Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Пахтачилик, галлачилик /

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 30.11.2012 й. 185/а-сон "Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик ғалла етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 27.12.2012 й. 1794-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

27.12.2012 й.

N 1794-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИНИНГ

30.11.2012 й.

N 185/а


БУЙРУҒИ



Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб

уруғлик ғалла етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун

хўжаликлар  ўртасида  танлов  ўтказиш  тартиби

тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш ҳақида


(2013 йил 6 январдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Уруғчилик тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 130-модда), "Селекция ютуқлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 156-модда) қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 22 октябрдаги ПФ-4478-сон "Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 43-сон, 493-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2008 йил 22 мартдаги 41-сон буйруғи (рўйхат рақами 1794, 2008 йил 17 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 16-сон, 126-модда) билан тасдиқланган Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик ғалла етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-банди иккинчи хатбошиси "туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи (комиссия раиси)," деган сўзлардан кейин "туман фермерлар кенгаши," деган сўзлар билан тўлдирилсин.


2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳамда "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Вазир                                                                                           З. Рузиев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 52-сон, 599-модда




























Время: 0.1359
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск