ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими / Малайзия /

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Малайзия Ҳукумати ўртасида иккиёқлама солиқ солинишининг олдини олиш ҳамда даромад ва фойда солиқларини тўлашдан бош тортишни бартараф қилиш тўғрисида Битим (Куала-Лумпур, 1997 йил 6 октябрь, ЎзР ВМ 20.04.1998 й. 162-сон Қарори билан тасдиқланган, 1999 йил 10 августдан кучга кирган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва

Малайзия Ҳукумати ўртасида иккиёқлама

солиқ солинишининг олдини олиш ҳамда

даромад ва фойда солиқларини тўлашдан бош

тортишни бартараф қилиш тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Малайзия Ҳукумати, иккиёқлама солиқ солинишининг олдини олиш ҳамда даромад ва фойда солиқларини тўлашдан бош тортишни бартараф қилиш тўғрисида Битим тузиш истагини билдириб, қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



1-модда. Қўлланиш доираси


Ушбу Битим Аҳдлашувчи Давлатларнинг бири ёки ҳар иккисининг резиденти бўлган шахсларга нисбатан қўлланилади.



2-модда. Битим татбиқ этиладиган солиқлар


1. Ушбу Битим Аҳдлашувчи Давлат томонидан ундириладиган даромад ва фойда солиқларига нисбатан, уларни ундириш услубидан қатъи назар, татбиқ этилади.


2. Ушбу Битим қўлланиладиган амалдаги солиқлар, жумладан, қуйидагилардир:


а) Малайзияга нисбатан:

i) даромад солиғи; ва

ii) нефтдан олинадиган даромад солиғи;

(бундан кейин "Малайзия солиқлари" деб аталади);


b) Ўзбекистон Республикасига нисбатан:

i) корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар даромади ва фойдасидан олинадиган солиқ;

ii) Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан, ажнабий фуқаролардан ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан олинадиган даромад солиғи;

(бундан кейин "Ўзбекистон солиқлари" деб аталади).


3. Ушбу Битим имзолангандан сўнг солиқларга қўшимча ёки мавжудлари ўрнига киритилган ҳар қандай муносиб ёки аслида ўхшаш солиқларга нисбатан ҳам қўлланилади. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли ташкилотлари ўзларининг тегишли солиқ қонунчилигида бўлган муҳим ўзгаришлар ҳақида бир-бирларига хабар берадилар.



3-модда. Умумий таърифлар


1. Ушбу Битимнинг мақсадлари учун, агар матннинг мазмунидан ўзга маъно чиқмаса:


а) "Малайзия" атамаси Малайзия Федерацияси ҳудудини, Малайзиянинг ҳудудий сувларини, денгиз тубини ва ҳудудий сувлари тагидаги ерларни ва Малайзиянинг Малайзия қонунлари ва халқаро ҳуқуққа мувофиқ Малайзия жонли ёки жонсиз табиий ресурсларни ёки минералларни тадқиқ этиш ҳамда ишлаб чиқиш мақсадида суверен ҳуқуқларга эга бўладиган макон сифатида белгиланган ёки белгиланиши мумкин бўлган Малайзиянинг ҳудудий сувлари чегаралари доирасидан четда ёйилиб кетган ҳар қандай кенгликни ва денгиз тубини ва ҳар қандай шундай макон тагидаги ерларни англатади;


b) "Ўзбекистон" атамаси Ўзбекистон Республикасини ва жуғрофий маънода ишлатилганида, Ўзбекистон Республикаси халқаро ҳуқуққа ва Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ табиий ресурсларни тадқиқ этиш ҳамда ишлаб чиқиш мақсадида суверен хуқуқларга эга бўладиган ҳудудини ва ҳудудий сувларини ва улар устидаги ҳаво кенглигини, шу жумладан, ер остини ва табиий ресурсларини англатади;


с) "бир Аҳдлашувчи Давлат" ва "ўзга Аҳдлашувчи Давлат" атамалари матнда ишлатилиш ўрнига қараб Малайзияни ёки Ўзбекистонни англатади;


d) "шахс" атамаси солиққа тортиш мақсадида шахс сифатида қараладиган жисмоний шахсни, компанияни ва шахсларнинг ҳар қандай бошқа бирлашмасини англатади;


е) "компания" атамаси солиққа тортиш мақсадларида корпоратив бирлашма сифатида қараладиган ҳар қандай корпоратив бирлашма, қўшма корхона ёки ҳар қандай бошқа ташкилотни англатади;


f) ҳдлашувчи Давлатлардан бирининг корхонаси" ва "бошқа Аҳдлашувчи Давлат корхонаси" атамалари ўз ўрни билан Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бошқаруви остида иш юритаётган корхонани ва бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бошқаруви остида иш юритаётган корхонани англатади;


g) "солиқ" атамаси матн мазмунига қараб Малайзия солиқларини ёки Ўзбекистон Республикаси солиқларини англатади;


h) "миллий шахс" атамаси:

i) Аҳдлашувчи Давлат миллатига ёки фуқаролигига эга бўлган ҳар қандай жисмоний шахсни;

ii) Аҳдлашувчи Давлатнинг амалдаги қонунларига мувофиқ ўз мақомини олган ҳар қандай юридик шахсни, ҳамжамият, ассоциация ва ҳар қандай бошқа ташкилотни англатади;


i) "халқаро ташиш" атамаси Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг корхонаси томонидан фойдаланиладиган денгиз, ҳаво кемаси, темирйўл ёки автотранспортда ҳар қандай ташишни англатади, денгиз, ҳаво кемаси, темирйўл ва автотранспортнинг бошқа Аҳдлашувчи Давлат ҳудудида жойлашган пунктлар ўртасидагина фойдаланилиши бундан мустасно;


j) "ваколатли орган" атамаси:

i) Малайзияга нисбатан - Молия вазирини ёки унинг ваколатли вакилини;

ii) Ўзбекистон Республикасига нисбатан - Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Раисини ёки унинг ваколатли вакилини англатади.


2. Ушбу Битимни Аҳдлашувчи Давлат қўллаганида ҳар қандай унда белгиланмаган ибора, агар матннинг мазмунидан ўзга маъно чиқмаса, ўша пайтда ушбу Давлатдаги мавжуд Битим тегишли бўладиган солиқларга нисбатан шу Давлатнинг қонунларига мувофиқ маънони англатади.



4-модда. Резидент


1. Ушбу Битимнинг мақсадлари учун "Аҳдлашувчи Давлат резиденти" атамаси:


а) Малайзияга нисбатан - Малайзиядаги солиққа тортиш мақсадларида

...
Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск