ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Божхона тўловлари / Умумий қоидалар /Марказий банк Бошқарувининг 35/4-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/19-47-сон "Ҳисоб-китоблар маълумотномасини расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги 22.12.2012 й. Қарори (АВ томонидан 27.12.2012 й. 1137-4-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
27.12.2012 й.
N 1137-4
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ 22.12.2012 й. N 35/4 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ 22.12.2012 й. N 01-02/19-47 |
ҚАРОРИ
"Ҳисоб-китоблар маълумотномасини расмийлаштириш
тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарор,
шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини
йўқотган деб топиш тўғрисида
(2013 йил 1 январдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 6-модда) қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 18 июлдаги ПФ-4455-сонли "Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 29-сон, 328-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2002 йил 22 апрелдаги 215-В-сонли "Ҳисоб-китоблар маълумотномасини расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1137, 2002 йил 14 май) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 й., 9-сон);
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2006 йил 11 мартдаги 215-В-1-сонли "Ҳисоб-китоблар маълумотномасини расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1137-1, 2006 йил 28 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 40-сон, 309-модда) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 17-сон, 145-модда);
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2007 йил 10 ноябрдаги 215-В-2-сонли қарори билан тасдиқланган "Ҳисоб-китоблар маълумотномасини расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1137-2, 2007 йил 26 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 48-49-сон, 489-модда);
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 26 январдаги 215-В-3-сонли қарори билан тасдиқланган "Ҳисоб-китоблар маълумотномасини расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1137-3, 2008 йил 5 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 10-11-сон, 68-модда).
2. Ушбу қарор 2013 йил 1 январдан кучга киради.
Марказий банк раиси
|
Ф. Муллажонов |
Давлат божхона қўмитаси раиси |
З. Дусанов |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 52-сон, 600-модда