;

маҳаллий даражада - фавқулодда вазиятлар бўйича ҳудудий бошқармаларнинг ахборот-таҳлил хизмати ҳамда ваколатли вазирликлар ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари навбатчи-диспетчерлик хизматлари;

объектлар даражасида - радиациявий-хавфли объектлар/ионлаштирувчи нурланиш манбалари мавжуд бўлган объектларнинг навбатчи-диспетчерлик хизмати билан ифодаланади.


27. Ахборот-таҳлил тизими фаолиятига амалий раҳбарлик қиладиган Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Кризис вазиятларни бошқариш маркази ахборот-таҳлил кичик тизимининг мувофиқлаштирувчиси ва бош органи ҳисобланади.


28. Ахборот-таҳлил кичик тизими ҳамда умуман бутун тизим фаолиятига Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Фанлар академиясининг Ядро физикаси институти методик раҳбарлик қилади.


29. Ахборот-таҳлил кичик тизимида маълумотлар айирбошлаш умумий фойдаланиладиган алоқанинг глобал тармоғи (Интернет) негизида ташкил этиладиган ҳимояланган компьютер тармоғи бўйича амалга оширилади.



VI. РАДИАЦИЯВИЙ АВАРИЯЛАРНИ ПРОГНОЗЛАШТИРИШ,

БАРВАҚТ АНИҚЛАШ ВА ҲАРАКАТ ҚИЛИШ ЯГОНА

ДАВЛАТ ТИЗИМИ АМАЛ ҚИЛИШИ ТАРТИБИ


30. Радиациявий аварияларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ягона давлат тизими ҳам умуман республика ҳудудида, ҳам жойларда юзага келадиган радиациявий вазиятга боғлиқ равишда қуйидаги уч режимдан бирида фаолият кўрсатади:


1) кундалик режим қулай радиациявий вазиятда, яъни аҳолининг радиоактив нурланиши ва ҳудудларнинг радионуклидлар билан белгиланган нормалардан ортиқча ифлосланиши хавфи юзага келиши таҳдиди мавжуд бўлмаганда белгиланади.

Ушбу режимда:

Радиациявий аварияларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ягона давлат тизими бошқарув органлари, куч ва воситаларининг белгиланган вазифаларни бажаришга тайёргарлигини ошириш;

ахборот-таҳлил кичик тизимини такомиллаштириш;

моддий-техника ва молиявий ресурслар захирасини тўлдириш ва янгилаш;

радиациявий хавфли объектлар фаолият кўрсатиши барқарорлигини ошириш ва радиациявий жиҳатдан нобоп ҳудудларда экологик вазиятни соғломлаштириш;

Радиациявий аварияларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ягона давлат тизимининг барча элементлари фаолиятини ҳар томонлама (норматив-ҳуқуқий, ташкилий, моддий-техник, молиявий) таъминлаш тадбирлари бажарилади;


2) юқори тайёрлик режими жой (ҳудудлар) радионуклидлар билан ифлосланиши билан бирга кечадиган ва аҳолининг белгиланган нормалардан ортиқча радиоактив нурланишига олиб келувчи турлича хусусиятга эга бўлган фавқулодда вазият юзага келиши хавфи бўлган тақдирда белгиланади.

Ушбу режимда радиациявий хавфли объектлар ва ҳудудларда фавқулодда вазиятлардан (радиациявий авариялардан) хабардор қилиш ва уларни тугатиш бўйича режалар амалга киритилади. Уларга мувофиқ:

раҳбарлик қилувчи органлар ва бошқарув органларининг улар доимий жойлашган жойларда кеча-кундуз навбатчилик қилиши ташкил этилади;

потенциал хавфли объектлар ва участкаларда (ҳудудларда) радиациявий вазият устидан мониторинг олиб бориш кучайтирилади, уларда радиациявий фонни ўлчаш карралиги кўпаяди;

ихтисослаштирилган тузилмалар (бўлинмалар) ҳамда моддий-техника ва молиявий ресурслар захираси ҳаракатга тайёрлик ва улардан белгиланган вазифа бўйича фойдаланиш ҳолатига келтирилади;

радиациявий аварияларнинг эҳтимоли бўлган ёки юзага келган ўчоқлари туманларига радиациявий назорат ва кузатишни кучайтириш мақсадида радиациявий назоратнинг мобил гуруҳлари юборилади;

эҳтимоли бўлган радиациявий аварияларнинг кўламлари ва оқибатларини прогнозлаштириш асосида аҳоли ва ҳудудларни ҳимоя қилиш, шунингдек уларни таъминлаш бўйича тадбирлар усуллари бўйича зарур тузатишлар киритилади;


3) фавқулодда режим жойнинг радионуклидлар билан ифлосланишига ва аҳолининг белгиланган нормалардан ортиқча радиоактив нурланишига олиб келган турлича хусусиятга эга бўлган фавқулодда вазият юзага келганда белгиланади.

Ушбу режим ундан олдинги юқори тайёрлик режимини четлаб ўтган ҳолда жорий этилиши мумкин.

Фавқулодда режимда радиациявий авариялар кенгайишига йўл қўймаслик ва уларни тугатиш бўйича режалар амалга киритилади. Уларга мувофиқ:

раҳбарлик қилувчи органлар ва бошқарув органларининг улар доимий жойлашган жойларда кеча-кундуз навбатчилик қилиши ташкил этилади;

вазиятни баҳолаш ва қарор қабул қилиш учун радиоактив ифлосланиш ўчоқларига биринчи бўлиб ҳаракат қилиш гуруҳлари юборилади;

моддий-техника ресурслари захираси жорий таъминлашга ва белгиланган вазифасига кўра фойдаланишга ўтказилган ҳолда тўлиқ тайёр ҳолатга келтирилади;

радиациявий назорат ва кузатишни кучайтириш мақсадида радиациявий авариялар ўчоқлари юзага келган туманларга ва улар билан чегарадош ҳудудларга радиациявий назоратнинг мобил гуруҳлари юборилади;

юзага келган радиациявий авариянинг кўламлари ва оқибатларидан келиб чиқиб аҳоли ва ҳудудларни ҳимоя қилиш, шунингдек уларни ҳар томонлама таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар ташкил этилади ва амалга оширилади;

радиоактив ифлосланиш ўчоқлари кенгайишига йўл қўймаслик ва уларни тугатиш чора-тадбирлари тўғрисида раҳбар органларни ва бошқарув органларини доимий хабардор қилиш ташкил этилади.


31. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги радиациявий авариялар таҳдиди ва юзага келишида саъй-ҳаракатларни режалаштириш юзасидан ташкилий-методик раҳбарлик қилади.



VII. РАДИАЦИЯВИЙ АВАРИЯЛАРНИ ПРОГНОЗЛАШТИРИШ,

БАРВАҚТ АНИҚЛАШ ВА ҲАРАКАТ ҚИЛИШ ЯГОНА ДАВЛАТ

ТИЗИМИ АМАЛ ҚИЛИШИГА ҚЎЙИЛАДИГАН

АЛОҲИДА ТАЛАБЛАР


32. Моддий-техника ва молиявий ресурслар захираси радиациявий аварияларнинг олдини олиш, уларнинг кенгайишига йўл қўймаслик ва уларни тугатиш бўйича чора-тадбирларни таъминлаш учун мўлжалланган ҳамда зарур етарлилик тамойили бўйича ва маҳаллий хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда маҳаллий ва объектлар даражаларида ташкил этилади.


33. Захирага қўйиладиган ҳудудий моддий-техника ресурслари миқдори ва таркибини фавқулодда вазиятлар ва соғлиқни сақлаш бошқармаларининг тавсиялари асосида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари белгилайди (радиациявий-хавфли объектларда - объект тасарруфида бўлган ташкилот маъмурияти).


34. Молиявий ва моддий-техника ресурслари захираларини ҳисобга олиш, сақлаш, жамлаш ва янгилаш, шунингдек уларни ҳисобдан чиқаришни таъминлаш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юкланади.


35. Радиациявий авариялар таҳдидлари ва оқибатларини тугатиш чора-тадбирларини молиялаштириш радиациявий ифлосланиш зоналаридаги объектлар маблағлари, тегишли вазирликлар ва идораларнинг, суғурта жамғармалари ва бошқа манбаларнинг маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


36. Радиациявий авария таҳдидини ёки унинг оқибатларини тугатиш учун ресурслар етарли бўлмаган тақдирда, улар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан ажратилиши мумкин.









































Время: 0.1572
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск