Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш /

Ионлаштирувчи нурланишнинг санкцияланмаган (эгасиз) манбалари аниқланганда назорат қилувчи органлар ва мудофаа тузилмаларнинг ўзаро ҳамкорлик қилиш Тартиби (ЎзР ВМ 20.12.2012 й. 358-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 20 декабрдаги

358-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ионлаштирувчи нурланишнинг санкцияланмаган

(эгасиз) манбалари аниқланганда назорат қилувчи

органлар ва мудофаа тузилмаларининг

ўзаро ҳамкорлик қилиш

ТАРТИБИ


Ушбу Тартиб ионлаштирувчи нурланишнинг санкцияланмаган (эгасиз) манбалари топилганда ўтказиладиган тадбирларнинг навбатлилигини ва уларни бажарувчиларни, шунингдек аҳоли ва ҳудудларнинг радиациявий хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги ҳаракат қилиш бўлинмаларига юкланадиган асосий вазифаларни ҳамда назорат қилувчи органлар ва мудофаа тузилмаларининг ўзаро ҳамкорлик қилишини белгилайди.



I. АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАР


Ионлаштирувчи нурланишнинг санкцияланмаган (эгасиз) манбаи (ИНСМ) - фаол ҳаракатлар билан топилган ёки аниқланган ва ионлаштирувчи нурланиш манбалари (ИНМ) миллий реестрига киритилмаган радиоактив модда ёки ядровий материал.


Ҳаракат қилиш бўлинмалари - жойнинг радиациявий ифлослантириш ўчоғи юзага келишидан хабардор қилиш ва (ёки) аниқлаш (радиациявий разведка), уларнинг кенгайишига йўл қўймаслик (белгилаш ва чеклаш) ҳамда тугатиш (ИНМни зарарсизлантириш, дезактивлаштириш) бўйича ишларни ўтказиш учун мўлжаллаб махсус тайёрланган ва жиҳозланган тузилмалар.



II. САНКЦИЯЛАНМАГАН (ЭГАСИЗ) ИНМ ТОПИЛГАНДА

ТАДБИРЛАРНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


Радиоактив моддалар (РМ) ва радиоактив чиқиндилар (РАЧ) айланиши субъектларида уларнинг, шунингдек топилган ёки РМ ва РАЧ йўқолиши аниқланган ҳолларда улар бир соат мобайнида бу тўғрида юқори ташкилотни (мавжуд бўлса), Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигини, Давлат хавфсизлик хизматини ва Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасини хабардор қилади. Топилган ва ҳисобга олинмаган РМ ва РАЧ ҳисобга қўйилади (Вазирлар Маҳкамасининг "Радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндилар, шунингдек ядровий материаллар айланишини давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш тўғрисида" 2009 йил 13 августдаги 231-сон қарори).

РМ ва РАЧ айланиши субъектларининг жавобгарлиги доирасидан ташқарида ИНСМ топилган ёки аниқланган тақдирда ўзаро хабардор қилиш ушбу Тартибга иловага мувофиқ ИНСМ топилганда назорат қилувчи органлар ва мудофаа тузилмаларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш схемаси бўйича амалга оширилади.

ИНСМ топилган тақдирда ўтказиладиган ишларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳодиса рўй берган жойда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва (ёки) Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳаракат қилиш бўлинмалари кучлари билан радиациявий разведка амалга оширилади. Радиациявий разведка якунлари бўйича жойнинг радиациявий ифлосланиш зонаси (ўчоғи) аниқланади ва белгиланади.

Ҳудудий (идоравий) Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази (ДСЭНМ) радиациявий хавфсизлик бўлими (РХБ) мутахассислари томонидан радиациявий режим белгилангандан кейингина ҳаракат қилиш бўлинмалари радиациявий заҳарланиш ўчоғининг кенгайишига йўл қўймаслик ва тугатиш ишларига қўйилади.

ИНСМ топилган (аниқланган) жойда ўтказиладиган барча тадбирлар ишлар раҳбари (қарор қабул қилувчи шахс)нинг назорат қилувчи органлар ва мудофаа тузилмаларининг етиб келган мутахассислари (экспертлари) тақдим этган таклифлар асосида қабул қилган қарорига мувофиқ амалга оширилиши керак. ИНСМ топилган жойда ишларни ўтказиш юзасидан қарор ҳудудий (идоравий) ДСЭНМнинг радиациявий хавфсизлик бўлими эксперти (мутахассиси) таклифисиз қабул қилиниши мумкин эмас.

Ҳаракат қилиш бўлинмаларининг шахсий таркиби радиациявий ифлосланиш ўчоғида ишлаш учун нафас олиш органлари ва терини ҳимоялаш, шунингдек якка тартибда ва гуруҳли радиометрик назорат воситалари (дозиметрлар) билан таъминланган бўлиши керак.

Ядровий авариялар ва (ёки) ядровий қўпорувчилик ҳодисалари рўй берганда ҳаракат қилиш бўлинмаларининг шахсий таркибига радиациявий ифлосланиш ўчоғидаги ишлардан олдин специфик йодли профилактика қўлланади.

Радиациявий ифлосланиш ўчоғидан чиқиш чоғида барча ходимлар ва шахсий таркиб якуний махсус ва санитария ишловидан ўтиши керак.



III. ИНСМ ТОПИЛГАН (АНИҚЛАНГАН) ҲОЛЛАРДА

НАЗОРАТ ҚИЛУВЧИ ОРГАНЛАР ВА МУДОФАА

ТУЗИЛМАЛАРИНИНГ ФУНКЦИОНАЛ

ВАЗИФАЛАРИ


ИНСМ топилганлиги (аниқланганлиги) тўғрисида ахборот олингач назорат қилувчи органлар ва тегишли мудофаа тузилмалари ўзларига юкланган функцияларга мувофиқ тадбирларни бажаришга киришадилар.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида ташкил этиладиган махсус орган (комиссия) орқали ИНСМни идентификациялаш ва зарарсизлантириш бўйича тадбирларга жалб этиладиган назорат қилувчи органлар ва мудофаа тузилмаларининг, бошқа вазирликлар ва идораларнинг фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш;

зарурат бўлганда радиациявий аварияларнинг олдини олиш, кенгайишига йўл қўймаслик ва оқибатларини тугатиш бўйича тадбирларга Мудофаа вазирлиги қўшилмалари, қисмлари ва муассасаларини жалб этиш тўғрисидаги қарорни ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқлашга киритиш.


Фавқулодда вазиятлар вазирлиги:

ИНСМ топилганлиги ҳолати тўғрисида вазирликлар ва идораларни, шунингдек мудофаа тузилмаларини хабардор қилиш;

ҳодиса (топилган) жойига тезкорлик билан етиб келиш;

радиациявий разведкани ташкил этиш ва ўтказиш;

радиациявий ифлосланиш ўчоғи (РИЎ) кенгайишига йўл қўймаслик ва тугатиш ишларини ўтказиш юзасидан қарор қабул қилиш учун таклифларни ишлаб чиқиш ва тақдим этиш;

ИНСМни зарарсизлантириш ва кўмиб ташлаш ишларини амалга оширишни ташкил этиш ва уларда қатнашиш;

радиациявий ифлосланиш ўчоғи (РИЎ)даги ишларга жалб этиладиган шахсий таркибни якка тартибда дозиметрик назорат қилиш;

РИЎдаги дезактивация ишларининг ҳамда махсус ишлов бериш пункти (МИБП)да шахсий таркибни ва техникани махсус кўрикдан ўтказишнинг сифатини назорат қилиш;

юқори ва ўзаро ҳаракат қилувчи бошқарув органларини ИНСМни зарарсизлантириш ва кўмиб ташлаш ишларининг натижалари тўғрисида хабардор қилиш.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

ҳодиса (топилган) жойига етиб келиш;

радиациявий разведкани ва материални идентификациялашни ташкил этиш ва ўтказишда қатнашиш;

вазиятни (хавфлиликни) баҳолаш ва радиациявий хавфсизлик режимини аниқлаш;

РИЎнинг кенгайишига йўл қўймаслик ва тугатиш ишларини ўтказиш юзасидан қарор қабул қилиш учун таклифларни ишлаб чиқиш ва тақдим этиш;

ИНСМни зарарсизлантириш ва кўмиб ташлаш ишларини ташкил ва ўтказишда қатнашиш;

РИЎдаги ишларга жалб этиладиган ходимларни ва шахсий таркибни якка тартибда дозиметрик назорат қилишни ташкил этиш ва амалга ошириш;

РИЎдаги дезактивация ишларининг ҳамда махсус ишлов бериш пункти (МИБП)да шахсий таркибни ва техникани махсус кўрикдан ўтказишнинг сифатини назорат қилиш;

топилган (аниқланган) ИНСМни идентификация қилиш натижаларини ҳужжатлаштириш, шунингдек улар бўйича юқори ва ўзаро ҳаракат қилувчи бошқарув органларини хабардор қилиш.


Ички ишлар вазирлиги:

бегона шахсларни ва автотранспорт воситаларини киритмаслик мақсадида хавфли зона ҳудудини ўраб олиш ва қўриқлашни ташкил этиш;

топилган (аниқланган) ИНСМнинг келиб чиқишини аниқлаш бўйича тергов-тезкор тадбирларини ўтказиш;

одамларни ва бегона автотранспортни хавфли зона ҳудудидан эвакуация қилишда қатнашиш;

топилган (аниқланган) ИНСМни олиб чиқиб кетиш йўналиши бўйича кузатиб боришни ташкил этиш;

бошқарув органларини, ўзаро ҳаракат қилувчи ва назорат қилувчи вазирликлар ва идораларни ўтказилган махсус ишларнинг натижалари тўғрисида хабардор қилиш.


Давлат божхона қўмитаси:

ўзаро ҳаракат қилувчи ва назорат қилувчи вазирликлар ва идораларни республика ҳудуди орқали (унга ва ундан) транзит бўйича олиб кириш (олиб чиқиб кетиш) юзасидан радиациявий назоратни амалга ошириш чоғида ИНСМ топилиши (аниқланиши) ҳолатлари тўғрисида хабардор қилиш;

топилган (аниқланган) ИНСМни дастлабки радиометриялаш ва идентификациялашни ўтказиш;

ходимларни ва аҳолини ИНСМнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тадбирларини ташкил этиш ва амалга ошириш;

топилган (аниқланган) ИНСМларни олиб киришга ёки транзит бўйича (жўнатувчига) қайтаришга, шунингдек уларнинг санкциясиз олиб чиқиб кетилишига йўл қўймаслик бўйича тартиботлар юзасидан белгиланган тартибда ташаббус кўрсатиш;

топилган (аниқланган) ИНСМни идентификациялаш ва олиб чиқиб кетиш ишлари тугагунгача ИНСМнинг дахлсизлигини таъминлаш;

топилган (аниқланган) ИНСМни идентификациялаш ва зарарсизлантириш тадбирларини ҳар томонлама таъминлаш.


Давлат хавфсизлик хизмати:

қўпорувчиликка қарши курашиш бўйича тезкор-қидирув ишлари натижасида аниқланган ИНСМ топилгандаги ҳаракатларга умумий раҳбарлик қилиш, ўзаро ҳаракат қилувчи бошқарув органларини ҳамда назорат қилувчи вазирликлар ва идораларни ИНСМ аниқланганлиги ҳоллари тўғрисида хабардор қилиш;

назорат қилувчи органлар ва мудофаа тузилмаларининг, жалб этиладиган бошқа вазирликлар ва идораларнинг ўзаро ҳаракат қилувчи бўлинмалари ишлари натижалари тўғрисида ахборот алмашиш тартиби ва доираларини келишиш;

аниқланган ИНСМнинг келиб чиқишини аниқлаш бўйича тергов-тезкор тадбирларини ўтказиш;

топилган (аниқланган) ИНСМни олиб чиқиб кетиш йўналиши бўйича кузатиб боришни ташкил этиш (зарурат бўлганда);

РИЎдаги ишларга жалб этиладиган шахсий таркибни якка тартибда дозиметрик назорат қилишни ташкил этиш ва амалга ошириш, кейинчалик ходимлар томонидан олинган ионлаштирувчи нурланиш дозаларини якка тартибда ҳисобга олиш.


Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси:

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Республика радиоактив чиқиндиларни кўмиб ташлаш пункти РРЧКП учун топилган (аниқланган) ИНСМни кўмиб ташлаш бўйича тадбирлар комплексини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тегишли хулоса бериш ва рухсатнома тайёрлаш;

топилган (аниқланган) ИНСМни идентификациялашда қатнашиш;

топилган (аниқланган) ИНСМнинг ҳисобга олинишини/ҳисобдан чиқарилишини таъминлаш;

юқори, мувофиқлаштирувчи ва ўзаро ҳаракат қилувчи органларни ИНСМни зарарсизлантириш ва кўмиб ташлаш ишларининг натижалари тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилиш.


Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Ядро физикаси институти (Ўзбекистон Республикаси ФА ЯФИ):

экспертларнинг етиб келишини ва уларнинг топилган радиоактив материални жойида (имкониятга кўра) идентификациялашда қатнашишини таъминлаш;

иссиқ камерадаги ишлар;

зарурат бўлганда топилган (аниқланган) ИНСМнинг вақтинча сақланишини таъминлаш.


Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Республика радиоактив чиқиндиларни кўмиб ташлаш пункти:

махсус автотранспортнинг ИНСМ топилган (аниқланган) жойга етиб келишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг махсус рухсатномаси олингандан кейин аниқланган ИНСМни юклаш ва доимий РРЧКП ёки вақтинчалик (Ўзбекистон Республикаси ФА ЯФИ) сақлаш жойига етказиб бериш;

топилган (аниқланган) ИНСМни кўмиб ташлаш (узоқ вақт сақлаш).






Тартибга

ИЛОВА



ИНСМ топилганда назорат қилувчи

органлар ва мудофаа тузилмаларининг

ўзаро ҳамкорлик қилиш

СХЕМАСИ

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 51-сон, 579-модда




























Время: 0.2054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск