язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Солиқлар. Мажбурий тўловлар/ Бошқа мажбурий тўлов турлари/ Фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.12.2012 й. ПҚ-1887-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

25.12.2012 й.

N ПҚ-1887



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

2013 ЙИЛГИ АСОСИЙ МАКРОИҚТИСОДИЙ

КЎРСАТКИЧЛАРИ ПРОГНОЗИ ВА ДАВЛАТ

БЮДЖЕТИ ПАРАМЕТРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг "Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги Давлат бюджети тўғрисида" 2012 йил 16 ноябрдаги 576-II-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг "Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги Давлат бюджети тўғрисида" 2012 йил 6 декабрдаги СҚ-343-II-сон қарорини ижро этиш юзасидан:


1. Қуйидагилар:

2013 йилда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози 1-иловага* мувофиқ;

Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги Давлат бюджети асосий параметрлари 2-иловага* мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг, Республика йўл жамғармасининг, бюджетдан ташқари Таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасининг, Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасининг 2013 йилги асосий параметрлари 3 - 6-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.


2. 2013 йилги Давлат бюджети тақчиллигининг чекланган миқдори ялпи ички маҳсулот ҳажмига нисбатан 1,0 фоиз миқдорида белгилансин.

Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тақчиллигини молиялаштириш, қонун ҳужжатларига мувофиқ республика бюджети маблағларининг 2013 йил бошидаги бўш қолдиқлари ва бошқа қадрсизланмайдиган манбалар ҳисобидан амалга оширилади.


3. 2013 йил учун:

қўшилган қиймат солиғи ставкалари 20 фоиз миқдорида;

юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкалари 7-иловага мувофиқ;

жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари 8-иловага мувофиқ;

ягона солиқ тўлови ставкалари 9-1, 9-2 ва 9-3-иловаларга мувофиқ;

тадбиркорлик фаолияти айрим турлари бўйича юридик ва жисмоний шахсларга қатъий белгиланган солиқ ставкалари 10-иловага мувофиқ;

юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахслар (якка тартибдаги тадбиркорлар)га қатъий белгиланган солиқ ставкалари 11-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси резидентларига дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромад солиғи ставкалари 10 фоиз миқдорида;

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган ва четдан келтириладиган акциз солиғига тортиладиган товарларга акциз солиғи ставкалари 12-1 ва 12-2-иловаларда келтирилган рўйхатга мувофиқ;

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 13-иловага мувофиқ;

ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 14-иловага мувофиқ;

имзоланадиган бонус ва тижоратбоп топилма бонуси 15-1 ва 15-2-иловаларга мувофиқ;

айрим турдаги маҳсулотлар бўйича қўшимча фойда солиғи ставкалари 16-иловага мувофиқ;

юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкалари 17 ва 18-иловаларга мувофиқ;

юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи ставкалари 19-иловага мувофиқ;

ягона ер солиғи ставкалари 20-иловага мувофиқ;

маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкалари 21-иловага мувофиқ;

22-иловага мувофиқ белгиланган солиққа тортиш объектларидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар ставкалари 1,6 фоиз, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар ставкалари 1,4 фоиз ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар ставкалари 0,5 фоиз миқдорида;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига йиғимлар ва ажратмалар ставкалари 23-иловага мувофиқ;

маблағларни бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ўртасида 24-иловада келтирилган нормативларга мувофиқ тақсимлаган ҳолда ягона ижтимоий тўлов ставкаси 25 фоиз миқдорида;

фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий суғурта бадаллари ставкаси 6,0 фоиз миқдорида;

тураржойни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун ижара ҳақи ставкаси 25-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Юридик шахслар учун кўчмас мулкни ижарага топширишдан тушадиган даромадларни солиққа тортишнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинсин, унга мувофиқ мазкур даромадлар шартнома бўйича ўрнатилган ижара ҳақи суммасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади, аммо давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун тўланадиган ижара ҳақининг энг кам ставкалари бўйича ҳисоблаб чиқилган миқдордан паст бўлмаслиги керак.


4. 2013 йилнинг 1 январидан бошлаб:

ихтисослаштирилган "Шаробсавдо" ҳудудий базалари учун чакана ва улгуржи товар айланмаси бўйича ягона солиқ тўлови ставкаси 5 фоиз миқдорида белгилансин;

ундиришни солиқ тўловчиларнинг мулкига қаратиш учун солиқ қарздорлигининг энг кам миқдорлари 26-иловага мувофиқ;

мобил алоқа хизмати кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўлов ҳақи маблағларни 27-иловага мувофиқ тақсимлаган ҳолда, ойига 500 сўм миқдорида;

"Ўзтрансгаз" акциядорлик компанияси автомобиль газ тўлдиргич компрессор станцияларига (шу жумладан, ўз балансида автомобиль газ тўлдиргич компрессор станциялари бўлган юридик шахсларга) сотадиган табиий газнинг улгуржи-сотиш нархига қўшимча равишда ҳар куб метри учун 200 сўм миқдорида солиққа тортилмайдиган махсус инвестиция устама ҳақи белгилансин.

5. Белгилаб қўйилсинки, ягона солиқ тўлови тушумлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси ҳамда бюджетдан ташқари Таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси ўртасида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган миқдорларда тақсимланади.

12. 2013 йилнинг 1 январидан бошлаб:

"Ўзнефтмаҳсулот" АК нефть базалари томонидан ажратилган лимитларга мувофиқ автомобиль бензини ва дизель ёнилғисини сотиш бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган ташкилотларга чакана нархларда, автомашиналарга ёнилғи қуйиш шохобчаларига эса - чегирмани ҳисобга олган ҳолда чакана нархларда амалга оширилади;

бензин ва дизель ёнилғисининг чакана ҳамда улгуржи нархлари ўртасида нефть базаларининг қўшимча нархлари ва чегирма миқдори чиқариб ташланганда ҳосил бўладиган тафовут бензин ва дизель ёнилғиси автомашиналарга ёнилғи қуйиш шохобчаларига сотилганида белгиланган тартибда нефтни қайта ишлаш заводларига ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир ҳафта муддатда автомашиналарга ёнилғи қуйиш шохобчаларига сотиладиган автомобиль бензини ва дизель ёнилғисининг чакана нархига чегирма миқдорини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

13. Давлат ҳокимияти ва маҳаллий давлат бошқаруви органларининг барча даражалардаги маҳаллий бюджетлар даромадлари ва харажатларини шакллантиришдаги роли, мустақиллиги ва масъулиятини ошириш, маҳаллий бюджетларнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидаги улушини кўпайтириш мақсадида қуйидаги умумдавлат солиқлари ва бошқа даромадлар:

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;

юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг тадбиркорлик фаолияти айрим турлари бўйича қатъий белгиланган солиқ;

юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар (якка тартибдаги тадбиркор)дан олинадиган қатъий белгиланган солиқ;

республикада ишлаб чиқариладиган пиво ва ўсимлик ёғига акциз солиғи;

давлат божлари, йиғимлар ва жарималар 28-иловага мувофиқ тўлиқ ҳажмда маҳаллий бюджетлар даромадларига ўтказилсин.


14. 2013 йил учун:

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг даромадлар ва харажатлар ҳажмлари, республика бюджетидан бюджет субвенцияларининг чекланган миқдорлари 29-иловага** мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига умумдавлат солиқлари тушумларидан ажратмалар нормативлари 30-иловага** мувофиқ;

республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг нақд пул касса айланмасининг йўл қўйиладиган энг кам миқдорлари 31-иловага** мувофиқ тасдиқлансин.


15. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тегишли маҳаллий бюджетларга бюджетдан субвенциялар ва ссудалар (даромадлар ва харажатлар ўртасидаги вақтинчалик касса тафовутларини қоплаш учун) ажратишда уларнинг миқдорларини ҳудудлар бўйича барча солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўлиқ тушишидан, шунингдек иш ҳақи (ягона ижтимоий тўлов билан бирга), нафақалар ва уларга тенглаштирилган тўловлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг харажатларини биринчи навбатда сўзсиз молиялаштириш зарурлигидан келиб чиққан ҳолда аниқлаштириш ҳуқуқи берилсин.


16. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг тенденциялари ва динамикаси, давлат бюджети даромадларини ошириш захираларини сафарбар қилиш, шунингдек солиқлар барқарор тушишида маҳаллий ҳокимият органлари қизиқишларини орттиришнинг тизимли таҳлилидан келиб чиққан ҳолда ҳар чорак асосида давлат солиқ ва божхона хизматлари органларига бюджет даромадлари прогнозини етказиш амалиёти сақлаб қолинсин.


17. 2013 йил учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг захира жамғармалари миқдорлари 32-иловага** мувофиқ тасдиқлансин.


18. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзархив" агентлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2013 йилнинг 1 майигача иш ҳақига устамалар ва қўшимчалар унификацияси, иш натижаларига боғлиқ бўлган реал моддий рағбатлантиришни ташкил этишни назарда тутадиган маданият ва архивлар ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини жорий этиш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


19. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Молия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ҳамда идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:

уйида ижтимоий ёрдам хизмати ходимлари ҳамда ногирон болаларни уйида ўқитганлик учун умумтаълим мактабларининг ўқитувчиларига йўл ҳақи компенсацияси тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни уларга йўл ҳақи учун компенсация энг кам иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида тўланишини назарда тутган ҳолда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

айрим бюджет ташкилотларининг бухгалтерлари ва юристларининг меҳнат ҳақи миқдорларини ошириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

20. 2013 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган болалар мактабгача таълим муассасаларида болаларни жойлаштириш учун олинадиган ота-оналар тўлови миқдори 33-иловага мувофиқ белгилансин.


21. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги:

2013 йилнинг 1 апрелигача бўлган муддатда вазирлик тизимига кирувчи сув хўжалиги ташкилотларида электр агрегатларининг (насосларнинг) ёппасига инвентаризациясини ўтказсин ва аниқ молиялаштириш манбаларини белгилаган ҳолда уларни босқичма-босқич замонавий энергия тежовчи ускуналарга алмаштириш Дастурини тайёрласин;

2013 йилнинг 1 июлигача бўлган муддатда сув хўжалиги ташкилотларида электр энергияси таъминотини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини тўлиқ жорий этишни таъминлаш бўйича асослаштирилган таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

22. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон қарори 24-бандининг амал қилиши 2014 йилнинг 1 январигача узайтирилсин.


23. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2012 йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг асосий параметрларини ва Ўзбекистон Республикаси давлат мақсадли жамғармаларини қуйидаги ҳажмларда аниқлаштириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин:

бюджет тақчиллиги ялпи ички маҳсулот ҳажмига нисбатан 0,1 фоиз бўлгани ҳолда, Давлат бюджети даромадлари 21 093,4 млрд. сўм, харажатлари 21 190,0 млрд. сўм миқдорида;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг даромадлари 7785,0 млрд. сўм ва харажатлари 7477,8 млрд. сўм миқдорида;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасининг даромадлари 1417,4 млрд. сўм ва харажатлари 1375,3 млрд. сўм миқдорида.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Молия вазирлигининг Ғазначилиги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда 2013 йилнинг январь ойида, ўтказилган операцияларни 2012 йилги Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирган ҳолда, 2013 йилги Давлат бюджети ижроси бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда якуний операциялар ўтказсин.


24. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ҳар чоракда бажарилишини ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2013 йилги ижросини таҳлил этиш натижалари бўйича, зарур ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Давлат бюджетининг асосий параметрларини белгиланган тақчиллик доирасида аниқлаштиришга доир таклифлар киритсин.


25. 2013 йилнинг 1 январидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 34-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

2013 йилнинг 1 январидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига 35-иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.


26. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

Вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ҳафта муддатда илгари қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


27. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                          И. Каримов



*) 1 - 6-иловалар берилмайди.

**) 29 - 32-иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2012 йил, 52-сон, 587-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",

2012 йил, 12-сон, 371-модда